EnergoMenejer
1.31K subscribers
414 photos
138 videos
52 files
469 links
Ushbu kanalda @energomenejer (Energiya va undan samarali foydalanish) energiya hamda uni samarali foydalanish bo‘yicha mavzular, elektr, issiqlik va elektrotexnik uskunalar xaqida ma’lumotlar berib boriladi.
skb.uz
Sarvar Qurbonov
+998977031706
Download Telegram
Коллекторли электр матор

Ушбу двигател барабан билан узатмалар (ремен) орқали боғланган бўлиб, ушбу двигател ротор қисмига қўзғатиш токини чўткалар орқали бериш йўли билан харакатга келтирилади. Бу эса айланишлар сонини камайтириш ва бирдан катта тезлик олиб кетмаслигини таъминлайди. Ўзгарувчан ва ўзгармас токда ҳам ишлайди. Кучланиш тармоқда белгиланган нормадан тушганида ҳам ўзини техник таснифини йўқотмайди. Унинг камчилиги эса овози юқорилиги. Бунга сабаб чёткаси орқали ток берилиб ротор айлантиришда, айланувчи ротор билан доимий контакти туфайли чёткаси тез ишдан чиқади. Узатма (Ремен) орқали харакат узатилгани учун айланиш моментидаги қаршилик туфайли чёткалар куйиб қолиш даражаси юқори, аммо тузатиш ва бошқариш осон. ФИК (фойдали иш коэффициенти) паст.

kanalga ulanish👇👇👇
@energomenejer
Асинхрон электр двигател

Ушбу двигател барабан билан узатмалар (ремен) орқали боғланган бўлиб, двигател мустахкамлиги юқори ва катта механик қаршиликларга бардошли. Овози бир мунча кам, таъмирлаш жуда осон, нархи анча арзон. Камчилиги барабанни бирдан тез айлантиради, турли хил кир ювиш режимларидан тўлақонли фойдалана олмайсиз. Двигателни бошқариш мураккаб. Паст кучалнишларда айланишлар сони кескин пасайиб кетиши ва етарлича кир ювишда натижага эришмаслик.

kanalga ulanish👇👇👇
@energomenejer
Инверторли двигател

Бу жуда янгилик эмас, аммо автоматик кир ювиш машиналари 2005 йил биринчи бўлиб LG компания қўллашни бошлаган. Инвертор кир ювиш машинасига двигател тўғридан тўғри ременли узатгичсиз боғланади буни коллекторли двигателга ўхшатиш мумкин аммо бу ерда токни узатишда чёткалардан фойдаланилмайди. Бундай двигателни қўллашдиги авфзалликлар:
Оддий тузилиш
Хажмини кичиклиги ва енгиллиги
Юқори ФИК. Бунинг сабаби механик энергия тўғридан тўғри узатмаларсиз барабанга узатилиши. 15-20% гача электр энергияни кам истеъмол қилиши.
Ишлаш даври узунлиги. Тўғридан тўғри харакатланувчи қисмлар билан контакт йўқлиги туфайли емирилиш деярли йўқ. Шунинг учун компаниялар инвертор двигателли кир ювиш машиналарини двигателига 10 йил кафолат беради.
Механик узатмалар ва ишқаланишлар бўлмагани учун тарқатиладиган овоз жуда паст.
Узатмалар бўлмаганлиги учун силкиниш ва тебранишлар жуда кам
Катта тезликка хавфсиз эриша олишлиги

kanalga ulanish👇👇👇
@energomenejer
Доим ҳам идеал махсулот харид қила олмаймиз. чунки янги техника техналогиялар нархи қиммат бўлади. Инверторли кир ювиш машиналарини ҳам нархи бир мунча юқори бўлади. Хар бир машинани юқори қисмига уни энерготежамкорлик бўйича кўрсаткичларини акс эттирган этикетга ёпиштириб қўйилади. Шунга қараш керак ва иложи борича "А" класс дан камини олмасликка харакат қилиш керак.
Инверторли двигателли кир ювиш машиналари энерготежамкорлиги доим ҳам ва сезиларли эмас. Инверторли ва оддий кир ювиш машиналари 0.02-0.04 кВт*с/кг га фарқ қилади яъни бир циклда 150-240 Вт*с/кг Вт инверторли, 220-270 кВт*с/кг. оддий двигателли кир ювиш машинасини сарфи.
Хулоса қилиш ўзингиздан

kanalga ulanish👇👇👇
@energomenejer
Барчага янги йил муборак бўлсин! Энергия доим тўла бўлсин, етарли бўлсин, қувватли бўлсин!
Ассалому алайкум Азиз мухлислар!
Хар бир хонадонларни электр таъминотидаги асосий химоя воситаси автоматик ўчиргични танлаш ва ўрнатишдаги тавфсиялар. Вилоятлардан келган эътирозлар бўйича тажрибаларни видео орқали кўрсатамиз.

kanalga ulanish👇👇👇
@energomenejer
Интернет трафикларинг учун узр сўрайман!
Бизни хеч қайси брендлар билан реклама бўйича ҳамкорлигимиз йўқ. Биз Ўзбекистондаги барча истеъмолчилар билан доимий ишлаб махсулотларини сифатини назорат қилувчи бренд вакилларини қўллаб қувватлаймиз!

kanalga ulanish👇👇👇
@energomenejer
Узоқ умр кўрувчи жонзодларни ADME ажойиб тарзда кўрсатибди.

каналга уланиш 👇👇👇
@energomenejer
Forwarded from Mass-media fondi
Aziz do‘stlar!

Sizlarga mamnuniyat bilan ma’lum qilmoqchimizki, Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondi O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan nodavlat notijorat tashkilot sifatida ro‘yxatga olindi hamda rasman o‘z ish faoliyatini boshladi.

Jamoat fondimizning asosiy maqsadi ommaviy axborot vositalariga media bozorida teng sharoit yaratish, ularni yanada rivojlantirish hamda jurnalist va blogerlarning huquqlarini ro‘yobga chiqarishga ko‘maklashishdir.

Shuningdek, jamoat fondi milliy mass-media hamjamiyatining o‘zini o‘zi boshqarish mexanizmlarini ishlab chiqishga ko‘maklashishni ham o‘z oldiga maqsad qilib qo‘ygan.

Ommaviy axborot vositalarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, jurnalistlar va blogerlar faoliyatini qo‘llab-quvvatlash, ularga huquqiy, tashkiliy, texnik va boshqa xil yordam ko‘rsatish jamoat fondining ustuvor vazifalaridan hisoblanadi.

Kelgusida jamoat fondi va uning loyihalari haqida batafsil ma’lumot berib boramiz. Bizni kuzatishda davom etasiz, degan umiddamiz.

@massmediauz
Кўпчилик сўрайди Уй электр монтажида ПУГНП яхшими ВВГ ми деб сўрашади. Мен ВВГ -нг яхши дейман чунки унинг талаблари қаттиқ ва аниқ қўйилган, кўрсатилган номинал токи тўғри берилади. ПУГНП эса паспортларида ҳам вақтинчалик монтаж учун қўлланилади ва Давлат стандартлари бўйича 30% гача оғишга рухсат берилган. Бундан ташқари дунё статистикаси бўйича авария ва ёнғин 60% ПУГНП маркасига тўғри келади.
ВВГ -нг 660В кучланишгача ва 30 йил кафолат.
ПУГНП -250В кучланишгача ва 6-15 йил кафолат
Тўғри ВВГ маркада ишлаш электриклар учун қулай эмас аммо девор ичида қоладиган махсулот бўлганлиги учун унинг сифати ва узоқ умр кўриши муҳим!

каналга уланиш
@energomenejer
Жамиятнинг, ижтимоий тармоқнинг фаол қатлами блогерлар эканига гувоҳ бўлиб турибмиз шу кунларда. Блогерлар турли йўналишларда фикрларини бериб бормоқда. Энг машҳур ва фойдали блогерларнинг каналларини тавсия этаман.


“Асанов формати” – тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асановнинг канали. Бу каналда турли тиллар ҳақида маълумотларни, ўзбек тилининг бугуни ва ўтмиши ҳақидаги постларни, тарих ва бугун ҳақида фикр-мулоҳазалар топасиз.

👉 @AsanovEldar


“Микрофон Ашуровда” – фан ва технологияларнинг жамиятдаги ўрни ва унга таъсири, ўзбек фани ва бошқа илмий ва ижтимоий масалаларга физик олим Рустам Ашуровнинг шахсий муносабати.

👉 @mikrofon_ashurovda


✍️ Бизни ким бошқаради? Психобошқарув сирлари билан сизни мутахассис психоневрапатолог таништиради. Каналда гипноз ва психоҳийлалар фош этилади. 👇

👉 @psixoboshqaruv


Маркетинг, бизнес, тарих ва ҳамма нарса ҳақида. Тадбиркор ва блогер Хуршид Марозиқов блоги.

👉 @fikrbank


Бошқа минбарлардан айтилмайдиган гаплар сатирага қориштирилиб “Нурқул минбари”дан янграйди.

👉 @NurqulMinbari


“Энергоменежер” – ушбу каналда энергия ҳамда ундан самарали фойдаланиш бўйича мавзулар, электр, иссиқлик ва электротехник ускуналар хақида маълумотлар бериб борилади.

👉 @energomenejer


Веб-дизайнер ва журналистика талабасининг канали. Медиа, мотивация, фикрлар ва ўзи ҳақида.

👉 @farmonoff


“Самимий” – бу каналда кундалик воқеа-ҳодисаларнинг айримларига самимий муносабат билдириб борилади. Баъзи мулоҳазаларгаям жой бор.

👉 @SamimiyON


Юрист ва журналист Баҳодир Аҳмедовнинг каналида давлат ҳокимияти ва жамиятдаги муаммолар танқид остига олинади. Каналда коррупцияга қарши фикрлар кўпроқ берилади.

👉 @bahodirahmedoff
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қанчалик ғалати бўлмасин кўплаб ихтиролар уруш даврига ёки қуролланиш бўйича жанглар даврига тўғри келади.
Тамоша қиламиз.

каналга уланиш👇👇👇
@energomenejer
Энергия ресурсларини тежаш муҳимлигини билишни истасангиз охиригача оқинг 😁
Агар 8 йил, 7 ой, 6 кун тўхтовсиз бақирсангиз бир чашка қахфа қайнатишга етадиган энергияга тенг товуш энергиясини ишлаб чиқарасиз.

каналга уланиш👇👇👇
@energomenejer
Қуёш энергиясидан текин фойдаланиш ростдан ҳам текинми?

Қуёш энергиясидан фойдаланиш бу қуёшдан келаётган ёруғлик энергиясини бошқа турдаги энергияга айлантириб фойдаланишдир.
Ҳозирда биз қуёш энергиясидан электр ва иссиқлик энергияси олиш ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Қуёш энергиясидан фойдаланиб электр энергия олиш хозирги кунда кенг тарғиб қилинмоқда. Тарғиб қилинишидан асосий мақсад қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда табиатга ёрдам беришдир. Ўзбекистонда асосий электр энергияси иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилади ва бу табиатга турли заҳарли газлар чиқарилиши қайта тикланмайдиган энергия ресурсларини тугатиш дегани. Бизда қуёш энергетикасидан фойдаланиш учун бизда асосий сабаб қуёшли кунлар 300 кундан кўплиги ва қуёшдан келадиган ёруғлик энергияси ҳозирги ишлаб чиқарилаётган қуёш панелларига минимал ҳолатда ҳам етарли энергия бера олишида. Қуйидаги расмда биз буни кўришимиз мумкин.

Қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириш бизга қандай ускуналар кераклиги ва қанча сумма сарфлаш кераклигини кўриб чиқамиз.
1 кВА соатли қуёш электростанциясини қуриш учун керакли ускуналар ва нархларни кўриб чиқамиз. 1кВА қувватли электростанция орқали 10 га яқин тежамкор ёритиш ускуналари 1 та тв, 1 та компютер, ўртача қувватли холодильник, тефаль чойнак ва замонавий газ қозонини электр таъминотини кунлик таъминлайди.


1. Қуёш панели – қуёш нурини электр энергиясига айлантирувчи фотоэлектрик қурилма. Ҳозирда жаҳон ва ўзимизни бозорларимизда кенг тарқалгани монокристалл ва поликристалл. Монокристалл панеллар ФИК 16-35% гача бўлиб, хозирги кунда бозорларимизда сотилаётган қуёш панелларини фойдали иш коэффициенти 16-19%. Поликристалл панеллари ФИК 10-16% сотувда 10-12%. Қуёш панеллари сотиб олишда унинг сифат категориясига ҳам эътибор бериш керак. Масалан “А” , “В” ёки “С”. Бу кўрсаткичлар унинг иш давомийлигини қисқаришини ёки панелга терилган фотоэлементларни сифати алоҳида текширилганлигини табақалаш. Агар панель энг сифатли ва сифати аъло фотоэлементлардан йиғилган бўлса яъни “А” категория, унинг йил давомида умрини қисқариши 5% дан ошмаслиги керак. Демак биз лойиҳамиз учун 1 кВт қувватли панелларни йиғиш учун КПД си юқори бўлган монокристалл панеллардан фойдаланамиз. Хозирги кунда бозорларимизда сотилаётган қуёш панеллари 1 Вт қувват учун 4900 сўмдан 6900 сўмгача. Демак, 1000 Втли панелга 4 900 000 сўм сарфлаймиз.
2. Контроллер – контроллер панелдан чиқаётган ўзгармас ток кучланишини мўътадиллаштириб инвертор учун керакли кучланишда ушлаб туради. Контроллерни турига MPPT ва PWM ажралади, MPPT контроллерлар бошқариш панелига эга бўлиб PWM контроллерга ўхшаб ўчириб ёқмайди аккумулятор зарядини чуқурлигига қараб 10-30% гача панелдан унумли фойдаланади. PWM контроллер панелдаги кучланишни мўътадил ўшлаш кучланиш ортиши билан ўчириш ва ёқишни бажаради шунинг ҳисобига арзон ҳисобланади. Бизни лойиҳамизга MPPT 30А контроллер етарли ва унинг нархи 200 000 дан 300 000 сўмгача. Лойиҳа учун 200 000 сўмлик контроллер танлаймиз.
3. Инвертор – ўзгармас токни ўзгарувчан токга айлантирувчи белгиланган қувватга бўлган қурилма ҳисобланади. Инвертор самарадорлигига қараб куч трансформаторли инвертори КПД 80% ёки импульсли инвертор КПД 98% га ажралади. Сифат кўрсаткичи бўйича инверторлар тоза синусли ва модификацияланган синуслига ажралади. Тоза синусли инверторлар электр энергиясини барча сифат кўрсаткичларига жавоб беради. Модификацияланган синусли инвертор тебранишлар кўрсаткичи билан фарқланади ва қуйида расм орқали кўрсатилган. Содда қилиб айтганда, аҳамиятли ускуналарни сифатли ишлашини таъминлашдир. Сиз компьютер, камера, тв ва ёритиш ускуналари учун тоза синус инвертор ўрнига модификацияланган инвертор танласа етарли.
каналга уланиш👇👇👇
@energomenejer
Лойиҳамиз учун ўрнатилган қуввати 3кВА инвертор танлаймиз, унинг нархи 1 600 000 дан 3 200 000 сўмгача. Мен ўзимиз ишлаб чиқарадиган 3кВА тоза синус инверторини танладим, нархи 2 300 000 сўм.
Аккумулятор – аккумулятор ўзини кўрсатилган ток ҳажмига хос равишда ток сақлаб туриш ва керакли бўлган вақтда ток етказиб бериш учун мўлжалланган. Қуёш электростанцияси учун кислотали иш даври 1-3 йил, шелочли (ишлаш даври 1-10 йил), гелли (ишлаш даври 5-8 йил), литий ионли (ишлаш даври 5-10 йил) аккумуляторлардан фойдаланиш мумкин. Агар аккумуляторлар инсон яшайдиган хоналарга ўрнатилга ёпиқ хизмат кўрсатилмайдиган гел, литий ионли аккумуляторлардан фойдаланиш керак. Кислота ва шелоч аккумуляторни сотиб олишга деярли ҳаммани қурби етади аммо ишлаш даври 1-3 йил ва заряд разрядлаш даврида ўзидан заҳарли газлар чиқаради. Лойиҳамиз учун кислотали 200 А лик 2 та аккумулятор 1 600 000 сўмга ҳисоблаймиз.
Монтаж ва ишга тушириш умумий лойиҳани максимал 20% ни ташкил қилади.
Демак Умумий лойиҳани ҳисоблаймиз:

Қуёш панеллари – 4,9 млн сўм.
Контроллер – 0,2 млн сўм
Инвертор – 2,3 млн сўм
Аккумулятор – 1,6 млн сўм
Хизмат хақи – 0,5 млн сўм
Жами – 9,5 млн сўм.

Энди шу хонадон бир йилда қанча фойда кўришини ҳисоблаймиз. Станция 8 кВт*соат электр энергия бир кунда беришини ҳисобласак, ҳозирги энергия ресурс нархи 1 кВт•ч = 228 сўм 60 тийин, бир кунда 2286 сўм бир йилда 658 368 сўм электр энергиясидан фойда. Ҳозирги қонунчилигимиз бўйича 3 йиллик мол-мулк ва ер солиғидан озод қилинишини ҳисобга олсак ўртача хонадон бир йилда 500 000 сўм солиқ тўлайди. Қайтариб айтаман, бу ўртача нарх 300 000 сўмдан 2 000 000 сўмгача солиқ тўлайдиганлар бор. Демак, умумий фойда 3 йиллик солиқлардан озод қилиш билан бирга 1 558 368 сўм.
Энди шу лойиҳамиз ўзини қанча вақтда ўзини оқлашини ҳисоблаб чиқамиз.
DP= Inv/Et

Et – иқтисод қилинган фойда,
Iinv – лойиҳага сарфланган маблағ.

DP= 9500000/ 1558368=6,1 йил

Ҳозирги вақтдаги электр энергияси узилишлари ва ресурсларга бўлган нархлар ошишини ҳисобга олсак бу вақт бир неча баробар арзонлашиши ва кейинги йилларда фойдага ишлашни бошлайди.
Демак, турли хил факторларни ҳисобга олганимизда бу қуёш электростанциямиз самарали ҳисобланади.
Бундан ташқари, табиатга чиқарилаётган зарарли газларни камайтириш ва юртимиздаги электр тармоқларидаги юкламани камайтиришга эришамиз ва бу лойиҳага пул тика олмайдиган, рекламаларда айтилганидек, “чекка чекка қишлоқларимизга ҳам электр токи етиб боради”.
Энди қуёш энергиясидан иссиқлик энергияси олиш бўйича лойиҳани кўриб чиқамиз.


Қуёш коллекторлари сувни 60-70°С гача иситиши ва хонадонларда иссиқ сув таъминоти сифатида фойдаланиш мумкин. Ҳозирда қуёш коллекторлари хилма-хил бўлиб, улар иссиқлик алмашинувида антифриз ёки турли хил газлардан фойдаланади. Қиш кунларида бу коллекторлар сувни 30°С гача исита олади, холос. Бундан ташқари ўта совук кунлари коллектор ичидаги суюклик музлаб колмаслиги учун электр тенлардан фойдаланилади. Қуёш коллекторлари ҳозирда 100 литр ва 200 литрлик кунлик сув иситиш ҳажмга эга бир ускуна сифатида сотилади. Агар сизга кўпроқ хажмли сувни иситиш зарур бўлса унда коллекторларни қўшиб бир система қилиб ишлатиш мумкин. Бозорда тури ва сув бойлерига караб 3,5 млн. сўмдан 5 млн сўмгача сотилади ҳамда ўрнатиш ва уста хақи умумий суммани 20% дан ошмаган ҳолда бўлади. Қуёш коллекторларини котелни ёқилғи сарфини 30% гача қисқартиришда ва иссиқлик сув таьминотида бутунлай фойдаланиш мумкин.
Иссиқ сув сарфини 4 кишилик оилани иссиқ сув сарфи бир ойда ўртача 10 м3, 1м3 иссиқ сув нархи 4332 сўм, 1 йилда 519 840 сўмни ташкил қилади. Агар коллекторни 4 000 000 сўм деб олсак, ўзини оқлаш вақти

4000000 / 519840 = 7,7 йил.

каналга уланиш👇👇👇
@energomenejer
Демак, бу бир хонадонга фақат иссиқ сув учун лойиҳа ўзини қоплаш муддати 8 йил. Лекин энергия ресурсларини қимматлашиши йилдан йилга 20% ортишини ҳисобига ўзини қисқа муддатда оқлаши мумкин. Бу системани максимал иш даври 15 йил.
Юқоридагилардан хулоса қилсак, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш йилдан йилга арзонлашиб бормоқда. Ҳозирги ойлик маош бундай катта маблағни бирданига сарфлашни имконини бермайди аммо бу муаммони банк кредит тизими орқали аҳолини ҳар қандай қатлами сотиб олиб ўрнатиши мумкин.

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
qahrabouz ни ёзишича ЯнгиАнгрен ИЭСининг 4-блоки халокатга учрабди.
«Янги Ангрен ИЭС» АЖ Ўрта Осиё ҳудуди, Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти, Нуробод шаҳарчасида жойлашган. «Янги Ангрен ИЭС» АЖ Ўзбекистон Республикаси бирлашган энергетика тизими таркибига киради ва Марказий Осиёда йирик электростансиялардан бири ҳисобланади, унинг қуввати 2100 МВт ни ташкил қилади ҳамда «Иссиқлик Электр станциялари» АЖ таркибига киради.

каналга уланиш
@energomenejer