Team 404
14 subscribers
8 photos
2 videos
17 links
Каналда ҳаваскорлардан ташкил топган 404 жамоаси томонидан сарказм, сиёсат, китоблар тақризи, қизиқарли маълумотлар, фалсафа ва илмий постлар улашиб борилади.
Озгина юмор эса зарар қилмайди)

Нажмите "присоединиться" ва хаммаси яхши булади)
Download Telegram
​​​​Бахслашиш одоби хақида

Бизнинг халқимизда энг кўп тарқалган ва энг ёмон одатлардан бири бу баҳслашиш одобини, баҳслашишни ва тинчгина фикр алмашишни билмасликдир. Айниқса бу жамиятимизнинг ёш ва қизиққон қатламида яққол кўзга ташланди. Бирор соҳадаги ҳар қандай баҳснинг охири деярли 90% ҳолатда ҳақоратлаш ёки хафалашиб қолиш билан тугайди.
Хўш нега шундай бўлади? Нега баъзида ютқазганимизни шунчаки тан ололмай, қарши томоннинг шахсий камчиликларига нисбатан ҳужумга ўтамиз? Гап шундаки, бизнинг таълим тизимимизга қўйилган пойдевор тошлари итоаткорлик, кўр кўрона эргашиш, ўқитувчи томонидан бериладиган буйруқларга сўзсиз қатъий риоя қилиш устига қурилган. Нутқи ижобий шаклланмаган, соғлом баҳс нималиги ва мустақил фикрлаш ўргатилмаган инсондан нима ҳам кутиш мумкин. Бу масаланинг бир томони. Қолаверса ёшликка хос эгоизм, ўзини ўзгалардан устун қўйиш, ўз индивидуллигини намоён қилишга бўлган кучли хоҳиш ҳам баъзан бунга сабаб бўлиши мумкин. Бу эса табиий равишда бизнинг шунчаки бир-биримизнинг шахсий фикрларимизни тинлагимиз келмаслигига, тўғрироғи бизнинг фикримизга қарама-қарши фикрнинг борлиги бизни баҳс давомида асабийлашишимизга олиб келади. Гўёки ўша қарама-қарши фикрни албатта йуқ қилишимиз ва мағлубиятга учратишимиз кераклиги хақида тинмай ўйлаймиз. Агар биз қарама-қарши фикрни "синдира олмасак" буни фожеа деб ҳисоблаб, ҳамманинг олдида шарманда бўлиш билан тенглаштирамиз. Йуқ, аслида ундай эмас! Баҳслашиш бу икки томоннинг асабийлашмасдан, ҳиссиётларга берилмай ақл билан иш тутиладиган фикр алмашишидир. Бизга қарши фикрнинг борлиги бу фожеа эмас, чунки дунёда сендан бошқа яна миллиардлаб одам бор ва улар бир хил эмас. Шундай экан дўстим яхшилаб ўйлаб кўр, тўғри сен мунозарани севувчи ва унда ғолиб бўлишни истайдиган одамсан, аммо асабийлашиш, хафагарчилик ва бир талай кўнгилсизликлар билан тугайдиган нарса баҳс эмас балки, 2та қўйнинг марашидан ўзга манзара касб этмайди. Ва яна шуни ҳам унутмагинки, қарши томон сенинг яқин инсонинг (дўст, қариндош ёки оила аъзоинг) бўлиши мумкин. Яратган ином этган ақл ва фаросатингни ишга солиб, "менга баҳсда ютиш мухимми ёки кимнидир арзимаган баҳона билан дилини оғритмасликми" деб ўзингга савол берсанг ҳаммаси жойига тушиб кетади.

👉 @errorpage404 👈
Осиёда 1$ ни қайси мамлакатда қанча муддатда ишлаб топиш мумкин ?

минут : секунд

👉 @errorpage404 👈
​​Бир чўпоннинг қўйлари жудаям ювош, чўпон нима деса айтганини қиладиган қўйлардан еди. Лекин чўпон қўйларини хар доим хам барра ўтлар томонга бошламасди. Шунинг учун, бир нечта қўйлар доим барра ўтларга талпинишарди. Бир куни бир қанча қўйлар барра ўт билан озиқланиш мақсадида, подадан қочишни режалаштирадилар ва бир неча маротаба подадан қочиб, барра ўт еб қайтишади, чўпон уларга бошида этибор бермайди. Кейинги кунларда еса, ўша барра ўтни еб қайтган қўйлар бошқа қўйларни йўлдан урмоқчи бўлишади. Лекин, уларга барча қўйлар эмас, фақатгина 5-6 та қўй эргашибди, қолган қўйлар эса бизга шу хам етади, ношукрлик қилмайлик, шундоқ хам чўпонимиз бошқа чўпонлардан яхши деб, сурувда қолишади. Шундан сўнг, тахминан 10 тача қўйлар эртаси куни подадан қочишади. Қўйларидан айрилган чўпон эса ғазабланиб, бундай ношукрлик жоизмас дея, қочоқлар орқасидан ўзининг қари бўрибосар итларини йўллайди. Бўрибосарлар уларни топиб, бурда-бурда қилишади ва ортга қайтишади. Шундан буён озодликга интилган қўйларни хеч ким эсламасди. Қолган қўйлар эса хаётидан мамнун ва бахтли яшарди.

👉 @errorpage404 👈
Талаба бўлди, спортсмен бўлди, харбий бўлди, аграр бўлди, раис бўлди, хоким бўлди, вазир бўлди, лекин хеч одам бўлмади-бўлмадида шу...

👉 @errorpage404 👈
​​Мандат сайтида (https://dtm.uz/info/passing-scores2020) каналимиз рекламаси:
P.S: Биз билгандик, биз кутгандик шунақа бўлишини 😁
Саи-ҳаракатларимиз меваси ўлароқ , каналимизни "Олий Маъҳад" (ислом институт) веб сайтида реклама қилишга еришдик 🥳 https://islaminstitut.uz/17197

👉 @errorpage404 👈
Бу қанақаси ? Бирорта бўш ҳонанда қомапти-ку водийда. Ҳаммаси Сўхда тўйда , Тошлоқдан тўйга заказ оган...

👉 @errorpage404 👈
Бир куни қарға билан бўри самолётда учиб кетаётса, қарғани қитмирлиги тутиб қолиб, стюардессани чақириб:
—Стюардесса мен ўзимдан кетябман, кел уруш қиламиз дебди. Стюардесса индамай ортига қайтиб кетаётса, бўри:
—Бу нима аҳвол?! Қарға шу ҳолида стюардессани духини олди, мен ололмайманми?- деб, бўри ҳам стуардессани чақириб:
—Стуадрдесса ман ҳам ўзимдан кетябман, кел уруш қиламиз дебди. Шунақа қилиб қарға ва бўри бу ҳолатни 3 марта такрорлашибди. Охирида стюардессани тоқати тоқ бўлиб, иковини ҳам учиб кетаётган самолётдан улоқтириб юборибди. Шунда қарға бўрига қараб:
— Бўри сени қанотинг борми? -деб сўраса, бўри йўқ деб жавоб берибди. Шунда қарға:
—Қанотинг бўлмаса нима учун ўзингдан кетиб катталик қиласан аҳмоқ?! -деб учиб кетганакан 😂

Қиссадан ҳисса шуки: имтиёзларинг бўлмаса, сизлар ҳам ўзларингдан кетманглар 200 балл билан грандга киришни ният қилган талабалар! 😂😂😂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Armaniston qurolli kuchlarining harbiy texnikasi Ozarbayjon bilan chegaraga qarab harakatlanmoqda.

O'z bo'linmalarida bo'lmagan, ta'tilda bo'lgan harbiy xizmatchilar va boshqalar joyiga qaytishi kerak.

Zaxiradagi askarlarga hududiy harbiy ro'yxatga olish va chaqirish komissiyalariga kelish buyurilgan.

Mamlakatda so'nggi yillarda Ozarbayjon bilan chegarada yuz bergan eng og'ir avj olish fonida harbiy holat va umumiy safarbarlik e'lon qilindi.

Eslatib o'tamiz Armaniston prezidenti bugun mamlakatda harbiy holat e'lon qildi.
#Ozarbayjon #Armaniston

👉 @errorpage404 👈
Айни дамда!
Дана Уайтни таниганлар Путиннинг бу йердаги вазифасини тушунишади)
#Azerbaijan #Armenia
​​Атрофдаги одамларнинг фикри сени чекламаслиги кераклиги хақида

Базан вақти келади,атрофдаги одамлар сени тушунмайди ёки сен қилаётган ишингни қилмасликни барибир хеч нарсага эриша олмаслигингни айтишади.Уларга этибор бериб ўтирма,ўзинг олдинга қўйган мақсадинга,орзуларинга атрофдагиларнинг фикрига қарамасдан олға интил чунки хаёт сеники ва уни қандай яшаш сенинг ишинг.Қолганлар эса балки ўзлари атрофдагилар фиркига кўра мақсадларига интилишдан тўхтагани учун сени хам ботқоққа ботирмоқчи бўлишади(қисқичбака синдроми).Бир нарсани ёдингда тут сен хозир қилмоқчи бўлган ишингни атрофингдагилар туфайли ярим йўлда қолдириб кетсанг кейинроқ 10 йиллар ўтиб бошқа биров сен қила олмаганни қилганини кўрганингда мен хам қила олардим шу ишни афсус деб афсусланиб ўтирасан.
Think about it.

👉 @errorpage404 👈
Айни дамда Лэмпардни кимлар қутқариши мумкин ?
Бу йилги қиш мавсумида ҳам печ ва иситиш мосламалари, ҳамда кўмир ва ўтинчилик билан шуғулланадиган тадбиркорларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида, давлатимизни аҳолига табиий газ маҳсулотларини етказиб бермасликка чақирамиз

©Сивастопол ЛиДеП партияси етакчиси
Бир кун жудаям хуник бўлиб қолишни истардим.🙏
Чунки ҳар кун шундай бўлиш жонга тегди....
#foydali

2020 yilda eng ko’p sotilgan Top 15 noutbooklar ro’yxati

Unga ko’ra Dell kompaniyasining XPS15 rusumdagi noutbooklari eng ko’p sotilgan deb tan olingan bo’lsa, kuchli uchlikdan HP Spectre X360 va Dell ning yana bir XPS13 rusumli noutbooklari joy olgan. Quyida qanday noutbooklar talabgir ekanligini ko’rishingiz mumkin.

1️⃣ Dell XPS 15
CPU: 10th-avlod
Protsessor:Intel Core i5 – i7
Graphics: Intel Iris Plus Graphics - Nvidia GeForce GTX 1650 Ti
RAM: 8GB – 64GB
Screen: 15.6" FHD+ (1920 x 1200) IPS - UHD+ (3840 x 2400)
Storage: 256GB – 1TB SSD
Narxi💰 $1,721.71

2️⃣HP Spectre x360
CPU: 10th-avlod
Protsessor:Intel Core i5 – i7
Graphics: Intel Iris Plus Graphics
RAM: 8GB – 16GB
Screen: 13.3" FHD (1920 x 1080) IPS BrightView micro-edge WLED-backlit multitouch – 13.3" diagonal 4K (3840 x 2160) UWVA BrightView micro-edge AMOLED multitouch
Storage: 256GB – 2TB SSD
Narxi💰$1,029.99

3️⃣Dell XPS 13
CPU: 10th avlod
Protsessor:Intel Core i5 – i7
Graphics: Intel Iris Plus
RAM: 8GB – 16GB
Screen: 13.3-inch FHD (1,920 x 1,080) – 4k (3840 x 2160)
Storage: 256GB – 2TB SSD
Narxi💰$1,522.26

Ro’yxatni to’liq ko’rish

Noutbook olmoqchi bo’lib yurganlarga jo’natamiz yaxshi noutbook olmoqchi bo’lsa kamida $1000 bo’lishi kerak ekan 😉

Link👉 @errorpage404
- Дўстим "чёрный юмор" диган нарса боракан , ўша нима ?
- Хўўш...мана хов анави икки қўли йўқ одамга "сиз қарсакни зўр чаласизда" дейиш.
- Мени зренам пасу , кўрганим йўқ
- Хааа ана, мени тушундинг ))

👉 @errorpage404 👈
Янги ҳоким қовун туширишини пойлаб турган 404 жамоаси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ажойиб видеоролик.Сиз қайси сўзни ўқисангиз ўша сўзни эшитасиз.Синаб кўринг😉