ERONSHUNOSLIK VA AFGʻONSHUNOSLIK OLIY MAKTABI
638 subscribers
6.14K photos
923 videos
73 files
2.19K links
Kafedraning talaba, magistrant va ustozlariga kafedraga oid tezkor xabar va yangiliklarni etkazish uchun ushbu kanal ochilgan.
Download Telegram
Forwarded from Mirzo Qalandar (Mirzajon Qalandarov)
ما را به غمِ عشق همان عشق عَلاج است

👤 بیدل دهلوی

Ishqdan kelgan g'amimizga davodir o'sha Ishq

🎙Mirzo Qalandar
📒matn
#بیدل
#Bedil

@MirzoQalandar
Forwarded from Xushnudbek.uz
Контракт нархи қанча бўлди?

Пандемия шароитида аҳолининг тўлов қобилияти пасайишини ҳисобга олиб янги 2020/2021 ўқув йилида тўлов-контракт миқдори учун кундузги шаклда ўқийдиган барча талабаларга 10 фоиз чегирма берилиши маълум қилингандан сўнг кўпчилик бу имтиёз қандай қўлланиши ҳақида савол бермоқда.

Энг аввало айтиш жоизки, 10% чегирма стипендия оладиган талабага ҳам, стипендия олмайдиган талабага ҳам бирдек қўлланади.

Талабаларга янада тушунарлироқ бўлиши учун, аниқ жадвал асосида кўрсатишга ҳаракат қилдим.

Юқоридаги жадвалда БАКАЛАВР КУНДУЗГИ шаклдаги таълим учун контракт миқдори акс этган.

👉 МАГИСТРАТУРА КОНТРАКТ НАРХЛАРИ

Чегирмадан сўнг, Ўзбекистондаги давлат ОТМларида стипендиясиз энг арзон конракт 5 млн 771 минг сўмни ташкил қилмоқда. Маълумот учун: давлат ОТМларининг 80%ида айни шу миқдордаги контракт белгиланган.

Энг қиммат контракт эса 8 млн 828 минг сўмни ташкил этмоқда (ЖИДУни ҳисобга олмаганда).

P.S.: мазкур рақамлар расмий миқдор эмас, шунчаки менинг ҳисоб-китобларим.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сувдан қўрқмайдиган ва сузишни яхши кўрадиган болакай😅

@eron_afg
Forwarded from Mirzo Qalandar (Mirzajon Qalandarov)
در جان کُنمت جای
نه در دیده و دل ...
👤 مولانا


Ko'zlarimda, qalbimda emas,
jonimda bo'lursan doim
👤Mavlono Rumiy
#مولانا
#Rumiy

🎙Mirzo Qalandar
📒matn

@MirzoQalandar
«Толибон» ҳаракатининг вакили​: Афғонистон Ўзбекистон ёки Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларга хавф туғдирмайди.

@eron_afg
Аввалроқ Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида инклюзив музокаралар бошлангани тўғрисида хабар қилинган эди.

Мазкур музокаралар доирасида «Толибон» ҳаракатининг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари Мулла Биродар Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатлар, шунингдек, минтақадаги вазият ҳамда ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди. ЎзА манбаси унинг сўзларини келтириб ўтди.

Мулла Абдул Ғани Биродар, «Толибон» ҳаракатининг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари:

– Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласига устувор масала сифатида қарашини яхши биламиз. Шу йилнинг февраль ойида ҳам Доҳада Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан афғон муаммосини ижобий ҳал этиш бўйича фикр алмашган эдик.

Тинчлик музокаралари доирасида Ўзбекистонда ҳам ташриф билан бўлганмиз ва қатор юзма-юз мулоқотларда қатнашганмиз. Шу ўринда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг афғон заминида тинчлик ва барқарорлик ҳукм суриши учун доимий равишда олиб бораётган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз. Жаноб Мирзиёевнинг тинчликни таъминлаш борасидаги кўрсатмалари, йўналишлари биз учун қадрли. Чунки расмий Тошкент бу ташаббуси билан нафақат Афғонистон ёки Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё халқларига тинчлик ва осуда ҳаётни таъминлашни мақсад қилганини яхши биламиз. Бугун Ўзбекистон томони Афғонистонни қайта тиклаш ишларида ҳам фаол.

Ўзбекистон ташаббуси билан Афғонистонда амалга оширилаётган Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар йўналиши бўйича темирйўл, Сурхон – Пули-Хумри электр узатиш линияси каби йирик лойиҳалар таҳсинга лойиқ. Ушбу хайрли ишлар Афғонистон учун ҳам зарур ва бу афғон иқтисодиётини кўтаришда муҳим туртки бўлишига ишонамиз.

Ушбу лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун ўзбекистонлик кўплаб мутахассислар Афғонистонда фаолият юритади. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш хам муҳим масала. Бу жиҳатни эътибордан четда қолдирмаган холда, асосий диққатни шунга қаратамиз.

Хабарингиз бор, бундан бир неча ой муқаддам, Доҳада Толибон ҳаракати ва АҚШ ўртасида тинчлик шартномаси имзоланди. Шу қадамларнинг ўзиёқ Толибон ҳаракати тинчлик тарафдори эканлигини кўрсатади. Биз келишув шартларини бажарамиз албатта. Шу нуқтаи назардан айтишим мумкинки, келгусида Афғонистон томонидан Ўзбекистон ёки Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларга хавф, таҳдид пайдо бўлишига йўл қўймаймиз.

Ишончим комилки, Ўзбекистон билан қўшничилик алоқалари янада мустаҳкамланади. Илиқ ва самимий муносабатлар ҳар икки мамлакат барқарорлиги учун хизмат қилади. Яна шуни алоҳида қайд этмоқчиманки, келгусида Афғон заминида радикал кайфиятдаги гуруҳ ва ташкилотлар, террорчилик гуруҳлари бўлишига йўл қўйилмайди. Тинчлик келишувида нафақат Толибон, балки Америка томонининг хам мажбуриятлари бор.

Унга кўра, расмий Вашингтон Афғонистондан ўз ҳарбий қўшинларини олиб чиқиб кетади. Ҳарбийлар мамлакатни тарк этгач, биз Афғонистонни осудалик, тинчлик уйига айлантирамиз. Мамлакатда барқарорлик ҳукм суришига эришамиз.

Сир эмас, сўнгги йилларда Афғонистонда ҳарбий ҳаракатлар туфайли вайронагарчиликлар кузатилди, афғон халқининг ҳаёти издан чиқди. Ана шу уруш талафотларини бартараф этишда қўшни мамлакатлар, хусусан марказий Осиёнинг йирик мамлакатларидан бири ҳисобланган Ўзбекистон томони яқиндан ёрдам бераётганини қадрлаймиз.

@eron_afg
🌙🌙🌙 ТАЪЗИЯ 🌙🌙🌙

"Таржимашунослик ва халқаро журналистика" кафедраси мудири ХОДЖАЕВА НИЛУФАР БЕКМУРАТОВНАнинг падари бузрукворлари БЕКМУРОД ОТАнинг вафотлари билан У кишига таъзия изҳор қиламиз. Метин ирода ва чексиз сабр тилаймиз!

НИЛУФАР БЕКМУРАТОВНА!

Таъзиямизни қабул қилинг.
Отангиздан ажралганингиз Сиз учун оғир жудолик эканини тушунамиз!

Сизга улкан сабр, саломатлик ва куч-қувват тилаймиз! Фарзандларингизга бош бўлинг.

Муҳтарам падари бузрукворингиз охиратлари обод бўлсин!

Инна лиллаҳи ва инна Илайҳи рожиъун!

@eron_afg
🌙🌙🌙 ТАЪЗИЯ 🌙🌙🌙

"Хитойшунослик" факультети декани ОЧИЛОВ ОЗОД МАРДИЕВИЧнинг падари бузрукворлари МАРДИ ОТАнинг вафотлари билан У кишига таъзия изҳор қиламиз. Метин ирода ва чексиз сабр тилаймиз!

ОЗОД МАРДИЕВИЧ!

Таъзиямизни қабул қилинг.
Отангиздан ажралганингиз Сиз учун оғир жудолик эканини тушунамиз!

Сизга улкан сабр, саломатлик ва куч-қувват тилаймиз! Фарзандларингизга бош бўлинг.

Муҳтарам падари бузрукворингиз охиратлари обод бўлсин!

Инна лиллаҳи ва инна Илайҳи рожиъун!

@eron_afg
ИЛК КЕКСАЛИК НАФАҚАСИ

• Умар розияллоҳу анҳу Мадина кўчаларидан бирида қария яҳудийнинг тиланчилик қилиб ўтирганини кўриб:
«Сенга инсоф қилмабмиз! Ёшлигингда жизя*нгни олиб, қариганингда эса эътиборсиз қолдирибмиз!» -, дея байтул молдан,яъни давлат ҳазинасидан бошқа дин вакиллари қариялари учун нафақа пули ажратдилар.
• Шу одат инсоният тарихида қарияларга молиявий кўмакнинг илк намунаси эди.
• Ҳа, Ислом инсониятга манфаат борасида умумбашарий диндир, унинг фойдасидан фақатгина мусулмонлар эмас, балки бошқа дин вакиллари ҳам манфаатланади.

©️ Ғолиб Сафо тайёрлади

* Жизя мусулмонлар ҳимоясида яшаётган ғайримуслимнинг омонлик тўлови

@eron_afg
Forwarded from Ko’zgu (Kamola Shavkatovna)
هر که معشوقی ندارد عُمر ضایع می‌گذارد !

Sevgani bo'lmaganning umri zoye ketibdi!

Shayx Sa'diy
Tarjimon: @MirzoQalandar

Payshanba👉sandal👉fors adabiyoti
@sharqadabiyoti
BILASIZMI

Kambodja alifbosi 74 ta harfdan iborat va dunyodagi eng ko'p harfga ega alifbo hisoblanadi. Bugenvil orolining (Tinch okeani) aholisi eng qisqa alifboga ega, unda 12 ta harf bor. Alifbo lotin tiliga asoslangan va V, K, G, I, A, E, O, R, S, T, U, P harflarini o'z ichiga oladi. Gavayi alifbosida ham harflar soni kam - atigi 13 ta.

Yaqin kunlarda esa oʻzbek tili bayramini rasman nishonlaymiz.

@eron_afg
ЖИДУга янги ректор тайинланди

👉 https://kun.uz/57322640

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Онлайн ва офлайн

Мана бу ерда инглизча online сўзини онлайн (onlayn) шаклида ёзиш кераклигини айтган эдим. Унинг зид маъноли offline сўзини ҳам шу тарзда ёзишимиз керак: офлайн.

Аҳамият берган бўлсангиз, бу сўз битта ф ҳарфи билан ёзилади:
Оффлайн | Offlayn
Офлайн | Oflayn

Бу икки сўздан ташкил топган мураккаб сўзлар чизиқча билан ёзилади: онлайн-мулоқот, онлайн-ахборот маркази, онлайн-сўровнома, офлайн-браузер, офлайн-савдо, онлайн- ва офлайн-таълим.

Бу сўзлар гапнинг бошида келмаса, доим кичик ҳарфларда ёзилади.

@xatoliklar
Forwarded from Sattorov qaydlari (Fazliddin Sattorov)
Жой номлари... Уни айтишдан уялманг!

«Бургали», «Нонхўр», «Шилқим», «Энамяхши», «Кўтарма», «Чивинтепа»... Булар нима экан, деб ҳайрон бўлаётгандирсиз?! Бу жой номлари. Улар ўз-ўзидан пайдо бўлмаган. Маълум бир тарихий ҳақиқати бор. Лекин аксариятининг шакли ўзгариб кетган. «Тилга бефарқ бўлманг» кўрсатувида ана шундай топонимик номлар ҳақида сўз юритганман.

Ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

@qayduz
​​​​​​🇮🇱🇦🇪🇧🇭🤝 Исроилнинг БАА ва Баҳрайн билан тинчлик битимлари қандай оқибатлар келтириб чиқариши мумкин?

15 сентябрь куни Исроил Оқ Уйда АҚШ воситачилигида Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн билан тинчлик битимини имзолади. Ушбу битимлар эса Яқин Шарқдаги сиёсий жараёнларга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Дональд Трамп ва Беньямин Нетаняҳу учун ғалаба

Дональд Трамп учун тинчлик битимлари Эронга қарши «максимал босим» стратегиясида жуда катта аҳамият касб этади. Энди Яқин Шарқда кучлар нисбатида жиддий ўзгаришлар содир бўлиши, Эрон учун имкониятлар кескин пасайиши мумкин. Бу эса сайлов йилида Трамп учун жуда катта ютуқдир. Оқ Уйдагилар бу воқеани АҚШ ташқи сиёсатида ҳақиқий тўнтарув дея бонг урмоқда.

Трамп Исроилга, аниқроғи Нетаняҳу ҳукуматига фойда келтирадиган ҳар қандай иш, унинг сайлов базасининг муҳим қисми бўлган америкалик христиан евангелист сайловчиларга яхши таъсир кўрсатишини тўғри англайди. Шундай қилиб, Трампнинг бу қарорлари унинг рейтингини кескин оширди, Трамп тинчлик бўйича Нобель мукофоти олишга даъвогарлик қилмоқда.

Нетаняҳу учун ҳам бу воқеа ҳақиқий ғалаба. Исроил бош вазири уни қамоққа етаклаши мумкин бўлган коррупция иши бўйича судланмоқда. Унинг коронавирус пандемиясига қарши ҳаракатлари яхши бошланганди, аммо бугунги кунда Исроилда вирус билан боғлиқ вазият кескин тус олган. Нетаняҳуга бўлган норозиликлар авжига чииқан мана шундай шароитда, Оқ Уйдаги маросим унинг барча айбларини «ювиб кетиши» мумкин.

Исроил, БАА ва Баҳрайн (эҳтимолий) учун ютуқ

Беньямин Нетаняҳу яҳудийлар давлати ва араблар ўртасида 1920 йилларда тасвирланган «Темир девор» стратегияси амалга ошишига ишонади. Ушбу стратегия ғояси шундан иборатки, Исроилнинг кучи охир-оқибат арабларни уларнинг ягона танлови унинг мавжудлигини тан олиш эканлигини англашга мажбур қилади. Оқ Уйдаги битимлар эса, ушбу стратегияни амалга ошишида жуда катта қадам. Шунингдек, бу битимлар Исроилнинг энг ашаддий душмани – Эрон учун кутилмаган зарба.

БАА ва Баҳрайн учун бу битим янги савдо имкониятлари ва хафвсизлик кафолатидир. БАА бу битим ортидан АҚШдан замонавий қурол-яроғлар оқимини кутиши мумкин. Шунингдек, бу Эронга қарши туриш учун ажойиб имкониятдир. Эрон 1969 йилгача Баҳрайнни ўз ҳудудининг бир қисми дея даъво қилган. Бугунги кунга қадар ҳам Баҳрайн ҳукмдорлари Эрон томонидан эҳтимолий хатарларни кутишарди. Аммо, Эрон Баҳрайннинг тинчлик битимига қўшилганини ҳазм қила олмади ва Баҳрайндан ўч олишини маълум қилди.

🇵🇸🇮🇷Фаластин ва Эрон учун мағлубият

Фаластин раҳбарлари БАА ва Баҳрайннинг ҳаракатларини қоралади. Фаластинликлар икки кўрфаз давлатларини Фаластинга нисбатан хиёнат қилганликда айблашмоқда. Фаластин араб давлатларининг Исроилга босимини кутган бир пайтда, муносабатлар илиқлашмоқда, Исроил араб давлатлари билан янги жамоатчилик алоқаларини мустаҳкамламоқда. Аммо Фаластин учун янада хавотирли жиҳат Баҳрайннинг тинчлик битимини имзолаши бўлди. Фаластин фикрича, Баҳрайннинг битимга қўшилиши Саудия Арабистони томонидан маъқулланмасдан ҳеч қачон амалга ошмаган бўларди. Саудия Арабистони эса, Фаластиннинг мустақиллигини талаб қилган арабларнинг тинчлик режасининг муаллифи эди.

Ушбу келишув Эрон
раҳбарияти томонидан ҳам кескин қораланган. Трампнинг санкциялари аллақачон Теҳрон учун ҳақиқий иқтисодий муаммоларни келтириб чиқарганди. Янги битимдан сўнг, энди Эроннинг янги стратегик «бош оғриғи» бор. Эрон учун Яқин Шарқда манёвр қилиш учун имкониятлар пасаймоқда. Эрон ҳукумати олдида мураккаб саволлар пайдо бўлмоқда.

Каналга уланиш⬇️⬇️⬇️
@Siyosatdon_klubi
Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси Маданият вакили Муҳсен Пурмуҳсенийнинг вакиллик миссияси ўз ниҳоясига етаётганлиги сабабли, бугун, 18 сентябр санасида Тошкент давлат шарқшунослик университетининг бир қатор устозлари Пурмуҳсений жаноблари билан хайрлашув учрашувини ўтказишди.
Учрашувда "Эрон-афғон филологияси" кафедраси мудири Ҳ. Мирзахмедова, кафедра устозлари Н. Нуриддинов, М. Қаландаров, "Мумтоз филология ва манбашунослик" кафедраси устози Н. Раҳматуллаевларни Муҳсен Пурмуҳсений миссияси давомидаги охирги иш кунида элчихонада қабул қилди.
Кафедра устозлари, ўз навбатида, охирги йиллардаги самарали ҳамкорлик ва қўллаб-қувватлашлар учун самимий ташаккурларини изҳор қилдилар.
"Эрон-афғон филологияси" кафедраси номидан ноёб китоблар ва эсдалик совғаларини дўстлик қўлини доимо узатиб келган жаноб Муҳсен Пурмуҳсенийга топширдилар.
Ҳар икки томон вакиллари келажакда хам ҳамкорликлар бардавом бўлишига умид билдиришди.

@eron_afg