ERONSHUNOSLIK VA AFGʻONSHUNOSLIK OLIY MAKTABI
641 subscribers
6.14K photos
923 videos
71 files
2.19K links
Kafedraning talaba, magistrant va ustozlariga kafedraga oid tezkor xabar va yangiliklarni etkazish uchun ushbu kanal ochilgan.
Download Telegram
#фотолавҳалар

Ёшлар Парламенти: ҳамкорлик ва тараққиёт сари одимлар

Бугун университетимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар Парламенти ва Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳамкорликда “Ёшлар Парламенти: ҳамкорлик ва тараққиёт сари одимлар” мавзуида очиқ мулоқот ўтказилди.

Сиз кўриб турган ушбу расмлар ана шу тадбирдан олинган👍

➡️@sharq_xabar
"Ҳаётимдаги бурилиш нуқта – онам телевизорни ўчириб қўйиб, мени ўқишга мажбур қилган кундир".

Бен Карсон, машҳур нейрохирург, сиам эгизакларини бир-биридан муваффақиятли ажратган дунёдаги иккинчи одам.

※※※※※

"Биринчиси ким бўлган экан?" деб ҳайрон бўлаётгандирсиз? Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ бўлганлар. Танаси ёпишган эгизакларнинг бири вафот этганда буюк имомнинг олдиларига маслаҳат сўраб келишган. Шунда имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ вафот этган тарафини ерга кўмиб, тиригига овқат бериб, қараб туришни маслаҳат берганлар. Уч кун ўтиб, ер эгизакларни бир-биридан ажратган.

@eron_afg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Саййид Раҳматуллоҳ Термизий қори НИҚОБ-МАСКА ҳақида

@eron_afg
⚡️ Ўзбекистонда биринчи олий таълим муассасаси Европа олий таълим муассасалари ассоциациясига аъзо бўлди

Тошкент давлат юридик университети мамлакатимизда юридик таълимни ривожлантириш йўлида яна бир муҳим қадам ташлади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3jI2jWb

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
Сарлавҳада тиниш белгилари. Қачон қўйилади-ю, қачон қўйилмайди?

Мана бу ерда сарлавҳа сўнгида нуқта қўйилмаслиги ҳақида ёзган эдик. Бугун сарлавҳага оид бошқа қоидаларни билиб оламиз.

1. Агар сарлавҳа икки қисмдан иборат бўлса, улар юқоридаги мисолга мувофиқ нуқта ёки бошқа тиниш белгиси билан ажратилиши мумкин.

2. Гап шакли тақозо қилса, сарлавҳа ичида исталган тиниш белгисини ишлатиш мумкин:
Тиниш белгилари — матннинг асоси

3. Савол эканлигини кўрсатиш ва унга урғу бериш мақсадида сарлавҳа сўнгида сўроқ белгисини қўйиш мумкин. Юқоридаги сарлавҳа бунга мисол бўлади.

4. Сарлавҳа сўнгида ундов белгисини ҳам қўйиш мумкин, қачонки муаллиф ўқувчилар эътиборини тортмоқчи бўлса. Лекин сифатли мақолада бундай йўл тутмаган маъқул. Ютубда шок, диққат, бунақаси бўлмаган деган сўзлар билан бошланган ва учталаб ундов белгиси қўйилган сарлавҳали видеолар қалашиб ётибди, ичидаги мазмуни эса бир тийинга ҳам арзимайди.

@xatoliklar
🇺🇿🇮🇷 Ўзбекистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси икки давлат ўртасидаги маданий мерос соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Маданият вазирлигида Эроннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳамид Найирободий билан Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

⬇️ Батафсил
http://madaniyat.uz/post/view/8976

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from SHARQDAN XABARLAR
⚡️⚡️⚡️

Ўзбекистон - алломалар юрти

Куни кеча Тошкент давлат шарқшунослик университетида “Бугуннинг ёшларини аждодлар меросига яқинлаштирайлик” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Йиғинда таниқли шарқшунос-манбашунослар, адабиётшунослар қатнашди. Суҳбатда аждодлар меросини ўрганишнинг янги уфқлари, рақамли дунё соҳиблари – ёшларга ёзма ёдгорликларни ўргатиш, ўтмишда яратилган асарларни нашр этиш масалалари устида сўз борди.

"Янги Ўзбекистон" газетасининг 2020 йил,
10 октябрь, 194- сонида давра суҳбати эълон қилинди.

➡️ @sharq_xabar
Хушхабар

Университетимиз Манбашунослик ва тасаввуф герменевтикаси кафедраси доценти, филология фанлари номзоди устоз ЖАЪФАР ХОЛМЎМИНОВ 2020 йил 7 октябр куни Аллома Таботабоий номидаги Теҳрон давлат университети томонидан ташкил этилган "Арбаъийн" мавзуидаги онлайн Халқаро илмий конференцияда форс тилида "Аҳли байт Хожа Муҳаммад Порсо Бухорий Нақшбандий нигоҳида" номли маърузаси билан иштирок этдилар.
Устозга ижодларига барака ва яқин кунлардаги DS диссертацияси ҳимоясида муваффақият тилаб қоламиз.

➡️ @sharq_xabar
Forwarded from SHARQDAN XABARLAR
11 октябрь - Халқаро қизлар куни

Бугун Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар Парламенти аъзолари иштирокида “Халқаро қизлар куни” га бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ушбу давра суҳбатининг "Ёшлар таълими - янги Ренессанс даврининг пойдевори" номидаги сессиясида "Таълим тизимида гендер тенглик масалалари" мавзусида ТДШУ ректори Гулчеҳра Рихсиева маъруза қилди.

Юқоридаги фотолавҳалар ана шу давра суҳбатидан олинган.

@sharq_xabar