ERONSHUNOSLIK VA AFGʻONSHUNOSLIK OLIY MAKTABI
638 subscribers
6.14K photos
924 videos
73 files
2.19K links
Kafedraning talaba, magistrant va ustozlariga kafedraga oid tezkor xabar va yangiliklarni etkazish uchun ushbu kanal ochilgan.
Download Telegram
💥 ТАБРИКЛАЙМИЗ💥

Тошкент давлат шарқшунослик университети катта ўқитувчиси, "Эрон-афғон филологияси" кафедраси устози, филология фанлари номзоди Азимджанова Динара Амирджановна 1960 йилнинг 12 сентябрь санасида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У киши толиби илмларга форс тили фанидан сабоқ бериб келмоқдалар.

Ҳурматли ДИНАРА АМИРДЖАНОВНА‼️

Сизни таваллуд айёмингиз билан чин қалбимиздан университет жамоаси номидан муборакбод этамиз. Яқинларингиз бахтига доимо соғ-омон бўлиб юринг!

Кўнглингиз туб-тубидан жой олган барча эзгу истакларингиз ушалсин.

Шогирдлар ардоғида юринг!

Талабаларимизнинг илм олишлари учун қилаётган меҳнатларингиз роҳатини кўриб юринг!

Юзингиздан табассум ҳеч қачон аримасин. Дунёдаги барча яхши ниятларни йўллаб қоламиз!

➡️ @sharq_xabar
Сурхондарёда афғонистонлик тадбиркорлар учун кириш очиқ, ўзбекистонликлар учун «паспорт режими»даги иқтисодий зона қурилмоқда

👉 https://kun.uz/19517617

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#matn #kiril #lotin

Matnlarni kiril-lotin va lotin-kiril qilib bexato o‘girib beradigan bot. Lotindan kirilga o‘girilganda o‘zgarishi kerak bo‘lgan so‘zlarni ham to‘g‘ri o‘girib beradi.

P.s. Mabodo Sizda Қ Ғ Ҳ harflari yo‘q bo‘lsa shu botga lotincha matn yozib kirilga o‘girib olsangiz bo‘ladi.

LINK 👉 @LotinKiril_bot
#Кузатув

АКСИРИШ...

Ҳинд олимларидан Профессор Насруллоҳ Хон ҳазратлари айтадилар: "Бир Англиялик Доктор мусулмонларнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаламнинг: "Бирор мусулмон аксирса ва Алҳамдулиллаҳ деса, унинг ёнида ўтирган мусулмон Ярҳамукаллоҳ десин...
Аксирган эса яна жавобда, «Йаҳдикумуллоҳ» десин деган хадиси шарифларини ўқиб, ўйлаб қолди...

«Бир оддийгина иш учун шунча дуо ўқишнинг сабаби нима?»
У тадқиқот олиб борди ва шу нарса маълум бўлдики, шунча дуо ўқиш ортиқча, беҳуда иш эмас, балки, Аллоҳ таолога шукрдир. Чунки, тадқиқотдан шу нарса юзага келдики, баъзан инсон миясининг қон томирида ҳаво туриб қолади.

Аллоҳ таоло уни чиқариб юбориш учун бир босимни жорий қилган. Шундай қилиб, аксириш босими орқали, ўша ҳаво бурун йўлидан ташқарига чиқиб кетади.
Агар ҳаво чиқмай, туриб қолса, инсон фалаж (шол) бўлиб қолиш хавфи бўлади. Шунинг учун аксирган инсон «Алҳамдулиллаҳ» дейиши, Аллоҳ таолога бу неъмат учун шукр қилиши керакдир.

"Бугунги сабоқ китобидан". Муҳаммад Тақий Усмоний ва бир неча ҳинд олимлари.

@eron_afg
Artel компанияси Афғонистон билан савдо алоқаларини тиклади

👉 https://kun.uz/70069427

Реклама
⚡️⚡️Toshkent davlat sharqshunoslik universiteti professor-ustozlari rektor G.Rixsiyeva boshchiligida sharqshunoslik sohalari bilan bog‘liq vazifalarni yo‘lga qo‘yish maqsadida 12-sentabr kuni ish safari bilan Namanganda bo‘lib qaytishdi.

Batafsil: https://tsuos.uz/namanganda-sharqshunoslik-ananalari-qayta-tiklanadi%e2%80%bc%ef%b8%8f/
📢📢📢

ШАРҚДАН ЯНГИЛИКЛАР


НАМАНГАНДА ШАРҚШУНОСЛИК АНЪАНАЛАРИ ҚАЙТА ТИКЛАНАДИ‼️

12 сентябрь куни Тошкент давлат шарқшунослик университети профессор-устозлари ректор Г.Рихсиева бошчилигида шарқшунослик соҳалари билан боғлиқ вазифаларни йўлга қўйиш мақсадида иш сафари билан Наманганда бўлиб қайтишди.
Наманган Шарқ тиллари ва хизмат кўрсатиш техникуми Президентимизнинг 2019 йил, 6 сенябрдаги ПФ-5812-сон Фармони асосида ТДШУ ҳузурида фаолият юритиши белгиланган эди.
Мана шу фармонда белгиланган вазифалар ижроси бўйича техникум жамоаси билан университет раҳбариятининг мулоқоти жараёнида техникум олдида турган вазифалар, қабул квотаси, янги ўқув режаларини жорий этиш, янги касблар бўйича кадрлар тайёрлаш масаласига ечим ахтарилди. Бундан ташқари университетимизнинг профессор-ўқитувчилари илмий ва ўқув, маърифий салоҳиятидан техникумнинг таълим жараёнини ташкил этишда фойдаланиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Шунингдек, университет ўқитувчиларнинг "китоб совға қиламиз" акцияси ҳам ташкил этилди.

➡️@sharq_xabar
Forwarded from SHARQDAN XABARLAR
#тонг_янгилиги
⚡️⚡️⚡️

Ниҳоят онлайн дарслардаги асосий муаммо - интернет трафиклари масаласига алоқа операторларидан ечим таклиф қилиняпти.

UZTELECOM GSM алоқа оператори талаба ва ўқитувчиларга мўлжалланган “ТА'LIM” тариф режасини ишлаб чиқибди.

Талабалар ва ўқитувчилар энди атиги 34 минг 900 сўм эвазига:
— 8 000 МБ интернет трафик;
— “TA’LIM” тариф режасидаги қўнғироқларга 1000 дақиқа, Ўзбекистон бўйлаб қўнғироқлар учун 300 дақиқа;
— 500 SMS олишлари мумкин.⠀

Бундан ташқари, “TA’LIM” тарифига уланганлар учун 5000, 8000 ва 12000 МБ пакетларга 20% гача, ZiyoNET хизматига абонент тўлови учун эса 50% чегирма ҳам берилган.

Компания вакилларининг айтишича, “ТА'LIM” тариф режасида талабалар ва профессор-ўқитувчилар масофавий таълим олиш учун Ўзбекистон ОТМлари, вазирликлар, идоралар, илмий-услубий марказларининг 100дан ортиқ ўқув ва ахборот платформаларига шу билан биргаликда веб-сайтларига интернет-трафикни сарф қилмасдан мутлақо бепул киришлари мумкин.

Мана шуниси жуда яхши иш бўлибди!

➡️@sharq_xabar
Кузатув

Истеъдодсизлар ўз йўлини топиб олаверади, сиз истеъдодни ҳимоя қилинг, асранг, деган фикрда катта ҳикмат бор. Чунки истеъдоднинг тугилган мушти бўлмайди, кўнгли жуда бўш бўлади. Шу учун истеъдодли одамлар ҳамиша бой бериб келишган. Гўзалликнинг иродаси мўрт. Курашувчанлик эзгулик учун мисоли бир бегона ўт, у бу дағалликни ўз бағрига сиғдиролмайди. Истеъдод эгаси одамлар билан эмас, асосан ўз хаёли, ўзлиги билан банд. Унга орзусидаги мукамалликка интилишига халал беришмаса бўлди. Бу мукаммалликни истеъдодсизлар ўз даражасида — карьера, шон-шуҳрат, обрў-эътибор ва яна алламбало деб тушунишади.

Баҳодир Йўлдошев

@eron_afg
Forwarded from ShF murabbiylari kanali
ERONSHUNOSLIK VA AFGʻONSHUNOSLIK OLIY MAKTABI
Photo
👆Кафедрамизнинг 2020-2021 укув йили доирасидаги мураббийлари руйхати!