ERONSHUNOSLIK VA AFGʻONSHUNOSLIK OLIY MAKTABI
586 subscribers
6.03K photos
902 videos
71 files
2.16K links
Kafedraning talaba, magistrant va ustozlariga kafedraga oid tezkor xabar va yangiliklarni etkazish uchun ushbu kanal ochilgan.
Download Telegram
​​​ОТАНГГА ЎХШАМА, ЎҒЛИМ...

Эндигина олти ёшга тўлган ўғлимнинг берилиб расм чизаётганини кўриб қизиққанча ёнига бордим:
- Ўғлим ниманинг расмини чизяпсан?
- Сизни, ойимни ва ўзимни, — нигоҳларини менга қадади у.

Суратга аҳамият берсам, ўзининг ва менинг кўксимга юрак чизган ва негадир уларни қора рангга бўяганди.
- Ўғлим, юрак қизил рангда бўлади. Мана бу қалам билан ранглаш керак эди.
- Буни биламан.
- Унда нега қора рангга бўядинг?
У менга айбдорона боқиб, гапиришда давом этди:

- Бувимнинг айтишича, бошқаларни йиғлатган одамларнинг юраги қора
бўларкан. Сиз кеча ойимни йиғлатдингиз-ку ?
Жажжигина ўғлимнинг сўзларидан кечаги дилхиралик ёдимга тушиб кетди. Жаҳлимга эрк бериб қилган ишимдан ўз ўғлим олдида уялиб қолдим. Шундай бўлсада гапни ҳазилга бурдим:
-Унда сеники нега қора? Ёки сен ҳам бирор қўшни қизни йиғлатдингми?
-Йўқ мен ҳеч кимни йиғлатмадим. Шунчаки! Ўзингиз доим айтасизку, «Сен худди мендай бўлишинг керак» деб. Шунга…

Ўзи билиб билмай дадасига сабоқ бериб қўйган фарзандимни бағримга босар эканман, этим жимирлаб кетди. Бўғзимни куйдириб, бир жумла отилиб чиқди:
- Отангга ўхшама, ўғлим...

Фарзандларни тўғри тарбиялайлик....

Интернетдан олинди.

@eron_afg


БОЗОРДА

Барибир ажойиб халқимиз бор-а!..

Бозорга бордим. Ҳамма ўзини мева-чевага урган. Қаторга туриб, нималар олсам экан дея, меваларга кўз югуртирарканман, олдимда турган харидор билан сотувчининг савол-жавоби қулоғимга кириб қолди.

Сотувчи: - 15000 сўм бўлади.
Олувчи: - Сал келиштиринг, 12 000 берай.
Сотувчи: - Ҳаммаёқ ошиб ётибди, ока, ўзи яхши ҳисобладим. Ҳоз бошқатдан ҳисобласам, 18-19 000 га айланиб кетади.
Олувчи: - Йўқ-йўқ, ҳисобламанг, мана, олинг, - дея шоша-пиша пул узатади...

Бундай халқ яна қаерда бор, а, қаерда?! Бир-биридан содда, бир-биридан самимий, шу ҳолига яна бир-бирини озроқ “туширсам” ҳам дейди. Ахир, ўзингиз ўйлаб кўринг, ҳеч жаҳонда харид қилинган нарса иккинчи бор ҳисоб қилинганда, унинг нархи ошиб кетадими? Тағин ўйлаб кўринг, яна ким бу гапни айтиб, гапига қаршисидаги одамнинг ишонишига ишонади, яна ким бу гапни айтган одамга чиппа-чин ишониб, қайтадан ҳисоблаб қўймасин, деб тездагина пул санаб беради, ким!?

"Ўзим айланай элим, содда муғомбирлигингдан ҳам, муғомбир соддалигингдан ҳам!.." деворгинг келади.

Ана, дедим ҳам...😊😊😊

@eron_afg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖАННАТ БИЛАН ДЎЗАХ БАХСИ

Абдулла Орипов
🎙Махлиё Асқаралиева

@eron_afg
Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси ишида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини тақдим этади.

Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентября примет участие в работе 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН, которая пройдет в формате видеоконференции.
В выступлении на пленарной части сессии глава нашего государства представит международному сообществу свое видение актуальных вопросов региональной и глобальной повестки, а также обозначит приоритеты политической, социальной и экономической модернизации Узбекистана.

#Mirziyoyev #BMT #sessiya #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from davletovuz
Айтишларича, мустақил Ўзбекистоннинг тарихида илк бор Президент Шавкат Мирзиёев БМТ олий минбаридан давлат тили — ўзбек тилида нутқ сўзлаши кутилмоқда.
Ассалому алайкум, саломатмисизлар!

Жуда кўпчилик қатори Сизларга онлайн эмас, юзма-юз туриб салом беришни хоҳлайман...

Бу фикрлар барчангизнинг ичингиздан ўтаётганини ҳам биламан, қадрдоним!

Соғинганларингиз, йўқлайдиганларингиз, кутадиганларингиз ва кутганда келадиганларингиз бўлсин ҳамиша... Қадрдонларингиз кўп бўлсин, илоҳим... Сизга шуни тиладим!

Ҳамиша, ҳар ишда, баҳору қишда, синахта-ю синашта дўстлар ва ёронлар ичра бўлинг!
Сизни суйганлар ичида бўлинг!
Қадрдонлар қатори бизни ҳам эсланг!

Ҳар бошлаган ишингиз хайрли бўлсин.
Бошланаётган ҳафта ҳаммамизга ҳайрли келсин!

@eron_afg
Forwarded from SHARQDAN XABARLAR

Покистонда Алишер Навоий ўзбек тили маркази очилди

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси Пешовар университети қошидаги Алишер Навоий ўзбек тили марказининг очилиш маросимида иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат тилини ривожлантириш департаменти саъй-ҳаракати билан янги таҳрирда чоп этилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китоблар тўплами ҳамда Алишер Навоий қаламига мансуб бўлган асарлар, турли адабиёт ва тўпламлар тантанали равишда марказга топришилди.

Шунингдек, элчихона ташаббуси билан университетда Алишер Навоий ижодига бағишланган илмий адабий анжуман ўтказилиб, унда тилшунос олимлар, мутахассислар ҳамда талабалар буюк мутаффакир ҳаёти, фаолияти, ижоди ва тарихда тутган ўрни ҳақида сўз юритди.

Учрашувда Алишер Навоийнинг ўзбек тили ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва илмий ижоди юзасидан фикр мулоҳазалар билдирилди.

➡️ @sharq_xabar
Forwarded from UzReport.news
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹O‘zbekiston Oliy ta'lim muassasalari nima uchun dunyoning 1000talik reytingiga kiritilmagan?

UzReport
rasmiy sahifalari:

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
Синоним

Бир умумий маънога эга бўлган турлича сўзлар синонимлар дейилади. Мисол учун: юз, бет, афт, башара.

Бугундан бошлаб синоним сўзлар рукнини очамиз ва буни эришмоқ сўзидан бошлаймиз.

Эришмоқ сўзининг синонимлари:
- етишмоқ,
- етмоқ,
- муяссар бўлмоқ,
- муваффақ бўлмоқ,
- восил бўлмоқ,
- ноил бўлмоқ.

Эришмоқ, етишмоқ ва етмоқ сўзларини мақсад-ниятга нисбатан ҳам, шахс-нарсага нисбатан ҳам қўллаш мумкин.
Муваффақ бўлмоқ ҳаракат-ҳолатга нисбатан қўлланади, китобий услубга хос.
Восил бўлмоқ, ноил бўлмоқ — эски, китобий услубдаги сўзлар.

@xatoliklar
🎆 ТАФАККУР 🎆

"...9 ёшимда қори, 14 ёшимда подшоҳ, 19 ёшимда 7 тилда сўзлашувчи, 21 ёшимда Истамбулни фатҳ қилувчи ва Росуллуллоҳ с.а.в.нинг башорати соҳибига айландим..."

©Султон Меҳмет Фотиҳ - Шарқ подшоҳи.

12 ёшида подшоҳлик қилган Заҳириддин Муҳаммад Бобурни эрта тахтга ўтирганини, балоғат ёшига қадар не-не кунларни бошидан ўтказганини эса жуда яхши эсласангиз керак...



Бизни эса бу ёшда мақсадимиз ҳам аниқ бўлмаган. Мақсад аниқлашганда эса...

Мақсад сари тўғри йўлдан бардавом кетиш насиб қилсин!

@eron_afg
🌙🌙🌙 ТАЪЗИЯ 🌙🌙🌙

"Шарқ мамлакатлари адабиёти ва қиёсий адабиётшунослик" кафедраси устози КОМИЛОВА ШАХНОЗА ТУРОБУДИНОВНАнинг падари бузрукворлари ТУРОБУДДИН ОТАнинг вафотлари билан У кишига таъзия изҳор қиламиз. Метин ирода ва чексиз сабр тилаймиз!

ШАХНОЗА ТУРОБУДИНОВНА!

Таъзиямизни қабул қилинг.
Отангиздан ажралганингиз Сиз учун оғир жудолик эканини тушунамиз!

Сизга улкан сабр, саломатлик ва куч-қувват тилаймиз! Фарзандларингизга бош бўлинг.

Муҳтарам падари бузрукворингиз охиратлари обод бўлсин!

Инна лиллаҳи ва инна Илайҳи рожиъун!

@eron_afg
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференция шаклида ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқ трансляциясини 23 сентябрь, чоршанба куни соат 18:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифаси ва YouTube'даги канали
Луқмони Ҳаким шифо учун бир илонни тутиб ўлдирмоқчи бўлганида у илон тилга кириб:
"Эй Луқмон у одамга мени заҳрим шифо бўлмайди уни одам чаққан, одамнинг заҳрига шифо йўқ", деган экан.

Зарар етказаётган одамлар 2 турли бўлар экан:
1. Ақли етиб, заҳри ила Одамни чақадиганлар;
2. Кибри ила ўзини"тенгсизман" деб ўйлаб, чақадиганлар.

Биринчи тоифа билан ҳам мулоқотда бўлдим, бироооззз чарчадим...
Иккинчи тоифа одам билан эса бугун юзма-юз келдим...

Менга нисбатан ишлатган Сиздаги КИБР-бир кун сизни хароб қилади, демоқчи бўлдим, айтолмадим....

Аммо кун тугамасдан, мана айтвордим... 😉😉😉

@eron_afg
#Дуо

Раббим, бемор ҳолда уйқуга кетган бандаларингни соғликда, офиятда уйғотгин!

Раббим, бошига мусибат етган ҳолда уйқуга кетган бандаларингни хурсанд, мусибати даф бўлган ҳолида уйғотгин.

Раббим, маҳзун ҳолида уйқуга кетган бандаларингни масрур ҳолида уйғотгин.

Раббим, қийинчиликда уйқуга кетган бандаларингни енгилчиликда уйғотгин. Омин.
23 сентябрь – Халқаро имо-ишора тиллари куни

📌 Халқаро имо-ишора тиллари бугунги кунда имконияти чекланган турли миллатга мансуб фуқаролар ўртасида ўзаро мулоқот воситаси саналади. БМТ Бош ассамблеясининг 2017 йил 19 декабрда қабул қилинган резолюциясига асосан ҳар йили шу куни халқаро имо-ишора тиллари куни нишонланади.

Бизда эса 21-октябр "Ўзбек тили" куни. Байрам эса бугундан бошланади!
САБАБИ ОДДИЙ - БУГУН ЖАҲОН АРЕНАСИДА ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ЎЗБЕК ТИЛИДА НУТҚ СЎЗЛАБ, ЎЗБЕКЧА ОҲАНГНИ БУТУН ДУНЁГА ТАРАТАДИЛАР!

Барчангизга соат 18:00 да ёқимли тамоша тилаймиз.

@eron_afg
Бугун барча IMEI ларни рўйхатдан ўтказиш автоматик ва бепул тарзда амалга ошади. SIM-картани телефонга киритишнинг ўзи кифоя. Ҳеч қаерга бориб, кимгадир тушунтириб, пул тўлаш шарт эмас.

Шундай қилиб, UZIMEI менинг кечаги сўзларимни тасдиқлади. Рўйхатга олиш жараёнини тўлиқ автоматлаштирилиш ва одамларни овора қилмай амалга ошириш мумкин экан. Буни тушуниб етиш учун қанақадир номаълум AҚШ компанияси билан қўшма корхона ташкил этиш шарт эмас эди.

Бу вақтинчалик чора ва эртага бундай йўл ишламайди. Улар буни фуқароларнинг кўплаб шикоятлари ва блогерларнинг танқидларига жавобан қилишди шекилли.

Aммо, энг муҳими, биз бу жараёнларнинг барчаси қулай ва бепул бўлиши мумкинлигига амин бўлдик. Энди улар буни инкор этолмайди.



Сегодня регистрация всех IMEI проходит автоматически и бесплатно. Достаточно вставить сим-карту в телефон. Не надо никуда ходить и что-то кому-то платить.

Таким образом UZIMEI подтвердил мои вчерашние слова. Процесс регистрации всё-таки можно полностью автоматизировать и не мучать людей. Чтобы додуматься до этого, не обязательно было создавать СП с неизвестной американской компанией.

Скорее всего это временная мера, и завтра уже это не будет работать. Кажется, они сделали это в ответ на большое количество жалоб от граждан и публикаций блогеров.

Но самое главное, мы с вами убедились, что всё это можно было бы давно сделать удобным и бесплатным. И пусть кто-то из них попробует доказать обратное.

@trolluz
Forwarded from SHARQDAN XABARLAR
Ўзбек тилим, миллатим, ифтихорим менинг

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқини алоҳида тарихий воқеа деб ҳисоблайман.

Бу нутқда дунёдаги ва минтақадаги муаммолар хусусида Ўзбекистон сиёсий ёндашуви аниқ ва теран ёритиб берилган. Ўзбекистон Президенти ушбу чиқишининг тарихий аҳамияти шундан иборатки, БМТ тарихида илк маротаба мустақил Ўзбекистон раҳбари ўзбек тилида нутқ сўзлади.

Мен бундан шахсан ўзим ўзбек ўғлони ва афғонистонлик ўзбекларнинг раҳбари сифатида фахрланаман. Бу биз учун юксак ифтихордир.

Ўзбек тилида сўзланган бу нутқ нафақат 34 миллионлик Ўзбекистон аҳлини, балки дунёдаги кўплаб мамлакатларда яшовчи миллатдошларимизни, хусусан, Афғонистондаги ўзбекларни ҳам чин маънода ғурурлантирди.

Маршал Абдул Рашид Дўстум,
Афғонистон ўзбеклари раҳбари

Мақоланинг тўлиқ шакли билан танишинг:
http://uza.uz/oz/society/zbek-tilim-millatim-iftikhorim-mening-23-09-2020

➡️ @sharq_xabar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон жаҳон майдонида.

"Давлат раҳбаримиз ўз нутқларида нафақат юртимиз учун долзарб бўлган, балки бутун Марказий Осиё минтақаси, Aфғонистон ва бутун дунё учун муаммоли бўлган масалаларни кўтардилар ҳамда уларнинг аниқ ечимлари бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурдилар." - Сенат Раиси Танзила Нарбаева.


👉 Каналга уланиш: https://t.me/senatuz

senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube