EnergoMenejer
1.31K subscribers
414 photos
138 videos
52 files
471 links
Ushbu kanalda @energomenejer (Energiya va undan samarali foydalanish) energiya hamda uni samarali foydalanish bo‘yicha mavzular, elektr, issiqlik va elektrotexnik uskunalar xaqida ma’lumotlar berib boriladi.
skb.uz
Sarvar Qurbonov
+998977031706
Download Telegram
EnergoMenejer
Электр энергия бўйича Худудий электр тармоқлари билан шартномангиз борми?
Ушбу сўровномамиз бўйича мақола тайёрладим тез фурсатда каналга жойлайман.
Каналимиз аъзолари сўраган, хозирда ўрнатилаётган ЕХ18 смарт хисоблагич қўлланиш йўриқномасини тақдим қиламиз. Бу йўриқнома орқали хисоблагич хафида маълумот олишингиз ва ундан фойдаланишни ўрганишингиз мумкин.

https://t.me/energomenejer
EnergoMenejer
https://telegra.ph/EHlektr-ehnergiyasi-hozirgi-hayotimizni-azhralmas-bir-%D2%9Bismiga-ajlangan-EHlektr-ehnergiya-or%D2%9Bali-bizga-kerakli-uskunalarni-ishlat-08-03 @energomenejer
Хурматли каналимиз аъзолари махкамроқ ўрнашиб олинглар. Шартномани харакатида бўлинглар. Қонунларимиз ва қоидаларимиз асосида битта қаттиқ зарба берамиз!
Ёритиш чироқларини қуввати бўйича солиштирилиши

@energomenejer
Ўзбек фильм махалладан оқиб ўтадиган канал. Шу ерга ҳам кичик ГЭС (гидроэлектр станция) қуриш мумкин. Фотодан кўриниб турибдики сувни тезлигини ошириш мақсадида икки каскад қурилган. 100кВт гача қувватда қуриш мумкин. Бунақа жойлар қанчадан қанча. Хеч бўлмаса шу ГЭС ёнидаги чойхонани таъминотига етиб берча харна эмасми?

@energomenejer
Кеча Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон ИЭСда биринчи газ трубинаси ишга туширилди.

Айни вақтда ИЭС синов режимида фаолият кўрсатаябди, ноябрь ойидан тўлиқ ишга туширилади.
Биринчи қурилмани 2019 йилнинг сентябрь ойида, иккинчисини ноябрь ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилганди.

Янги авлодга мансуб энергоблоклар анъанавий иссиқлик блокларидан фойдали иш коэйфициенти юқора, тежамкор ҳамда табиатга зарарли газларни кам чиқаради.

Буғ-газ қурилмаларида фақат электр энергия олинганда КПД тахминан 59 % ташкил этади. Янги қурилаётган ИЭС эса ФИК юқори, бунда ФИК кўтариш мақсадида электр энергиядан ташқари иссиқлик энергия олинса янада самарали ишлатилади.

Тўрақўрғон ИЭС ишга туширилиши натижасида бир йилда 900 Мвт қўшимча қўшимча қувват ёки 7 млрд КвТ соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлиб Водийда, Наманган шахарда жойлашган «Сардор-220кВ» подстанциясига лини тортилиб умумий энерготизимга қўшилади. Бунинг оқибатида Водий ахли энерготаъминотида катта иштирок этаётган Ангрендаги ИЭС лар анча тин олади. Энергетика вазирлиги айтаётганидай водий эхтиёжини тўла таъминлай олмайди. Тўла таъминланиб узлуксизлигини таъминлаш учун паст кучланиш тармоқларидаги исрофларни қисқартириш ва манан эскирган ускуналарни таъмирлаш ва созлаш ишларини олиб бориш керак.

Қурилиш ишларида маҳаллий ва хорижий ишчилар иштирок этмоқда

@energomenejer
Forwarded from MINENERGY.UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан журналистлар учун Фарғона водийси шаҳарлари бўйлаб пресс-тур ташкил этилди. Журналистлар, хусусан, Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясидаги жараёнлар билан ҳам танишди. Пресс-турдан репортаж эътиборингизга ҳавола этилади.
Forwarded from "Hududiy elektr tarmoqlari" AJ bilan muloqot (Администратор "ХЭТ" АЖ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

Ўрнатилаётган замонавий электр ҳисоблагичлар ҳақида истеъмолчиларимиздан бир қанча саволлар бўлаётганлигини инобатга олиб, ушбу ҳисоблагичнинг ишлаши, ундан фойдаланиш қоидалари ва шу каби кўпгина маълумотларга эга бўлишингиз мақсадида махсус видео-ролик тайёрланди.

Ушбу видео-ролик орқали кўпгина саволларингизга жавоб оласиз деган умиддамиз.

Каналга аъзо бўлиш: 👉 @hetmuloqot
2018 йил октябр ойларида Дўстим, ўз ишини устаси сантехник Равшан ака (@Heatingsystems) маслахати билан BAXI бренди олиб келаётган ECOLINE 24 талик деворга ўрнатилувчи котёлини сотиб олиб уйимга ўратгандим. Газ тежомкорлик бўйича ва паст босимларда ҳам ишлаб шу кунга қадар хурсанд қилаётганди. нимадир бўлди иссиқ сув ёқилганда котёл иссиқ сув бермай қўйди. Мен BAXI сервис марказига (+998983610440) қўнғироқ қилдим ва Менга Эртаси куни сервис ходимлари қўнғироқ қилиб боришларини айтишди. Айтилган вақтда уйда кутиб олдим ва текширув натижасида сув очилганда сигнал берувчи датчик ишламай қолганлиги маълум бўлди. Сервис ходими тезда носозликни бартараф қилиб, котёлни текшириб, ишчи холатдалигига амин бўлиб ишни тугатди. Кафолат муддати тугамаганлиги учун, харажатлар ва келиб кетиш учун ҳам хеч қандай пул олмади. Бугун эса сервис центрдан телефон қилишиб, эътирозларим борми йўқми сўраб яна кўнглимни кўтаришди. BAXI сервис марказига Ўз миннатдорчилигимни билдираман!
каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/energomenejer
Ассалому алайкум! Шу кунларда хисоблагичлар бўйича авжига чиқаётган бахслар Мени ҳам шу мавзуга ўз фикримни беришга ундади. Фикрларимни қуйидаги линкдан ўқишингиз мумкин!

каналга уланиш👇👇👇 @energomenejer
https://daryo.uz/2019/08/10/ozbekistonda-yangi-hisoblagichlar-elektr-istemolini-notogri-hisoblayaptimi-biz-mutaxassisga-murojaat-etdik/
"Fikrlar chorrahasinl"ning navbatdagi sonlarini Simma Hotelda tasvirga oldik. Mavzular: 15-avgustdan ko'tarilayotgan kommunal to'lovlar hamda kadrlar tizimi, qovun chellenj haqida.
Energiya resurslarini narxini ko‘tarmaslik uchun takliflarimni berdim.
kanalga ulanish👇👇👇
@energomenejer
Assalomu alaykum!
Qurbon Hayitingiz muborak bo‘lsin aziz do‘stlar! Olloh barchamiz o‘z panohida asrasin! Haqni aytishda, nochorlarga yordam va savobli yahshiliklar qilishda charchamanglar!

kanalga ulanish👇👇👇
@energomenejer
Ассалому алайкум! Ақлли хисоблагичлар бўйича Энергетика вазирлиги мутахассислари айтиши бўйича (https://telegra.ph/AҚLLI-ҲISOBLAGICHLAR-ЎZ-KЎRSATKICHLARINI-OSHIRADIMI-08-10)
" Бундан ташқари, индукцион ҳисоблагичларнинг аниқлик даражаси ҳар беш йилдан сўнг ±5% камаяди. Бундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, айрим индукцион ҳисоблагичларда аниқлик даражаси ±10% ошиб кетган бўлсада, биз ҳанузгача эски ҳисоблагичлардан фойдаланишдадавом этяпмиз."
Вазир ўринбосарини бу гапларига жавоб берадиган бўлсак, индукционний хисоблагичлар деярли ўрнатилган жойлар қолмаган. Хозирда деярли ҳамма жойда электрон хисоблагичлар. Бундан ташқари хар бир хисоблагич 4 йилда бир маротаба техник таснифи бўйича тўғри ёки нотўғрилиги текширилиб қайта фойдаланиш учун сертификат берилади. Энди Вазир ўринбосари гапидан Шу йилгача коррупцион схема бўйича хеч қайси хисоблагич текширилмаганлигини ва доим ўғирлик бўлганини даво қилмаябдими? Энергетика вазирлиги Узстандарт билан келишиб олинглар))))

каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/energomenejer
EX18 smart хисоблагичлардан фойдаланиш йўриқномаси

@energomenejer
Моҳир электрикларимиз яна бир объектни “STABIK” бренди остидаги инвертор, стабилизиторлар ёрдамида узлуксиз ҳамда сифатли электр энергия билан таъминлашди.
Уста Сирожиддин.
Кўзлар қувонсин!!!

@energomenejer
Forwarded from Alimoff
​​Бугунги Комил Алламжоновнинг баёнотидаги мени эътиборимни қаратган гаплар бўйича халқаро миқёсда ахвол қандай? Ривожланган давлатлар бу борада нималар қилишмоқда?

Россия:
2010 йилда Россия Федерацияси Олий суди қарор қабул қилди (ПВС № 162010 йил 15 июндаги "Судлар томонидан Россия Федерациясининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида "ги қонунини қўллаш амалиёти тўғрисида"), унда оммавий ахборот воситаларининг ўқувчилар шарҳлари учун жавобгар бўлмасликларини, бу шарҳларни олдиндан ёзиб олинмасдан шунчаки тўғридан тўғри эфирга кетадиган муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган контент билан тенглаштириши мумкинлиги тўғрисида тушунтирди. Жавобгарликдан озод қилиш учун битта шарт бажарилиши керак эди - фойдаланувчи шарҳлари сайт томонидан аввал модерация қилинмасдан ёки таҳрирланмасдан жойлаштирилиши керак. Агар шарҳ фақат сайт ходими томонидан дастлабки текширувдан сўнг эълон қилинган бўлса, фойдаланувчи ва ОАВ таҳририяти бундай шарҳни тарқатганликлари учун жавобгар бўладилар. Тушуняпсиза? Агар сайтда олдиндан текширувсиз коммент қолдирганлар учун сайт жавобгар эмас қилиб белгиланган. Агар сайт текширувдан ўтказиб ўша комментарийларни қўйиб юборса жавобгар бўлган. Бироқ, 2013 йилда Россия Федерациясининг Конституциявий Суди оммавий ахборот воситалари статусига эга бўлмаган сайтларнинг эгалари фойдаланувчининг шарҳлари учун жавобгар бўлишлари ва суд қарорига биноан уларни йўқ қилишлари кераклиги тўғрисида қарор қабул қилдилар. (Шунда ҳам зудлик билан эмас, шунчаки олдин айтиб ўтганимдай суд қарори билан) Россияда "Интернетда фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишнинг қўшимча қонуний кафолатлари" жорий этилди. Сайт эгалари бундан ғазабланиб: "Шунда Путин мамлакатнинг бош маъмури сифатида кўчада кимдур сўкингани учун ҳам жавобгар бўлиши керак бўладими?" дея истеҳзо қилишган эди.

АҚШ: Америка Қўшма Штатларида 1996 йилда қабул қилинган "Медия билан алоқа қилишда одоб-ахлоқ тўғрисида" қонуни мавжуд. (Communications Decency Act)
Бу Қонунга кўра, бошқа одамлар ёки ташкилотлар эълон қиладиган шарҳлар учун сайтлар ёки интернет-провайдерлар жавобгарликдан озод қилинади. Яъни, шунчаки сизнинг сайтингизда ёки блогингизда қолдирилган шарҳ учун сиз жавобгар эмассиз!

Германия: 2007 йилда Германияда Интернет-ресурсларни тартибга солиш тўғрисидаги қонун кучга кирди. Ҳужжатга кўра, Интернет-порталлар муҳаррирлари, форумлардаги ноўрин изоҳлар учун жавобгардирлар - лекин улар бундай шарҳ мавжудлигини билгандан кейингина. (Бунда ҳам зудлик билан эмас, сенга ўша комментда хақоратланган инсон мурожат қилса ва ўша гаплар ёлғон эканлигини ва уни шаънига доғ тушириши мумкин бўлган гаплар эканлиги исботланиб бундан сени огохлантиришса.) Бу қонун нафақат онлайн оммавий ахборот воситаларига, балки бошқа ҳар қандай онлайн манбаларга ҳам тааллуқлидир. Улар орасида блоглар, маҳфий сайтлар, онлайн аукционлар ва ҳатто қидирув тизимлари мавжуд. Германияда ҳар қандай фуқаро ва ҳар қандай ташкилот ёки компания шарҳни олиб ташлашни СУД орқали талаб қилиши мумкин.

Финляндия: Финляндия Медиа кенгаши 2011 йилда шарҳларни таҳрирлаш ва онлайн нашрларда эълон қилиш талабларини қабул қилди. Янги қоидаларга кўра, нашрларга, хусусан, инсон қадр-қимматига таҳдид солувчи изоҳларни рад этиш ва номаълум характердаги шарҳларнинг нашр этилишига йўл қўймаслик ТАВСИЯ этилади. (мажбурланмайди!)

Айрим сайтлар эса ўз ички тартиб қоидаларини белгилаб шарҳларни модерация қилиш хуқуқини ўзида қолдирган холда ишлайди.

Шунга қарамай юқорида санаб ўтилган давлатларда тармоқдаги шахсий профилинга ёзган пост остидаги комментлар хақида умуман гап йўқ. Мабодо умумлаштирилган бўлса ҳам Германия ва Россияда суд қарори билан ўчиришинг мумкин шархни, Финляндия ўчиришни тавсия этади ва мажбурламайди. АҚШ эса демократия ва сўз эркинлигининг ини сифатида, блогер ёки сайтни унда бошқалар томонидан қолдирилган шарҳлар учун умуман жавобгарликка тортмайди.

Тарам парам пам!

Каналга уланиш👉@nurbekalimov
[ Фотография ]
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
📣📣📣!!! DIQQAT !!!📣📣📣

BARCHA KASBDOSHLARIMIZ
E'TIBORIGA !!!

📈📈ELEKTRO GURUHINING📉📉
NAVBATDAGI SEMINAR TRENING YEG‘ILISHIMIZ;
📆 29 AVGUST (payshanba) KUNI. SOAT🕰 18:00 DA BO‘LIB O‘TADI.
🚷(Kech qolganlarni kutilmaydi)

📍MANZIL: TOSHKENT SH. SHAYXONTOHUR TUMANI, NURAFSHON KO‘CHASIDAGI "ANSOR" KAFESI.
📌MO‘LJAL CHILONZOR OQTEPA MAHALLASI.

📕MAVZU: " А.В.Р. "
(АВТОМАТИЧЕСКИЙ ВВОД РЕЗЕРВА).
UNING TURLARI VA ISHLASH PRINSIPLARI.

🥁SEMINARNING BU GALGI MEHMONI -
"CNC electric" kompaniyasining bosh texnik mutaxassisi KOMILJON SHARIPOV.

🚹 KAFEDA JOY 70 KISHILIK.

💰 NARHI; 40.000 sómdan kishi boshiga

savol va takliflar bo‘yicha raqamlar:
+998903213113 - Анвар
+998909990545 - Ҳикматиллоҳ
+998977099442 - Хибибмирзо
+998977031706 - Сарвархўжа
Hurmat bilan guruh ma'muriyati.
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
@energomenejer