Танқидни тўғри йўналтириш хақида
Биз учун айни пайтда тўғридан-тўғри ҳукуматни танқид қилавериш энг эффектив вариант эмас. Биз биринчи навбатда ўша ҳукуматдан кўп нарса талаб қила олмаётган ва ўзининг ҳуқуқларини билмаётган халқни уйғотишга ҳаракат қилишимиз керак. Шунчаки танқид қилаверсак, балки ҳукуматни ўзгартиришда қандайдир ютуқларга эриша олармиз, лекин бу бизни биз хохлаганчалик ҳолатга етаклаб бора олмайди. Шунинг учун мен ҳукуматни тўғридан-тўғри танқид қилишдан кўра, халқнинг сиёсий саводхонлиги ва миямизга ўрнашиб қолган, чириб кетган баъзи бир (аслида анчагина) урф-одатлардан воз кечишимиз керак деб хисоблайман. Тўғри бу осон бўлмайди, одамларимиз ўзлари асрлар ва йиллар давомида амал қилган, ўзлари учун жуда "қадрли" бўлган одатларидан воз кечишни хоҳлашмайди, лекин бизнинг ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиқиб, энг тўғри йўл шудир. Фақатгина ҳукуматни ўзгартиришга интилсак, катта натижага эришмаймиз, чунки халқ барибир ўша-ўша бўлиб қолаверади.
https://t.me/errorpage404/7

404 хатолик аслида нима ?
Дунёда мутлақ мукаммал нарсанинг ўзи йўқ , шу жумладан мукаммал веб-сайт ҳам йўқ. Веб-лойиҳаларнинг энг заиф томонларидан бири бу айнан хатолик 404 яъни саҳифалар топилмади хатолиги ҳисобланади. Интернетда энг камида 1 ойдан кўпроқ муддат фойдаланган бўлсангиз энг камида 1 марта шу хатоликга кўзингиз тушган бўлиши аниқ.
404 хатолиги фойдаланувчи мурожаат қилган саҳифанинг мавжуд бўлмагани , ўчириб юборилганини ёки URL адресни ўзгарганлиги сабабли юз беради.
Ҳўш бу хатолик юз беришида икки томонда яъни веб-сервер ёки фойдаланувчи томонидан хатолик юз берган бўлиши мумкин.
Веб-сервер сабаблар :
Бирор маълумотни ўчриб юбориши .
Интернет шунақа жойки ниманидир мутлақ ўчириб юборишни конкрет иложи йўқ , масалан янглик веб-сайтларида шундай ҳолат кўп кузатилади . Қайсидир янгликни чиқаради ва ўчириб ташлайди. Қидирув тизимлари эса янгликни чиқиши билан ўз рўйҳатига қўшиб қўйишиб фойдаланувчилар сўраган вақтда янглик қайси URL орқали тарқатилган бўлса айнан ўша адресни беришади.Ўчиб кетганлигини билмаган фойдаланувчи эса сайтга мурожаат қилиб 404 хатолиги саҳифасига тушиб қолади.
Урлни янгиламаганлиги ёки домен номини алмашиши .
Сайтларда кузатиладиган ҳолатлардан бири бу айнан домен номини ўзгариши бўлади. Масалан веб-сайтимизни номини 404.uz деб олайлик.Бу сайтга минглаб мақолалар жойлашган ҳаммаси 404.uz/maqola_raqami кўринишида. Сайт домени инвесторларга ёқмади ва сайт номини 501.uz кўринишига олиб келишга келишишди.Лекин яхши билимга эга бўлмаган дастурчилар маълумотлар базасидаги мақолаларга бириктирилган урл адреслардаги 404.uz домени номини 501.uz га ўзгартирмади.Google ёки Yandex эса фойдаланувчиларни 404.uz саҳифасидаги мақолаларни қидириши билан уларга эски урлни беришди ва фойдалучиларни дилини хира қилувчи 404 хатолиги саҳифасига йўл олишди.
Фойдаланувчилар хатолиги :
Фойдаланучиларда сервер қилган айблари асосан саҳифани жойлашган жойини хато ёзишда бўлади. Масалан юқорида олган 404.uz сайтининг 404.uz/music бўлимида мусиқалар бор айримлар эса шу жойини хато ёзиши ёки бошқа ҳарф териб юбориши кўп кузатилади.
Иккала томонда қандай хато бўлишидан қатъий назар 404 саҳифасига қизиқарлироқ нарса ёки кайфиятни кўтарувчи нарса қўйилса муаммо ўз ўзидан ҳал бўлади .
Пост 404 жамоаси аъзоси томонидан махсус тайёрланди. Постдан материал улашганда манбани кўрсатиб ўтинг!
👉 @errorpage404 👈
https://t.me/errorpage404/9

Каналимизда хорижда таълим олишни истаган абитуриентлар ва айни дамда таълим олаётган талабалар учун маълумот бериб ўтишни жоиз деб билдик. Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 23-июндаги қарорига мувофиқ халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи топ-1000талик рўйхатидан жой олган Россия Федерасияси олий таълим муассаларида таълим олаётган талабаларнинг аризасига мувофиқ уларнинг ўқиши давлат комиссияси қарори билан Ўзбекистон ОТМларига махсус синовларсиз, тўғридан-тўғри, тўлов-контракт асосида қабул қилиниши белгиланган. Ушбу топ-1000таликга кирган ОТМлар дипломи имтиҳонсиз, тўғридан-тўғри нострификация бўлишини ҳам билдириб ўтамиз.
2020-йилги маълумотларга кўра топ-1000таликга кирган Россия федерасияси ОТМларининг рўйхати пастдаги суратда берилган.
Савол туғилади: Топ-1000таликга кирган университетлар қайси рўйҳат бўйича тузилади?
Жавоб: QS universities rangking (Quacquarelli Symonds World University Rankings)нинг "QS world universites ranking" рўйхати бўйича, ARWU (The Academic Ranking of World Universities) "ARWU" рўйхати бўйича ва THE (Times Higher Education)нинг "World universities ranking" рўйхати бўйича.
Баъзида чалкашликлар бўлади. Топ-1000таликдан ўрин олмаган ОТМ ҳақида "фалончи ОТМ ҳам топ-1000таликга кирибди" деган хабарларни эшитамиз. Бунда хатолик шундаки, ОТМ тепадаги рейтинг тузиш платформаларида келтириб ўтилган бўлади, аммо у топ-1000талик рўйхатида эмас, маьлум бир тоифа бўйича тузилган рўйхатда туради. Масалан QS платформасининг ўзида:
•QS World University Rankings
•QS World University Rankings by Subject
•QS Business Masters Rankings
•QS Global MBA Rankings
•QS Graduate Employability Rankings
•QS USA University Rankings
•QS University Rankings by Region
•QS University Rankings by Location
•QS Best Student Cities
•QS Top 50 Under 50
•QS System Strength каби ОТМлар рейтинглар рўйхатлари бор. Aммо бу рўйхатларнинг бирортасида сиз ўқиётган ёки ўқимоқчи бўлган ОТМ номи келтирилган бўлса, бу топ-1000таликка кирди дегани эмас. Aнглашилмовчилик бўлмаслиги учун тепада, ҳар бир платформанинг ёнида, қўштирноқ ичида топ 1000 талик аниқланадиган рўйхатларни ёзиб ўтиб кетдик.
ОТМлар топ 1000таликка кириши учун нима қилиши керак?
Топ-1000 талик бўйича рўйхат тузишда ОТМларнинг таълим, тадқиқот-изланиш, халқаро мавқеи, инновация каби сифатларига ва хорижий талабалар сонига кўпроқ эътибор берилади. Таълим ва тадқиқот ишлари ушбу рўйхатдан ўрин олишда энг муҳим рол ўйнайди.
Маълумот учун:
2020-йилги маълумот бўйича Ўзбекистон ОТМлари топ-3000таликга ҳам кирмаган.

Бахслашиш одоби хақида
Бизнинг халқимизда энг кўп тарқалган ва энг ёмон одатлардан бири бу баҳслашиш одобини, баҳслашишни ва тинчгина фикр алмашишни билмасликдир. Айниқса бу жамиятимизнинг ёш ва қизиққон қатламида яққол кўзга ташланди. Бирор соҳадаги ҳар қандай баҳснинг охири деярли 90% ҳолатда ҳақоратлаш ёки хафалашиб қолиш билан тугайди.
Хўш нега шундай бўлади? Нега баъзида ютқазганимизни шунчаки тан ололмай, қарши томоннинг шахсий камчиликларига нисбатан ҳужумга ўтамиз? Гап шундаки, бизнинг таълим тизимимизга қўйилган пойдевор тошлари итоаткорлик, кўр кўрона эргашиш, ўқитувчи томонидан бериладиган буйруқларга сўзсиз қатъий риоя қилиш устига қурилган. Нутқи ижобий шаклланмаган, соғлом баҳс нималиги ва мустақил фикрлаш ўргатилмаган инсондан нима ҳам кутиш мумкин. Бу масаланинг бир томони. Қолаверса ёшликка хос эгоизм, ўзини ўзгалардан устун қўйиш, ўз индивидуллигини намоён қилишга бўлган кучли хоҳиш ҳам баъзан бунга сабаб бўлиши мумкин. Бу эса табиий равишда бизнинг шунчаки бир-биримизнинг шахсий фикрларимизни тинлагимиз келмаслигига, тўғрироғи бизнинг фикримизга қарама-қарши фикрнинг борлиги бизни баҳс давомида асабийлашишимизга олиб келади. Гўёки ўша қарама-қарши фикрни албатта йуқ қилишимиз ва мағлубиятга учратишимиз кераклиги хақида тинмай ўйлаймиз. Агар биз қарама-қарши фикрни "синдира олмасак" буни фожеа деб ҳисоблаб, ҳамманинг олдида шарманда бўлиш билан тенглаштирамиз. Йуқ, аслида ундай эмас! Баҳслашиш бу икки томоннинг асабийлашмасдан, ҳиссиётларга берилмай ақл билан иш тутиладиган фикр алмашишидир. Бизга қарши фикрнинг борлиги бу фожеа эмас, чунки дунёда сендан бошқа яна миллиардлаб одам бор ва улар бир хил эмас. Шундай экан дўстим яхшилаб ўйлаб кўр, тўғри сен мунозарани севувчи ва унда ғолиб бўлишни истайдиган одамсан, аммо асабийлашиш, хафагарчилик ва бир талай кўнгилсизликлар билан тугайдиган нарса баҳс эмас балки, 2та қўйнинг марашидан ўзга манзара касб этмайди. Ва яна шуни ҳам унутмагинки, қарши томон сенинг яқин инсонинг (дўст, қариндош ёки оила аъзоинг) бўлиши мумкин. Яратган ином этган ақл ва фаросатингни ишга солиб, "менга баҳсда ютиш мухимми ёки кимнидир арзимаган баҳона билан дилини оғритмасликми" деб ўзингга савол берсанг ҳаммаси жойига тушиб кетади.

Бир чўпоннинг қўйлари жудаям ювош, чўпон нима деса айтганини қиладиган қўйлардан еди. Лекин чўпон қўйларини хар доим хам барра ўтлар томонга бошламасди. Шунинг учун, бир нечта қўйлар доим барра ўтларга талпинишарди. Бир куни бир қанча қўйлар барра ўт билан озиқланиш мақсадида, подадан қочишни режалаштирадилар ва бир неча маротаба подадан қочиб, барра ўт еб қайтишади, чўпон уларга бошида этибор бермайди. Кейинги кунларда еса, ўша барра ўтни еб қайтган қўйлар бошқа қўйларни йўлдан урмоқчи бўлишади. Лекин, уларга барча қўйлар эмас, фақатгина 5-6 та қўй эргашибди, қолган қўйлар эса бизга шу хам етади, ношукрлик қилмайлик, шундоқ хам чўпонимиз бошқа чўпонлардан яхши деб, сурувда қолишади. Шундан сўнг, тахминан 10 тача қўйлар эртаси куни подадан қочишади. Қўйларидан айрилган чўпон эса ғазабланиб, бундай ношукрлик жоизмас дея, қочоқлар орқасидан ўзининг қари бўрибосар итларини йўллайди. Бўрибосарлар уларни топиб, бурда-бурда қилишади ва ортга қайтишади. Шундан буён озодликга интилган қўйларни хеч ким эсламасди. Қолган қўйлар эса хаётидан мамнун ва бахтли яшарди.
👉 @errorpage404 👈
👉 @errorpage404 👈
Талаба бўлди, спортсмен бўлди, харбий бўлди, аграр бўлди, раис бўлди, хоким бўлди, вазир бўлди, лекин хеч одам бўлмади-бўлмадида шу...
👉 @errorpage404 👈
👉 @errorpage404 👈
Саи-ҳаракатларимиз меваси ўлароқ , каналимизни "Олий Маъҳад" (ислом институт) веб сайтида реклама қилишга еришдик 🥳 https://islaminstitut.uz/17197
👉 @errorpage404 👈
👉 @errorpage404 👈
Бу қанақаси ? Бирорта бўш ҳонанда қомапти-ку водийда. Ҳаммаси Сўхда тўйда , Тошлоқдан тўйга заказ оган...
👉 @errorpage404 👈
👉 @errorpage404 👈
Бир куни қарға билан бўри самолётда учиб кетаётса, қарғани қитмирлиги тутиб қолиб, стюардессани чақириб:
—Стюардесса мен ўзимдан кетябман, кел уруш қиламиз дебди. Стюардесса индамай ортига қайтиб кетаётса, бўри:
—Бу нима аҳвол?! Қарға шу ҳолида стюардессани духини олди, мен ололмайманми?- деб, бўри ҳам стуардессани чақириб:
—Стуадрдесса ман ҳам ўзимдан кетябман, кел уруш қиламиз дебди. Шунақа қилиб қарға ва бўри бу ҳолатни 3 марта такрорлашибди. Охирида стюардессани тоқати тоқ бўлиб, иковини ҳам учиб кетаётган самолётдан улоқтириб юборибди. Шунда қарға бўрига қараб:
— Бўри сени қанотинг борми? -деб сўраса, бўри йўқ деб жавоб берибди. Шунда қарға:
—Қанотинг бўлмаса нима учун ўзингдан кетиб катталик қиласан аҳмоқ?! -деб учиб кетганакан 😂
Қиссадан ҳисса шуки: имтиёзларинг бўлмаса, сизлар ҳам ўзларингдан кетманглар 200 балл билан грандга киришни ният қилган талабалар! 😂😂😂

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Armaniston qurolli kuchlarining harbiy texnikasi Ozarbayjon bilan chegaraga qarab harakatlanmoqda.
O'z bo'linmalarida bo'lmagan, ta'tilda bo'lgan harbiy xizmatchilar va boshqalar joyiga qaytishi kerak.
Zaxiradagi askarlarga hududiy harbiy ro'yxatga olish va chaqirish komissiyalariga kelish buyurilgan.
Mamlakatda so'nggi yillarda Ozarbayjon bilan chegarada yuz bergan eng og'ir avj olish fonida harbiy holat va umumiy safarbarlik e'lon qilindi.
Eslatib o'tamiz Armaniston prezidenti bugun mamlakatda harbiy holat e'lon qildi.
#Ozarbayjon #Armaniston

Атрофдаги одамларнинг фикри сени чекламаслиги кераклиги хақида
Базан вақти келади,атрофдаги одамлар сени тушунмайди ёки сен қилаётган ишингни қилмасликни барибир хеч нарсага эриша олмаслигингни айтишади.Уларга этибор бериб ўтирма,ўзинг олдинга қўйган мақсадинга,орзуларинга атрофдагиларнинг фикрига қарамасдан олға интил чунки хаёт сеники ва уни қандай яшаш сенинг ишинг.Қолганлар эса балки ўзлари атрофдагилар фиркига кўра мақсадларига интилишдан тўхтагани учун сени хам ботқоққа ботирмоқчи бўлишади(қисқичбака синдроми).Бир нарсани ёдингда тут сен хозир қилмоқчи бўлган ишингни атрофингдагилар туфайли ярим йўлда қолдириб кетсанг кейинроқ 10 йиллар ўтиб бошқа биров сен қила олмаганни қилганини кўрганингда мен хам қила олардим шу ишни афсус деб афсусланиб ўтирасан.
Think about it.