#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Эй ушбу мукаммал азоннинг ва қоим намознинг Робби! Муҳаммад (алайҳиссалом)га васила ва фазилат бергин ҳамда уни Ўзинг ваъда қилган «Мақоми маҳмуд»да тирилтиргин».
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким азонни эшитганда «Аллоҳумма, Робба ҳаазиҳид-даъватит-таамма, вас-солаатил қооима, аати Муҳаммаданил-васийлата вал-фазила, вабъасҳу мақомам маҳмууданиллазий ваъадта» деса, Қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлади», дедилар».
(«Саҳиҳул Бухорий», 4791)
👉 🌐@eskiobodmasjidi

#Зикр
ҲАММА ДУОЛАРНИ ЖАМЛАГАН ЗИКР
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда кўп дуолар билан илтижо қилардилар-у, биз ундан бирортасини ёдлаб қола олмас эдик. Шунда мен: «Эй Расулуллоҳ, кўп дуолар билан илтижо қиласиз-у биз ундан бирортасини ёдламаймиз», десам, у зот: «Ана шу дуоларнинг барчасини ўзида жамлаганига далолат қилайми? У:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْر مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ البَلاَغُ، وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ.
«Аллоҳумма инний асъалука мин хойри ма са‘алака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва наъузу бика мин шарри мастаъозака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва антал мустаъону ва ъалайкал балағу вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ»дир, дедилар.
Имом Термизий ривоятлари.
🌐@eskiobodmasjidi

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ШАЙТОНДАН САҚЛАНАСИЗ?
☝️ Банда шайтондан тўрт нарса билан нажот топиши мумкин:
✅ Биринчиси – Доим Аллоҳнинг зикрида бўлиш.
Аллоҳ таоло айтади: “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур”📜
(Раъд сураси, 28-оят);
“Бас, Мени ёд этингиз, мен ҳам сизларни ёд этурмен” 📜
(Бақара сураси, 152-оят).
📖 Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтдилар:
“Шайтон банданинг қалбига тазйиқ ўтказади. Банда Аллоҳни зикр қилса, пусиб кетади, ғафлатда қолса, васваса қилади”.
☝️ Банда шайтондан фақат ёлғиз Аллоҳнинг зикри билан нажот топиши мумкин. Зикр – энг катта ҳимоядир. У мўминларнинг қуроли, авлиёлар шиори, обидлар қўрғони, орифлар қиличидир.
Ким Аллоҳнинг зикрига одатланса, Аллоҳ уни сақлайди, ҳимоя қилади. Ким Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлса, шайтон тузоғига тушиб қолади.
✅ Иккинчиси – таҳорат.
☝️ Шайтон нопок одамларга кўп зарар беради. У хароба, тоза бўлмаган ҳовлилирни, Аллоҳни танимайдиган қалбларни ўзига маскан қилиб олади. Шайтон ифлос нарсаларни яхши кўради, нопок одамларга ўралашиб юради. Ким таҳоратга, покликка одатланса, шайтондан ҳимояланган бўлади, иблис ундан узоқлашади. Жин чалган инсонларга эътибор қилсак, уларнинг аксари покликдан узоқ инсонлар эканини кўрамиз. Шайтон ҳам жинлардандир. “у жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйсунишдан бош тортди”📜
(Каҳф сураси, 50-оят).
✅ Учинчиси – солиҳ суҳбатдош, яъни намозхон дустлар.
☝️ Улар масжид аҳли, Қуръон аҳли, суннат аҳлидир. Бундай суҳбатдошлар шайтонга қарши уруш қилиб, сизга ёрдам беради. Мўмин инсон жамоатдан ажраб қолмайди. Зеро, “бўри тўдадан ажраб қолган қўйни ейди”. Агар мусулмон осий тўдаларга ошно бўлса, авлиёлар йўлига терс юрса, пайғамбарлар йўлида тўхтаб қолса, ибодати ва иродасидан ажрайди. Аллоҳнинг динидан юз ўгиргани учун Аллоҳнинг ғазабига ва лаънатига дучор бўлади.
✅ Тўртинчиси – гуноҳ, фаҳш ишларни тарк этиш, истиғфорни кўпайтириш, тавба қилиш ва Аллоҳга қайтиш.
☝️ “Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳолангки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна била туриб қилмишларида давом этмайдиган кишилардир” 📜
(Оли Имрон сураси, 135-оят).📌
📚“Қалблар тизгини” китобидан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

🌱МУШК ТЕПАЛИКЛАРИ🌱
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий Соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч киши қиёмат куни мушк тепаликларида бўлурлар. Уларга аввалгилару ва охиргилар ҳавас қилурлар. Ҳам Аллоҳнинг, ҳам хожаларининг ҳаққини адо этган қул. Ҳар кеча-кундузи беш намозга азон айтадиган одам. Бир қавмга имом бўлиб, қавми ундан рози бўлган киши”, дедилар”.
📚(Термизий ривоят қилган).
Қиёмат куни мушку анбардан бўлган тепаликка чиқиб туриш, аввалгилару охиргиларнинг ҳавасини келтирадиган даражага эришиш улуғ бахтдир.
Ажабо, улкан бахтга кимлар эришар экан?
Маҳбуб Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтишларича, бу улкан бахтга уч тоифа мусулмонлар эришар эканлар.☝️
✅1. “Ҳар кеча-кундузи беш вақт намозга азон айтадиган одам”.
Бу муаззинлар учун улкан башоратдир. Уларни шарафловчи ва айни вақтда уларга улкан масъулият юкловчи хабардир. Ҳар бир муаззин ана ўша башоратга муносиб бўлишга, тақво ва ихлос ила яшашга, ўз ишини қойиллатиб адо этишга ҳаракат қилмоғи лозим.
✅2. “Бир қавмга имом бўлиб, қавми ундан рози бўлган киши”.
Юқорида зикр этилган улкан мақомга эришишга номзод бўлган кишиларнинг иккинчи тоифаси имомлар экан. Бу ўта нозик ишда одамларнинг ишончи ва эътибори туфайли уларга ҳам қиёмат куни олий мақомга эришиш имкони берилар экан.
Имом бунинг учун ўз қавмини рози қилиши керак. Албатта, Аллоҳ рози бўладиган ишларда. Қавмни Аллоҳнинг розилигини топишдан бўлак ишларда рози қилган имом жаннатдаги мушку анбар тепалигига эришиш уёкда турсин, унинг ҳидини ҳам ҳидлай олмаслиги турган гап.
✅3. “Ҳам Аллоҳнинг, ҳам хожаларининг ҳаққини адо этган қул”.
Бу қадим вақтнинг таомили экани маълум. Ислом қул озод қилишни, қулдорликни йўқотишни ҳар тарафлама қўллаган. Керакли барча чораларни кўрган. Лекин ҳаммаси ўз йўли ва қонун-қоидаси билан бўлиши керак.☝️
📚“Намоз” китобидан.

КУЧИНГ ЕТГУНЧА УЙҚУНИ ОЗАЙТИР!
Эҳтиёжсиз уйқуда дунёвий ва ухровий ҳеч фойда йўқ. Уйқу ўлимнинг укасидир. Кечани иҳё этишни (илм, зикр ила бедор ўтказишни) уйқуга алмаштириш ва уйқуни афзал кўришни ҳавойи нафсга тобеъ бўлиш, дея ҳисоблашган.
Саҳл ибн Абдуллоҳ ал-Тустарий раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейдилар:
“Доимий уйғоқлик тўрт унсурни битиради ва чақиради: сув, тупроқ, ҳаво ва олов. Бу ердан малакут оламига қарайди ва Аллоҳнинг хушнудлигини орзу қилади”.
Шайх Абул Ҳасан ал-Аззоз раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар:
“Бу қуйидаги уч нарса устига бино бўлган:
а) Фақат эҳтиёж сезганда ейиш;
б) фақат уйқу ғолиб келганда ухлаш;
с) зарурат туғилгандагина сўзлаш”.
Ибнул Ҳаворий раҳматуллоҳи алайҳ айтадиларки:
а) “молнинг эҳтиёжидан ортиқчасини тарк этиш,
б) эҳтиёждан ортиқча уйқуни тарк қилиш”.
Инчунин, ҳар биридан фақат зарурини олгин. Ана ўшанда Ҳақ таоло зикрида бўласан. Буни ҳам бил, эй биродар!
“Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар” китобидан.

#Эслатма
#Тарқатинг
Имом-хатиблар ОЧИҚ ЭШИКЛАР кунини ўтказади!!!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.
Шу муносабат билан эртага 12 Октябр Чоршанба куни имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.
Қабул соати: 14:00 дан 18:00 гача
Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!

АЙТИНГ, МАДИНАГА ҚАЧОН БОРАМИЗ?
Неча минг чақирим бугун орамиз,
Хатларнинг қатида кўнгил оламиз.
Эй мени дуоси йўқлаётган дўст,
Айтинг, Мадинага қачон борамиз?
Ишқида йиғладик, ишқида ёндик,
Ишқи деб дунёнинг ишидан тондик,
Умидга суяндик, унга ишондик,
Айтинг, Мадинага қачон борамиз?
Кўнгиллар қорайди, тош қотди, дўстим,
Киприклар учида ёш қотди, дўстим,
Яна умидворлик асқотди, дўстим,
Айтинг, Мадинага қачон борамиз?
Шарофат йўлини соғинди юрак,
Шафоат йўлини соғинди юрак,
Аллоҳ Расулини соғинди юрак,
Айтинг, Мадинага қачон борамиз?
Бори ғуссалардан қочсак баробар,
Салом эшигини очсак баробар,
Йиғласак баробар, тошсак баробар,
Айтинг, Мадинага қачон борамиз?
Қароғим ичига тўлмоқчиман мен,
Вужуди муҳаббат бўлмоқчиман мен,
Уммати Муҳаммад бўлмоқчиман мен,
Айтинг, Мадинага қачон борамиз?
Эй Набий, юрагим тўлди дегани,
Дардимни бир Худо билди дегани,
Мана, ғарибингиз келди, дегани,
Айтинг, Мадинага қачон борамиз?
Қалбимиз ажиб бир соғинчга тўлмиш,
Йўлларни ғовлаган аламлар кулмиш,
Иккимизда армон минг битта бўлмиш,
Айтинг, Мадинага қачон борамиз?
Йўл бўйи салавот айтиб кетгани
Дилни май, кўзларни соқий этгани,
Мени Бақий ичра боқий этгани,
Айтинг, Мадинага қачон борамиз?
Ўткирбек Муҳаммадсобир
👇👇👇👇👇👇👇👇
🌐@eskiobodmasjidi
Неча минг чақирим бугун орамиз,
Хатларнинг қатида кўнгил оламиз.
Эй мени дуоси йўқлаётган дўст,
Айтинг, Мадинага қачон борамиз?
Ишқида йиғладик, ишқида ёндик,
Ишқи деб дунёнинг ишидан тондик,
Умидга суяндик, унга ишондик,
Айтинг, Мадинага қачон борамиз?
Кўнгиллар қорайди, тош қотди, дўстим,
Киприклар учида ёш қотди, дўстим,
Яна умидворлик асқотди, дўстим,
Айтинг, Мадинага қачон борамиз?
Шарофат йўлини соғинди юрак,
Шафоат йўлини соғинди юрак,
Аллоҳ Расулини соғинди юрак,
Айтинг, Мадинага қачон борамиз?
Бори ғуссалардан қочсак баробар,
Салом эшигини очсак баробар,
Йиғласак баробар, тошсак баробар,
Айтинг, Мадинага қачон борамиз?
Қароғим ичига тўлмоқчиман мен,
Вужуди муҳаббат бўлмоқчиман мен,
Уммати Муҳаммад бўлмоқчиман мен,
Айтинг, Мадинага қачон борамиз?
Эй Набий, юрагим тўлди дегани,
Дардимни бир Худо билди дегани,
Мана, ғарибингиз келди, дегани,
Айтинг, Мадинага қачон борамиз?
Қалбимиз ажиб бир соғинчга тўлмиш,
Йўлларни ғовлаган аламлар кулмиш,
Иккимизда армон минг битта бўлмиш,
Айтинг, Мадинага қачон борамиз?
Йўл бўйи салавот айтиб кетгани
Дилни май, кўзларни соқий этгани,
Мени Бақий ичра боқий этгани,
Айтинг, Мадинага қачон борамиз?
Ўткирбек Муҳаммадсобир
👇👇👇👇👇👇👇👇
🌐@eskiobodmasjidi
ВАСИЯТ
Шаръий Ҳайъат фатволари
Савол: Бир одам ўз молининг учдан бирини ҳаётлик вақтида васият қилишни хоҳлади. Ўша маблағни ўлимидан аввал молидан чиқариб, бериб юбормоқчи. Мана шу нарса жоизми?
Жавоб: Инсоннинг ўлимидан аввал молидан чиқаришни хоҳлаб айтган нарсаси васият ҳисобланмайди. Чунки васият ўлимдан кейинга боғланган тасарруфдир. Яна билиб қўйиш лозимки, ўлимдан олдин қилинган садақа яхшидир. Бунинг далили қуйидаги ҳадиси шарифдир:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, қайси садақанинг ажри улуғдир?» деди. «Ўзинг соғ-саломат туриб, ҳирс қўйиб туриб, фақирликдан қўрқиб туриб ва бойликни умид қилиб туриб садақа қилишинг. Юриб-юриб, (жонинг) ҳалқумингга келиб қолганда «Фалончига бунча, пистончига бунча», деб юрма. (Садақа қилмоқчи бўлган молинг) фалончиники (меросхўрники) бўлди», дедилар». (Бухорий, Муслим ва Насоий, ривоят қилишган).
Савол: Хайр-эҳсон қилувчилардан бир аёл ўлимидан кейин қоладиган ўз меросининг ҳаммасини Байтуззакот фойдасига васият қилди. Байтуззакот эса васият қилинган молни яхшилик, эҳсон йўлларига ҳамда вафотидан сўнг аёлнинг ўзига қайтадиган хайрия ишларига сарфлайди. Ушбу аёлнинг қилган васиятида унинг меросини оладиган меросхўри йўқлиги айтилган. Ўша аёл қолаётган ҳамма нарсасини васият қилиши ва Байтуззакот эса ўша меросни қабул қилиши жоизми?
Жавоб: а) Агар васият қилувчининг меросхўри бўлмаса, ҳамма меросни васият қилиши жоиздир. Чунки васиятни учдан бирига чеклаш ҳадисда келган. Унда «Учдан бир ва учдан бири ҳам кўп», дейилган. Бундан кўзланган мақсад меросхўрларнинг риоясидир. Шунинг учун ўша ҳадиснинг охирида: «Албатта, сен меросхўрларингни бой ҳолда ташлаб кетишинг уларнинг боқимаңда бўлиб, одамлардан тиланиб юришидан кўра
яхширокдир», дейилган.
б) Васиятни яхшилик ва хайр-эҳсон қиладиган тарафлардан бири қабул қилиши шарт эмас. Шунинг учун Байтуззакотнинг ушбу васиятни амалга ошириш учун ҳаракат қилиши жоиздир. Яна билиб қўйиш керакки, бу қабул ёки рад қилишда ёки меросхўрнинг йўқлигида эътибор қилиш фақат вафот вақтида бўлади.
«Закот, садақалар, назрлар ва каффоратлар» китобидан.
📌Каналга аъзо бўлинг!

КАТТАЮ КИЧИК АМАЛЛАРИМИЗДАН СЎРАЛАМИЗ
«Ким ҳидоят йўлига юрса, бас, ўзи учун юрар. Ким (ҳидоят) йўлидан чалғиса, у ҳам ўз зиёнига чалғир. Ҳеч бир гуноҳкор ўзганинг гуноҳини кўтармас. То пайғамбар юбормагунимизча (бирор кимсани) азобловчи бўлмадик» (Исро, 15).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади. Валид ибн Муғийра Макка аҳлига: «Менга эргашинглар, Муҳаммаддан юз ўгиринглар. Сизларни оғирликларингиз (юкингиз) менинг бўйнимга, мен сизларнинг қилган ишингиз учун жавоб бераман», деди. Аллоҳ таоло Валид ибн Муғийранинг сўзлари ботил, беҳуда; Аллоҳ ва Унинг расулига итоатсизлик гуноҳ эканидан огоҳ этиб, шу ояти каримани нозил қилди.
Ким ҳидоятда бўлса, ҳақ йўлдан юрса, пайғамбарга эргашса, энг аввало, ўзига фойда. Шунда унинг оқибати ҳам гўзал бўлади. Залолатга кетса, тўғри йўлдан бўйин товласа, гуноҳ ишларни қилса, бу фақат ўзи учун зарардир.
Бандалар солиҳ амаллари, ибодатлари ила Аллоҳ таолонинг розилигига эришади. Исро сурасининг 7-оятида: «Агар эзгу иш қилсангиз ўзларингизга эзгулик қилган бўлурсиз. Агар ёвузлик қилсангиз ҳам ўзингиз учундир...» дея ҳар бир инсон савобли иш қилиши ва гуноҳ ишлардан қайтиши буюрилган.
«Ҳеч бир гуноҳкор ўзганинг гуноҳини кўтармас». Бирор инсон бошқа бир кишининг гуноҳини кўтармайди. Ҳар бир жон қилмишининг жазосини олади. (Фотир сурасининг 18-оятига қаранг)
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Каналга аъзо бўлинг!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ
Ассалoму алайкум ва рoхматуллохи ва
барокатух
Қутлуғ ойнинг пок
чашмасида кўнгилни
чўмилтирган мўмин ва
мўмина умри азиз ХАЗРАТИ ИНСОНИМ!!!
🌸🕊
Юзлари нур, қалби беғубор қадрли Жаннат Юзлигим!!!
Бугунги кунингиз Ҳайр барокатли ўтсин!!!🌸
Аллоҳ барча барчамиздан рози бўлсин!!!
Эй Раббим!
Сенинг фазли карамингдан умидвормиз.🌸🍃🌸
Сенинг мағфиратинга лойиқ бир амал соҳиби
бўлишимизни насиб айла.🌸🍃🌸
Ўзимизни ҳисоб китоб
қилиб кўрсак Сенинг
фазли карамингдан бошқа сармоямиз йўқ экан.🌸🍃🌸
Биздан фазли карамингни дариғ тутма.🌸🍃🌸
Бизларга Раҳим кўрсатиб
сўнгги Пайғамбар
Муҳаммад соллаллоҳу
алайҳи васалламга уммат бўлиш неъматини бердин ўзингга беҳад ҳамду➖саноларимиз
бўлсин я РОББИЙ
🔔KANALGA OBUNA BO'LING
🌹🌱꧁꧂♥️♥️꧁꧂🌹🌱
Дўстларингизга улашинг!
💞💞💞💞💞💞💞💞💞

БУГУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?
Язиб ибн Ҳорундан:
“Абу Бакр розияллоҳу анҳу бир хутбаларида бундай дедилар:
– Қиёмат куни Аллоҳ дунёда унга яхшилик, мўл ризқ, соғлом ва сиҳатли вужуд берган бўлса ҳам, бу неъматларга нонкўрлик қилган банда Аллоҳнинг ҳузурига келтирилади ва унга:
- Бугун учун нима тайёрладинг? - деб сўралади.
У банда ҳеч қандай тайёргарлиги бўлмагани учун йиғлай бошлайди.
Шунақа йиғлайдики, кўзларида ёш қолмайди.
Сўнгра яна дакки ейди. Бу сафар қон йиғлайди.
Сўнгра яна бир бор дакки ейди. Бу сафар тирсакларигача қўлларини ея бошлайди.
Сўнгра яна дакки ейди, бу сафар шунақа баланд овозда йиғлайдики, икки кўзи чиқиб юзига осилиб қолди.
Сўнгра яна бир марта дакки ейди, шунда:
- Эй Раббим! Мени жаҳаннамга юбор ва бу аҳволдан қутқар, - дейди.
Аллоҳ таолонинг:
📜"Ким Аллоҳ ва Расули белгилаган ҳаддан тажовуз этса, унинг учун мангу жаҳаннам олови бўлишини билмаганмидилар?! Бу улкан шармисорлик-ку!"
(Тавба сураси, 63-оят)
ояти каримаси бунинг тасдиғидир”.
📚“Ал-Канз, 1-жилд, 246-бет; Абу Шайхдан".
У♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

БУЛАРНИ ҲАЁТ ЎРГАТДИ!
☝️Бошқаларни менсимай, изтироб берадиган, кўнглини оғритадиган кимсалар аслида кучсиз ва ожиз эканини, муҳаббатни, севишни фақат кучли инсонлар билишини ўргандим.
☝️Одамлардан хафа бўлмайман. Чунки ҳаётида хатолари, муаммолари, бахтсизликлари бўлган кишилар атрофидагиларни ҳам ўзидай бўлишини ўргандим.
☝️«Мен қандай килиб бу хатоликка йўл қўйдим?» дейиш ўрнига, энг мукаммал ўйлайдиган кишилар ҳам хато қилишини, муҳими хатолардан сабоқ олиш ва улардан камроқ зарар кўришни ўргандим...
☝️Ҳаётдаги энг аҳамиятли ечим англаш ва бошқасини орқага ташлаш эканини ўргандим.
☝️ Мени танқид қиладиган, мени таҳлил қиладиган, ақл ўргатишга уринадиганларга жавоб бермасликни ўргандим. Чунки бу тортишув ҳеч қачон тугамайди.
☝️Факат сабоқ олиш учун орқамга қарашни, ёрдам истаб эмас, ечим учун, фақат баланд товушда ўйлай олиш учун муаммоимни кимгадир айтишни ўргандим.
☝️ Имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини, қатъий истак чорасиз туюлган ҳар бир эшикка чора дейилган калит бўлишини, ҳақиқий кураш – ғалаба қозониш учун кичик муваффақиятларни йўқотмасликни ўргандим.
☝️Вақт ва сўзни эътибор билан сарфлашни ўргандим. Чунки уларни қайтариб ололмайман.
☝️Қанчалик ҳаракат қилмай, айримлар ўзини бахтсиз ҳис қилиш учун сабаб топа олишини ўргандим. Энди бахтли қилишга уринмайман.
☝️Одамларнинг мен ҳақимдаги фикри эмас, ўзим ҳақимда қандай ўйлашим аҳамиятли эканини ўргандим. Бошқаларнинг фикри билан ўзимни айбдор ҳис қилмайман.
«Иймон ва ҳузун» китобидан.

ДУНЁНИНГ ЯРАТИЛИШИ
Қуръони Каримдаги Фуссилат сурасида шундай марҳамат қилинади:
۞قُلۡ أَئِنَّكُمۡ لَتَكۡفُرُونَ بِٱلَّذِي خَلَقَ ٱلۡأَرۡضَ فِي يَوۡمَيۡنِ وَتَجۡعَلُونَ لَهُۥٓ أَندَادٗاۚ ذَٰلِكَ رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ (٩ ) وَجَعَلَ فِيهَا رَوَٰسِيَ مِن فَوۡقِهَا وَبَٰرَكَ فِيهَا وَقَدَّرَ فِيهَآ أَقۡوَٰتَهَا فِيٓ أَرۡبَعَةِ أَيَّامٖ سَوَآءٗ لِّلسَّآئِلِينَ (١٠) ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰٓ إِلَى ٱلسَّمَآءِ وَهِيَ دُخَانٞ فَقَالَ لَهَا وَلِلۡأَرۡضِ ٱئۡتِيَا طَوۡعًا أَوۡ كَرۡهٗا قَالَتَآ أَتَيۡنَا طَآئِعِينَ (١١)
“Айт: “Сизлар ҳақиқатан ҳам ерни икки кунда яратган Зотга куфр келтиряпсизми ва Унга (бошқаларни) тенглаштиряпсизми?! Ахир, бу оламларнинг Робби-ку! У Зот ўша (ер)нинг устида барқарор тоғларни қилди, уни барокатли қилди ва унинг (аҳли) ризқини тўрт кунда ўлчовли этиб тақдир қилди. Бу сўровчилар учундир. Сўнгра тутун ҳолидаги осмонга истиво қилиб, унга ва ерга: “Икковингиз ихтиёр қилган ҳолингизда ёки мажбур бўлган ҳолингизда келинг!” деди. Икковлари: Ихтиёр қилган ҳолимизда келдик”, дедилар”.
(9–11-оятлар).
Дунё яратилаётган вақтда осмон тутундан иборат бўлганлиги Қуръони Каримнинг мана шу оятидан билиниб турибди. Ҳозирги уламолар дунёнинг яралиши ҳақида турли фикрларни илгари сурганлар.
Жумладан, астроном олим сэр Жеймс Жинс шундай дейди:
“Борлиқ яратилишидан аввал ундаги моддалар газдан иборат бўлган ва шу газларнинг ўзаро бирикиши натижасида саёралар келиб чиққан”.
Доктор Жаму эса:
“Дунё вужудга келаётган вақтда у тартибли тарқоқ газдан иборат бўлган. Унинг қалинлиги ва ҳароратини тасаввур қилиб бўлмайди ва шу газда турли моддаларнинг аралашуви натижасида атом парчаланиши вужудга келди. Мана шу ҳаддан ташқари иссиқ газга қаттиқ босимнинг таъсири натижасида булутлар вужудга келиб, улар юлдуз ва бошқа сайёралар сифатида шаклланди”, дейди.
Қуръони Каримда борлиқнинг тутундан яратилгани айтилади. Ўша вақтдаги арабларга мана шу сўз (яъни тутун) таниш бўлган. Бизга замондош олимлар эса тутунни “газ” деб атаганлар, холос. Моҳияти битта!
Яна савол туғилади: илм олмаган, ўқиш-ёзишни ўрганмаган Муҳаммад Пайғамбар инсон зоти англаб етмаган ҳақиқатни қаердан олиб айтган? Бу пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган оят Аллоҳнинг сўзи эканлигининг исботи эмасми?!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
“Қуръон ва Суннатдаги Илмий Мўжизалар” китобидан.

Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола
ТИНЧЛИКНИ АСРАШ - ДИННИ АСРАШ
Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик хукм суради, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради. Одамларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган ишонч ва садоқати, мехр-мурувватининг самимий бўлиши ҳам асосан юрт тинчлигининг самарасидир.
➡️Батафсил ўқиш...⤵️
http://ravza.uz/story/Tinchlikni_asrash_dinni_asrash
🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube

ЁШЛАРНИ ИЛМГА ЙЎНАЛТИРИШ ДИНИМИЗ ТАЛАБИДИР.
Қадимдан юртимизда таълим ва тарбия масаласи энг олдинги ўринда турган. Фарзандларини илмли қилиб тарбиялаш ҳар бир ота-онанинг энг олий орзуси бўлган. Ислом дини ҳам бизларни айнан шунга буюради.
➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Yoshlarni_ilmga_yunaltirish_dinimmiz_talabidir

ПУЛ ИНСОННИ БАХТИЁР ҚИЛАДИМИ?
Пул инсонни бахтиёр қиладими?
Бу саволга жавоб бериш учун пулдорлар пулини қаерга сарфлаётганини кузатиш кифоя. Бахтсизлигини унутиш (эсламаслик) учун қувват манбаи дея тарғиб қилинадиган дори-дармонларни, қиммат спиртли ичимлик ва қиммат тамаки маҳсулотларини қабул қиладиганлар камбағаллар эмас. Психологга ҳар ой тасаввуримизга ҳам сиғмайдиган хизмат ҳақи тўлайдиганлар пул бахтиёр қилолмаган инсонлар. Ҳаётидан завқ-шавқ ва маъно тополмай ўз жонига қасд қилганлар орасида бой одамлар жуда кўплаб учрайди.
Инсон ва пул муносабатлари ҳақида гап кетганда, хаёлимга Мавлоно ҳазратларининг гўзал ўхшатиши қуйилади. Олдинроқ бир мулоҳазамни «ўзингизга келинг!» дея тугатганимга сабаб ҳам, бизни биз қилган қадриятлар ва тамойиллардан шифо излашимиз кераклигини уқтириш эди. Мавлоно ҳазратлари пул ва инсон муносабатлари ҳақида тўхталар экан, кема билан сувни мисол қилади. Кема сузиши учун сув қанчалик зарур бўлса, пул ҳам инсон учун шунчалик муҳимдир. Кема фақат сувдагини ўз вазифасини бажара олади. Пул ҳам инсон учун шунчалик аҳамиятли. Аммо сув кеманинг ичига кирса, уни чўктиради. Пул - эҳтиёжларимизни ўрнига келтириш учун муҳим манба. Лекин пул иштиёқи инсоннинг чўнтаги билан чекланмаса, унинг қалбини забт этса, бу киши муҳаққақ чўкади.
Чўнтакка кирган пул инсонни бахтиёр қилади.
Қалбга кирган ондаёқ инсонни синдиради.
Ушбу ҳикояни бир дўстим гапириб берган эди: Ўттиз йил Германияда ишлаб пул топган бир муҳожир барча пулларини банкка қўйибди. Бирмунча вақт ўтиб, фоизлари ҳам қўшилиб, бир миллион марка атрофида пул жамғарибди. Пенсияга чиққанидан кейин болалари билан зиддиятлари кўпайибди. «Болаларим мени ўлдириб, банкдаги пулларимни бўлишиб оладилар», деган хавотирдан қўрқа бошлабди. Қўрқув сабабли ухлолмайдиган бўлибди. Болалари билан уруш-жанжаллари кўпайгани сари асабийлашиб, охир-оқибат жинни бўлиб қолибди...
Пул ўзингиз ва яқинларингизнинг эҳтиёжларини ўташ учун чўнтагингиздаги бир восита бўлса, бахтиёрлигингизга васила бўлади. Аммо пул ишқи қалбингизга ўрнаш-са, «Титаник» каби улкан бўлсангиз-да, чўкиб кетасиз. Хуллас, пул инсонни бахтиёр қилолмайди, хапдори бахтсизлигимизга чора бўлолмайди. Аллоҳ бизни дорихўрликдан асрасин! Чўнтагимизни пулга, қалбимизни иймонга тўлдирсин. Шифою малҳамни ўз қадриятларимиз, иймону тақво, илму ирфондан топишни насиб этсин!

ҚАЙҒУРМА ВА САОДАТНИНГ МАНА БУ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАН:
1. Агар сен бугунинг чегарасида яшамасанг, зеҳнинг сочилади, ҳар ишда изтиробга тушасан, ғам-қайғуларинг кўпаяди. Тонгга кирсанг тунни кутма, тунга кирсанг тонгни кутма.
2. Мозийни унут, ўтмиш учун қайғурмоқ аҳмоқлик ва мажнунликдир.
3. Келажак ҳақида бош қотирма, чунки у ғайб оламидир, келажак келгунга қадар у ҳақида ўйлашни тарк қил.
4. Танқидга эътибор қилма, собитқадам бўл. Билгинки, танқид сенинг қийматингни баҳолайди.
5. Аллоҳга иймон келтириш солиҳ амал, гўзал, бахтли ҳаёт демакдир.
6. Ором, хотиржамлик, роҳатни истаган инсон Аллоҳни зикр қилсин.
7. Ҳар банда барча иш Қазо ва Қадар билан эканлигини билмоғи даркор.
8. Бировдан раҳмат кутма.
9. Нафсингни энг ёмон эҳтимолларни ҳам кўтара олишга ўргатгин.
10. Эҳтимол, ҳосил бўлган ишда сенга яхшилик бордир.
11. Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.
12. Неъматлар ҳақида фикр қил ва шукр қил.
13. Сен ўзингдаги нарса билан одамларнинг кўпидан устундирсан.
14. Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.
15. Бало - дуога ундайди.
16. Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.
17. Албатта, кийинчилик билан енгиллик бордир.
18. Арзимас нарсалар сени синдириб кўймасин.
19. Парвардигорингнинг мағфирати кенгдир.
20. Ғазабланма... ғазабланма... ғазабланма.
21. Ҳаёт - нон, сув, соядан иборатдир, булардан бошқасига эътибор берма.
22. 📜"Осмонда эса сизларнинг ризқу pузларингиз (яъни Ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб булгувчи ёмғир)
ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни жаннат) бордир". (Ваз-зариёт сураси, 22-оят)
23. Қўрқилган ишларни кўпи бўлмайди.
24. Сен учун мусибат эгаларида ўрнак бордир.
25. Аллоҳ таоло бир қавмни суйса уларни имтиҳон қилади.
26. Қайғу дуоларини кўп айт.
27. Жиддий, фойдали ишни қил, бекорчиликни ташла.
28. Миш-мишлардан юз ўгир, уларга ишонма.
29. Душманлик, ўч олишга бўлган ташналигинг душманингдан кўра ўзингга – соғлигингга зарар.
30. Сенга етган барча мусибатлар гуноҳларинг учун каффоратдир.
📚Шайх Оиз Ал-Қарний.

🌙 РАСУЛУЛЛОҲГА МУҲАББАТ ТАРАННУМИ
✅ Бугун, 12 октябрь куни Рабиъул аввал ойи муносабати ила Набий алайҳиссалом сийратларига бағишланган тадбир ва муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ!” номли янги китоблари тақдимоти бўлиб ўтди...
➡️ БАТАФСИЛ:
▶️ Тақдимотнинг тўлиқ видеоси:
https://youtu.be/CZn7g7NQ4A0
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#СИЙРАТ #ЖОНЛИ #ОНЛАЙНMuslim.uz