ERONSHUNOSLIK VA AFGʻONSHUNOSLIK OLIY MAKTABI
645 subscribers
6.15K photos
925 videos
73 files
2.19K links
Kafedraning talaba, magistrant va ustozlariga kafedraga oid tezkor xabar va yangiliklarni etkazish uchun ushbu kanal ochilgan.
Download Telegram
Бугун, 14 октябрь санасида "Эрон-афғон филологияси" кафедрасига 2020-2021 ўқув йилининг 1-курсига қабул қилинган талабалар учун "1-курс мактаби" ташкил қилинди. Унда кафедранинг профессорлари А. Қуронбеков, Р. Иномхўжаев, Х. Алимовалар талабаликка қабул қилинганларни қутлашди ҳамда келажакда етук шарқшунос-эроншунос бўлиб етишишларига ишонч билдиришди.
Онлайн тарзда ташкил қилинган тадбирда 1-курс, форс-инглиз ҳамда дарий-инглиз гуруҳи талабаларини мураббийлар - Н. Нуриддинов ва С.Султанходжаевалар кафедра тарихи билан таништиришди. Шунингдек, кафедрада фаолиятини олиб бораётган хорижлик мутахассислар - М.Р. Аслоний, К. Алмосий, С. Аббосийлар ҳам талабаларга ўқишларида муваффақиятлар тилашди. Бу фикрни кафедра устозларининг барчалари қўллаб-қувватлашди.
Кафедра устозлари, хусусан, Аслоний томонидан хаттотлик илми бўйича маҳорат дарси ташкил қилинди.

Фурсатдан фойдаланиб,1-курс талабаларининг ўқишларида омад тилаймиз, етук эроншунослар изидан боришлари тилакдошимиз.

@eron_afg
ҚУЛОҚ НИМА УЧУН БЕРИЛГАН?

- Одамларга қулоқ нима учун берилганлигини ҳеч тушунмайман. Улар барибир бировнинг гапини тингламайдилар, кимдир гапирса эшитмайдилар
- Қулоқлар уларга бекорга берилган эмас. 2020 йилда дунёда катта пандемия юз беради
- Ҳа, пандемия пайтда берилган маслаҳатларга қулоқ солишлари учун берилганми?
- Йўқ, пандемия пайтида маска тақишлари учун берилган. 😂😂😂

@reron_afg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM


"Кўрдимки, энг ноёб неъмат ростгўйлик ва мардлик, энг оғир бало мунофиқ дўстлар экан."
Нажмиддин Кубро.

Ҳамма вақт, ҳар қандай вазиятда ҳам ёнимизда турадиган дўстларимиз омон бўлишсин!!!

@eron_afg
💥 ТАБРИКЛАЙМИЗ 💥

Жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида "Эрон-афғон филологияси" кафедраси профессор-ўқитувчиларидан 5 нафари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Бош Илмий-Методик марказ (БИММ) томонидан анъанавий тарзда ташкиллаштириладиган малака ошириш курсларида қатнашишлари белгиланган эди.
Мазкур малака оширишда кафедра устозларининг 4 нафари - А. Маннонов, А. Қуронбеков, Д. Аҳмедова ва Б. Джафаровлар "Энг намунали тингловчилар" деб топилибди!
Кафедранинг бу устозларини ТАБРИКЛАЙМИЗ!
Барчаларига тани сиҳатлик ва эроншунос-афғоншунос кадрлар тайёрлашда куч-қувватлар тилаймиз!

@eron_afg
امروز
بیشتر از دیروز
" دوستت دارم "
و فردا
بیشتر از امروز .
و این ضعف من نیست،
قدرت توست ...!

Bugun
Kechagidan koʻra koʻproq sevaman
Va ertaga
Bugungidan ortiqroq.
Bu mening zaifligimdan emas,
Sening qudratindandir!

Ahmad Shomlu, Eron shoiri

@misraginam
#til #kino

Til o’rganishni ortiqcha harajatlarsiz va uyingizda o’rganmoqchimisiz? Sevimli filimlaringizni tomosha qilib ham ingiliz tilida tinglab va subtiter orqaliy o’qib, kino ko’rish vaqtida tarjimasi orqali tezroq o’rganasiz.

LINK 👉 ororo.tv

👉 @eron_afg
#Танлов

2020 йил 17 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида "Тоталный диктант" Халқаро лойиҳаси ташкил этилиши режалаштирилган.
Диктант маҳаллий вақт билан онлайн тарзда 17 октябрь куни 9:30 да бошланиб, 18 октябрь куни 02:30 гача давом этади. Рўйхатдан ўтишни https://totaldict.ru/online/ сайтилан амалга ошириш мумкин.
Танловда Республикамизнинг барча ҳудудларидан ўқувчи ва талабалар иштирок этишлари мумкин!!!
Қўлёзма газета

Дунёдаги ягона қўлёзма газета мусулмонлар томонидан нашр қилинади
Ҳиндистонда бугунги кунда “Мусалман” номли қўлёзма газета урду тилида босилади. Ушбу газета ҳар куни чоп этилиб, 21 минг нафардан ортиқ ўқувчилар қўлига етиб боради.
Газетанинг бош идораси Ченнай шаҳрида жойлашган бўлиб, уч нафар хаттот фаолият юритади. Газетанинг мақолалари хаттотлар томонидан эҳтиёткорлик билан икки соат мобайнида ёзиб чиқилади. Улар анаъналаргамувофиқ котиблар деб аталади.
Газетанинг қўлёзма ишлари пешин вақтига қадар тугаллангач кечки вақтда чоп этилиб, тарқатилади.
Тўрт варақли катта қоғоздан иборат газетада асосан мусулмонлар ҳаёти, ислом маданияти ва ижтимоий-сиёсий хабарлар чоп этилади.
Ўзининг тарихий анаъналарига содиқ қолган “Мусалман” газетаси таҳририятида бирор бир компютер жамланмасини учратмайсиз.
Маълумот учун, газетага 1927 йилда Саид Озодулло томонидан асос солинган. Унинг ташкил этилишидан мақсад сифатида мусулмон жамоаси вакилларига ҳам фикр билдириш белгиланган.

@eron_afg
#тўйга_тўёна_билан
#янги_китоб

Хайрли кун🤝

Тил сақланиб қолиши учун унда камида бир миллион киши сўзлашиши лозим, дейишади. Қарангки, ўзбек тилида ҳам кам эмас, кўп эмас 50 миллион киши сўзлашар экан.

Аммо туриб-туриб, қанийди, нариги маҳалладаги ажнабий ўртоғим ҳам ўзбекчани ўрганса, яқин ўртоғим (дугона, дўстим) ҳадеб бошқа тилни мақтайвермай, она тилимизни ҳам севса, шунда эллик-олтмишдан ўтиб, юз миллионни мўлжаллармидик, деб энтикиб қўясан...

Хаёлпарастлигингни кўриб, "Ўзбекчани ўргатадиган тузукроқ қўлланма йўқ-ку!" деб оғзингни юмишса, "Академнашр"да
(@akademnashr) чиққан "Ўзбек тили. Хорижликлар учун интенсив курс"ни шап этиб олдига ташлаб, "билағон" суҳбатдошни мот этасан-қўясан.

Мавзулаштирилган йигирма дарс нафақат хорижликларга, яна ўзбекчани бузиб-янчиб, бундан сира уялмай сўзлашадиган ўзимизникиларга ҳам ёрдам бермай қўймайди.

Тил ўрганиш фойда, лекин энг аввал она тилини мукаммал, тўлиқ ўрганган ютади!

Муаллифлар:
Гулчеҳра Рихсиева, Меҳрибон Абдураҳмонова

➡️@sharq_xabar
Ўзбек тили – Афғонистонда ҳам расмий давлат тили!

Давлат тили куни яқинлашар экан, хориждаги ўзбек ватандошларимизнинг ҳам она тилимизга ўзгача меҳри ва талпинишини сезиб ичимиздан ғурурланамиз. Бугун дунёда 50 миллиондан ортиқ киши ўзбек тилида сўзлашади.

Маълумки, ён қўшнимиз Афғонистон кўп миллатли давлат бўлиб, унинг 33 миллионли аҳолиси 14 та миллий-этник гуруҳлардан таркиб топган. Энг катта миллий-этник гуруҳлар сифатида пуштунлар (аҳолининг 50%и) тожиклар (23%), ўзбеклар (11%) ва хазорийларни (10%) санаб ўтиш мумкин.

Шу боис, ўзбек тили Афғонистонда давлат тили деб расман тан олинган. Бу тўғрида 2004 йилда қабул қилинган «Асосий Қонун», яъни Афғонистон Конституциясида алоҳида қайд этилган. Конституциянинг 1-боби 4- ва 16-моддаларида Афғонистоннинг шимолий вилоятларидаги кўп сонли ўзбеклар яшайдиган минтақаларда ўзбек тили (дарий ва пушту тиллари билан бир қаторда) расмий давлат тили сифатида қўлланилиши белгилаб қўйилган.

👉http://adolat.uz/partiya/ozbek-tili-afgonistonda-ham-rasmij-davlat-tili