EnergoMenejer
1.31K subscribers
414 photos
138 videos
52 files
471 links
Ushbu kanalda @energomenejer (Energiya va undan samarali foydalanish) energiya hamda uni samarali foydalanish bo‘yicha mavzular, elektr, issiqlik va elektrotexnik uskunalar xaqida ma’lumotlar berib boriladi.
skb.uz
Sarvar Qurbonov
+998977031706
Download Telegram
1900 йил Электр энергиясига қарши ижтимоий реклама.
Ҳар доим инсонлар ўзгаришларни тўғри қабул қила олмайди. Хозирда электр энергиясиз хаётимизни тасуввур қилиш қийин
Ассалому алайкум! Дам олишлар яхши ўтябдими?
Азизлар эртадан яна ўқув мақоладарни қўйишни бошлайман. Бу сафарги мазу юқорида қувватни кўп турга бўлгандик шу мавзуни давом эттирамиз. Ҳаммага фойдали бўлади дешан умиддаман.
Хизмат сафари туфайли танаффус учун узр сўрайман
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу балиқлар сингари билимга уммонида сузамиз!
Барчага хайрли тун!
Ис гази

"СО2" узимиз билган корбокат ангидрид бу газ унча куркинчли эмас, лекин "СО" жуда тахликали газ одам учун, нимага?

Нимагаки одам организмидаги барча тукималарга упкадан кислород келиб туради, кислород етишмаслигига энг сезгир аъзо бу бош миядир, бош мияга сал кислород етарли келмаса гангишши бошлайди, уйку келади, лохас булади одам, утириб колади, кейин йотиб колади бемажол булиб, тургиси келса хам тура олмайди.

Хамма ерга кислородни к,он олиб келади, тинмай хамма ерда циркулация булиб тургани, айланиб танани хамма еридан окиб тургани учун. Хуш к,он кислородни каердан кандай олади? - Упкадан олади, одам тинмай нафас олиб чикариб тургани учун упкани ичида хаво мухити дежурит килиб туради ва к,ондаги бир модда борки уша модда хаводаги именно кислородни узига бириктириб (гуйоки йопиштириб) олади, хотя хаво ичида хар хил газ бор, азот бор, нодир газлар бор озгина ва хоказо газлар смесидир хаво. Мана шу модда ГЕМОГЛОБИН дир. Гемоглобин кислород билан бирикади факат, чунки кимйовий активликлари мос келади кислород ва гемоглобинни.
гемоглобин томирларда юра юра йулида кислородга мухтож булган, "кислород беринг" - деб к,ул узатган хамма тукимага беради кислородни, кислороддан халос булгач яна упкага бориб яна битта кислородни узига бириктириб яна томир буйлаб юраверади кислородга мухтожларга кислород улашиб.

Одамни к,они камайибди, хансираб лохас булиб колаяпти деганда к,онни хажмини тушуниш керак эмас, к,он уша уша 5 литрча булаверади одам танасида факат к,ондаги именно кислород ташувчи агент - гемоглобин микдори камайган булади.

Энди хавода СО булсачи, бу шундай актив газки, одам нафас олганда хаводаги бошка газларга кушилиб упкага киради, к,ондаги гемоглобин кислород билан бирикаман, кислородни узимга илаштирай деб турганда СО кислородни бир итариб юбориб, "ман турганда санга йул булсин" - деб, гемоглобин баданида кислород учун ажратилган жойга СО у'тириб олади, кислород урнини зураваонлик билан эгаллаб олади, чунки бу активрок газ кислородга нисбатан, гемоглобинга йопишиб олувчанрок, муштумизуррок кислородга нисбатан. Кислород мажбур уз урнини СО га бушатиб беради ва к,ондаги айланиб хаммага кислород ташувчи грузовой мошина - гемоглобин энди СО таший бошлайди, чунки грузовой бортига СО утириб олган, килородни бир тепиб тушириб юбориб. Тукималар кислородга мухтож, лекин йонидан факат СО олиб утилаяпти, кислород хеч келмаяпти грузовойда. Секин секин тукималарда кислород танкислиги (кислородная голодания) бошланади, айникса бош мия энг куп кислород истемол килувчи булганидан, кислородга жуда уязвимийлигидан хаммадан кура 1 - булиб холдан тоя бошлайди, гангиб одамни уйкуси келади ва уйкуда улади одам. Яъни бошкача айтсак к,ондаги гемоглобинга секин секин СОни утириб олиши, кислородга хеч жрй бермаслиги одамни бугишга тенг кучли нарса, одамни буйнидан бугса кислород етишмаганидан улади одам, ис гази куп хонада утирган одам хам кислород етишмай улади, факат бу ерда кимйовий жарайон, у ерда эса физически буйнидан бугиш, натижа бир хил - улим.

@ Улуғбек ака энергетик
Хозирги вақтда электр энергияни тежаш ва инсонларга қулайликлар яратиш мақсадида ақлли уйлар ақлли мехмонхоналар, яъни ақлли (смарт) бошқарувга эга бинолар қурилиб топширилябди. Бу европа давлатларида энергия ресурслприни тежаш мақсадида ўйлаб топилиб хозирда ҳам такомиллаштирилиб борябди.
Бу борада Makel компанияси ҳам ўзининг ускуналари ва дастурий таъминоти билан ўлкан ишлар қилаябди экан.

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
Кўргазмали стенд
Электр токининг иши ва қуввати
Электр токининг иши деб электр майдонида зарядланган мусбат заррачаларнинг потенциали кичикроқ нуқтадан потенциали каттароқ нуқтага кўчишида бажарган ишга айтилади (А) ёки шу иш учун сарфланган энергия тушинилади (W)

A=U*I*t=W

демак бажарилган иш кучланиш, ток ва вақтнинг кўпайтмасига тенг экан. Энди Шу ишни самараси жадаллиги ёки унинг қанча бажарилганлигини кўриш учун қувват тушинчаси киритилган. яъни Электр токининг қуввати вақт бирлиги ичида бажарилган ишга ёки унга сарфланган энергияга тенг.

P=A/t=U*I. (1Вт=1Ж/1сек)

Занжирда эришиладиган қувватни ток кучи ва кучланишларни ўзгартириш орқали эришиш мумкин.

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
Каналимиз маълумотларидан фойдаланганда каналимиз манзилини кўрсатишни унитманг!!!
Демак қувват кучланиш ва токга боғлиқ бўлса Биз қувватни ўзгартирмаган холда иккисидан бирини камайтириб бирини эса ошириб истеъмолчига етказишимиз мумкин. Масалан электрхисоблагичлар энергияни яъни W (кВт*соат) хисоблайди ва Биз шу энергияни қайсидир кесимида қувватни кўришимиз мумкин.

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
Каналимиз маълумотларидан фойдаланганда каналимиз манзилини кўрсатишни унитманг!!!
Ўзгарувчан ток занжирларида қувват турларга бўлинади. Актив қувват ва реактив қувват. Занжирларда истеъмолчилар ўзи турига қараб актив ва ректив энергия истеъмол қилишади ва У икки энергия йиғиндиси умумий қувват дейилади.

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
Каналимиз маълумотларидан фойдаланганда каналимиз манзилини кўрсатишни унитманг!!!
актив қувват — фойдали иш бажариш учун ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган қувват. Актив қувват генератор тамонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини қайтмас иссиқлик ва механик энергияга айланишидир. (ўлчов бирлиги: Вт — ватт, кВт — киловатт, мВт — мегаватт);

P=U*I*cosφ

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
реактив қувват — электромагнит майдонларни ҳосил қилиш учун ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган энергия.
Реактив энергия электр энергиясини ташишда ҳам катта рол ўйнайди. У системада айланиб юрувчи энергия. (ўлчов бирлиги: ВАр — вар, кВАр — киловар, мВАр — мегавар);

Q=U*I*sinφ

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
Электродвигателнинг техник кўрсаткичлари
Реактив қувват етишмовчилиги асинхрон ва барча магнит майдон таъсирида ишловчи қурилмалар ишлаши учун зарур. Уни тармоқдан етаридан кўп истеъмол қилиш генераторлар ҳамда тармоқ иш режимлари ва электр энергиясини сифат кўрсаткичларига таъсир қилади. Шунинг учун реактив қувват қоплаш учун синхрон электродвигателларни реактив қувват қоплаш режимида ва сиғим характерга эга конденсаторлар ёрдамида амалга оширилади.

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
агар реактив қувват қоплаш мақсади бор ташкилот ва истеъмолчилар учун ўз хизматимизни таклиф қиламиз.
Компенсацияловчи қурилмаларни танлашга қўйиладиган техник талаблар қуйидагиларни таъминлаши лозим:
электр тармоғидаги кучланишнинг йўл қўйиладиган режими;
унинг барча элементларига йўл қўйиладиган ток юкламалари;
реактив қувват манбаларининг йўл қўйиладиган чегаралардаги ишлаш режими;
электр қабул қилгичлар ишлашининг статик ва динамик барқарорлиги.
Энг катта юкламалар режими учун мавжуд компенсацияловчи қурилмалардан фойдаланишда энергия таъминоти ташкилотининг тармоқларидан белгиланган реактив қувватдан фойдаланиш бўйича талабларнинг бажарилиши, реактив қувват йўқотишларини ҳисобга олган ҳолда, максимал реактив юкламанинг баланс ҳисоб-китобларини тузиш йўли билан баҳоланиши лозим.

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
реактив қувват қоплаш мақсадида фақат компенсаторлар ёрдамида эмас, ускуналарни асинхрон дивигателлар трансформаторлар ва пайвандлаш ускуналарини салт юришини камайтириш ва улар 30% дан кам юкламада ўчириб қўйиш орқали ҳам эришилади.
агар компенсаторлар ўрнатилиб шу орқали ишлар амалга оширилса унда Компенсацияловчи қурилмаларнинг ишлаши устидан доимий назорат таъминланиши лозим. Бунинг учун йилида камида икки марта қуйидагилар назорат қилинади:
компенсацияловчи қурилмаларнинг ихтиёридаги реактив қувват;
компенсация воситалари қувватининг автоматик бошқариш ва ростлаш қурилмаларини мавжудлиги ҳамда уларнинг ишлаши, ушбу воситаларни ўрнатиш жойларининг тўғри танланганлиги.

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
тўла қувват - актив ва реактив қувватларнинг вектор йиғиндиси хисобланади. ва асосан ускуналар техник ёрлиғига тўла қуввати ёзилади. масалан 10кВА ва унинг қувват коэффициенти ҳам кўрсатилади.

S=IU=√(P^2+Q^2 )

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
Андижон шаҳрида Ҳамкор бизнес марказида Андижон вилояти электриклари, корхона энергетиклари ва лойиҳа институт ходимлари учун семинар бошланиш арафасида.
Семинарда расмда кўриб турган брендларингиз маҳсулотлари улар хақида савол жавоблар ҳамда соха янгиликлари мавзулари ёритилади.
Қарангки Менинг водийга сафаримга тўғри келиб ушбу тадбирда қатнашиш бахтига муяссар бўлмоқдаман.
УЗО и ДифАвтомат

УЗО - химоявий узиш ускунаси (Устройства защитного отключения)
- одатда бу ускунани диференциал реле ёки диференциал ўчиргич деб аталади ва бу занжирдаги токни сизиши яъни занжирдан бегона тарафга токни оқиши тушинилади. УЗО бир калкулятор сифат бўлиб кирувчи ва чиқувчи токларни диференциал фарқини хисоблаб кўрсатилган катталикка етганида тармоқни электр энергиясидан узади.
Бунга узатиш кабелларига зиён етганида, уланган жойларда фаза ва нол тегиб қолиши ёки ускуналарни ишдан чиқиши оқибатида ўз корпусига ток ўтказиб юбориши сабаб бўлади. Бу сабаблар инсон хаёти учун хафли бўлиб, ток уриши оқибатида хаётдан кўз юмиши мумкин.
Бундай химоя ускуналари кўпроқ ювиниш хоналари, намлик юқори бўлган хоналарда ва хар бир шитга тармоқларда ток сизиб чиқишини олдини олиш мақсадида қўйилади.