EskiObod_Uz
125 subscribers
4.88K photos
3.15K videos
115 files
10.8K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
🔻«УНДАН ЖАҲАННАМ (ҚЎРИҚЧИЛАРИ) ҲАМ ҲАР КУНИ ЮЗ МАРТА ПАНОҲ СЎРАЙДИЛАР»🔻

#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таолодан Жуббул Ҳазандан сақлашини сўранглар», дедилар. Одамлар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Жуббул Ҳазан нимадир?» дедилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жуббул Ҳазан жаҳаннамдаги бир водий бўлиб, ундан жаҳаннам (қўриқчилари) ҳам ҳар куни юз марта паноҳ сўрайдилар», дедилар.
Одамлар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, унга кимлар кирадилар?» дейишди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Амаллари ила риё қилувчи қорилар», дедилар».

Термизий ривоят қилганлар .

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ҳадиси шарифларида риё кўпроқ содир бўлиш эҳтимоли бор соҳада айниқса, эҳтиёт бўлишга чақирмоқдалар.
▪️ Қуръонни Аллоҳ учун эмас, одамлар мақташи учун, фалончи яхши қори, Қуръонни яхши ўқийди, ундоқ қилади, бундоқ қилади, дейишлари учун ўқийдиган қорилар киради экан!
▪️ Қаранг, Аллоҳнинг каломи ихлос билан эмас, риёкорлик учун ўқилса, қанчалик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин экан.
▪️ Илгари билмасак, энди билдик. Ушбу ҳадисга дарҳол амал қилишга ўтишимиз лозим. Қуръонни фақат Аллоҳнинг розилиги учунгина ўқимоғимиз лозим. Қуръон ўқишдаги риёкорликнинг оқибати шунчалар бўлса, бошқа амаллардаги риёкорликнинг оқибати қандай экан?

«Ҳадис ва Ҳаёт, 3-жуз» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐@eskiobodmasjidi
YouTubeda tomosha qiling: #foydali. ZIKR. DOMLADAN YANGI MAʼRUZA. KANALIMMIZGA OBUNA BOʻLING VA LAYK BOSISHNI UNUTMANG.
https://youtu.be/V6AYo4h17B8
ВАСИЯТ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотидан олдинги охирги маъвизаларида дедилар:
“Эй одамлар, менинг аҳлимни яхши кўринглар, Қуръон кўтарганларни яхши кўринглар, олимларни ҳам яхши кўринглар.
Уларга ҳасад қилманг, ғазаб қилманг, таъна тошлари отманг.
Огоҳ бўлинг. Ким уларни яхши кўрса, мени яхши кўрибди, ким мени яхши кўрса, Аллоҳ таолони яхши кўрибди. Ким уларга ғазаб қилса, менга ғазаб қилибди, ким менга ғазаб қилса, Аллоҳ таолога ғазаб қилибди.
Эй одамлар беш вақт намозни чиройли таҳорат билан адо қилинглар, рукуъ ва саждаларни ўз ўрнига қўйинглар.
Закомларни адо қилинглар. Ким закотни адо қилмаса, у учун намоз йўқдир. Огоҳ бўлинг, кимда намоз йўқ бўлса, унда дин йўқдир, кимда дин йўқ бўлса, демак, унда рўза, ҳаж, жиҳод йўқдир”.


♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
🌐@eskiobodmasjidi
​​ЗАЙТУН ЁҒИНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

– Зайтун ёғи таркибида тўйинмаган ёғ кислоталари – олеин кислотаси бор. У инсон организмидаги холестеринни парчалайди, қон томирлари деворини мустаҳкамлайди;
– кишининг умумий соғлиғини тиклайди, турли касалликларга шифо бўлади.
– зайтундаги линол кислотаси танадаги жароҳатлар тез битишига, кўз равшанлигига ёрдам беради;
– юрак касалликлари (фалаж, хуруж) олдини олади, уларни самарали даволайди;
– юракнинг ёш сақланишига сабаб бўлади, кексалар юрак фаолиятини яхшилайди;
– артерия қон томирларини эгилувчан (эластик) қилади;
– систолик, диастолик қон босимини пасайтиради;
– қондаги холестерин миқдорини камайтиради, уни меъёрида ушлаб туради;
– овқат ҳазм қилиш аъзоларига ижобий таъсир кўрсатади;
– ошқозон, ичаклар, ошқозон ости бези, жигар фаолиятини яхшилайди;
– ошқозон, ўн икки бармоқли ичакдаги яраларни тузатади;
– ични равон қилади;
– организм ёшаришига ёрдам беради;
– зайтун ёғини ҳар куни истеъмол қилиш юрак-томир тизимидаги стенокардия, инфаркт, саратон, хусусан аёллардаги кўкрак саратони, қандли диабет, семириш касалликлари хавфини камайтиради;
– зайтун ёғи инсоннинг ёш, навқирон кўринишига сабаб бўлади;
– зайтун ёғи таркибидаги моддалар қондаги заҳарли холестерин, триглицирид миқдори ошиб кетишига йўл қўймайди;
– суякни мустаҳкамлайди;
– юқори артериал қон босимини меъёрлаштиради;
– бавосир (геморрой) касаллигини даволайди;
– руҳий касалликлар олдини олади. Жумладан, тушкунликни бартараф этади. Чунки зайтун ёғи инсонни руҳан кучли, бақувват қилади;
– мия фаолиятини ривожлантиради, хотирани кучайтиради. Шунингдек, зайтун ёғи мия фаолияти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этади;
– қариликни секинлаштиради, Яратганнинг изни билан кишига узоқ умр бағишлайди;
– зайтун ёғи терига суртилса, уни чиройли қилади;
– зайтун ёғи лабга, қовоқларга суркаб турилса, лабни чиройли қилади, кўзни қувватлантиради;
– соч, тирноқ ўсишига ижобий таъсир кўрсатади;
– сочларни мустаҳкам, эгилувчан қилади (Бунинг учун зайтун ёғини истеъмол қилиш билан бирга сочларга суртиш керак);
– терини тозалайди, унинг чиройини очади;
– ўта қуруқ терини мулойим қилади;
– зайтун ёғи овозни майин қилади;
– тишни, милкни мустаҳкамлайди

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МУФТИЙНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ АҲЛИ ИЛМЛАРГА МУРОЖААТИ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА
БАРОКАТУҲУ

Кундалик ишларга киришишни эрта тонгдан бошлашнинг фазилати ҳақида қатор ҳадислар ворид бўлган.

Масалан:
عن صخر الغامدي رضي الله عنه قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم اللهم بارك لأمتي في بكورها. رواه الترمذي.

Сахр Foмидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй, Аллоҳим! Умматимнинг тонгига барака бер”, дедилар”.
(Имом Термизий ривояти).

Аллоҳим барчамизга ушбу Якшанба кунини файзли, баракали ва хайрли қилсин. Кунингиз хар кунгидан хам мазмунли,манфатли ўтсин! Бугун бошлаган ишингиз гўзал ва манфатли бўлсин!

ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАР!


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐@eskiobodmasjidi
ҚУНУТ ДУОСИ

اللَّهُمَّ إنَّا نَسْتَعِينُكَ وَنَسْتَغْفِرُكَ، وَنُؤْمِنُ بِكَ وَنَتَوَكَّلُ عَلَيْكَ، وَنُثْنِي عَلَيْكَ الْخَيْرَ كُلَّهُ، نَشْكُرُكَ وَلَا نَكْفُرُكَ، وَنَخْلَعُ وَنَتْرُكُ مَنْ يَفْجِرُكَ. اللَّهُمَّ إيَّاكَ نَعْبُدُ وَلَكَ نُصَلِّي، وَنَسْجُدُ وَإِلَيْكَ نَسْعَى، وَنَحْفِدُ نَرْجُو رَحْمَتَكَ، وَنَخْشَى عَذَابَكَ، إنَّ عَذَابَكَ بِالْكُفَّارِ مُلْحِقٌ

«Аллоҳумма иннаа настаъийнука ва настағфирука. Ва нуъмину бика ва натаваккалу алайка. Ва нусний алайкал хойро куллаҳу. Нашкурука ва лаа накфурук. Ва нахлаъу ва натруку ман йафжурук. Аллоҳумма иййаака наъбуду ва лака нусоллий ва насжуду ва илайка насъаа ва наҳфиду наржуу роҳматака ва нахшаа азаабака. Инна азаабака бил куффаари мулҳиқ».

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, албатта, биз Сендан ёрдам сўраймиз, Сенга истиғфор айтамиз ва Сенга иймон келтирамиз, Сенга таваккул қиламиз ва Сенга шукр келтирамиз, куфр келтирмаймиз. Ким Сенга фожирлик қилса, уни ажратамиз ва тарк қиламиз. Аллоҳим, Сенгагина ибодат қиламиз, Сенгагина намоз ўқиймиз ва сажда қиламиз, Сенгагина интиламиз ва шошиламиз. Сенинг раҳматингни умид қиламиз ва азобингдан қўрқамиз. Албатта, Сенинг ҳақ азобинг кофирларга етгувчидир». (Абу Довуд Холид ибн Аби Имрондан ривоят қилган)

Бу дуо Умар ва у кишининг ўғиллари Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг дуолари сифатида ҳам машҳур бўлган.

Манба: @mehrob_uz

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐@eskiobodmasjidi
ФАҚИРДАН ТЎСДИ-Ю, АЖРАЛДИ ҚОЛДИ!

Бир биродарим Дамашқнинг эски қишлоқларидан бирида бўлган воқеани сўзлаб берди. Қишлоқдаги уйлардан бирида катта лимон дарахти бўлиб, беш юзтагача лимон соларди.
Уй эгаси мўмина, солиҳа ва виқорли аёл бўлиб, қайси кимса ушбу уй эшигини тақиллатса, унга ҳадя ўлароқ лимон беришар эди.
Узоқ йиллардан сўнг уй эгаси бўлмиш солиҳа аёл вафот этди. Уйда ўғли ва келини қолишди. Бир кун эшик тақиллаб: «Аллоҳ ризоси учун лимон беринг», дея сўралди. Келин: «Лимон қолмади», деди. Энди бу уйга ким келиб лимон сўраса, «Лимон қолмади», деган жавоб олар эди. Бир ойча уйга лимон сўраб келиб турилди, сўнгра эса қишлоқ аҳли энди аввалгидек ҳадяга лимон олиш имконсиз эканини билиб олишди ва шундан сўнг ҳеч ким келмай қўйди.
Бир оз вақтдан сўнг лимон бирданига қуриб қолди ва йўқ бўлиб кетди.

Таржимон изоҳи: Қайси уй, қишлоқ, шаҳар, вилоят ва юртда фақир мискинларга ҳадялар, садақалар улашилиб, уларнинг дуоларини олиш йўлга қўйилган бўлса, ўша жойга Аллоҳ таолонинг баракаси ёғилади. Буни бошқаларга ҳадя қилувчилар яхши билишади ва бошқаларга ёрдам қилишдан олинадиган лаззатларини ҳис қилишади. Иншааллоҳ бу ишлари сабаб дунёда ҳам, охиратда ҳам улуғ ажру мукофотларга эришади.
Синаб кўрайлик, қачон бизда бошқаларга улашиладиган ҳадя ва садақалар бўлса, ишларимизда ривож, топаётганингизда баракот бўлади!
(Шайх Нобулсийдан, "Қиссалар ва ҳиссалар")

Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇👇
🌐@eskiobodmasjidi
​​Tурмушга чиқаётган қизга насиҳат

Умму Муосира турмушга чиқаётган қизига насиҳат қилди. Унинг табассуми билан кўз ёшлари аралашиб кетган эди:


«Қизим, сен энди янги ҳаётга қадам қўйяпсан, у шундай ҳаётки, унда отанг учун ҳам, онанг учун ҳам, ака-ука, опа-сингилларинг учун ҳам ўрин йўқдир. Сен у ҳаётда эрингнинг ҳамроҳига айланасан, эринг бу ҳаётда сен ҳақингда унга биров шерик бўлишини истамайди, яъни сени ўзингдан ҳам қизғонади. Сен унга ҳам ёр, ҳам она бўласан. Сен унга унинг борлиғи, бор ҳаёти, бор дунёси эканингни сездир. Шуни билгинки, эр киши катта гўдак кабидир. Озгина ширин сўз ҳам уни бахтиёр қилади. Унинг сенга уйланиши сени ўз аҳли-оилангдан маҳрум бўлишингга сабаб бўлди деган туйғуни сезишига эринг учун имкон берма, чунки бу туйғу уни ҳижолат қилади. Ахир эринг ҳам сени деб ота-онасининг уйини, оиласини ташлади. Лекин у билан сенинг орангдаги фарқ у эркак, сен аёл эканлигингдир. Сир эмас, аёл киши доимо оиласига, туғилиб ўсган хонадонига ошиқади. Лекин барибир у ўзини мана бу янги ҳаётга ўргатмоғи зарурдир. Унга эр, бошлиқ, фарзандлари учун ота бўлган киши билан ҳаётини бирга ўтказмоғи даркор. Бу сенинг янги дунёингдир. Сен дунёда энг бахтли аёлсан чунки, Аёл барча хазиналардан қиммат, барча бойликлардан бебаҳодир. Аёл бир ўзи хонадонингни жаҳаннамга айлантира олганидек, уни жаннатларга ҳам айлантиришга қодирдир. Демак сен оилангни жаннатга айлантира олсанг сен энг бахтли аёлсан…»

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг!👇

🌐@eskiobodmasjidi
🔻«ХУНУК ИСМНИ ГЎЗАЛ ИСМГА ЎЗГАРТИРИШ»🔻

#Ҳадис

Саъид ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳудан, отасидан, бобосидан ривоят қилинади:

«У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борганида:
«Исминг нима?» дедилар.
«Ҳазн», деди.
«Сен Саҳлсан», дедилар.
«Отам менга қўйган исмни ўзгартирмайман», деди.
Ибн Мусаййиб:
«Шундан кейин бизда маҳзунлик доимий бўлиб қолди», деди.


(Бухорий, Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилишган.)

Шарҳ: Ҳазн — қийинчилик. Саҳл — осонлик. Саъид ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳунинг боболари Ҳазн ибн Абу Ваҳб Қарашийнинг бир оғиз хатолари ила бутун бошли бир уруғ қийинчиликка қолган экан. Шунинг учун хунук исмларни гўзал исмларга ўзгартишдан зинҳор бош тортмаслик керак.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐@eskiobodmasjidi
#Биласизми

🔻«МУРИД нима дегани?»🔻

«Мурид» сўзи арабча бўлиб, «ирода қилувчи» деган маънони англатади. Аҳли тасаввуф бу истилоҳни Қуръони Каримнинг Каҳф сурасидаги:

وَاصْبِرْ نَفْسَكَ مَعَ الَّذِينَ يَدْعُونَ رَبَّهُم بِالْغَدَاةِ وَالْعَشِيِّ يُرِيدُونَ وَجْهَهُ وَلَا تَعْدُ عَيْنَاكَ عَنْهُمْ تُرِيدُ زِينَةَ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَلَا تُطِعْ مَنْ أَغْفَلْنَا قَلْبَهُ عَن ذِكْرِنَا وَاتَّبَعَ هَوَاهُ وَكَانَ أَمْرُهُ فُرُطاً

«Ўзинингни эртаю кеч Роббларига, Унинг юзини ирода қилиб, дуо қилувчилар билан бирга тут. Дунё ҳаётининг зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма. Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб, иши издан чиққанларга итоат қилма»

(Каҳф сураси, 28-оят.) ояти каримасидан олинган, дейдилар.

🔸Демак, ирода қилиш, яъни муридлик Аллоҳ таолони ирода қилишдан иборат бўлади. Бинобарин, мурид Аллоҳ таолонинг муриди бўлади. Муридларнинг асосий аломати «эртаю кеч Роббларига, Унинг юзини ирода қилиб дуо қилишдир» билан содир бўлади.
🔸Ушбу далил ва маънодан келиб чиқадиган бўлсак, «шайхнинг муриди» деган истилоҳ мутлақо нотўғри бўлади. Баъзи бир «шайх» ларнинг «ўз муридим бор» дейиши ва муридларни худди ўзининг қулидек кўриши ҳам мутлақо нодуруст бўлади. Мурид Аллоҳ таолонинг розилигини қилади ва ўша иродасига эришиш йўлида шайхга шогирд тушади. Шогирдлигини тасдиқлаш ва аҳду паймон ила мустаҳкамлаш учун ўз устозига байъат қилади.

«Тасаввуф ҳақида тасаввур» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐@eskiobodmasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МУФТИЙНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ АҲЛИ ИЛМЛАРГА МУРОЖААТИ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Алҳамдулиллаҳ

⛅️Тонг неъмати, бомдод намози билан сийлаган Роббимга ҳамдлар бўлсин...
Ассалому алайкум ва рахматиллохи ва баракатух Азиз Яхшилар.
🌺بسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم

🤲🏻Аллоҳим! Сендан ишларда субут, тўғри йўлда қатъият, неъматингга шукрона,гўзал ибодат,соғлом қалб,ростгўй тил сўрайман!

Берган илмларингнинг яхшисини сўрайман,ёмонидан паноҳ
тилайман. Сен биладиган ишларимиз учун истиғфор айтамиз. Сен ғайбни билувчи Зотсан

Кунингиз хайрли ўтсин!


🌸☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️🌸

👉«АБДУЛЛОҲ ДОМЛА МАЪРУЗАЛАРИ» КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИНГ!!!👈

🌐@eskiobodmasjidi
#Зикр

ҲАММА ДУОЛАРНИ ЖАМЛАГАН ЗИКР

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда кўп дуолар билан илтижо қилардилар-у, биз ундан бирортасини ёдлаб қола олмас эдик. Шунда мен: «Эй Расулуллоҳ, кўп дуолар билан илтижо қиласиз-у биз ундан бирортасини ёдламаймиз», десам, у зот: «Ана шу дуоларнинг барчасини ўзида жамлаганига далолат қилайми? У:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْر مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ البَلاَغُ، وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ.

«Аллоҳумма инний асъалука мин хойри ма са‘алака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва наъузу бика мин шарри мастаъозака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва антал мустаъону ва ъалайкал балағу вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ»дир, дедилар.


Имом Термизий ривоятлари.

🌐@eskiobodmasjidi
YouTubeda tomosha qiling: #foydali. ZIKR. DOMLADAN YANGI MAʼRUZA. KANALIMMIZGA OBUNA BOʻLING VA LAYK BOSISHNI UNUTMANG.
https://youtu.be/V6AYo4h17B8
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола
#Мазҳаб

МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ САОДАТДИР

Маълумки, муқаддас динимизда хоҳ ақидавий, хоҳ фиқҳий масалаларда бўлсин ўзаро ихтилофга тушиб, турли фирқа ва гуруҳларга бўлиниш қораланади.
➡️Батафсил ўқиш....⤵️
http://ravza.uz/story/Mazhabga_ergashish_saodatdir

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола
#Мазҳабсизлик

Мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари

Бугунги кунда Ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг шуҳрати янада кенг ёйилаётганлиги ҳаммага маълум.
➡️Батафсил ўқиш....⤵️
http://ravza.uz/story/Mazhabsizlikning_salbbiy_oqibatlari

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
ХУШБЎЙ ЭКАН

Жобир ибн Самра разияллоҳу анҳу бундай ҳикоя қилади:

Расулуллоҳ билан бомдод намозини ўқидим. Намоздан сўнг улар билан бирга уйларига бордим. Бизни икки болакай қарши олди. Расулуллоҳ уларнинг юзларидан бирма-бир силадилар. Кейин менинг юзимни ҳам силаганларида қўллари хушбўйлигини ҳис қилдим. Гўё қўлларини атторнинг атир халтачасидан чиқаргандек эдилар”

(Имом Муслим ривояти).
🌐@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Равза газетаси 34-сон.pdf
1 MB
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA