eMaktab.uz
16.9K subscribers
2.17K photos
2.39K videos
1.22K files
5.44K links
Ta’lim yangiliklari

Murojaat uchun: @Mr_Darhanov
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз

Мактаб техник ходимларига мукофот пули бериш мумкинми?

#Савол
Маълумки, ўқитувчилар энди календарь йили давомида эмас, фақатгина «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан мукофот пули олар экан. Шу ерда савол туғиляпти: Мактабда ишлайдиган техник ходимларга мукофот пули қачон берилади? Уларга «1 октябрь» муносабати билан берамизми мукофотни? Уларга ҳам 490 минг бериладими?

#Жавоб
Ўқитувчиларга ҳам, техник ходимларга ҳам мукофот пули бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сонли қарори билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги низом билан тартибга солинади.

Мазкур низомнинг 29-бандида умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкин дейилган.

Кўриниб турибдики, бу ерда фақат педагог ходимларгина назарда тутилмаган. Умумий маънода умумтаълим муассасалари ходимлари деган жумла ишлатилган.

Демак, байрам муносабати билан техник ходимларни ҳам рағбатлантириш мумкин. Техник ходимларга бериладиган мукофот пули миқдори ҳам меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача, яъни ҳозирги вақтда 490 минг сўмгача миқдорни ташкил этади.

📙
https://t.me/emaktabuz
📗
https://t.me/kundalikbuxoro
#Сўраган_эдингиз

11 ноябрь дам олиш куними? Бу кунги мавзуларни бошқа кунга кўчириб журналга тиғизлаштирган ҳолда ёзамизми?

#Савол
11 ноябрь Касаба уюшмаси ходимлари байрами муносабати билан дам олиш куни деб эълон қилинганми? Бу кунги мавзуларни журналга қандай тартибда ёзамиз? Ёки тиғизлаштирган ҳолда бошқа кунга кўчирамизми?

#Жавоб
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-648-сон Қонуни билан 11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни этиб белгилан.

Яъни, 11 ноябрь ҳақиқатдан ҳам байрам санаси ҳисобланади, лекин бу сана ишланмайдиган байрам кунлари таркибига кирмайди. Шу сабабли (олти кунлик иш ҳафтасида ишловчи) барча мауассаса ва ташкилотлар учун 11 ноябрь ҳам расман иш куни ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра қуйидаги саналар ишланмайдиган байрам кунларидир:

1 январь
— Янги йил;
8 март — Хотин-қизлар куни;
21 март — Наврўз байрами;
9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь — Мустақиллик куни;
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мактаб ўқувчилари учун 4 ноябрдан бошланадиган кузги таътил якунлангач, 10 ноябрдан дарс жараёнлари бошланади. Бунда 11 ноябрь куни ҳам одатдагидек дарс жараёнлари бўлади. Шу сабабли электрон (қоғоз) журналга ҳам ўзгартиришлар киритиш талаб этилмайди.

📗 https://t.me/kundalikbukhoro
📒
https://t.me/emaktabuz
#Сўраган_эдингиз

Электрон журнални ўз вақтида тўлдирмаган педагог ходимнинг ойлик иш ҳақидан давлат бюджетига қайтариш мумкинми?

#Савол
Айрим ўқитувчилар электрон журнални тўлдирмай, педагогик юкламаларини ўз вақтида бажармаганлиги учун emaktab.uz тизимидан олинган таҳлилларга асосланиб бир қанча педагогларни ойлик иш ҳақидан қайтариш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилди.

Аммо юридик марказдан салбий хулоса олдик. Ходимнинг бажармаган педагогик юкламаси учун шу тартибда иш ҳақидан давлат бюджетига қайтариш ноқонунийми?

#Жавоб
Меҳнат кодексининг 269-моддасига кўра ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ходимнинг ёзма розилиги билан, ходимнинг розилиги бўлмаган тақдирда эса мазкур моддада назарда тутилган ҳоллардагина иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин.

269-моддада эса ходим лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш назарда тутилмаган. Яъни, педагог ходим электрон журнални тўлдирмай, педагогик юкламаларини ўз вақтида бажармаганлиги учун унинг иш ҳақидан ушлаб қолишнинг имкони йўқ.

Аммо иш берувчи педагог ходимга нисбатан интизомий жазо чоралардан бирини қўллашга ҳақли. Меҳнат кодексининг 312-моддасига кўра ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўлланилади:

1) ҳайфсан;

2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима;

3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (МК 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари).


Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.

Кўриб турибсизки, интизомий жазо чоралари орасида ҳам ходимларга тўлаб берилган ойлик маошдан қайтариб қолиш ёки ходимнинг маошидан ушлаб қолиш каби жазо турлари мавжуд эмас.

Умумий хулоса сифатида айтадиган бўлсак, педагог ходимга меҳнат вазифаларини тўлақонли бажармаганлиги учун ҳолатдан келиб чиқиб, Меҳнат кодексининг 312-моддасида назарда тутилган интизомий жазо чораларидан бирини қўллаш мумкин.

📗https://t.me/kundalikbuxoro
📕https://t.me/emaktabuz
🟡Навоий_вилояти

🟠🔴🔴🔴🟠🟠

⚡️⚡️⚡️
#Тажриба_синов_аттестацияси_2024 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз

Жорий йилнинг 5-7 декабрь кунлари Республикамизнинг 20 та туман (шаҳар)ларида педагогларга малака тоифаси беришнинг янги тартиби тажриба синовдан ўтказилади.

Жумладан, Навоий вилояти педагоглари учун тажриба синов жараёнлари 6 декабрь куни Навоий шаҳридаги 8-умумтаълим мактаби
(Навоий шаҳри Ғалаба Шоҳ кўчаси 129-уй) да ўтказилади.

👍eMaktabuz
📗https://t.me/emaktabuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟡Наманган_вилояти

🟠🔴🔴🔴🟠🟠

⚡️⚡️⚡️
#Тажриба_синов_аттестацияси_2024 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз

Жорий йилнинг 5-7 декабрь кунлари Республикамизнинг 20 та туман (шаҳар)ларида педагогларга малака тоифаси беришнинг янги тартиби тажриба синовдан ўтказилади.

Жумладан, Наманган вилояти педагоглари учун тажриба синов жараёнлари 6 декабрь куни Янги Наманган туманидаги 86-умумтаълим мактаби
(Янги Наманган тумани, Ёшлик МФЙ, 2-Табаррук кўчаси 10 уй) да ўтказилади.

👍eMaktabuz
📗https://t.me/emaktabuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟡Фарғона_вилояти

🟠🔴🔴🔴🟠🟠

⚡️⚡️⚡️ #Тажриба_синов_аттестацияси_2024 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз

Жорий йилнинг 5-7 декабрь кунлари Республикамизнинг 20 та туман (шаҳар)ларида педагогларга малака тоифаси беришнинг янги тартиби тажриба синовдан ўтказилади.

Жумладан, Фарғона вилояти педагоглари учун тажриба синов жараёнлари 6-7 декабрь кунлари Педагогларни янги методикаларга ўргатиш ҳудудий маркази
(Фарғона шаҳри К.Бекзод кўчаси 2-уй) да ўтказилади.

👍eMaktabuz
📗https://t.me/emaktabuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟡Қашқадарё_вилояти

🟠🔴🔴🔴🟠🟠

⚡️⚡️⚡️ #Тажриба_синов_аттестацияси_2024 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз

Жорий йилнинг 5-7 декабрь кунлари Республикамизнинг 20 та туман (шаҳар)ларида педагогларга малака тоифаси беришнинг янги тартиби тажриба синовдан ўтказилади.

Жумладан, Қашқадарё вилояти педагоглари учун тажриба синов жараёнлари 6-7 декабрь куни Педагогларни янги методикаларга ўргатиш ҳудудий маркази
(Қарши шаҳар Олимлар кўчаси 2-уй) да ўтказилади.

👍eMaktabuz
📗https://t.me/emaktabuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟡Жиззах_вилояти

🟠🔴🔴🔴🟠🟠

⚡️⚡️⚡️ #Тажриба_синов_аттестацияси_2024 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз

Жорий йилнинг 5-7 декабрь кунлари Республикамизнинг 20 та туман (шаҳар)ларида педагогларга малака тоифаси беришнинг янги тартиби тажриба синовдан ўтказилади.

Жумладан, Жиззах вилояти педагоглари учун тажриба синов жараёнлари 6-7 декабрь куни Жиззах
шаҳридаги 8-умумтаълим мактаби (Локация: Жиззах шаҳри Учариқ маҳалласи Ўзбекистон кўчаси 48-уй) да ўтказилади.

👍eMaktabuz
📗https://t.me/emaktabuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟡Бухоро_вилояти

🟠🔴🔴🔴🟠🟠

⚡️⚡️⚡️ #Тажриба_синов_аттестацияси_2024 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз

Жорий йилнинг 5-7 декабрь кунлари Республикамизнинг 20 та туман (шаҳар)ларида педагогларга малака тоифаси беришнинг янги тартиби тажриба синовдан ўтказилади.

Жумладан, Бухоро вилояти педагоглари учун тажриба синов жараёнлари 6 декабрь куни Педагогларни янги методикаларга ўргатиш ҳудудий маркази
(Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчаси 15 уй) да ўтказилади.

👍eMaktabuz
📗https://t.me/emaktabuz

😶😶😶😶😶😶😶
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟡Андижон_вилояти

🟠🔴🔴🔴🟠🟠

⚡️⚡️⚡️ #Тажриба_синов_аттестацияси_2024 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз

Жорий йилнинг 5-7 декабрь кунлари Республикамизнинг 20 та туман (шаҳар)ларида педагогларга малака тоифаси беришнинг янги тартиби тажриба синовдан ўтказилади.

Жумладан, Андижон вилояти педагоглари учун тажриба синов жараёнлари 6-7 декабрь кунлари Педагогларни янги методикаларга ўргатиш ҳудудий маркази (
Андижон шаҳри Истиқлол кўчаси 8-уй) да ўтказилади.

👍eMaktabuz
📗https://t.me/emaktabuz

😶😶😶😶😶😶😶
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟡Қорақалпоғистон_Республикаси

🟠🔴🔴🔴🟠🟠

⚡️⚡️⚡️ #Тажриба_синов_аттестацияси_2024 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз


Аввал хабар берганимиздек, Жорий йилнинг 5-7 декабрь кунлари Республикамизнинг 20 та туман (шаҳар)ларида педагогларга малака тоифаси беришнинг янги тартиби тажриба синовдан ўтказилади.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси педагоглари учун тажриба синов жараёнлари 6 декабрь куни Қораузак туманидаги 26-мактаб (
Қораўзак тумани, Есим МФЙ, Берекет кўчаси, 1-уй) да ўтказилади.

👍eMaktabuz
📗https://t.me/emaktabuz

😶😶😶😶😶😶😶
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟡Сурхондарё_вилояти

🟠🔴🔴🔴🟠🟠

⚡️⚡️⚡️ #Тажриба_синов_аттестацияси_2024 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз

Жорий йилнинг 5-7 декабрь кунлари Республикамизнинг 20 та туман (шаҳар)ларида педагогларга малака тоифаси беришнинг янги тартиби тажриба синовдан ўтказилади.

Жумладан, Сурхондарё вилояти педагоглари учун тажриба синов жараёнлари 6-7 декабрь кунлари Термез шаҳридаги 26-умумтаълим мактаби (
➡️Локация: Termiz shahri Farovon massivi) да ўтказилади.

👍eMaktabuz
📗https://t.me/emaktabuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟡Самарканд_вилояти

🟠🔴🔴🔴🟠🟠

⚡️⚡️⚡️ #Тажриба_синов_аттестацияси_2024 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз

Жорий йилнинг 5-7 декабрь кунлари Республикамизнинг 20 та туман (шаҳар)ларида педагогларга малака тоифаси беришнинг янги тартиби тажриба синовдан ўтказилади.

Жумладан, Самарқанд вилояти педагоглари учун тажриба синов жараёнлари 6-7 декабрь кунлари Ургут туманидаги 154-умумтаълим мактаби (
➡️Локация: Ургут тумани Мерганча массиви Мерганча МФЙ)да ўтказилади.

👍eMaktabuz
📗https://t.me/emaktabuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟡Сирдарё_вилояти

🟠🔴🔴🔴🟠🟠

⚡️⚡️⚡️ #Тажриба_синов_аттестацияси_2024 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз

Жорий йилнинг 5-7 декабрь кунлари Республикамизнинг 20 та туман (шаҳар)ларида педагогларга малака тоифаси беришнинг янги тартиби тажриба синовдан ўтказилади.

Жумладан, Сирдарё вилояти педагоглари учун тажриба синов жараёнлари 6-7 декабрь кунлари Сайхунобод туманидаги Ихтисослаштирилган мактаб
(
➡️Локация: Сайхунобод тумани, Шодлик махалласи Равонлик кўчаси 249 уй)да ўтказилади.

👍eMaktabuz
📗https://t.me/emaktabuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟡Хоразм_вилояти

🟠🔴🔴🔴🟠🟠

⚡️⚡️⚡️ #Тажриба_синов_аттестацияси_2024 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз

Жорий йилнинг 5-7 декабрь кунлари Республикамизнинг 20 та туман (шаҳар)ларида педагогларга малака тоифаси беришнинг янги тартиби тажриба синовдан ўтказилади.

Жумладан, Хоразм вилояти педагоглари учун тажриба синов жараёнлари 6-7 декабрь кунлари IT PARK Хоразм вилояти филиали
(
➡️Локация: Urganch shahar, Tinchlik ko'chasi, 6a uy)да ўтказилади.

👍eMaktabuz
📗https://t.me/emaktabuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сўраган_эдингиз
#malaka_toifasi

O‘qituvchilik faoliyatimni boshlaganimga 24 yil bo‘ldi, 10 yildan beri oliy toifaga egaman. Savolim shuki, men kabi uzoq yillardan beri ishlab kelayotgan pedagoglar majburiy attestatsiyaga jalb etilmasligi haqida eshitdim, shu to‘g‘rimi?

❗️Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan “Maktabgacha, umumiy o‘rta, o‘rta maxsus, professional va maktabdan tashqari ta’lim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan o‘tkazish tartibi to‘g‘risida”gi Nizomda navbatdagi majburiy attestatsiyaga jalb etilmaydigan pedagoglar toifasi keltirib o‘tilgan.

Unga ko‘ra, oliy malaka toifa (bosh o‘qituvchi lavozimi)ga ega bo‘lganidan so‘ng oliy malaka toifani 15 yil davomida saqlab kelgan va uzluksiz ish stajiga ega bo‘lgan yoki pedagogik faoliyat bo‘yicha 25 yil va undan ko‘p ish stajiga ega bo‘lgan pedagog xodimlar majburiy attestatsiyaga jalb etilmasligi qayd etilgan.

👉Shuningdek, mazkur Nizomga asosan, quyidagi pedagoglar ham navbatdagi majburiy attestatsiyadan ozod etiladi.

eMaktabuz
📙
https://t.me/kundalikbuxoro
📗
https://t.me/emaktabuz
#Сўраган_эдингиз
#Вазир_жамғармаси

Vazir jamgʻarmasi hisobidan har oylik ustama olish uchun joriy yilning fevral oyida oʻtkazilgan test jarayonlariga kelolmaganlar sinovlarga qayta qoʻyiladimi? Ular uchun boshqa test savollari beriladimi?


Xabaringiz bor, joriy yilning 19-fevral kuni mamlakatimizning barcha hududlarida Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalalarni baholash agentligi tomonidan Vazir jamgʻarmasi hisobidan har oylik ustama olishga nomzodlar uchun 1-bosqich test sinovlari oʻtkazildi.

Tahlillarga koʻra, 144 nafar nomzod turli sabablar (noqulay ob-havo sharoiti, boshqa uzrli holatlar)ga koʻra test sinovlarida ishtirok etmaganligi aniqlandi hamda mazkur pedagoglar uchun 2024-yil 14-mart kuni soat 15:00 da Bilim va malakalarni baholash agentligi binosi (Toshkent shahri, Bog‘ishamol ko‘chasi, 12-uy)da test sinovlari oʻtkazilishi belgilandi.

🔹Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi hamda Bilim va malakalarni baholash agentligi oʻrtasidagi oʻzaro kelishuvga koʻra, nazorat savollarini ishlab chiqish, maxfiyligini ta’minlash va test sinovlarini oʻtkazish Agentlik tomonidan amalga oshirilishi belgilangan.

❗️2024-yil 14-mart kuni o‘tkaziladigan test sinovlarida joriy yilning 19-fevral kungi test sinovlarida foydalanilgan variantlar ishlatilmasligi va nomzodlarga boshqa variantlar taqdim etilishini maʼlum qilamiz.

Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish:
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Veb-sayt
#Сўраган_эдингиз
#Malaka_toifasi

Men С1 darajadagi milliy sertifikatga ega ingliz tili fani oʻqituvchisiman. Navbatdan tashqari attestatsiyadan oʻtyapman. Belgilangan tartibga koʻra, sertifikatga ega oʻqituvchilarga 80 ball qoʻshib berilar ekan, shu toʻgʻrimi?

❗️Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan “Maktabgacha, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida”gi Nizom talablariga koʻra:

umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining kamida С1 darajadagi milliy yoki unga mos darajadagi xalqaro sertifikatga ega chet (ingliz, fransuz, nemis, ispan, italyan, arab, xitoy, yapon, koreys, turk, fors, pushtu, dari, urdu, hind) tili fani oʻqituvchilariga navbatdagi majburiy attestatsiyada mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasini aniqlash hamda oʻquv fani boʻyicha malaka sinovidan maksimal 80 ball beriladi hamda ular ushbu malaka sinovidan ozod etiladi.

❗️MUHIM!

🔹 Bu oʻrinda eʼtibor berish kerakki, bu imtiyoz faqat navbatdagi majburiy attestatsiyada ishtirok etayotgan chet tili fani oʻqituvchilariga tegishli.

👉 Oʻz xohishiga koʻra navbatdan tashqari attestatsiyada qatnashayotgan chet tili fani oʻqituvchilari umumiy talablar asosida, barcha test sinovlarini topshiradi.

eMaktabuz
📙https://t.me/kundalikbuxoro
📗https://t.me/emaktabuz