EnergoMenejer
1.31K subscribers
414 photos
138 videos
52 files
471 links
Ushbu kanalda @energomenejer (Energiya va undan samarali foydalanish) energiya hamda uni samarali foydalanish bo‘yicha mavzular, elektr, issiqlik va elektrotexnik uskunalar xaqida ma’lumotlar berib boriladi.
skb.uz
Sarvar Qurbonov
+998977031706
Download Telegram
Демак қувват кучланиш ва токга боғлиқ бўлса Биз қувватни ўзгартирмаган холда иккисидан бирини камайтириб бирини эса ошириб истеъмолчига етказишимиз мумкин. Масалан электрхисоблагичлар энергияни яъни W (кВт*соат) хисоблайди ва Биз шу энергияни қайсидир кесимида қувватни кўришимиз мумкин.

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
Каналимиз маълумотларидан фойдаланганда каналимиз манзилини кўрсатишни унитманг!!!
Ўзгарувчан ток занжирларида қувват турларга бўлинади. Актив қувват ва реактив қувват. Занжирларда истеъмолчилар ўзи турига қараб актив ва ректив энергия истеъмол қилишади ва У икки энергия йиғиндиси умумий қувват дейилади.

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
Каналимиз маълумотларидан фойдаланганда каналимиз манзилини кўрсатишни унитманг!!!
актив қувват — фойдали иш бажариш учун ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган қувват. Актив қувват генератор тамонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини қайтмас иссиқлик ва механик энергияга айланишидир. (ўлчов бирлиги: Вт — ватт, кВт — киловатт, мВт — мегаватт);

P=U*I*cosφ

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
реактив қувват — электромагнит майдонларни ҳосил қилиш учун ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган энергия.
Реактив энергия электр энергиясини ташишда ҳам катта рол ўйнайди. У системада айланиб юрувчи энергия. (ўлчов бирлиги: ВАр — вар, кВАр — киловар, мВАр — мегавар);

Q=U*I*sinφ

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
Электродвигателнинг техник кўрсаткичлари
Реактив қувват етишмовчилиги асинхрон ва барча магнит майдон таъсирида ишловчи қурилмалар ишлаши учун зарур. Уни тармоқдан етаридан кўп истеъмол қилиш генераторлар ҳамда тармоқ иш режимлари ва электр энергиясини сифат кўрсаткичларига таъсир қилади. Шунинг учун реактив қувват қоплаш учун синхрон электродвигателларни реактив қувват қоплаш режимида ва сиғим характерга эга конденсаторлар ёрдамида амалга оширилади.

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
агар реактив қувват қоплаш мақсади бор ташкилот ва истеъмолчилар учун ўз хизматимизни таклиф қиламиз.
Компенсацияловчи қурилмаларни танлашга қўйиладиган техник талаблар қуйидагиларни таъминлаши лозим:
электр тармоғидаги кучланишнинг йўл қўйиладиган режими;
унинг барча элементларига йўл қўйиладиган ток юкламалари;
реактив қувват манбаларининг йўл қўйиладиган чегаралардаги ишлаш режими;
электр қабул қилгичлар ишлашининг статик ва динамик барқарорлиги.
Энг катта юкламалар режими учун мавжуд компенсацияловчи қурилмалардан фойдаланишда энергия таъминоти ташкилотининг тармоқларидан белгиланган реактив қувватдан фойдаланиш бўйича талабларнинг бажарилиши, реактив қувват йўқотишларини ҳисобга олган ҳолда, максимал реактив юкламанинг баланс ҳисоб-китобларини тузиш йўли билан баҳоланиши лозим.

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
реактив қувват қоплаш мақсадида фақат компенсаторлар ёрдамида эмас, ускуналарни асинхрон дивигателлар трансформаторлар ва пайвандлаш ускуналарини салт юришини камайтириш ва улар 30% дан кам юкламада ўчириб қўйиш орқали ҳам эришилади.
агар компенсаторлар ўрнатилиб шу орқали ишлар амалга оширилса унда Компенсацияловчи қурилмаларнинг ишлаши устидан доимий назорат таъминланиши лозим. Бунинг учун йилида камида икки марта қуйидагилар назорат қилинади:
компенсацияловчи қурилмаларнинг ихтиёридаги реактив қувват;
компенсация воситалари қувватининг автоматик бошқариш ва ростлаш қурилмаларини мавжудлиги ҳамда уларнинг ишлаши, ушбу воситаларни ўрнатиш жойларининг тўғри танланганлиги.

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
тўла қувват - актив ва реактив қувватларнинг вектор йиғиндиси хисобланади. ва асосан ускуналар техник ёрлиғига тўла қуввати ёзилади. масалан 10кВА ва унинг қувват коэффициенти ҳам кўрсатилади.

S=IU=√(P^2+Q^2 )

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
Андижон шаҳрида Ҳамкор бизнес марказида Андижон вилояти электриклари, корхона энергетиклари ва лойиҳа институт ходимлари учун семинар бошланиш арафасида.
Семинарда расмда кўриб турган брендларингиз маҳсулотлари улар хақида савол жавоблар ҳамда соха янгиликлари мавзулари ёритилади.
Қарангки Менинг водийга сафаримга тўғри келиб ушбу тадбирда қатнашиш бахтига муяссар бўлмоқдаман.
УЗО и ДифАвтомат

УЗО - химоявий узиш ускунаси (Устройства защитного отключения)
- одатда бу ускунани диференциал реле ёки диференциал ўчиргич деб аталади ва бу занжирдаги токни сизиши яъни занжирдан бегона тарафга токни оқиши тушинилади. УЗО бир калкулятор сифат бўлиб кирувчи ва чиқувчи токларни диференциал фарқини хисоблаб кўрсатилган катталикка етганида тармоқни электр энергиясидан узади.
Бунга узатиш кабелларига зиён етганида, уланган жойларда фаза ва нол тегиб қолиши ёки ускуналарни ишдан чиқиши оқибатида ўз корпусига ток ўтказиб юбориши сабаб бўлади. Бу сабаблар инсон хаёти учун хафли бўлиб, ток уриши оқибатида хаётдан кўз юмиши мумкин.
Бундай химоя ускуналари кўпроқ ювиниш хоналари, намлик юқори бўлган хоналарда ва хар бир шитга тармоқларда ток сизиб чиқишини олдини олиш мақсадида қўйилади.
Дифавтомат- Бу УЗО ва автоматик ўчиргич бирга мужассам бўлган ускуна хисобланиб, динрейкада яъни шитларда жойни тежаш мақсадида бирга ишлаб чиқарилган.
Ускуна автоматик ўчиргични барча характеристикаларига эга ва ток сизишидан химоя воситаси хисобланади.
Ускунани камчилиги тармоқда авария бўлганида қандай авария бўлганини билиш мушкил.
Ўлчовли ҳар бир нарсани ўлчаш керак, ўлчаб бўлмайдиганни нарсаларни эса ўлчайдиган қилиш керак.
• Галилео Галилей
ПС. Ўлчов ускуналаримизни тўғри ўлчаётганини эса Биз ўлчаб берамиз!!!
Агар талаба адашса бу катта ёмонликларга олиб келмайди, аммо буюк ақл соҳиблари адашса олам уларнинг хатолари учун катта бадал тўлайди.
Никола Тесла
УЗИП импулсли кучланиш ортишидан химоя ускунаси

Замонавий ва турли ҳил авфзалликларга эга бўлган электр ускуналар билан уйни жихолаш бу энг аввало инсон хаёти хавфсизлиги ҳамда ускуналарни ишдан чиқиб, авария холатини юзага келтирмаслигидир. Юртимиздаги электр энергия узилишлари бор ва сифат кўрсаткичлари ёмон. Бундан ташқари уйимизга завод фабрикаларнинг электр тармоқлари бирга бўлган вақт жуда қисқа импулсли кучланиш кўтарилиши содир бўлиши мумкин. Табиат ходисаларидан биз уланган тармоқ яқинида ёки уйимизга чақмоқ тушганида ҳамда комутатция жараёнларида импулсли кучланиш ортиши юзага келади. химояланиш жуда мураккаб бўлиб ускуналарни ўзидаги варристорлар ҳам химоя қила олмай. Бундай холатларда электр ускуналаримизни ишдан чиқишига олиб келиши мумкин. Юқоридаги ходисалардан электр ускуналаримизни химоя қилиш учун эса “УЗИП” импулсли кучланиш ортишидан химоя ускунаси ўрнатилади.

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
УЗИП иш кўлами катта бўлганлиги ва хар бир вазият учун тўғри ва ўз вақтида ишлаши учун уни тоифаларга (класс) бўлинган.
I тоифа. – Ушбу тоифа УЗИП лар тўғридан-тўғри чақмоқ таъсиридан химоя учун қўйилади. Ушбу тоифа админстрация ва ишлаб чиқариш бинолари ва кўп қаватли уйларнинг кириш-тарқатиш ускунасига (ВРУ) қўйилади.
II тоифа. – Бу тоифа комутатция жараёнлари яъни ўткинчи жараёнлар, иккинчи пағона чақмоқ туфайли электр тарқатиш тармоқларини импулсли кучланиш ортишидан химоя қилиш учун тармоқнинг тарқатиш шитларига қўйилади.
III тоифа. – Бу тоифа ускуналарни қолдиқ кучланишлар келиши, ускуналарни тармоққа бўлиниши оқибатида несимметрия ва фаза билан нолни тўғри тарқатилмаганлиги юзасидан импулсли кучланиш ортиши ходисаси юз беришидан химоя сифатида ускунага тарқатилаётган шитни ичига хар бир ускуна учун алоҳида ўрнатилади. Бундан ташқари қулай бўлиши учун розеткали кўриниши ҳам мавжуд.

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
Хонодонларда УЗИП ни тўғри ўрнатиш схемаси.
УЗИП ўрнатишда шитга ўрнатиладиган кириш автоматларини ток бўйича химояси ва қисқа туташув токини хисобга олган холда танланади.
Танлаш ва хисоб китоб қилиш бўйича кейинги хабарларимизда берамиз.

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
Радиотўлқин- атроф мухитга ёруғлик тезлигида 300000 км/сек тарқалувчи электр магнит тебранишлари тушинилади

Ўзгарувчан ток частотаси содда қилиб тушинтирилганда ток электронларни ўтказгичда бориб келишини таъминлайдиган куч. Тўла бир марта бориб келиши частота дейилади.