EskiObod_Uz
144 subscribers
4.57K photos
3K videos
115 files
10K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
YouTubeda tomosha qiling: TERRORIZM. YUTB kanalimmizga obuna boʻling va LAYK bosishni unutmang.
https://youtu.be/G54-3W_h9Dc
YouTubeda tomosha qiling: #DOLZARB. FARZAND TARBIYASI. SALBARHON SAMINOVA. KANALGA AʼZO BOʻLING VA LAYK BOSISHNI UNUTMANG.
https://youtu.be/gkYHwzOoIzo
🌸 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин 😊

👇👇👇
🌐 @eskiobodmasjidi
🍃🌺🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН🕋🌺🍃

☝️🌹Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган бу кунда ЖУМА барчамизга муборак бўлсин!

🍀Илоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🍀Юзингиз ТАБАССУМни,
🍀Хонадонингиз БАРАКАни,
🍀Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🍀Қалбингиз ИЙМОНни,
🍀Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🍀Юрагингиз МЕҲРни,
🍀Жигарингиз ОҚИБАТни ЙУҚОТМАСИН!

🤲Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌸Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌸саломлар
🌸Дуода энг гўзал ширин
🌸каломлар.
🌸Илоҳо уйингиз нурларга
🌸тўлсин,
🌸ЖУМА айёмингиз муборак
🌸бўлсин!

☝️🍃🌹АЛБАТТА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ!✔️

👉🌐 @eskiobodmasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 2 сентябрь, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш куни.

Бугун биринчи Президентимиз вафот этганларига 5 йил бўлди.

🌐 @eskiobodmasjidi
ХОТИРА.
БУГУН ПРЕЗИДЕНТИММИЗ ВАФОТ ЭТГАНЛАРИГА 5 И́ИЛ БУ‌ЛДИ.
АЛЛОХ ЖОИ́ЛАРИНИ ЖАННАТДА КИЛСИН.

Хотира
Тарихга бир назар ташласам,
Канча шоху султонлар у‌тди.
Обод килиб юртини улар,
Ватан учун жонини тикди.

У‌киганман тарихдан буни,
Ку‌рмаганман аммо юзини.
Ёзишган ишлари таксинга лойик,
Хикмат деб билишар хар бир су‌зини.

Оллох бизга хам берганди султон,
Ку‌нгли пок, элсевар ажойиб инсон.
Ватан деб, элим деб яшади мудом,
Бугун эса рухи олмокда ором.

У килган ишлар хам таксинга лойик,
Бир умр яшади халкига содик.
Айтган хар су‌зи бир хикмат эди,
Хикмат бирла хакикат эди.

Халкни зулмдан чикарган замон,
Озодликни бизга килганди иньом.
Юртини ку‌кларга ку‌тарган инсон,
Калби бирла эди исми хам Ислом.

Йигирма беш йил рахбарлик килиб,
Юз йилда килинмас ишларни килди.
Халк билан елкадош ёнма ён туриб,
Йиглаганда йиглаб кулганда кулди.

Фарзандим деб у‌гил кизини,
Ку‌кларга ку‌тарди силаб юзини.
Деди: Келажак ёшлар ку‌лида,
Адашмасин сира юрган юлида.

Юртни обод килди фаровон килди,
Халкига мехрла эхтиром килди.
Янги бино куриб нихоллар экиб,
Йу‌лларни нурафшон, чарогон килди.

Тогларни тешиб йу‌ллар курганда,
Водий бирла Тошкент узвий богланди.
Элим деб, юртим деб яшаб у‌тганда,
Бутун халкнинг ку‌зи жикка ёшланди.

У‌зидан колдирди гу‌зал бир бу‌стон,
Мустакил ном олган ул У‌збекистон.
Отажон тинч ётинг олинг сиз ором,
Сиз учун шер битти шоир Абдусалом.

Сизни азиз килди у‌зига Аллох,
Рухинггиз бу‌лсин бизларга хамрох.
Сизни эслаб доим киламиз ижод,
Унутмайди сизни келажак авлод.

Абдусалом Йу‌лдашев
Audio
Йўл ҳаракат қоидаси одоби 9-дарс.

Зарур бўлмаса кўчага чиқмаслик.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.


👉  https://youtube.com/channel/UCKlheJ4R_S-lz420Izn0lVQ

👉 http://Instagram.com/Musohon_do

👉@navkendmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Такфир

#Мавзу МУСУЛМОННИ КОФИР ДЕЙИШ ОЛИЙ ГУНОҲДИР.

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Муҳаммад Аюб Фахриддинов
Тўрақўрғон тумани "Абдулваҳҳоб қори" жоме масжиди имом хатиби

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола
#Ихтилоф

Жиҳод тушунчасини соҳталаштириш

Бузғунчи террорчилар ўзларига эргашмаган, уларнинг алдов ғояларига қарши чиққан мусулмонларни ''такфир''да айблайдилар, ҳамда шу билан уларнинг қонлари, жонлари, молларини ўзларига ''ҳалол'' санаб, тўдабошиларининг ''фатво''лари билан мусулмон жамиятларда тинч аҳолига нисбатан талончилик, қароқчилик, зулму зўравонлик амалиётларини олиб борадилар. Улар ўзларининг бу босқинчилик қилмишларини ''жиҳод'' деб атайдилар.

➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Jihod_tushuncnasini_sohtalashtirish

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:
«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ЖУМА
YouTubeda tomosha qiling: #Долзарб. ИЛМНИНГ ФОИ́ДАЛАРИ. Каналга обуна бу́линг ва лаи́к босишни унутманг.
https://youtu.be/v-Yb9ZenAJ8
Биринчи Президентимизни хотирлаш маросими ўтказилди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимизни хотирлаш маросимида қатнашди.

Хотира тадбирида Ислом Каримовнинг халқимиз манфаати йўлидаги хизматлари ёдга олиниб, Қуръон тиловат қилинди.

Шундай тадбирлар Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

🍃Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!!

👇👇👇
🌐 @eskiobodmasjidi
ЭНГ ЗАРУР ТИББИЙ ЎГИТЛАР

1. Илиқ кўк чой асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.
2. Тишларингизни тоза тутинг.
3. Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда.
4. Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.
5. Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.
6. Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.
7. Оёғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин.
8. Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.
9. Одатда, соат 22 дан эрталаб 6 гача ухлаш керак.
10. Ётишдан олдин енгил бадантарбия қилинг.
11. Уйқудан олдин қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут.
12. Уйқуси қочган одам асал яласин.
13. Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан асрайди.
14. Чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади.
15. Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.
16. Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.
17. Ширгуруч инсон умрини узайтиради, эркаклик уруғини кўпайтиради.
18. Ҳаммомдан кейин тишни ювсангиз, тез оқаради.
19. Наматакни қайнатиб чой ўрнида ичиш ниҳоятда фойдали.
20. Мунтазам ўтириб ишлайдиган одам ҳар соатда ўрнидан туриб юрсин.
21. Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя қилади.
22. Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ётиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш тавсия этилади.
23. Кези келганда меъёрида йиғлаб туриш соғлиққа фойдали.
24. Кимда-ким ҳар 10-15 кунда бир марта шомда 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ичини ювса, қон босими, қанд, бавосир, ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади.
25. Сабзавот, кўкатлардан унумли фойдаланиш умрни узайтиради.
26. Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма (рак) касалига чалинмайди.
27. Спорт турлари ичида энг фойдалиси югуришдир.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан
Каналга уланиш учун !
👇👇👇👇👇
🌐 @eskiobodmasjidi
​​Аллоҳ таолонинг муҳаббатини жалб қилувчи ўнта сабаб:

1. Қуръонни тадаббур билан ўқиш, унинг маънолари ва унда мақсад
қилинган нарсалар ҳақда фикр юритиш.
2. Фарзлардан сўнг Аллоҳ таолога нафллар билан яқин бўлиш.
3. Хоҳ тилда, хоҳ қалбда, хоҳ амалда – ҳар бир ҳолатда Аллоҳнинг зикрида
бардавом бўлиш.
4. Аллоҳ яхши кўрган нарса билан банда яхши кўрган нарса рўпара келиб
қолганда биринчисини иккинчисидан устун қўйиш.
5. Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари ҳақида, У Зотнинг камолоти ва
улуғлигига далолат қиладиган нарсалар ҳақида ҳамда Унга нисбатан мақтовлар
ҳақида фикр юритиш.
6. Аллоҳнинг кўзга кўринадиган ва кўринмайдиган неъматлари хусусида
фикр юритиб, У Зотнинг бандаларига инъоми, эҳсони ва яхшиликларини
мушоҳада қилиш.
7. Аллоҳнинг ҳузурида синиқ қалб билан, тазарруъ билан туриш.
8. Туннинг охирги учдан бир қисмида Аллоҳ билан холи қолиб, Қуръон
тиловати, истиғфор ва тавбага машғул бўлиш.
9. Яхши инсонлар, солиҳ зотлар билан суҳбатда бўлиш ва улардан манфаат
олиш.
10. Аллоҳ билан қалбнинг орасига тўсиқ бўлувчи ишлардан йироқ юриш.

Каналга уланиш учун !
👇👇👇👇👇👇👇👇
🌐 @eskiobodmasjidi
​​#АЛ_АДАБ_АЛ_МУФРАД

6-боб. Ота-онани мукофотлаш

10. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бола ҳар қанчалик ота-онасига яхшилик қилса ҳам, уларнинг қилган яхшилигини қайтара олмайди. Илло уни қул ҳолида топса-ю, сотиб олиб, озод қилса, бундан мустасно», дедилар».

11. Абу Бурда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Отамнинг қуйидагиларни айтаётганини эшитдим, у Ибн Умарни кўрган эканлар. Яманлик бир одам орқасига онасини кўтариб олиб, байтуллоҳни тавоф қилаётган экан. У:

«Мен онамнинг мингган ювош туясиман,

Уловлари чарчаса ҳам, чарчамасман», деган шеърни айтар эди. Сўнгра у:

«Эй Ибн Умар! Онамнинг ҳаққини адо қилдимми?» деди.

«Йўқ! Бир марта эмизгани ҳаққини ҳам», деди.

Кейин Ибн Умар тавоф қилди. Мақомга бориб, икки ракъат намоз ўқиди-да, сўнгра:

«Эй Ибн Абу Мусо! Ҳар икки ракъат ўзидан олдин ўтганнинг каффорати бўлади», дедилар».

«Эй Ибн Умар! Онамнинг ҳаққини адо қилдимми?» деб савол берди.

«Йўқ! Бир марта эмизгани ҳаққини ҳам», деди.

12. Абу Муррадан ривоят қилинади:

«Абу Ҳурайрани Марвон ўз ўрнига қўйиб кетар эди. Унинг уйи Зулҳулайфада эди. Онаси бир уйда, у бир уйда яшар эди. У уйидан чиқмоқчи бўлса, онасининг эшиги олдига бориб:

«Ассалому алайкум, онажон! Ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳу!» дер эди. Онаси ҳам:

«Ва алайка, ўғилгинам! Ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳу!» дер эди.

«Сизга мени кичиклигимда тарбиялаганингиз учун Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!» дер эди.

«Сенга ҳам менга катталигимда яхшилик қилганинг учун Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!» дер эди онаси.

Кейин уйга кирмоқчи бўлса ҳам шундай қилар эди».

13. Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб ҳижрат учун байъат қилмоқчи бўлди. У ота-онасини йиғлаган ҳолда қолдириб келган эди. У Зот:

«Ота-онангнинг ҳузурларига қайтгин, уларни қандай йиғлатган бўлсанг, худди шундай қилиб кулдиргин», - дедилар».

14. Абу Ҳозимдан ривоят қилинади:

«Умму Ҳонеъ бинти Абу Толибнинг мавлоси Абу Мурра унга хабар беришича, у Абу Ҳурайра билан уловга миниб унинг Ақиқдаги ерига борган экан. У ерига етиши билан баланд овозда:

«Ассалому Алайки ва роҳматуллоҳу ва баракотуҳ! Онажон!» деб қичқирди.

«Ва алайкассалому ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳу!» деди.

«Сизга мени кичилигимда тарбия қилганингиз учун Аллоҳнинг раҳмати бўлсин», деди.

«Сенга ҳам менга катталигимда яхшилик қилганинг учун Аллоҳ яхши мукофот берсин!» деди онаси».


️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг!👇

🌐 @eskiobodmasjidi
YouTubeda tomosha qiling: #Долзарб. ИЛМНИНГ ФОИ́ДАЛАРИ. Каналга обуна бу́линг ва лаи́к босишни унутманг.
https://youtu.be/v-Yb9ZenAJ8
Тижорат одоблари

"Тижорат" сўзи арабча сўз бўлиб, луғатда олди-сотди маъносини англатади. Уламолар тижоратнинг таърифида - бир нарсани савдога қўйиб, фойда олиш учун сотиб олишдир"; "Тижорат - олд-сотди ила фойда излашдир"; "Тижорат - фойда кўриш мақсадида молни айлантиришдир" ва ҳоказо.
Тилимизда эса тижорат-савдо, тожир-савдогар шаклида ишлатилиши кўпроқ учрайди. Биздаги "савдо" сўзи арабча "байъ" сўзига ҳам тўғри келади. "Байъ" сўзи луғатда "ўзаро бир нарсани алмаштириш"ни англатади. Шариатда эса бир молни иккинчи бир мол муқобилига рози бўлиб қабул қилиб олишга "байъ" деб айтилади. Қисқа қилиб айтганда, "савдо" сўзи "тижорат" сўзидан умумийроқ бўлиб, бугунги куннинг истилоҳидаги "бозор муомалалари" маъносига яқинроқ келади.
Тижоратнинг шариатга киритилишига Қуръони карим оятларидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан бир қанча далиллар бор.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади:
"Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг, магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли. Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга ўта раҳмлидир" (29-оят).
Ҳозирги кунда кенг тарқалган рибохўрлик, яъни судхўрлик ҳам инсонни ҳалокатга олиб борувчи гуноҳ ишдир.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади:
"Ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол қилган, рибони эса ҳаром қилган" (275-оят).
Бугунги кунимизнинг тожирлари ичида ҳам тижорат одобларига қўлдан келганича амал қиладиганлар мавжуд. Уларга ёрдам сифатида бу борадаги баъзи тавсияларни тақдим қилмоқчимиз:
• Тижоратнинг энг муҳим ва дастлабки одобларидан бири савдо ва унинг турларига оид шаръий ҳукмларни яхшилаб ўрганишдир.
•Тожир савдо молини мақташ учун ёлғон гапириш ҳаром эканини зинҳор унутмаслиги зарур.
• Савдо молини ўтказиш учун ёлғон қасам ичиш энг катта гуноҳлардан биридир.
• Савдогарнинг ростгўй бўлмоғи унинг бу дунёси ва охирати учун шарафли унвондир.
• Савдода одамларнинг кўзини бўяш, алдамчилик каби ҳам ҳаромдир.
• Тарозидан ва ўлчовдан уриб қолиш мутлақо ҳаромдир.
• Савдода ҳаром қилинган ишлардан бири эҳтикор(монополия)дир.
• Савдода ҳаром қилинган нарсалардан яна бири рибонинг барча турлари ва кўринишларидир.
• Савдода ҳаром қилинган ишлардан бири бозорга келтирилаётган савдо молининг олдини тўсиб чиқиб, арзонга олиб, қимматга сотишдир.
• Савдода ҳаром қилинган ишлардан бири бировнинг савдоси устига, у баҳолашишини тугатмай туриб савдо қилишдир.
• Савдода ҳаром қилинган ишлардан бири шариатда ҳаром қилинган нарсаларнинг савдосидир.
• Савдо одобларидан бири ниятни яхшилаш ва Аллоҳ таолони зикр қилишдир.
• Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири саҳархезлик ва ишни эрта бошлашдир.
• Савдогарларнинг одобларидан бири бақир-чақир қилмаслик ва одобларга риоя қилишга интилишдир.
• Мусулмон савдогар бағрикенг, осонликни истайдиган, баъзи нарсаларни ўтиб юборадиган бўлади.
• Мусулмон савдогар нархни ҳаддан ташқари қиммат қилиб юбормаслиги ҳам юксак одобдир.
• Савдогар киши шубҳали нарсалардан йироқда бўлиши жуда ҳам зарурдир.
• Савдогарларнинг одобларидан бири савдо молидан хайр-эҳсон қилиб туришдир.
• Савдогар киши тижорат молларидан закот фарзлигини зинҳор унутмаслиги ва бу молиявий ибодатни вақтида адо этиб туриши лозим.
• Мусулмон савдогар ўзининг ҳамкасиблари билан яхши алоқада бўлади.
• Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири золим харидорга ёрдам бермасликдир.
• Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири харидор билан гўзал муомалада бўлиш.
• Савдогарларнинг алоҳида аҳамият беришлари лозим бўлган ишларидан бири қалбаки пулларни муомалага киритмасликдир.
• Савдодан айниб қолган харидорга ёрдам бериш ҳам савдогарларнинг гўзал одобларидандир.

"Ижтимоий одоблар"китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi