EskiObod_Uz
125 subscribers
4.88K photos
3.15K videos
115 files
10.8K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Алҳамдулиллаҳ

⛅️Тонг неъмати, бомдод намози билан сийлаган Роббимга ҳамдлар бўлсин...
Ассалому алайкум ва рахматиллохи ва баракатух Азиз Яхшилар.
🌺بسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم

🤲🏻Аллоҳим! Сендан ишларда субут, тўғри йўлда қатъият, неъматингга шукрона,гўзал ибодат,соғлом қалб,ростгўй тил сўрайман!

Берган илмларингнинг яхшисини сўрайман,ёмонидан паноҳ
тилайман. Сен биладиган ишларимиз учун истиғфор айтамиз. Сен ғайбни билувчи Зотсан

Кунингиз хайрли ўтсин!


🌸☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️🌸

👉«АБДУЛЛОҲ ДОМЛА МАЪРУЗАЛАРИ» КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИНГ!!!👈

🌐@eskiobodmasjidi
#Зикр

ҲАММА ДУОЛАРНИ ЖАМЛАГАН ЗИКР

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда кўп дуолар билан илтижо қилардилар-у, биз ундан бирортасини ёдлаб қола олмас эдик. Шунда мен: «Эй Расулуллоҳ, кўп дуолар билан илтижо қиласиз-у биз ундан бирортасини ёдламаймиз», десам, у зот: «Ана шу дуоларнинг барчасини ўзида жамлаганига далолат қилайми? У:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْر مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ البَلاَغُ، وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ.

«Аллоҳумма инний асъалука мин хойри ма са‘алака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва наъузу бика мин шарри мастаъозака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва антал мустаъону ва ъалайкал балағу вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ»дир, дедилар.


Имом Термизий ривоятлари.

🌐@eskiobodmasjidi
YouTubeda tomosha qiling: #foydali. ZIKR. DOMLADAN YANGI MAʼRUZA. KANALIMMIZGA OBUNA BOʻLING VA LAYK BOSISHNI UNUTMANG.
https://youtu.be/V6AYo4h17B8
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола
#Мазҳаб

МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ САОДАТДИР

Маълумки, муқаддас динимизда хоҳ ақидавий, хоҳ фиқҳий масалаларда бўлсин ўзаро ихтилофга тушиб, турли фирқа ва гуруҳларга бўлиниш қораланади.
➡️Батафсил ўқиш....⤵️
http://ravza.uz/story/Mazhabga_ergashish_saodatdir

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола
#Мазҳабсизлик

Мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари

Бугунги кунда Ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг шуҳрати янада кенг ёйилаётганлиги ҳаммага маълум.
➡️Батафсил ўқиш....⤵️
http://ravza.uz/story/Mazhabsizlikning_salbbiy_oqibatlari

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
ХУШБЎЙ ЭКАН

Жобир ибн Самра разияллоҳу анҳу бундай ҳикоя қилади:

Расулуллоҳ билан бомдод намозини ўқидим. Намоздан сўнг улар билан бирга уйларига бордим. Бизни икки болакай қарши олди. Расулуллоҳ уларнинг юзларидан бирма-бир силадилар. Кейин менинг юзимни ҳам силаганларида қўллари хушбўйлигини ҳис қилдим. Гўё қўлларини атторнинг атир халтачасидан чиқаргандек эдилар”

(Имом Муслим ривояти).
🌐@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Равза газетаси 34-сон.pdf
1 MB
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ТАЪЗИЯ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси замонамизнинг улуғ мужтаҳид олими, фазилатли шайх Юсуф Қарозовий ҳазратларининг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳум олимнинг барча хайрли ишларини, илм йўлидаги хизматларини, солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, охиратларини обод қилсин.

Марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига гўзал сабр тилаб қоламиз.

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ КИРИБ КЕЛДИ

Ҳижрий 1444 йил Рабиъул аввал ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2022 йил 27 сентябр кунига тўғри келмоқда.


🕌 “...Ҳақиқатан, сизларга ўзларингиздан (чиққан), қийинчиликларингиздан алам чекадиган, сизлар билан (ҳидоят топишингиз билан) қизиқувчи, мўминларга мушфиқ ва раҳмдил Расул келди” (Тавба сураси, 128-оят) деб марҳамат қилган ҳамда Ўзининг ҳидоятига бошлаган, уммати Муҳаммад қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин!

“Аввалги пайғамбарлар ўз қавмларигагина юборилар эдилар. Мен эса ҳаммага баробар пайғамбар қилиб юборилганман”, деган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга батамом салавоту саломлар бўлсин!

🌷Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).

Робиъул аввал ойи қандай ой?
Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлид ойи” деб ҳам номланади.

🌙 Мавлид нима дегани?
Мавлид луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Рабиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар “Мавлиди Набий” дейилади.

Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.

❗️Бу ойни қандай ўтказиш керак?
Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим.

🌙 Салавот нима дегани?
“Салавот” сўзи араб тилидаги “салот” сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади.

🔹 Салавот қандай айтилади?
Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида У зот алайҳиссалом: “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”, деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🔸 Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор?
Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).

🤲 Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади”, дедилар.

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОЛТИН ЎГИТЛАР

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қиладилар:
"Олти нарса, олти жойда ғарибдир, маҳзундир:
1) Ичида намоз ўқилмаган масжид;
2) Қуръон ўқимайдиган инсонларнинг уйидаги Мусҳаф;
3) Фосиқ (гуноҳкор, исёнкор) кимсанинг ҳофизасидаги Қуръон;
4) Золим, бадхулқ бир одам билан турмуш қурган солиҳа аёл;
5) Олчоқ, бадхулқ бир хотинга уйланган солиҳ (яхши) нисон;
6) Бир жамоатдаги сўзи тингланмайдиган олим".

Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг: "У деворнинг остида иккисига оид бир хазина бор эди. Оталари солиҳ бир зот эди" (Каҳф, 82) мазмунли ояти ҳақида бундай дейди:
"Ҳазина олтиндан бир лавҳа бўлиб, устига қуйидаги етти сатр ёзилган эди:
1) Ўлимни билатуриб, кулганга ҳайронман. Дунёнинг фонийлигини билатуриб, унга рағбат кўрсатганга ҳайронман;
2) Ҳар нарса тақдири илоҳий натижаси эканини билатуриб, эришолмаганлари учун хафа бўлганга ҳайронман;
3) Ҳисоб куни борлигини билатуриб, мол-дунё йиғувчига ҳайронман;
4) Жаҳаннам борлигини билатуриб, гуноҳ қилувчига ҳайронман;
5) Аллоҳни таниб, Ундан бошқасини зикр этганга ҳайронман;
6) Жаннат борлигини билиб, дунёда роҳат-фароғат қидирганга ҳайронман;
7) Шайтонни душман билиб, яна унга итоат этувчига ҳайронман".


“Ғам-қайғусиз яшай десангиз” китобидан.

🔗 Улашинг:
🌐@eskiobodmasjidi
ҚАНОАТЛИ БЎЛ, БЕҲОЖАТ БЎЛАСАН

🌿 «Эй Одам фарзанди! Қаноатли бўл, беҳожат бўласан. Ҳасадни тарк қил, роҳатда яшайсан.

🌿 Ҳаромдан сақлан, динингни холис қиласан. Ким ғийбатни тарк этса, унга муҳаббатим намоён бўлади.

🌿 Ким одамлардан узлатда бўлса, улардан омонда юради. Кимнинг сўзи оз бўлса, ақли комил бўлади.

🌿 Ким оз ризққа рози бўлса, Аллоҳ билан боғланибди.
Эй Одам фарзанди! Сен амал қилмайдиган нарсангни биласан-у, нечук билмаган нарсангни билишни талаб қилаверасан?
Эй Одам фарзанди! Дунёда худди эртага ўлмай-дигандек ҳаракат қиласан. Гўё абадий яшайдигандек мол-дунё тўплайсан.

🌿 Эй дунё, сенга ҳирсу очкўзлик билан ташланган одамдан юз ўгир. Сендан юз ўгирган одамга интил. Сенга назар солувчиларнинг кўзидан холи бўл».


Абу Ҳомид Ғаззолий "ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ" китобидан.

Каналга аъзо бўлинг!
🌐@eskiobodmasjidi
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ КИРИБ КЕЛДИ.

Рабиул аввал, ҳижрий йил ҳисобида, учинчи ой номидир. Бу ойга мусулмонлар ўзгача эътибор билан қарайдилар. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айнан шу ойда туғилганлар...
    Омина онамиз Саййидул мурсалинга ҳомиладор бўлган эди. Унинг ҳомиласи оддий эмас, хайрли-баракали ҳомила эди. Ҳали дунёга келмаган гўдак ҳурматидан Аллоҳ таоло Маккага бостириб кирган Абраҳа бошчилигидаги катта бир қўшинни ҳалок этди.
    Омина туш кўрар эди. Тушида ғоибдан келган овоз унга: “Сен бу умматнинг улуғига ҳомиладор бўлдинг”, деб айтарди. Каъбани бузиш ниятида келган фил эгалари маҳв этилганидан эллик кун ўтиб Оминани тўлғоқ тутди. Оминанинг фарзанди одатдагидек ўзгача ҳолатда дунёга келди: Расули акрам, Саййидул башар соллаллоҳу алайҳи ва саллам рабиул аввал ойининг ўн иккинчисида, душанба куни (милодий 571 йил, 20 апрелда) нур бўлиб дунёга келдилар. Бу нур жоҳилият зулматини парчаловчи, ширк ва бидъат-хурофотларга барҳам берувчи ҳидоят нури эди. Аллоҳ таоло айтади: “(Эй Муҳаммад,) Биз Сизни оламларга раҳмат қилиб юборганмиз” (Анбиё сураси, 107-оят).
    Расулуллоҳ бутун оламларга раҳматдирлар. Мўминлар у зот олиб келган ҳидоят сабабли икки дунё саодатига эришадилар. Кофир ва мушриклар қилган иши туфайли дунёга оммавий бало-офат келмаслиги учун ҳам раҳматдирлар.
    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир куни: “Ё Расулуллоҳ, мушрикларни дуоибад қилинг!” деб сўралди. Шунда у зот: “Мен лаънат айтувчи эмас, раҳмат этиб юборилганман”, дедилар” (Муслим ривояти).
     Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен оламларга раҳмат, тақводорларга ҳидоят этиб юборилганман”, деб марҳамат қилганлар (Абу Нуайм “Далоил”да ривоят қилган).
     Рабиул аввал ойида мусулмон диёрларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларини ўрганишга эътибор кучаяди, у зотнинг муборак ҳаётлари омма халққа янада кенгроқ таништирилади. Зеро, Аллоҳ таоло шундай деган: “(Эй мўминлар,) албатта сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган, Аллоҳни кўп ёд этган кишилар учун – Аллоҳнинг Пайғамбарида (у зотнинг имон-эътиқоди ва хулқ-атворида) гўзал намуна бордир” (Аҳзоб сураси, 21-оят).
     Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтган ҳар бир гаплари, ишлари, ҳолатлари, ҳатто сукутларида ҳам биз мўмин-мусулмонлар учун ибрат бор. Ким у зотга эргашса, энг яхши умматнинг сара инсонлари қаторидан жой олади.
    Рабиул аввал ойида, шунингдек, севикли Пайғамбаримиз ҳақларига салавот ва саломлар йўлланади. Ул муҳтарам зот: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади”, деб марҳамат қилганлар (Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган).
     
Саналган бу амаллар қиёмат куни Ҳабибимиз шафоатларига эришишимиз учун восита бўлишидан умид қиламиз. Аллоҳ таоло бу ойни барчамизга муборак айласин, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётларини ўрганиб, суннатларига астойдил амал қилиб, Ўзининг розилигини топишимизни насиб этсин!

🌐@eskiobodmasjidi
YouTubeda tomosha qiling: #foydali.Gʻayratjon domla. MEHMONDOʻSTLIK. Kanalimmizga obuna boʻling va LAYK BOSISHNI UNUTMANG.
https://youtu.be/3ci_uBrGKbA
​​Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли-аёллари билан муомалалари:

Аёли билан сайр қилиш:
―Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар кеч кирса Оиша розияллоҳу анҳо билан суҳбатлашиб сайр қилар эди».
Бухорий ривояти.

Уй ишларида ёрдам беришлик:
―Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйида нима қилишлари ҳақида сўралганида: «Аҳлининг меҳнатида (машғулотларида) бўлар эди», дедилар.
Бухорий ривояти.

Муҳаббатини изҳор қилишлик:
― Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадича онамиз ҳақида гапириб, «Менга У (яъни Хадича розияллоҳу анҳо)нинг муҳаббати берилди», дедилар.
Муслим ривояти.

Аёлининг чиройи, гўзаллигига назар солишлик:
― Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўмин бирор мўмина аёлни ёмон кўрмасин, уни бир хулқини ёмон кўрса, бошқа бир хулқидан рози бўлади (яхши кўради)», дедилар.
Муслим ривояти.

Аёлини урмаслик:
―Оиша онамиз айтади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч қачон бирорта аёлини урмаганлар"
Насоий ривояти.

Йиғлаган вақтда кўнглини олиб, ҳамдардлик қилиш:
―София розияллоҳу анҳо бир куни «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда эди, ўша кун София онамизни навбати эди, маркаби юришда секинлаб қолди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келганида, сиз мени суст-секин юрадиган туяга миндирдингиз деб йиғлаганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўллари билан кўз ёшларини артиб тинчлантирар, ҳотиржам қилар эди».
Насоий ривояти.

Аёлининг оғзига луқма солишлик:
― Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирор нарсани инфоқ қилиб Аллоҳнинг розилигини талаб қилсанг, савобга эришасан. Ҳаттоки, хотинингнинг оғзига солган луқмангга ҳам савоб оласан», дедилар.
Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Аёли билан мусобақа ўйнашлик:
―Оиша онамиздан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Келинг (кимўзиш) мусобақа ўйнаймиз деди, мусобақа ўйнадик ва мен ўзиб кетдим, сўнг Мен семириб, оғирлашиб қолгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзиб кетдилар ва кулдилар-да, бу ўшани ўрнигадир», дедилар (яъни Оиша розияллоҳу анҳони ўзиб кетганлигини назарда тутиб).
Абу Довуд ривояти.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👇👇👇👇👇👇👇👇
🌐@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Ихтилоф

#Мавзу: Экстремизм ва терроризм исломга ёт ғоя

Ютубдан кўриш
Сайтдан кўриш
Ғуломжон Каримов,
Тўрақўрғон тумани “Камолхон эшон бува“ масжиди имом хатиби

🌐
www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

Касб фазилати

Аллоҳ таоло мўминларга ҳалол касбдан ўзларига нафақа қилишга буюриб, қуйидагича марҳамат қилади:

➡️Батафсил ўқиш...⤵️
http://ravza.uz/story/Kasbning_fazilati

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
БУЮК ХУЛҚ СОҲИБИДАГИ ГЎЗАЛ ЎРНАКЛАР

Қуръони каримда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюк хулқ соҳиби эканлари Қуйидагича мадҳ этилган:
وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٖ (٤)

“Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!”
.
(Қалам сураси, 4-оят).

Ушбу буюк хулқ мўмин-мусулмонлар учун ўрганишлари ва ҳаётларига татбиқ этишлари лозим бўлган гўзал ўрнак ҳисобланади. Уламолар қуйидаги одобларга риоя қилиб уларни ўзининг доимий одатига айлантириб олган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланган бўлади, деганлар:

1. Барча ёмон сўз ва ишлардан тийилиш;
2. Одамлар билан муомала қилишда овозни баландлатмаслик;
3. Кечиримли бўлиш;
4. Зиммадаги вазифани бажаришда сусткашлик қилмаслик;
5. Кўп кулишдан сақланиш;
6. Эҳтиёжмандларнинг ҳожатларини раво қилишни ортга сурмаслик;
7. Аҳли-оиласига уй ишларида кўмаклашиш;
8. Ҳайитларда, тўйларда энг яхши кийимларини кийиш;
9. Оз таом билан кифояланиш;
10. Ортиқча мақтовларга рози бўлмаслик;
11. Бировга азият бериши мумкин бўлган сўзларни ҳазиллашиб ҳам айтмаслик;
12. Дўстларининг бирортасига ҳам ёмон кўз билан қарамаслик;
13. Ширин сўзли бўлиш;
14. Фақат рост гапни гапириш;
15. Инсонларга ҳам, бошқа ҳайвонларга ҳам раҳм-шафқатли бўлиш;
16. Бахиллик қилмаслик;
17. Тунги уйқуда эрта ётиб эрта туриш;
18. Жамоат намозига кечикмаслик;
19. Ғазабланмаслик, ғазаби келган пайтда “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” дейиш;
20. Кўп гапиришдан тийилиш;
21. Қуръони каримни тушуниб, тадаббур билан қироат қилиш ва ўзгаларнинг тиловатларини ҳам тинглаб юриш;
22. Доимо хушбўйликлар ишлатиб юриш; 23. Доимо мисвок ишлатиб юриш;
24. Шижоатли бўлиш, ўзининг зарарига бўлса ҳам ҳақни гапириш;
25. Инсонларнинг насиҳатларини қабул қилиш;
26. Аёллари ва фарзандлари ўртасида адолат билан иш юритиш;
27. Инсонларнинг азиятларига сабрли бўлиш;
28. Узи учун яхши кўрган нарсани бошқаларга ҳам бўлишини яхши кўриш;
29. Саломни кўпайтириш;
30. Кийимлари ва соч-соқолларини доимо ораста тутиш, ва ҳакозолар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларини ўрганиб уларни ҳаётимизга татбиқ қилиб яшаш бахтига Аллоҳ таоло барчаларимизни муваффақ қилсин❗️🤲

📚"Динимиз аҳкомлари" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

#Мавзу: Оила устуворлигини излаб (1-қисм)

Ютубдан кўриш
Сайтдан кўриш

Абдулҳай домла Турсунов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакили

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
ҚУРЪОННИ КАСБ ҚИЛИБ ОЛИШ ҲАҚИДА

Қори учун энг муҳим буйруқлардан бири шуки, Қуръонни яшаш учун восита бўладиган касб қилиб олишдан ўта эҳтиёт бўлсин.

Абдураҳмон ибн Шибл розияллоҳу анҳудан бундай ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Қуръон ўқинглар, у билан тирикчилик қилманглар, ундан узоқлашманглар ва унда ғулувга кетманглар” (Имом Табароний ривояти).

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: "Қуръонни шундай инсонлар келишидан олдин ўқингларки, улар у (Қуръон)ни ўқ отилгандек тез тиловат қиладилар. Нақдини оладилар, насия қилмайдилар". Яъни, мол эвазига ёки сумъа (бир амални одамлар эшитсин учун қилиш) ва шу каби ишлар сабабли ажрига шошиб қўядилар. Аммо таълим беришдан аввал ижара шартномасини тузиб, ҳақ олган киши бундан мустасно.

«Тиловат одоблари» китобидан.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
🌐@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
🕋 ҲАЖ ВА УМРА ВАЗИРИ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Бугун, 27 сентябрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.
Мартабали меҳмонларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва бир гуруҳ мутасаддилар кутиб олди. Мартабали меҳмон билан халқаро аэропортнинг кутиш залида қисқа муддатли суҳбат бўлиб ўтди.

🔹 Мазкур ташрифдан асосий мақсад – Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини такомиллаштириш, айниқса, диний-маърифий, илмий-тадқиқот, туризм, транспорт соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.

➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar