EskiObod_Uz
131 subscribers
4.76K photos
3.11K videos
115 files
10.5K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
#Дуолар

КАСАЛЛИКДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

👉 Ҳадиси шарифда марҳмат қилинади: “Қиёматда номаи аъмолларида истиғфори кўп бўлган кишиларга муждалар бўлсин!” Истиғфор ўлимдан бошқа ҳар дардга даво бўлади, ризқни кўпайтиради. Ажали келган кишининг эса азобсиз ва енгил жон беришига ёрдам беради”.

👉 Ҳадисларда: “Ла ҳавла ва қуввата” дуосини ўқиш тўқсон тўққиз дардга даволиги, уларнинг энг оддийси ғам-қайғу экани айтилган.

👉 “Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил азийм” ни ўқиш асаб касалликларида ва бошқа турли хасталикларда яхши фойда беради.

👉 Фотиҳа, Оятал Курси, ва “Қул...” билан бошланувчи тўрт сура (“Чорқул” – Кофирун, Ихлос, Нос ва Фалақ суралари) 7 мартадан ўқилиб, беморга дам солинса, ҳар турли оғриқлар, сеҳр, суқ-назарларга шифо бўлади, ҳайвон чаққанда ва тишлаганда кор қилади.

👉 “Аъузу би калиматиллоҳит томмати мин шарри кулли шайтонин ва ҳомматин ва мин шарри кулли айнин ломматин” дуосини ҳар кун эрталаб ва кечқурун 3 марта ўқиб ўзига ёки яқинидагиларга дам солса, кўз тегишидан ёки шайтонлар ва ҳайвонлар зараридан ҳимоя бўлади.

👉 Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қиладилар: “Ёмғир сувини йиғиб, унга Фотиҳа, Аятал Курси, Ихлос ва Қул аъузу суралари етмиш мартадан ўқилади. Бу сувдан етти кун ҳар тонг узлуксиз ичган кишининг касалликлари, оғриқлари йўқолади”.

👉 Йўқолган ва ўғирланган нарсани топиш учун ҳар кун “Йа жамиъаннаси ли явмин ла ройба фийҳи инналлоҳа ла йухлифул мийъад ижмаъ байни ва байна ... ” дуосини 25 марта ўқиш керак (Уч нуқта ўрнида йўқолган нарсанинг номи айтилади).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐@eskiobodmasjidi
ЎЛИМГА ДАВО ЙЎҚ!

Луқмони ҳаким тоғда гиёҳ териб юрса, бир гиёҳ;
-Эй, Ҳаким!... Мен юрак дардига давоман, - дебди.
Луқмони ҳаким бояги гиёҳни уйига олиб келиб қайнатаётса, бир бола чопиб келиб, "менинг онамни юраги хуруж қилиб қолди" дебди.
Луқмони ҳаким бояги доридан берибди...

Бир неча кундан кейин кўчада Луқмони ҳаким бояги болани кўриб қолибди. Бола Луқмони ҳакимни олдига келиб:
-Сен ёлғончи экансан, сени гиёҳинг онамга фойда бермади? Онам ўша куниёқ оламдан кўз юмди", дебди.

Ўша куни луқмони ҳаким кайфияти йўқ аҳволда тоғда яна гиёҳ
териб юрса, ўша гиёҳ;
-Мен юрак дардига давоман, - деди...
Луқмони ҳаким;

-Эй, гиёҳ! Сен ёлғончи экансан, мени беморимга шифо бўла олмадинг, - деса, гиёҳ:
-Эй, Луқмон! Мен ўлимга эмас , юракка давоман. Ўлим эса Аллоҳнинг қўлида!- дебди.

Азизлар, ўлим ҳақдир, ундан ҳеч бир жонзот қочиб қутула олмаган, вақти соати етса, барибир Аллоҳга қайтурмиз.

🔗 Улашинг:
🌐@eskiobodmasjidi
🌙 ШАЙХ ЁСИР АБДУЛБОСИТ ЮРТИМИЗГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Бугун, 25 октябрь куни
Қуръони карим қироати олими, мисрлик Шайх Ёсир Абдулбосит Муҳаммад Салим Абдуссамад юртимизга ташриф буюрди.

🔸Ҳақиқатан, Миср диёри қорилар ила дунёга машҳур. Мустафо Исмоил, Муҳаммад ва Маҳмуд Сиддиқ Миншавий ҳамда Абдулбосит Абдуссамад каби хушовоз қориларни алоҳида мисол қилиб келтириш мумкин.

🌙 “Бутун жаҳон қорилар мусобақаси”нинг уч карра ғолиби, қироати аудио кассеталарга биринчи ёзилган инсон, Миср қорилар уюшмасининг илк президенти, “Жаннатдан келган овоз эгаси” ва “Макка овози”, деб баҳо берилган Абдулбосит қори Абдуссамад раҳимаҳуллоҳни барча яхши танийди. Шайх Ёсир Абдулбосит мана шундай табаррук инсоннинг зурриёти ва илмий мероси давомчисидир.
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🌺 Бу дунёдаги барча нарсалар сизни тарк этади. Ёки сиз уни тарк этасиз.

🌺 Фақат Аллоҳга юз тутсангиз, у сизни барча нарсадан беҳожат қилади.

🌺 У Зотни унутсангиз, тарк этсангиз, тавба қилишга чақиради. Субҳаналлоҳ, Аллоҳнинг олдида нақадар карамлисиз!!

Аллоҳ кунингизни хайрли қилсин! Тан сиҳҳатлик, тинчлик, офият сизни асло тарк этмасин! Аллоҳ, бизни, сизни, ота - оналаримиз ва барча мусулмонларни мағфират айласин! Амийн!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬

🌏@eskiobodmasjidi
Доимо яхши гумонда бўлинг

Бир аёл деди:
«Худо хоҳласа, мен албатта солиҳ инсонга турмушга чиқаман! У билан бахтли ҳаёт кечираман». Айтгани бўлди.

Деди:
«Мен университетда ўқишга қабул қилинишимга ишонаман ва шунга интиламан! Ўзим истаган мутахассисликга кираман!». Айтгани бўлди.

Унга дедилар:
«Етар шунча туққанинг! Болалар чарчатишдан бошқасига ярашмайди».
Деди:
«Аллоҳ ёрдам беради. Фарзандаларим қобил, кўзимнинг қувончи бўлишади». Айтгани бўлди.

Эри катта туҳматга қолиб қамалди. Дедилар:
«Эринг туҳматга қолиб қамалди. Яқин орада чиқмаса керак. Унинг фақат ўлиги чиқади».
Деди:
«Йўқ, Худо хоҳласа, албатта чиқадилар. Мен уларни жуда ҳам чиройли кутиб оламан». Айтгани бўлди. Эрининг қандай чиққани ҳаммани ҳайратда қолдирди.

Бир киши деди:
«Мен ишдан ҳайдалишдан қўрқаман. Шунинг учун ишсиз қоладиган кунларимга ҳам пул йиғмоғим керак!» Айтгани бўлди. Ишдан бўшатилди.

Нимага бизнинг айтганларимиз рўёбга чиқади?

Чунки Аллоҳ таоло: «Бандам Мени қандай ўйласа, шундайман!» дейди. Агар Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, ўзига яхши. Ёмон ўйласа, ўзига ёмон.

Шунинг учун ҳам Мусо алайҳиссалом Нил дарёсига келиб, қочишга йўл қолмаганда ҳам Роббилари ҳақида чиройли гумон қилдилар. Қавмлари: «Энди қўлга тушдик» дейишса ҳам, улар: «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур» дедилар. Аллоҳ уларнинг айтганларини рўёбга чиқарди. Ақл бовар қилмас ҳолда дарё қоқ иккига бўлинди. Йўл очилди.

Ҳатто арзимас нарсалар ҳақида гапириш, ўйлашда ҳам диққат қилинг!

Доим некбин (оптимист) бўлинг! Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилинг! У - КАРИМ, РОҲИМ!

Ёмонлик ҳақида ўйламанг! Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз, Мусо алайҳиссалом айтганларидек:

«قَالَ كَلَّا إِنَّ مَعِيَ رَبِّي سَيَهْدِينِ»

У (Мусо) «Йўқ! Албатта, Роббим Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур», деди, деб айтинг


Шуаро: 61, 62 оятлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
🌏@eskiobodmasjidi
#Раддия

ФИҚҲИЙ МАЗҲАБЛАР ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛДИ?

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг вафотларидан кейиноқ мусулмонларнинг ибодат, муомала, жиноят ва жазо ҳақидаги саволларига жавоб бериш зарурати юзага чиқди. Бу ишни фақиҳ мужтаҳидлар ўз зиммаларига олдилар. Йигирмага яқин мазҳаблар ичида тўрттаси бошқаларга қараганда кўпроқ шогирдлар етиштирди, китоблар ёзишди ва машҳур бўлишди. Натижада бутун Ислом олами бир овоздан бу тўрт мазҳабни тўғри деб қабул қилишди ва бир-бирларини ҳурмат қилган ҳолда улар атрофида бирлашдилар.
“Билингки, ушбу тўрт мазҳабдан бирини ушлашда катта фойда бор. Ундан юз ўгиришда эса, катта муаммо ва ихтилофлар бор” (“Иқдул фарид фи аҳкомит-тақлид” китоби).
Имом Моликнинг шогирдларидан бўлган, аллома Заҳабий "шайхулислом, ҳофиз" деб васф этган, юз минг ҳадис ёд билгани таржимаи ҳолида айтиб ўтилган Абдуллоҳ ибн Ваҳб роҳимаҳуллоҳ ўзининг шогирдларига шундай дегани нақл қилинади:
– Агар Аллоҳ таоло мени Молик ва Лайс ёрдамида қутқариб қолмаганида, адашиб кетган бўлар эдим.
– Қандай қилиб? – дейишди.
– Кўп ҳадис ёдладим. Ҳайратга тушдим. Нима қилишни билмадим. Шунда мен Молик ва Лайсга ҳадисларни кўрсатар, улар эса "Буни ол, амал қил, буни қўй" дейишар эди. ("Тартибул мадорик" китоби 3-жуз,236-бет)

Янгиқўрғон тумани "Эскиобод" жоме масжиди имом хатиби Ғайратжон Асабоев
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ:
@SOF_TALIMOTLAR
🌏@eskiobodmasjidi
#Раддия

ФИҚҲИЙ МАЗҲАБЛАР ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛДИ?

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг вафотларидан кейиноқ мусулмонларнинг ибодат, муомала, жиноят ва жазо ҳақидаги саволларига жавоб бериш зарурати юзага чиқди. Бу ишни фақиҳ мужтаҳидлар ўз зиммаларига олдилар. Йигирмага яқин мазҳаблар ичида тўрттаси бошқаларга қараганда кўпроқ шогирдлар етиштирди, китоблар ёзишди ва машҳур бўлишди. Натижада бутун Ислом олами бир овоздан бу тўрт мазҳабни тўғри деб қабул қилишди ва бир-бирларини ҳурмат қилган ҳолда улар атрофида бирлашдилар.
“Билингки, ушбу тўрт мазҳабдан бирини ушлашда катта фойда бор. Ундан юз ўгиришда эса, катта муаммо ва ихтилофлар бор” (“Иқдул фарид фи аҳкомит-тақлид” китоби).
Имом Моликнинг шогирдларидан бўлган, аллома Заҳабий "шайхулислом, ҳофиз" деб васф этган, юз минг ҳадис ёд билгани таржимаи ҳолида айтиб ўтилган Абдуллоҳ ибн Ваҳб роҳимаҳуллоҳ ўзининг шогирдларига шундай дегани нақл қилинади:
– Агар Аллоҳ таоло мени Молик ва Лайс ёрдамида қутқариб қолмаганида, адашиб кетган бўлар эдим.
– Қандай қилиб? – дейишди.
– Кўп ҳадис ёдладим. Ҳайратга тушдим. Нима қилишни билмадим. Шунда мен Молик ва Лайсга ҳадисларни кўрсатар, улар эса "Буни ол, амал қил, буни қўй" дейишар эди. ("Тартибул мадорик" китоби 3-жуз,236-бет)

Янгиқўрғон тумани "Эскиобод" жоме масжиди имом хатиби Ғайратжон Асабоев
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ:
@SOF_TALIMOTLAR
🌏@eskiobodmasjidi
ҚАЙ ДАРАЖАДА ТАВБА ҚИЛИШИМИЗ КЕРАК?

Бир кун ҳазрати Алининг розияллоҳу анҳу ҳузурига бир кимса келиб, савол сўради:
- Эй Али! Бир гуноҳ иш қилдим, нима қилишим керак?
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: - товба қил, деди.
- Тавба қилдим лекин тавбамни буздим.
- Яна тавба қил.
- Қачонгача тавба қиламан?
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: - шайтонни мағлуб этгунингга қадар, деди.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: “Фақат эгасини қутқарган тавба, тавбами? Асл тавба сидқидилдан қилинганда унинг баракаси билан бир неча инсонлар тўғри йўлга киради ва халос бўлади”, дедилар.

“Аллоҳ севгиси” китобидан.

🔗 Улашинг:
🌏@eskiobodmasjidi
🎁 АРЗОН ВА СИФАТЛИ ИСЛОМИЙ ТЎПЛАМ

🔹ТЎПЛАМДА:
▪️Ручкали Қуръони Карим
▪️Қуръони Карим таржимаси
▪️Мушк анбар 2 та
▪️ Электрон тасбеҳ  2 та
▪️ 33 тошли тасбеҳ  2 та
▪️Ҳидли тасбеҳ  2 та
▪️Мисвок  2 та
▪️ Зам — зам суви 2 та
▪️Сифатли жойнамоз 2 та ва бошқа совғалар...

💳 Чет элдан хам тўлов қилиш имконияти бор!
Тўпламни дидингизга мослаб ўзгартириб берамиз.

🚚 ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ!

⬇️ Буюртма бериш ⬇️
@kitob_savdo_admin

🌐 Кўпроқ тўпламларни кўриш:
@islomiy_sovgalaruzb
🤩 ИККИ КИШИЛИК ИСЛОМИЙ СОВҒАЛАР ТЎПЛАМИ

Бетакрор дизайнли қутили набор Ота-Оналаримиз, Бобо-Бувиларимизни қувончига сабабчи бўладиган икки кишилик тўплам.

ТЎПЛАМ:

▪️Қуръони Карим таржимаси
▪️"Менинг тажвидли қуръоним" китоби(лотин)
▪️Мушк анбари 2 та
▪️Хидли 99 тошли тесбаҳ 2 та
▪️33 тошли ойли тасбеҳ 2 та
▪️Электрон тасбеҳ 2 та
▪️Зам — зам суви 2 та
▪️Сифатли жойнамоз 2 та


💳 Чет элдан хам тўлов қилиш имконияти бор!

Ушбу совғани олган инсон севинч кўз ёшларини тўкмаслигини имкони йўқ, Ота-Онангизни севминтиришга шошилинг😊

🚚 ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ

⬇️ Буюртма бериш ⬇️
📱
@kitob_savdo_admin

🌐 Кўпроқ тўпламларни кўриш:
@islomiy_sovgalaruzb
#Эслатма
#Тарқатинг

Имом-хатиблар ОЧИҚ ЭШИКЛАР кунини ўтказади!!!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни  "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Шу муносабат билан бугун 26 Октябр Чоршанба куни  имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.

Қабул соати: 14:00 дан 18:00 гача

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.

♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌏@eskiobodmasjidi
Муфтий ҳазрат: Расул алайҳиссаломга муҳаббат илм-маърифат ила зиёда бўлади

Бугун, 26 октябрь куни Тошкент шаҳридаги "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" жоме масжидида анъанавий мавлид суҳбатлари хатмонаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, юртимиз уламолари, аҳли илмлар, имом‑хатиблар ва масжид жамоаси иштирок этди.

Маросимда Муфтий ҳазратлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиш умматнинг бурчи экани, У зот алайҳиссалом: «Сиздан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, (комил) мўмин бўла олмайди», деганлари, У зотни севишлик учун яхши таниш, мана шундай сийрат суҳбатлари орқали Расул алайҳиссаломни яхши билиш, муҳаббат зиёда бўлиши эса илм-маърифат ила ҳосил бўлишини алоҳида таъкидладилар.

Сийрат оқшомида Қуръони карим хатмоналари, салавотлар ва гўзал нашидалар ўқилди.

#СИЙРАТ
ЎМИ Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @diniysavollar