EskiObod_Uz
147 subscribers
4.53K photos
2.96K videos
115 files
9.89K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
​​БОМДОД ШАМОЛИ

Бомдод намозидан кейин эсадиган илоҳий шамол ҳақида нима биламиз?
Саҳиҳ ривоятларга кўра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозидан кейин қуёш чиққунича ухламасдан ўйғоқ ўтирганлар. Пайгамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва авлиёуллоҳларнинг нега бомдоддан кейин ухламаганликларини сабабини қидирганларнинг қаршисига қўйидаги маълумотлар чиққан.
Бомдод намозидан кейин Аллоҳ таолонинг қудрати билан ер юзига бир шамол инади. Бу ҳаво у вақтда уйғоқ бўлганларга Аллоҳнинг бир лутфидир. Факат бу ҳаво уйғоқ бўлганларга фойда ва шифо бўлади, ухлаб ётганлар бу шифодан маҳрумдир. Ўша пайтда уйғоқ бўлган жамики жонлининг иммунитети юксалади, умри узаяди, териси порлоқлашади. Бу шамолдан фойда кўрганлар руҳий касалликка чалинмайди, хофизаси кучланади.
Бу ҳаво яъни енгил шабада қуёш чиқиши билан йўколади.
Қуёш чиққунича ухлаганлар бу ҳаводан маҳрумдир.
Ажойиб бир сири бор бу шабаданинг. Бомдодга уйғониб таҳорат олганларнинг вужуди магнит каби бу ҳавони ўзига торта бошлайди. Чунки таҳорат олган кишининг вужуди бу ҳавони ўзига ёпиштириш хусусиятига эга модда ишлаб чиқара бошлайди.
Таҳоратли инсон ундан хам нафас олади, ҳам вужудида тўплайди. Бу бирикма ундаги иммунитетни кучайтиради. Маънавий фойдаси ҳақида олимлар:
“Бу ҳаводан таннаффус қилганлар (нафас олганлар) ҳилм соҳиби бўлади”, – деганлар.
Руҳи ҳузурли бўлади.
Энди сиз сўрайсизки, бу соатда уйғоқ, аммо таҳорат олмаган, намоз ўқимаган ғайримуслимларнинг ҳолати нима бўлади дея.
Аллоҳ таолонинг марҳамати шу қадар кенгки, фақатгина уйғоқ бўлгани учун улар хам фойда кўради.
Иймонли, иймонсиз, англаган, англамаган, инсондир, жиндир, ҳайвондир, фарқи йўқ, ҳаммаси у ҳаводан ухламагани боис фойда кўради.
Демакки, фақат ухлаб ётганлар бу неъматдан маҳрум бўладилар

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
ҒАЗАБ КЕЛГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО ҲАҚИДА

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримга кирдилар. Ўша пайтда жаҳлим чиқиб турган эди. Бурнимнинг бир тарафини ушлаб тортдилар-да, «Эй Увайш (Оиша исмининг қисқартмаси),

اللهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي وَأَذْهِبْ غَيْظَ قَلْبِي وَأَجِرْنِي مِنَ الشَّيْطَانِ

«Аллоҳумма иғфирлий занбий ва азҳиб ғойза қалбий ва ажирний минаш шайтони», деб айт», дедилар».

(Маъноси: «Аллоҳим, гуноҳларимни кечириб, қалбим ғазабини кетказ ва шайтондан сақлагин».)

Ибн Сунний ривоятлари.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
🌹ҚУРЪОН ҚАЛБИНГИЗГА ТУШСА...!!!


​​🌹 Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушганлари учун фаришталар ичида энг афзали бўлдилар.

🌹 Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.

🌹 Қуръон Муҳаммад умматига тушгани учун бу уммат энг яхши умматга айланди.

🌹 Қуръон рамазон ойида тушгани учун Рамазон ойларнинг султони бўлди.

🌹 Қуръон қадр кечасида нозил бўлгани учун Қадр кечаси энг яхши кечага айланди.

Агар энди шу Қуръон қалбингизга тушса нималар юз беришини ўйлаб кўринг!

Азиз бродарим! Бир фикр қилайлик, агар Қуръонни ўрганиб, инсонларга ўргатсак, инсонларни ичида қандай мартабага эришамиз?!

Доктор Аҳмад Ийсо Маъасровий.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНА ОЛМАГАН ВА АЛЛОҲНИ УНУТГАН КИМСА

Бир дўстимнинг айтишича, у бефарзанд ўтган бир ишбилармон шахсни танир экан. Унинг ёши саксондан ўтиб қолган, ўзи мол-мулкининг хизматидаги кимса бўлиб, кечаю кундузини тижорий ишлари, ўзининг савдо объектларида ўтказади. Унинг сармояси бир неча юз миллиондан ошади. Шунга қарамай бу киши жамоат намозларига қатнашмас, ҳатто айрим ҳолларда ижараларининг ҳисоб-китоби учун тижорий маконларига кетади. Унга бақиради, бу билан жанжаллашади, бошқасига ўшқиради. Унинг на оиласи бор ва на хотини. Бойлигига қарамай у энг бахтсиз кишидир. Унинг уйқуси ором бахш этувчи уйқу эмас. У на ташқи кўринишига ва на бошқа нарсага эътибор бермайди. Қачондир у ҳам тўсатдан вафот этади ва бор бойлиги қайсидир қариндошларига мерос бўлиб қолади.

Тириклигида бойлигидан фойдалана олмаган, сармояси ила Аллоҳ азза ва жалла учун бирор яхши амал қилмаган, Аллоҳнинг ҳузурида ўзига фойда берадиган ишларни бажармаган бу бечорага қаранг! На боласи ва на хотини бўлмай туриб, бу бечора бор умрини ана шу мол-дунёсига хизмат қилиб ўтказди. Ҳақиқий бенасиблик мана шудир. Хорликдан Аллоҳнинг Ўзи паноҳ берсин.

«Ниҳоят саодатни топдим» китобидан.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
“СИЗЛАРНИНГ ЯХШИЛАРИНГИЗ..."

– Инсонларнинг яхшиси қалби тоза, ростгўй бўлган кишидир.
– Қалби тозалиги қандай? – деб сўралди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
– У
(инсон шундайки,) жуда ҳам тақволи, қалби мусаффо, унинг калбида ҳеч қандай гуноҳ, ҳеч қандай зулм, ҳеч қандай ҳасад йўқдир.
Яна сўрашди: – Ундан кейинги даражада ким?
Айтдилар:
– Дунëни ëмон кўрадиган, охиратни севадиган киши (дунё билан машғул бўлишни ёмон кўрадиган).
Ундан кейин ким?
– Гўзал хулқ билан сифатланган мўминдир.
("Саҳиҳул жомиъ", 3291-ҳадис).

"Одамларнинг энг яхшиси уларга энг кўп манфаат келтирадиган кишидир".
("Силсилатус саҳиҳа", 426-ҳадис).

"Одамларнинг энг яхшиси умри узун бўлиб, амали яхши бўлган кишидир"
("Саҳиҳул жомиъ", 329-ҳадис).

🔗 Улашинг:

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

ЎЗБЕКИСТОН ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ЎЛКАСИ.

Ислом дини ниҳоятда бағрикенг бўлиб, дўстлик ва биродарлик динидир. Бу динда миллатчилик йўқ. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло дунёдаги ҳамма миллатларни бир ота – бир онадан яратганлигини билдириб, “Ҳужурот” сурасининг 13-оятида: “Эй одамлар, биз сизларни бир эркак ва бир хотиндан яратдик, ҳамда бир-бирингиз билан танишиб, дўст –биродар бўлишларинг учун сизларни турли-туман халқ ва қабила элатлари қилиб қўйдик.

➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Ozbekiston_diniy_bagrikenglik_ulkasi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

Бағри кенглик олий фазийлат.

Маълумки халқимиз азал азалдан, ўзини бағри кенглиги, меҳмондўстлиги, ширин сўзлиги билан дунё аҳлини махлиё қилиб келади.

➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Bagrikenglik_oliy_faziylat

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Тўрт нарсани тўрт жойга қолдиринг.

و عن حاتم الأصم رحمه الله انه قال : من صرف أربعا إلي اربع وجد الجنة : النوم إلي القبر ، و الفخر إلي الميزان ، و الراحة إلي الصراط و الشهوة إلي الجنة .

نصائح العباد

Хотамул Асом роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
- Кимки тўрт нарсани тўрт нарсага бурса, яъни тўртта (4) нарсани тарк қилса ва тўртта нарсага юзланса жаннатни топибди.

1. Уйқуни қабрга қолдирмоқ билан.
2. Фахрланишни мезонга қолдирмоқ билан.
3. Рохатни «Сирот» кўпригига қолдирмоқ билан.
4. Шахватни жаннатга қолдирмоқ билан.

Насоихул ибад китобидан.

🔗 Улашинг:
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
БАХТ

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Тўрт нарса саодатдандир:
1. Солиҳа аёл.
2. Кенг уй.
3. Солиҳ қўшни.
4. Қулай маркаб.
»

Имом Байҳақий ривояти.

🔗 Улашинг:

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
#КУН_ҲАДИСИ

ҲАЁ!

Ҳазрати Ойша онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳаёлари

Хазрати Имом Аҳмад "Муснад"ларида ривоят қилган ҳадисда хазрати Ойша розияллоҳу анҳо онамиз бундай дедилар:
"Расулуллоҳ ﷺ ва отам (Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу) дафн қилинган уйимга кириб: "Бу (қабр эгаси) - эрим, буниси эса отам", дердим-да, бемалол ҳижобимни ечиб қўяверардим. Умар (розияллоҳу анҳу) уларнинг ёнларига дафн қилингач, Аллоҳга қасамки, қачон у уйга кирсам, Умардан ҳаё қилиб, ҳижобимга ўраниб олардим".

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
КЎП СОЛИШТИРИШ, ҚИЁСЛАШНИ ҚЎЙИБ, АМАЛ МАЙДОНИГА ЎТИНГ

Калом (ақоид) ва жадал (мунозара) илмида улар учун эшиклар кенг очилган мунозарачиларда амалсиз гап-сўзлар кўпайиб кетади. Улар гап-сўз, мунозара ва хусумат мажлисларидан, далилларни қабул қилиш-у, раддия беришдан роҳат оладилар. Натижада вақтлари исроф бўлади. Бироқ улар қилган ишлари ва айтган қоидалари ила ўзларини илмий мунозара қилувчилар деб ҳисоблашади. Натижада бор вақтлари қоидалар-у, қиёсларга кетади, ҳаракатлари зое бўлади-ю, бундан бирор фойдага эришмайдилар. Саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг мажлислари ана шундай қоидахонлик ва қиёс йиғилиши бўлганми, ёки улар фойдали илм талаби ва ортидан уни тўғридан-тўғри амалга татбиқ этиш учун мажлисларда
иштирок этишармиди?! Амал майдонида татбиқ қилиш имконини берадиган даражада илм олинг. Сўнг эшитган ва ўқиганларингизни амалга татбиқ этинг. Воқеълик ва ҳаётга алоқаси бўлмаган ортиқча илмга келсак, унинг фойдаси йўқ. Калом, кўпгина фалсафа соҳасидаги илмлар бунга мисол бўлади.

Агар дунёмизни обод этиш билан шуғуллансак ва ўзимиздаги илмдан манфаат олсак, унда кўп яхшилик ҳамда узвий бир барака бўлади. Аммо, муаммо шундаки, кўпчилик исломий амаллардан бирига далил топиш, даъватни қолипга солиш ҳамда янги тус олган нарсаларни ўрганиш учун қанчадан-қанча тунларни бедор ўтказадилар ва шунинг оқибатида шижоат-у вақтларини зое қиладилар. Муҳтарам биродарлар, илм ва амални соддалаштириб, Аллоҳнинг баракасига шошилинг, вақтингизни фойда ва манфаатлар ила ўтказинг. Амал қила оладиганингиз қадар илм олинг. Муваффақиятнинг соҳиби Аллоҳдир.

«Ниҳоят саодатни топдим» китобидан.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
БОМДОД НАМОЗИГА УХЛАБ ҚОЛМАСЛИК УЧУН...

Кунлардан бир кун устозим билан яккама-якка қолдик. Шунда бошқа пайтда беролмайдиган саволимни секингина сўрадим:
-Устоз, баъзида уйқу зўрлик қилиб, бомдод намозига туролмай қоламан. Одобсизлигим учун кечиринг-у, сизда ҳам шундай бўлиб турадими?

-Мен охирги 25 йилда бирор марта ҳам бомдод намозига ухлаб қолганим йўқ, – деб жавоб бердилар устоз.
Ҳайратланиб сўрадим:
-Наҳотки бунинг иложи бўлса? Илтимос, устоз, менга ҳам бунинг йўлини ўргатинг!
Устоз гап бошладилар:

-Тасаввур қилинг, ухлаб ётганингизда бошингизни устига сиз қаттиқ ҳурмат қиладиган жуда катта лавозимдаги давлат раҳбари келиб, “тез ўрнингиздан туриб, МЕН УЧУН 15 дақиқа ичида (унча қийин бўлмаган) фалон ишни қилинг” деса, нима қиласиз?
-Албатта, ўйлаб ҳам ўтирмай, югуриб туриб айтилган ишни бажараман! – деб жавоб бердим мен.
-“Узр, уйқум ширинлик қиляпти, яна бироз мизғиб олай” деб айта оласизми?
-Йўғ-е, устоз, бундай дейишга одам уялади-ку! Ахир шундай катта раҳбар бошингизни устида тик турса-ю, қайси юз билан буйруқни бажармай, чўзилиб ётаверасиз?! Раҳбар бошқа хонада бўлиб, сизни кўрмай турганда ҳам бошқа гап эди, - дедим мен. Устоз давом эттирдилар:

-Яшанг, мен ана шу нарсани ўзимга қоида қилиб олганман. Соатим жиринглаши биланоқ, 2-3 сония ҳам ўтмасдан, тез ўрнимдан тураман. (Чунки 10-15 сония ёки 1-2 дақиқа чўзилиб олай десангиз, ухлаб қоласиз!) Нафсим “яна бирозгина мизғиб ол” дейишга улгурмасидан югуриб тураман! Жиринглаган овозни эшитишим биланоқ, Аллоҳ таоло мени кўриб турибди-ку, тез ибодатга туришимни буюряпти-ку, шундай Зотнинг буйруғини бажармай, Унинг олдида қандай чўзилиб ётаман?!, деган нарсани ўйлайман. Шундай фикрлагандан кейин, ҳеч ҳам қийналмасдан тураман.
Сиз ҳам худди шундай фикрланг ва худди шундай қилинг. Шунда бомдодга туриш муаммосидан қутиласиз
!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
#Мақола
КЕЧИРИМЛИ БЎЛАЙЛИК

Инсон борки айбу нуқсондан ҳоли эмас, кимдир ҳалим бўлади, кимдир жахлдор, яна кимдир бошқача. Асосийси биз ўзимизни ким эканлигимизни билишимиз керак, яъни ожиз банда эканлигимизни, хато ва нуқсондан ҳоли эмаслигимизни англашимиз лозим. Уламолар, "ким ўзини айбини билса бировнинг айбини айтмайди" деганлар.

Баъзан бир оғиз сўз билан йиллаб гаплашмай юрганларни кўрамиз. Бундай ҳолат яқин қариндошлар, жигарлар ўртасида бўлиши ачинарли. Баъзан битта хатоси туфайли фарзандини кечирмай юрган ота-оналарни кўриб қоламиз. Баъзан мен умуман кечирмайман дейдиганларни ҳам эшитиб қоламиз. Ваҳоланки Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Албатта, У зот золимларни севмас".

Авф этиш жазолаш имконига эга бўлатуриб, бағрикенглик ила кечириб юборган одам томонидан бўлади. Ким золимдан ўч олишга қодир бўлатуриб, уни авф этса, сўнгра золимни ислоҳ қилишга уринса, унга Аллоҳ таолонинг ҳузурида ажру савоблар бўлади. Мазлум ундан ўч олишга қодир бўлатуриб, аммо унга ўхшаб пасткашлик қилмай кечириб юборганини кўрган золим ҳижолат бўлади ва ўзини ўнглашга ҳаракат қилади. Демак ким кечирса унинг ажри Аллоҳнинг ҳузурида экан.

Кечиримли бўлиш пайғамбарларнинг одатидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда ҳам яхши кўрадиган амакилари Ҳамза розияллоҳу анҳунинг қотилини кечириб юборганлар. Гарчи, қиймаланган амакилари сабабли ўта қийналган бўлсалар-да.

Яқинларимиздан ўтишган жойимиз бўлса кечирайлик ва кечирим сўрайлик зеро кечирсак кечириламиз. Аллоҳ таоло ўзи муваффақ қилсин.


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
YouTubeda tomosha qiling: BIR OYAT TAFSIRI. GʻAYRATJON DOMLA. KANALGA AʼZO BOʻLING VA LAYK BOSISHNI UNUTMANG.
https://youtu.be/B9yXtz4Yh-o
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
🌹 ва Роҳматуллоҳ 🌹
🌹 ва Барокатуҳ 🌹

#ХАЙРЛИ_ТОНГ 🌞🌅

🤲🏻 ЭРТА ТОНГДА ЭНГ ЯХШИ НИЯТ!

Роббим сизни ўзининг уйи Каъба атрофида айланиб тавоф қилишлик неъматига насиб айласин‼️🤲🏻

🌸① Оддий ва хатарли касалликлардан асрайдиган САЛОМАТЛИК;

🌸② Йўқотган нарсаларимиздан беҳожат қиладиган ҚАНОАТ беришингни сўраймиз!!!

🌹Кунингиз ҳайрли, барокатли, машаққатсиз, сокин ўтсин!🤲

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

"Дунёда менга учта нарса севимли қилинди:
1. Яхшилик қилиш;
2. Аёллар;
3. Кўзимнинг қувончи намозда бўлиши".


Шу гапни айтганларида, ҳузурларида саҳобалар ўлтирган эдилар. Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу айтдилар:
"Рост гапирдингиз, эй Расулуллоҳ. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:

1. Расулуллоҳнинг юзларига қараш;
2. Молимни Расулуллоҳга инфоқ қилиш;
3. Қизимнинг Расулуллоҳнинг қўл остиларида, яъни никоҳларида бўлиши".


Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Абу Бакр. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Яхшиликка буюриш;
2. Ёмонликдан қайтариш;
3. Ахлоқ кийимини кийиш
".

Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Умар. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Очларни тўйдириш;
2. Яланғочларни кийинтириш;
3. Қуръон тиловат қилиш
".

Али розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Усмон. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Меҳмонга хизмат қилиш;
2. Ёзда рўза тутиш;
3. Қилич билан урушиш".

Шу пайт Жаброил алайҳиссалом келиб: "Аллоҳ сизларнинг суҳбатингизни эшитиб, мени ҳам юборди. Ва агар дунё аҳлидан бўлганимда, нимани яхши кўришимни сўрашингизни буюрди", дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан: "Агар дунё аҳлидан бўлганингизда, нималарни яхши кўрар эдингиз" деб сўрадилар.

Шунда Жаброил алайҳиссалом:
"1. Адашганларни тўғри йўлга иршод қилиш;
2. Қаноат қилувчи ғарибларга ҳамроҳ бўлиш;
3. Қийналганларга ёрдам бериш",
деб айтдилар.

Ва яна айтдилар: "Аллоҳ азза ва жалла бандаларида учта хислат бўлишини яхши кўради:
1. Бор имкониятини ишга солиш;
2. Надомат қилаётганда йиғлаш;
3. Йўқчиликда сабр қилиш".


"Фазоилул аъмол" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Ихтилоф

#Мавзу: Вақт қадри.

Баҳодир Ботиров,
Чуст тумани Охунбобо жоме масжиди имом-хатиби


Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Ихтилоф

#Мавзу: РИЁ ЭМАС, ЗИЁРАТ БЎЛСИН...

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Нуруллоҳ Маҳкамов,
Чуст туманидаги «Саид Насимхон тўра»  жоме масжиди имом хатиби

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

ИСРОФДАН САҚЛАНИНГ!

Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик, осоишталик, динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик юртимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилмоқда.
➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Isrofdan_saqlaning

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
ҚАРЗНИ УЗИШ ДУОСИ

Абу Саъийд розияллоҳу анҳу:
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирган эдилар, бирдан ансорлардан Абу Умома деб аталадиган кишини кўриб қолдилар. Шунда у зот:
«Эй Абу Умома! Масжидда намоз вақтидан бошқа вақтда ўтирганингни кўряпманми?» дедилар.
«Мени ғамлар ва қарзлар босди, эй Аллоҳнинг Расупи!» деди.
«Сенга агар айтсанг, Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?» дедилар.
«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.
«Тонг оттирсанг ва кеч киргизсанг «Аллоҳумма! Иннии аъуузу бика минал ҳамми вал хазани ва аъуузу бика минал ажзи вал касали ва аъуузу бика минал жубни вал бухли ва аъуузу бика мин ғолабатид-дайни ва қоҳрир рижали» дегин», дедилар.
Ўшандоқ қилган эдим, Аллоҳ ғамларимни кетказди ва қарзларимни узди».
Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан паноҳ сўрайман. Ожизликдан, дангасаликдан паноҳ сўрайман. қўрқоқликдан, бахилликдан паноҳ сўрайман. Қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман».
Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан эрталаб ва кечқурун ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиқўрғон тумани
"Эскиобод масжиди"
имом хатиби
Ғайратжон Асабоев

Нотўғри оқимлар

🌏@eskiobodmasjidi