EnergoMenejer
1.31K subscribers
414 photos
138 videos
52 files
469 links
Ushbu kanalda @energomenejer (Energiya va undan samarali foydalanish) energiya hamda uni samarali foydalanish bo‘yicha mavzular, elektr, issiqlik va elektrotexnik uskunalar xaqida ma’lumotlar berib boriladi.
skb.uz
Sarvar Qurbonov
+998977031706
Download Telegram
Кўпчилик сўрайди Уй электр монтажида ПУГНП яхшими ВВГ ми деб сўрашади. Мен ВВГ -нг яхши дейман чунки унинг талаблари қаттиқ ва аниқ қўйилган, кўрсатилган номинал токи тўғри берилади. ПУГНП эса паспортларида ҳам вақтинчалик монтаж учун қўлланилади ва Давлат стандартлари бўйича 30% гача оғишга рухсат берилган. Бундан ташқари дунё статистикаси бўйича авария ва ёнғин 60% ПУГНП маркасига тўғри келади.
ВВГ -нг 660В кучланишгача ва 30 йил кафолат.
ПУГНП -250В кучланишгача ва 6-15 йил кафолат
Тўғри ВВГ маркада ишлаш электриклар учун қулай эмас аммо девор ичида қоладиган махсулот бўлганлиги учун унинг сифати ва узоқ умр кўриши муҳим!

каналга уланиш
@energomenejer
Жамиятнинг, ижтимоий тармоқнинг фаол қатлами блогерлар эканига гувоҳ бўлиб турибмиз шу кунларда. Блогерлар турли йўналишларда фикрларини бериб бормоқда. Энг машҳур ва фойдали блогерларнинг каналларини тавсия этаман.


“Асанов формати” – тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асановнинг канали. Бу каналда турли тиллар ҳақида маълумотларни, ўзбек тилининг бугуни ва ўтмиши ҳақидаги постларни, тарих ва бугун ҳақида фикр-мулоҳазалар топасиз.

👉 @AsanovEldar


“Микрофон Ашуровда” – фан ва технологияларнинг жамиятдаги ўрни ва унга таъсири, ўзбек фани ва бошқа илмий ва ижтимоий масалаларга физик олим Рустам Ашуровнинг шахсий муносабати.

👉 @mikrofon_ashurovda


✍️ Бизни ким бошқаради? Психобошқарув сирлари билан сизни мутахассис психоневрапатолог таништиради. Каналда гипноз ва психоҳийлалар фош этилади. 👇

👉 @psixoboshqaruv


Маркетинг, бизнес, тарих ва ҳамма нарса ҳақида. Тадбиркор ва блогер Хуршид Марозиқов блоги.

👉 @fikrbank


Бошқа минбарлардан айтилмайдиган гаплар сатирага қориштирилиб “Нурқул минбари”дан янграйди.

👉 @NurqulMinbari


“Энергоменежер” – ушбу каналда энергия ҳамда ундан самарали фойдаланиш бўйича мавзулар, электр, иссиқлик ва электротехник ускуналар хақида маълумотлар бериб борилади.

👉 @energomenejer


Веб-дизайнер ва журналистика талабасининг канали. Медиа, мотивация, фикрлар ва ўзи ҳақида.

👉 @farmonoff


“Самимий” – бу каналда кундалик воқеа-ҳодисаларнинг айримларига самимий муносабат билдириб борилади. Баъзи мулоҳазаларгаям жой бор.

👉 @SamimiyON


Юрист ва журналист Баҳодир Аҳмедовнинг каналида давлат ҳокимияти ва жамиятдаги муаммолар танқид остига олинади. Каналда коррупцияга қарши фикрлар кўпроқ берилади.

👉 @bahodirahmedoff
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қанчалик ғалати бўлмасин кўплаб ихтиролар уруш даврига ёки қуролланиш бўйича жанглар даврига тўғри келади.
Тамоша қиламиз.

каналга уланиш👇👇👇
@energomenejer
Энергия ресурсларини тежаш муҳимлигини билишни истасангиз охиригача оқинг 😁
Агар 8 йил, 7 ой, 6 кун тўхтовсиз бақирсангиз бир чашка қахфа қайнатишга етадиган энергияга тенг товуш энергиясини ишлаб чиқарасиз.

каналга уланиш👇👇👇
@energomenejer
Қуёш энергиясидан текин фойдаланиш ростдан ҳам текинми?

Қуёш энергиясидан фойдаланиш бу қуёшдан келаётган ёруғлик энергиясини бошқа турдаги энергияга айлантириб фойдаланишдир.
Ҳозирда биз қуёш энергиясидан электр ва иссиқлик энергияси олиш ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Қуёш энергиясидан фойдаланиб электр энергия олиш хозирги кунда кенг тарғиб қилинмоқда. Тарғиб қилинишидан асосий мақсад қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда табиатга ёрдам беришдир. Ўзбекистонда асосий электр энергияси иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилади ва бу табиатга турли заҳарли газлар чиқарилиши қайта тикланмайдиган энергия ресурсларини тугатиш дегани. Бизда қуёш энергетикасидан фойдаланиш учун бизда асосий сабаб қуёшли кунлар 300 кундан кўплиги ва қуёшдан келадиган ёруғлик энергияси ҳозирги ишлаб чиқарилаётган қуёш панелларига минимал ҳолатда ҳам етарли энергия бера олишида. Қуйидаги расмда биз буни кўришимиз мумкин.

Қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириш бизга қандай ускуналар кераклиги ва қанча сумма сарфлаш кераклигини кўриб чиқамиз.
1 кВА соатли қуёш электростанциясини қуриш учун керакли ускуналар ва нархларни кўриб чиқамиз. 1кВА қувватли электростанция орқали 10 га яқин тежамкор ёритиш ускуналари 1 та тв, 1 та компютер, ўртача қувватли холодильник, тефаль чойнак ва замонавий газ қозонини электр таъминотини кунлик таъминлайди.


1. Қуёш панели – қуёш нурини электр энергиясига айлантирувчи фотоэлектрик қурилма. Ҳозирда жаҳон ва ўзимизни бозорларимизда кенг тарқалгани монокристалл ва поликристалл. Монокристалл панеллар ФИК 16-35% гача бўлиб, хозирги кунда бозорларимизда сотилаётган қуёш панелларини фойдали иш коэффициенти 16-19%. Поликристалл панеллари ФИК 10-16% сотувда 10-12%. Қуёш панеллари сотиб олишда унинг сифат категориясига ҳам эътибор бериш керак. Масалан “А” , “В” ёки “С”. Бу кўрсаткичлар унинг иш давомийлигини қисқаришини ёки панелга терилган фотоэлементларни сифати алоҳида текширилганлигини табақалаш. Агар панель энг сифатли ва сифати аъло фотоэлементлардан йиғилган бўлса яъни “А” категория, унинг йил давомида умрини қисқариши 5% дан ошмаслиги керак. Демак биз лойиҳамиз учун 1 кВт қувватли панелларни йиғиш учун КПД си юқори бўлган монокристалл панеллардан фойдаланамиз. Хозирги кунда бозорларимизда сотилаётган қуёш панеллари 1 Вт қувват учун 4900 сўмдан 6900 сўмгача. Демак, 1000 Втли панелга 4 900 000 сўм сарфлаймиз.
2. Контроллер – контроллер панелдан чиқаётган ўзгармас ток кучланишини мўътадиллаштириб инвертор учун керакли кучланишда ушлаб туради. Контроллерни турига MPPT ва PWM ажралади, MPPT контроллерлар бошқариш панелига эга бўлиб PWM контроллерга ўхшаб ўчириб ёқмайди аккумулятор зарядини чуқурлигига қараб 10-30% гача панелдан унумли фойдаланади. PWM контроллер панелдаги кучланишни мўътадил ўшлаш кучланиш ортиши билан ўчириш ва ёқишни бажаради шунинг ҳисобига арзон ҳисобланади. Бизни лойиҳамизга MPPT 30А контроллер етарли ва унинг нархи 200 000 дан 300 000 сўмгача. Лойиҳа учун 200 000 сўмлик контроллер танлаймиз.
3. Инвертор – ўзгармас токни ўзгарувчан токга айлантирувчи белгиланган қувватга бўлган қурилма ҳисобланади. Инвертор самарадорлигига қараб куч трансформаторли инвертори КПД 80% ёки импульсли инвертор КПД 98% га ажралади. Сифат кўрсаткичи бўйича инверторлар тоза синусли ва модификацияланган синуслига ажралади. Тоза синусли инверторлар электр энергиясини барча сифат кўрсаткичларига жавоб беради. Модификацияланган синусли инвертор тебранишлар кўрсаткичи билан фарқланади ва қуйида расм орқали кўрсатилган. Содда қилиб айтганда, аҳамиятли ускуналарни сифатли ишлашини таъминлашдир. Сиз компьютер, камера, тв ва ёритиш ускуналари учун тоза синус инвертор ўрнига модификацияланган инвертор танласа етарли.
каналга уланиш👇👇👇
@energomenejer
Лойиҳамиз учун ўрнатилган қуввати 3кВА инвертор танлаймиз, унинг нархи 1 600 000 дан 3 200 000 сўмгача. Мен ўзимиз ишлаб чиқарадиган 3кВА тоза синус инверторини танладим, нархи 2 300 000 сўм.
Аккумулятор – аккумулятор ўзини кўрсатилган ток ҳажмига хос равишда ток сақлаб туриш ва керакли бўлган вақтда ток етказиб бериш учун мўлжалланган. Қуёш электростанцияси учун кислотали иш даври 1-3 йил, шелочли (ишлаш даври 1-10 йил), гелли (ишлаш даври 5-8 йил), литий ионли (ишлаш даври 5-10 йил) аккумуляторлардан фойдаланиш мумкин. Агар аккумуляторлар инсон яшайдиган хоналарга ўрнатилга ёпиқ хизмат кўрсатилмайдиган гел, литий ионли аккумуляторлардан фойдаланиш керак. Кислота ва шелоч аккумуляторни сотиб олишга деярли ҳаммани қурби етади аммо ишлаш даври 1-3 йил ва заряд разрядлаш даврида ўзидан заҳарли газлар чиқаради. Лойиҳамиз учун кислотали 200 А лик 2 та аккумулятор 1 600 000 сўмга ҳисоблаймиз.
Монтаж ва ишга тушириш умумий лойиҳани максимал 20% ни ташкил қилади.
Демак Умумий лойиҳани ҳисоблаймиз:

Қуёш панеллари – 4,9 млн сўм.
Контроллер – 0,2 млн сўм
Инвертор – 2,3 млн сўм
Аккумулятор – 1,6 млн сўм
Хизмат хақи – 0,5 млн сўм
Жами – 9,5 млн сўм.

Энди шу хонадон бир йилда қанча фойда кўришини ҳисоблаймиз. Станция 8 кВт*соат электр энергия бир кунда беришини ҳисобласак, ҳозирги энергия ресурс нархи 1 кВт•ч = 228 сўм 60 тийин, бир кунда 2286 сўм бир йилда 658 368 сўм электр энергиясидан фойда. Ҳозирги қонунчилигимиз бўйича 3 йиллик мол-мулк ва ер солиғидан озод қилинишини ҳисобга олсак ўртача хонадон бир йилда 500 000 сўм солиқ тўлайди. Қайтариб айтаман, бу ўртача нарх 300 000 сўмдан 2 000 000 сўмгача солиқ тўлайдиганлар бор. Демак, умумий фойда 3 йиллик солиқлардан озод қилиш билан бирга 1 558 368 сўм.
Энди шу лойиҳамиз ўзини қанча вақтда ўзини оқлашини ҳисоблаб чиқамиз.
DP= Inv/Et

Et – иқтисод қилинган фойда,
Iinv – лойиҳага сарфланган маблағ.

DP= 9500000/ 1558368=6,1 йил

Ҳозирги вақтдаги электр энергияси узилишлари ва ресурсларга бўлган нархлар ошишини ҳисобга олсак бу вақт бир неча баробар арзонлашиши ва кейинги йилларда фойдага ишлашни бошлайди.
Демак, турли хил факторларни ҳисобга олганимизда бу қуёш электростанциямиз самарали ҳисобланади.
Бундан ташқари, табиатга чиқарилаётган зарарли газларни камайтириш ва юртимиздаги электр тармоқларидаги юкламани камайтиришга эришамиз ва бу лойиҳага пул тика олмайдиган, рекламаларда айтилганидек, “чекка чекка қишлоқларимизга ҳам электр токи етиб боради”.
Энди қуёш энергиясидан иссиқлик энергияси олиш бўйича лойиҳани кўриб чиқамиз.


Қуёш коллекторлари сувни 60-70°С гача иситиши ва хонадонларда иссиқ сув таъминоти сифатида фойдаланиш мумкин. Ҳозирда қуёш коллекторлари хилма-хил бўлиб, улар иссиқлик алмашинувида антифриз ёки турли хил газлардан фойдаланади. Қиш кунларида бу коллекторлар сувни 30°С гача исита олади, холос. Бундан ташқари ўта совук кунлари коллектор ичидаги суюклик музлаб колмаслиги учун электр тенлардан фойдаланилади. Қуёш коллекторлари ҳозирда 100 литр ва 200 литрлик кунлик сув иситиш ҳажмга эга бир ускуна сифатида сотилади. Агар сизга кўпроқ хажмли сувни иситиш зарур бўлса унда коллекторларни қўшиб бир система қилиб ишлатиш мумкин. Бозорда тури ва сув бойлерига караб 3,5 млн. сўмдан 5 млн сўмгача сотилади ҳамда ўрнатиш ва уста хақи умумий суммани 20% дан ошмаган ҳолда бўлади. Қуёш коллекторларини котелни ёқилғи сарфини 30% гача қисқартиришда ва иссиқлик сув таьминотида бутунлай фойдаланиш мумкин.
Иссиқ сув сарфини 4 кишилик оилани иссиқ сув сарфи бир ойда ўртача 10 м3, 1м3 иссиқ сув нархи 4332 сўм, 1 йилда 519 840 сўмни ташкил қилади. Агар коллекторни 4 000 000 сўм деб олсак, ўзини оқлаш вақти

4000000 / 519840 = 7,7 йил.

каналга уланиш👇👇👇
@energomenejer
Демак, бу бир хонадонга фақат иссиқ сув учун лойиҳа ўзини қоплаш муддати 8 йил. Лекин энергия ресурсларини қимматлашиши йилдан йилга 20% ортишини ҳисобига ўзини қисқа муддатда оқлаши мумкин. Бу системани максимал иш даври 15 йил.
Юқоридагилардан хулоса қилсак, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш йилдан йилга арзонлашиб бормоқда. Ҳозирги ойлик маош бундай катта маблағни бирданига сарфлашни имконини бермайди аммо бу муаммони банк кредит тизими орқали аҳолини ҳар қандай қатлами сотиб олиб ўрнатиши мумкин.

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
qahrabouz ни ёзишича ЯнгиАнгрен ИЭСининг 4-блоки халокатга учрабди.
«Янги Ангрен ИЭС» АЖ Ўрта Осиё ҳудуди, Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти, Нуробод шаҳарчасида жойлашган. «Янги Ангрен ИЭС» АЖ Ўзбекистон Республикаси бирлашган энергетика тизими таркибига киради ва Марказий Осиёда йирик электростансиялардан бири ҳисобланади, унинг қуввати 2100 МВт ни ташкил қилади ҳамда «Иссиқлик Электр станциялари» АЖ таркибига киради.

каналга уланиш
@energomenejer
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Харакат датчиклари
Харакат сенсори сигнал узатувчи, жисмни харакатланишини қайд қилувчи, атроф мухитни назорат қилиш ёки бирор бир жараённи автоматлаштиришда фойдаланилади.
Харакат детектори – қўриқлаш тизимларини, хавф сигналларини ишга тушириш ва камералар иш худудига кирган харакатни аниқлаш учун фойдаланилади. Сезгирлиги юқорироқ харакат сенсорини
Юқоридаги датчикларни 2020 йилда хонодонларда ва офисларда қўлланилиши 10-15% ошиши кутилябди. Бунга сабаб эса энергия ресурсларини нархи қимматлашиб бориши ва қўриқлаш хизматларини янада мукаммаллаштиришдир. Бу қўлланиш сохаси Европа Россияда 20% гача ўсиши кутилябди. Хонадонларда ёритиш тизимларини ва энергия (электр, совуқ сув, иссиқ сув, иситиш тизимлари) истеъмол қилувчи қурилмаларни автоматлаштиришда фойдаланилади.
Бу қурилмаларни иш принциплари ва турлари бўйича турли тўлқинлардан (аккустик, оптик ёки радиотўлқин) инфрақизил, ултратовуш, фотоэлектрик (ёруғлик), микротўлқинлар, томографик (радиотўлқин).

каналга уланиш
@energomenejer
Харакат датчиклари давоми...

Датчиклар тўлқинларни тарқатиш ва қабул қилинган тўлқинларни тахлил қилишига кўра актив, пассив ва комбинатцияланган датчикларга ажралади.
Пассив- инфрақизил датчиклар (PIR), улар фойдаланиладиган харакат датчикларни тахминан 50% ташкил.
Актив – Ултратовушли, микротўлқинли ва томографик датчик
Комбинатцияланган – фотоэлектрик ва инфрақизил датчиклар.
Хар бир тур датчикни ўзининг йўл қўйилган хатлиги бўлади ва вақти вақти билан ёлғон сигналлар бериб туради. Бу сигналларни йўқотиш учун битта ускунада икки тур датчикдан фойдаланилади масалан инфрақизил ва ултра товуш датчиклари. Аммо бу ўз ўрнида сезгирлигини камайтиради.
Инфрақизил датчик – Ушбу датчиклар иссиқлик нурларини (ифрақизил) тахлил қилади.
Ултратовушли датчик – Ушбу датчиклар товуш тўлқинларини тахлил қилади. Овоз тўлқинларни тарқатади ва иккинчи датчиги орқали қайтаётган сигналларни доплер эффекти бўйича тахлил қилиб атрофни мухитни шакллантиради. Агар худудда ўзгариш сезилса қайтаётган тўлқин орқали сигнал берилиб ускунани ишлашини таъминлайди.
Радиотўлқинли датчик – Томографик ва микротўлқинли датчиклар ҳам ултратовушли датчиклар каби ишлайди фарқи товушларни эмас радиотўлқинларни тахлил қилади. Радиотўлқин нометал бўлган жисмлардан ўта олади ва катта худудни назорат қила олади. Бундай ускуналар қимма лекин катта худуд ва омборларни назорат қилишда фойдаланилади.
Фотоэлектрик датчик – Ушбу датчиклар ёруғлик нурларидан таъсирланади. Одатда бундай датчиклар иккита сенсордан ташкил топган бўладибири ёруғлик чиқаради иккинчиси қабул қилади. Қабул қилувчи датчик ёруғликни электр токига айлантириб релеларга улаш ёки узишга сигнал беради. Бунга мисол метро ўтиш тўсиқларидаги турникетларни очилишига сигнал берувчи датчик фотоэлектрик датчикдир. Фотоэлектрик датчикни кўча ёритиш тизимларида ҳам кенг фойдаланиш энергия ва мехнат ресурсларини тежашга олиб келади.

каналга уланиш
@energomenejer
Ассалому алайкум!
Дам олиш кунлари Сизларни безовта қилишни хохламасдим аммо бир канал Мени эътиборимни тортди. Бу канал тадбиркорларга фойдалилиги билан ажралиб туради. Бу каналда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун керак бўладиган ускуналар ва уларни танлашдаги фойдали маслахатларни олиш мумкин. Бундан ташқари янги бўлмаган ускуналар хақида ҳам маълумот олиш мумкин.

Саноат ва ишлаб чиқариш - Ускуналар ва ишлаб чиқариш линияларини излаш ва сотиш!
канал: @tecnoprom
Ишлатилган Ускуналар @uskunabu
Янги Ускуналар @uztechnoworld

каналга уланиш 👇👇👇
@energomenejer
#қизиқарли факт
Статистика бўйича чақмоқ аёллардан кўра кўпроқ эркакларни урар экан.

@energomenejer
Жамиятнинг, ижтимоий тармоқнинг фаол қатлами блогерлар эканига гувоҳ бўлиб турибмиз шу кунларда. Блогерлар турли йўналишларда фикрларини бериб бормоқда. Энг машҳур ва фойдали блогерларнинг каналларини тавсия этаман.


“Асанов формати” – тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асановнинг канали. Бу каналда турли тиллар ҳақида маълумотларни, ўзбек тилининг бугуни ва ўтмиши ҳақидаги постларни, тарих ва бугун ҳақида фикр-мулоҳазалар топасиз.

👉 @AsanovEldar


Alimoff Live – “Sof.uz” интернет-сайти сўровига биноан 2019 йилнинг топ блогерлари рўйхатида 2-ўринни олган Нурбек Алимов канали. Унинг каналида блогернинг шахсий фикрлари, китобхонлик ва халқаро сиёсат бўйича қизиқарли мақолаларини ўқиб боришингиз мумкин.

@nurbekalimov


“Микрофон Ашуровда” – фан ва технологияларнинг жамиятдаги ўрни ва унга таъсири, ўзбек фани ва бошқа илмий ва ижтимоий масалаларга физик олим Рустам Ашуровнинг шахсий муносабати.

👉 @mikrofon_ashurovda


✍️ Бизни ким бошқаради? Психобошқарув сирлари билан сизни мутахассис психоневрапатолог таништиради. Каналда гипноз ва психоҳийлалар фош этилади. 👇

👉 @psixoboshqaruv


Маркетинг, бизнес, тарих ва ҳамма нарса ҳақида. Тадбиркор ва блогер Хуршид Марозиқов блоги.

👉 @fikrbank


Бошқа минбарлардан айтилмайдиган гаплар сатирага қориштирилиб “Нурқул минбари”дан янграйди.

👉 @NurqulMinbari


“Энергоменежер” – ушбу каналда энергия ҳамда ундан самарали фойдаланиш бўйича мавзулар, электр, иссиқлик ва электротехник ускуналар хақида маълумотлар бериб борилади.

👉 @energomenejer


“Самимий” – бу каналда кундалик воқеа-ҳодисаларнинг айримларига самимий муносабат билдириб борилади. Баъзи мулоҳазаларгаям жой бор.

👉 @SamimiyON


Юрист ва журналист Баҳодир Аҳмедовнинг каналида давлат ҳокимияти ва жамиятдаги муаммолар танқид остига олинади. Каналда коррупцияга қарши фикрлар кўпроқ берилади.

👉 @bahodirahmedoff


Сўзга хасислигиданми, қисқа луқмага сарказмни ҳам, хулосани ҳам, танқиду танбеҳни ҳам, яхшигина қалампирни ҳам жойлайдиган “Тағо тайм” эфирда!

👉 @hamzajumayev


Asaxiy.uz” интернет-дўкони, Asaxiy Books лойиҳаси асосчиси, тадбиркор ва блогер Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Тадбиркорлик қилиш сирлари, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий мавзуда оригинал таҳлилларни ўқиб боринг.

@allaevuz


Журналист ва филолог Адҳам Арслонов канали. Кино, адабиёт, тарих, воқеалар ҳақида расмий ОАВга сиғмаган фикрлар.

@arslonov1📡


Qalampir.uz” журналисти, юрист ва блогер (Facebook’да Inops Servus) Зафарбек Солижоновнинг шахсий каналига уланинг. Бепул ҳуқуқий маслаҳатлар, янгиликларга муносабат, ўткир танқидлар – бизнинг каналимизда.

Каналга уланиш учун:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEhoco-Mv-zGiqnTUA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу видеороликда қисқача лўнда тушинтириш берилган. Кўпчилик ҚТЭ (ФЭС) авфзал деб бонг уради. Ушбу видеороликда АЭС га нисбатан сал хато таъриф «нисбатан арзон» дейилгани, Хозирги вақтда сўнги авлод АЭС лар хавфсизлик даражаси ўта юқори аммо арзон эмас.
Электр энергиясини етарли доимий истеъмол қувватини таъминлаш бу иқтисодиётимизни, ахолини яшаш шароитини барқарор ушлашдир.
Video clearenergy kanalidan olindi

каналга уланиш👇👇👇
@energomenejer
РАСМАН:
ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛК КОРОНАВИРУС ҲОЛАТИ АНИҚЛАНДИ!


Жорий йилнинг 15 март куни соат 06.00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Франция Республикасида бўлиб қайтган 1 нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.

Ҳозирда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

kanalga ulanish👇👇👇
@energomenejer
Karantin!
Ertadan, ya’ni 16 martdan boshlab O‘zbekistondagi barcha maktablar va oliy ta’lim muassasalari aniq bo‘lmagan muddatga karantinga yopiladi. Bunday qaror O‘zbekiston Respublikasi bosh vaziri boshchiligida o‘tgan brifingda qabul qilindi.

@energomenejer
Yangi virusga qarshi antivirus!

Koronavirus yomon narsa ekan, u oʻz ortidan odamlar orasida vahimavirus degan judayam xavfli kasallikni keltirib chiqararkan. Musulmon ilm oshiqlarining fikricha, vahimavirus asosan insonning qazo-yu qadarga boʻlgan ishonchini parchalab, shu tariqa iymon immunitetini yorib oʻtarkan va uning zarari koronavirusnikidan ham ayanchliroq boʻlishi kutilmoqda ekan! Lekin xavotirga oʻrin yoʻq deb ishontirishmoqda.

Bu dardga qarshi samarali antivirus ming yillar oldin musulmon olimlar tomonidan yozib ketilgani aytilmoqda. Unga koʻra, bu dunyo shusiz ham oʻtkinchi ekanini yodda saqlab, har kuni Qurʼoni karimni tilovat qilish, uning maʼnolarini oʻqib fikr yuritish hamda kundalik hayotda Allohning zikrini koʻpaytirish vahimavirusga qarshi immunitetni oshirib, kasallanganlarni bu darddan xalos qila oladigan, hali bu virus yuqmaganlar uchun esa vaksina oʻrnida juda foydali vosita ekan.

Bu xabarni tezlik bilan doʻstlaringizga ham ulashing. Oʻzingizni va yaqinlaringizni vahimavirusdan asrang! Soʻzsiz, tavfiq Allohdan.
®Javohir

📌 @energomejer 📌
Харорат.
°С-цельсий, К-келвин, °F-франгейт
Харорат- бу кинетик энергияни (иссиқлик энергичси) рақамлардаги ифодаси.
Бир жисмдан иккинчи жисмга энергия эркин тарқалса, икки жисм энергияси мувозанатлашишга уринади. Бу жараён иссиқлик энтропияси дейилади. Бу жараёнга қарши харакатлар иситгичлар, совутиш тизимлари орқали амалга оширилади. Яъни уй мисолида олсак. Уйни агар иситмасак ёки совутмасак вақт ўтиши билан ташқи харорат ёки уни ўраб турган харорат билан мувозанатлашишни бошлайди бу эса юқорида айтганимдей иссиқлик энтропияси. Бунга қарши агар совуб кетса иситиш тизимлари орқали уйнииситишга ёки совутиш тизими орқали уни совутишга харакат қиламиз. Бунда ускуналар ўз харорати ушлаб туриб ўзидаги хароратга хоналар хароратларини мувозанатланишини таъминлайди.

Харорат цельсий шеаласи °С.
Агар бир бўлак музни илиқ хароратли хонага олиб еирсангиз, муз эришни бошлайди. Чунки муз хонадаги иссиқликни юта бошлайди. Муздан ажралаётган сув харорати 0 °С га тенг бўлади. Агар кўпроқ вақт турса барса муз сувга айланиб, сувнинг харорати хона хароратига тенглашишга интилади. Агар шу сувни харорати ортириб борсак қайнаш нуқтасига келиб сув қайнайди ва маълум фисми газ холатига ўтишни бошлайди. Сувнинг пар холатига ўтиш харорати 100 °С. Агарда сувга берилаётган харорат оширилиб борилса сувнинг барча қисми критик нуқтасига етиб пар холатига ўтади ва пар ўз навбатида берилаётган иссиқлик энергиясини ютиши хисобига ўзининг хароратини ошириб боради.
Бундан келиб чиқадики сувнинг иккита критик нуқтаси бўлиб бу музлаш нуқтаси 0 °С ва қайнаш нуқтаси 100 °С. Бу икки кўрсаткич цельсий харорат шкаласининг критиқ нуқталари деб белгиланган. Бу принципни топган олим фамиляси Цельсий номи билан атала бошлаган.
Бу шкалада ( 1°С) градус цельсий этиб денгиз сатхида тоза сувнинг 1/100 эриш ва қайнаш хароратлар фарқи олинган.

Кельвин харорат шеаласи "К".
Олим Цельсий ишини давом эттирган холда хароратни цельсий шкаласидаги критик нуқталардан паст ва баланд хароратларни ўлчаш усулини таклиф қилган. У муз бўлагини совутишда давом этган ва абсолют паст хароратни аниқлаган. У - 273,15 °С хароратдан паст хароратга эришмаган. Бу хароратни абсолют нол деб атаган. Кельвин шкаласи бўйича критик паст нуқта 273,15 °С=0 К, 100°С=373,15 К этиб олинган.
Кельвин харорат шкаласида юқори критик нуқта чексиздир, чунки қуёш ядраси ёки самовий жисмлар харорати миллярд градус кельвингача етиши мумкин.

Фаренгейт харорат шкаласи °F.
Кўп инглиз тилли халқлар ва америкада Фаренгейт (°F) харорат шкаласидан фойдаланишади. Хароратни фаренгейт шкаласига ўтказиш 5/9 денгиз сатхида тоза сувнинг эриш нуқтаси 32°F-0°C, қайнаш нуқтаси эса 212°F-100 °C. Абсолют нол эса -459,67 °F.
Қуйида шакалаларга ўтиш формулаларини бераман.
°С=(5/9)(°F-32).
°F=1,8*°C+32.


💡 @energomenejer 💡
Инсон харорати.
Инсон харорати контактли ўлчов воситаларида ўлчанганда 36,6-37 °С нормал холат саналади. Хозирги вақтда короновирус билан касалланганларни аниқлашда инсон хароратини хавфсизлик юзасидан масофадан туриб замонавий ускуналарда ўлчаб кўрилмоқда.
Аммо бундай ускуналар билан ишлаётган ходимлар улардан тўғри фойдалана олмайди ёки хароратлар қандай бўлишини билмайди.
Масофадан ўлчашда инфрақизил термометр ёки тепловизорлардан фойдаланишябди. Бу ускуна жисмдаги иссиқлик нурланишини қувватини ўлчайди. Хар қандай жисмга нур тушганда қайтади, ютилади, ўтиб кетади. Бу ускуна шу ёруғликни қайтаётган инфрақизил нурларни ажратиб қувватни хароратга айлантиради.
Ускунани ишлатишда йўриқномаси билан танишинг, чунки кўплаб факторлар ўлчовга таъсир қилади.
@energomenejer
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юқоридагиларни амвлиётда тепловизор тесто 868 ёрдамида ўлчаб кўрсатилган. Кўриб турганингиздек харорар 36,6 га яқин ҳам келмаган. Юқоридаги фотодан сезиларли харорат юқори кўрсатса демак шу инсонни текшириб кўриш керак.

@energomenejer