EnergoMenejer
1.3K subscribers
414 photos
138 videos
52 files
471 links
Ushbu kanalda @energomenejer (Energiya va undan samarali foydalanish) energiya hamda uni samarali foydalanish bo‘yicha mavzular, elektr, issiqlik va elektrotexnik uskunalar xaqida ma’lumotlar berib boriladi.
skb.uz
Sarvar Qurbonov
+998977031706
Download Telegram
УКРМ ўрнатишда тўғри ва замонавий ўлчов воситалари ёрдамида ўлчаниши, Иқтисодий самарадорлиги аниқланиши керак. Юқоридаги хисобни Биз Бир корхонани умумий қувватига мосладик, Буни цехлар кесимида тенг тақсимлаш лозим. Буларни аниқлашга электронализатор ёрдамида ўлчов ишларини олиб бориш керак.
Корхонангизда РЕАКТИВ ҚУВВАТ КОМПЕНСАЦИЯСИ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 5 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1864-2]
«Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва (ёки) Магистраль электр тармоғидан таъминланадиган истеъмолчилар учун қувват коэффициентининг норматив қиймати қуйидагича белгиланиши лозим:
0.4 кВ
tgφн = 0,25

6 — 10 кВ
tgφн = 0,30

35 кВ
tgφн = 0,32

110 кВ
tgφн = 0,38

220 кВ
tgφн = 0,50

Агар истеъмолчи подстанциянинг шиналарига уланган бўлса у холда тегишлича подстанцияни электр энергияси билан таъминловчи тармоқ кучланишдаги норматив қиймат ҳисобга олинади.». буйруғни ижросини таъминлаш учун УКРМ ўрнатиш керак бўлса "SKB" МЧЖ Сизга ёрдам беради.
Сизга тўғри ишлайдиган УКРМ хисоб китоб қилиб шартнома асосида ўрнатиб беради.
мурожат учун
skb.uz
+998977031706
+998973471378
каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/energomenejer
Қудратимизга шубҳа қилсангиз, биз қурган биноларга боқинг! (Амир Темур)

Қудратимизга шубҳа қилсангиз, лабораториямиздаги ўлчов воситаларига боқинг (SKB)

@energomenejer
уйларни электр монтаж қилишда қандай ўтказгич ишлатасиз?
Anonymous Poll
52%
Кўп толали
48%
Бир толали
200А лик индикатор экранли гел аккумуляторлар бор. Қуёш панелларига, UPS лар учун энг яхши вариант.
Мурожат учун: +998977031706
@energomenejer
Chint Electric Uzbekistan bilan birgalikda seminar trening boshladik, Samarqand shahri Registon plaze mehmonxona.

@energomenejer
«Супер 30» Хинд филмини кўришни тавфсия қиламан, ушбу филмни кўриб кўзимга ёш келди. Хинд диёри нега олтин бошларни экспорт қилишини тушиниш мумкин. Биз эса хойу хавасларга Ўзимиз каби фарзандларимизни ўргатиб, луғатидан илм олиш деган сўзни чиқариб ташлаябмиз. Юртимизда илм олишга яратилган шароитда ҳам Биз олтин бошларни экспортида оқсаймиз. Чунки фарзандимиз мактабда устозидан дакки эшитса устозини уриб келамиз. Арзимаган ўтириш учун миллионларни сарфлаймизу фарзандимиз китоб жовонига 100000 сўмлик китоблар тўплами олиб бермаймиз. Ўқиб ким бўласан, дунёни олиб берармидинг деб тергаймиз. Мени онам доим илм олишимга шароит ва кўп харакат қилган аммо Мен уларчалик бўла олмаябман, Бўла олмаябмиз. Хар бир замонавий йўналишларнинг илдизи математика, физика. Аммо Биз боламизни фикрини захарлаб уни пулли йўналиш юристликка ўқитамиз. Кейин эса ривожланмаётганимизни кадрлар етишмовчилик борлигини, бўшлиқ борлигини айтиб нолиймиз.
Фарзандингизни илм олишига шароит яратиб беринг, бу инвеститция!
@energomenejer
#факт
Бир чақмоқни ўртача энергия бериш қобилияти 5милярд жоул га тенг.

@energomenejer
Менинг биринчи устозим Онам!
@energomeneger
Мен ўзига тўқ оилада туғилганман отам инжинер онам олий таоифали тарих-хуқуқ ўқитувчиси бўлиб ишлашган. Отам раис катта мансаб эгаси бўлса ҳам давлат ва одамлар мулкига хиёнат қилмасди, онам ўша оғир дамларда ҳам одамларни хаққини талаб қилишда ёрдам берган газеталарда фелетонлар ёзган. Халқни ўйлаган. Мени биринчи устозим ҳам Онам! Онам 4 ёшимдан етаклаб мактабга олиб чиққан. Нимагаки қизиқсам шунга шароит яратиб берган. Онам ўқитувчи бўлиб ишлашига қарамай гектар гектар шоли, ўт экардилар, Бизни далага бирга олиб кетиб чеккага китоб ва егулик бериб қаттиқ ишлар эди. Дам олганда Биз билан ишларди. Бир укамда далада ишлай туриб туғруққа кетганлар. 5 Ёшимда мактабга кирганман, Онам кундузлари ишлар кечалари Биз билан ишлар эди. Ўзлари инглиз тили математика хуқуқ бўйича қўшимча дарслар ўтардилар. Қўллари қовориб ишлаб келса ҳам махалла болаларига текинга дарслар ўтардилар, китоблар топиб берарди. Шу ишлари учун хозирда ўқувчилари судя, хоким юрист, орган ходимлари бўлиб ишлашябди. Улар билан кўришганда Онам хақида илиқ гаплари Мени ғурурлантиради. 15 Ёшимда институтга кирганман. 22 ёшимда магистратурани тамомлаганман. Барча устозим Онамни мехнатлари билан. Мана Онажоним шарофатлари билан хозирда тошкену азимда ишлаб оила тебратябман, оилам тўқ. Мен яшаган қишлоқда ток ва газ яхши эди, ундан кўп муаммо бўлмаган. Мен учун энг идиал одам Онамни доим қўллаган Отам, барчасини идеал бажарган Онам. Устозларимдан Жалолов Хурсан домла (Оллоҳ раҳматига олсин!), Оппоқов Юсувжон домла. Уларга ҳам доим тазимдаман.
Мен ҳам улардек кўпларга илм бериш, Ўз илмимни оширишга бел боғлаганман. Лекин фарзандларимиз учун Ота-Онамиз Бизга қилганларини 10 дан 1 ни ҳам қила олмаябмиз. Кўп ҳам қадрига етмаябмиз, эътиборимизни тўғри тақсимлай олмаябмиз 😔 .
Барча устоз, ўқитувчиларни бугунги байрам билан чин кўнгилдан табриклайман! Оллоҳ ўтганларини охиратини обод, қолганларини умрларини зиёда қилсин!

@energomenejer
#Иш
Иш ўрни - Электрик-механик
Ёши - 25дан-45 гача
Тушлик (обед) берилади.
Иш хаки.1500000-2500000 сўм
Иш вакти 9:00 дан-18:00 Гача
Қўшимча маълумотлар, бонуслар сухбатда ва ишга қараб

Тел. +998997940557

@energomenejer
#Иш
Иш ўрни - Электрик
Ёши.17-30 гача
Тушлик(обед) берилади.
Иш хаки.1500000-2500000 сўм
Иш вакти - 7:00 дан-16:00 Гача
Тел: +998903195552, Даврон

@energomenejer
Ўзимизни шитлар билан танловда қатнашябман, хавола бўйича кириб ёқди тугмасини босиб хурсанд қилишларинга ишонаман!
Forwarded from …. via @like
Участник 25
Бугун ProCab 2019 йил конференцияси бошланиш арафасида. Электр узаткичлар ишлаб чиқаришда катта қадамлар билан харакат қилиб, истеъмолчиларни талаб ва таклифларига лаббай деб турган компания.

каналга уланиш 👇👇👇
@energomenejer
Forwarded from К.А.А.
CNC electric on Instagram: “Ассалом алейкум қадирли дўстлар! Сизга шуни мамнуният ила айтмоқчимизки, 31 июль куни "SKB Energy Company" лабораториясида эксперт Сарвар…”
https://uc.xyz/vljfd?pub=link [CNC electric on Instagram: “Ассалом алейкум қадирли дўстлар! Сизга шуни мамнуният ила айтмоқчимизки, 31 июль куни "SKB Energy Company" лабораториясида эксперт Сарвар…”]: Посмотри!