КИТОБ ЎҚИЙДИҒОНЛАРНИ ЕЛКАСИГА ШАППОТЛАШ ЙИЛИ
Кейинги йилнинг номи «Китоб ўқийдиғонларни елкасига шаппотлаш» йили деб аталаркан.
Ой чиқса ҳам, кун чиқса ҳам китоб босадиганларга чиқади дейишди.
Майли, бўса шуларга бўсин.
Аммо бугун бир катта ҳақиқатни билиб қолдим. Ўзбекистоннинг китоб саноати замонавий жараëндан беш юз йил орқада турибди.
500 йил! Беш юз йил олдин қоғозга босма мошина билан текст босиб муқовалаб китоб қилиб дўконда сотишган.
Бугунги Ўзбекистонда ҳам шундай. Қоғозга текст босиб муқовалаб дўконга элтишмоқда.
Ҳатто 120 йил олдин Хивадаги Отажон босма дойи ҳам хозиргилардан сифатлироқ муқовада китоб босган.
Президенти «ўқи, ўқиш ва яна ўқишиб таша» дейдиган, давлат ҳисобидан ëстиқдай-ëстиқдай китоблар чиқадиган мамлакат замонавий китоб ўқиш тизимига интеграция бўлмаган! Бирорта ўзбекча китобни амазондан сотиб олиб киндлда ўқишнинг иложи йўқ.
Ўзбек китоб саноати дунë жараëнларидан узилиб ўша Отажон босма даражасида турибди.
Замонавий Отажон босмалардан бирининг айтишича, ўзбек китобини киндлга қўшиш учун камида икки миллион долларлик харажат лозим.
Бу харажат йўқ. Давлат эса варрак учириш билан оввора.
Буларга ҳеч ким айтмадими «замон илгарилади, ҳеч ким қоғоз китоб ўқимайди» деб.
Ҳатто қўлидаги ўн олтинчи айфонидан ор қилиб югуриб бориб ўн еттинчини оладиган вазиру-вузаро «Нега халқим ҳануз ғознинг пати билан китоб ëзяпти? Нега итнинг арқа аяғи бўлиб қолдик китоб чиғоришда» деб ўйламайди.
Нега? Йилнинг отини қўйишдан олдин ўйлаб кўриладиган гап бу.
Мендан ойтш.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram |📺 YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁87❤72👍35🤬11🔥6😢4🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХОРАЗМДАГИ МУСТАҚИЛ ALC ТЕЛЕКОМПАНИЯСИ КАРИМОВНИНГ СИËСИЙ ҚАРОРИ БИЛАН ËПИЛГАН
Таниқли публицист ва собиқ депутат Карим Баҳриев деярли икки ярим соат давом этган Лолазор подкасти охирида Ислом Каримов давридаги цензура ҳақида сўз юритиб, қарийб 25 йил ўзбек матбуоти учун тақиқда бўлган мавзу Урганчдаги Эй Эл Си телекомпаниясининг ёпилиши ҳақида илк бор гапирди.
деди Карим Баҳриев «Лолазор» подкастидаги кўрсатувда.
1994 йили Шуҳрат, Ғайрат ва Қудрат Бобожоновлар Урганч шаҳрида мустақил мустақил телестудия ташкил этишган эди. Очилган кунидан буён аслида уни тугатишга ҳокимият амалдорлари томонидан кўплаб уринишлар бўлган ва ALC мустақил телекомпанияси ташкил топганидан беш йил ўтиб у тугатилган.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram |📺 YouTube
Таниқли публицист ва собиқ депутат Карим Баҳриев деярли икки ярим соат давом этган Лолазор подкасти охирида Ислом Каримов давридаги цензура ҳақида сўз юритиб, қарийб 25 йил ўзбек матбуоти учун тақиқда бўлган мавзу Урганчдаги Эй Эл Си телекомпаниясининг ёпилиши ҳақида илк бор гапирди.
Ака-ука Шуҳрат Бобожоновларнинг чет элга чиқиб кетишларига сабаб уларнинг ALC телевидениеси самолётнинг портлаганини кўрсатгани бўлган-да энди. Урганчда самолёт қулаган. Буни кўрсатиш мумкин бўлмаган. «Ўзбекистон Ҳаво йўллари»нинг сертификати бўлган, энг хавфсиз компания деган. Бунақа хабарлар УзАга келарди. Олдин ЎзАнинг тексти чиқиши керак эди. Қандай талқин қилиш, кимни айбдор қилиш керак? Булар съёмка қилишганда берворишган Эй Эл Си дан энди. У пайтдаги цензура сабаб олдин УзАдан чиқмаса, ҳақ сўзни чиқара олмасди. Шундан сўнг булар чет элга кетиб қолишди. Бирови «Озодлик», бирови «Элтуз» қилиб кун кўриб юришибди. Буларнинг кетишига шу сабаб бўлган
деди Карим Баҳриев «Лолазор» подкастидаги кўрсатувда.
1994 йили Шуҳрат, Ғайрат ва Қудрат Бобожоновлар Урганч шаҳрида мустақил мустақил телестудия ташкил этишган эди. Очилган кунидан буён аслида уни тугатишга ҳокимият амалдорлари томонидан кўплаб уринишлар бўлган ва ALC мустақил телекомпанияси ташкил топганидан беш йил ўтиб у тугатилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤82👍37😢26🤔12🤬2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу йул Сурхондарё вилояти Денов туманида жойлашган. Давлат балансидаги Д 171 йуналишнинг энг абгор ушбу қисми 45-55 километрга тўғри келади.
Аҳоли асфалт кутмай ҳам қўйган. Улар бир неча бор мана шу йўл кесмасига шағал тўкишни сўраб ҳокимликка мурожаат қилишди. Мутасаддиларнинг баҳонаси ўзгармас: йўлни таъмирлашга бюджетда маблағ йўқ эмиш.
Ўзбекистонда ёқилғи нархи рекорд даражада қиммат. Америкада ҳам бензин биздан арзонроқ ҳатто. Шу заҳардан қиммат бензин нархига акциз ва йўл солиқлари ҳам қўшилган.
Бюджетда йўл учун пул йўқ дейишга уялинглар, амалдорлар. Ҳеч бўлмаса, йўлнинг пулини фестивалга сарфладик денг. Мадвазир Озод бирад олқишлаб мақтаб қўяди сизларни.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤51👍31😁15😢8🤯2🤬1
«Ассалому алайкум Элтуз.
Сўнгги пайтларда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси фаолияти ва унинг раҳбарияти ҳақида танқидий материаллар кўпайди. Бу ҳолатни тасодиф деб бўлмайди. Чунки ушбу тизимда қарийб 16 йилдан бери ишлаб келаётган ходим сифатида айтиш мумкинки, бугун кузатилаётган муаммолар аввалги йилларда бу қадар кескин бўлмаган.
Наманган вилояти ички ишлар органлари учун ҳар доим кадрлар мактаби ҳисобланган. Бу ҳудуддан кўплаб тажрибали раҳбарлар етишиб чиққан, улар орасида мамлакат миқёсидаги юқори лавозимларда ишлаган шахслар ҳам бор. Шу нуқтаи назардан қаралганда, бугунги ҳолат вилоят салоҳиятига мос келмаяпти, деган фикр ходимлар орасида тобора кучайиб бормоқда.
Айрим раҳбарлар фаолияти даврида шахсий таркиб билан ишлаш, ички тизимни сақлаб қолиш ва уни ривожлантириш масалалари етарли даражада эътибор марказида бўлмади. Илгари шаклланган ишлаш механизмлари изчил қўллаб-қувватланмади, натижада тизим аста-секин заифлашди. Кейинги текширувлар вақтида аниқланган камчиликлар ҳам айнан шу жараённинг оқибати сифатида баҳоланмоқда.
Кейинги йилларда вилоятга тайинланган раҳбарлар фаолияти ҳам ходимлар хотирасида сезиларли ижобий ўзгаришлар билан боғланмаяпти. Шахсий таркиб билан ишлаш, жамоани бирлаштириш, хизмат самарадорлигини оширишга қаратилган ташаббуслар етарли даражада сезилмаган.
Айрим раҳбарларнинг вилоятдаги фаолияти вақтинчалик тус олгани, кейинчалик эса бошқа лавозимларга ўтиб кетгани тизимда узлуксизлик йўқолишига сабаб бўлган.
Айни пайтда ҳам кадрлар сиёсати билан боғлиқ саволлар кўпаймоқда. Ходимларни лавозимларга жойлаштиришда тажриба ва соҳавий билим эмас, бошқа омиллар устун келаётгандек таассурот уйғонади.
Натижада ўз соҳасини яхши биладиган мутахассислар бошқа йўналишларга ўтказилмоқда, бу эса хизмат сифатига бевосита таъсир қиляпти. Ички ишлар тизимида эса айнан узлуксизлик ва мутахассислик энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Шу сабабли, Наманган вилоятидаги ички ишлар органларида ишлаган ва ишлаётган кўплаб ходимлар бу ҳолатдан норози эканини очиқ айта бошлади. Вилоятда тажрибали ва билимли кадрлар камайиб бораётгани, ёш ходимлар эса етарли устозликсиз қолиб кетаётгани ҳақида хавотирлар билдирилмоқда. Бу жараён давом этса, тизимга бўлган ишонч ҳам, унинг самарадорлиги ҳам пасайиши мумкин.
Ушбу муаммоларни бартараф этиш учун Ички ишлар вазирлиги томонидан Наманган вилояти ИИБ фаолиятини чуқур ва холис ўрганиш, кадрлар сиёсатига танқидий ёндашиш ва жойларда мавжуд салоҳиятдан тўғри фойдаланиш зарур.
Бу мурожаат кимнидир айблаш учун эмас, балки ички ишлар органларининг обрўсини сақлаб қолиш ва уни янада мустаҳкамлаш ниятида билдирилмоқда. Яхши ўзгаришлар бўлишига умид қиламиз ва сабр билан кутиб қоламиз.»
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤98👍29😁12🤔7🔥6🤯4😢2🤬1
⚡️⚡️⚡️7 КУНГА ҚАМАЛГАН ХОТИНИНИНГ ЖАВОБИНИ БЕРДИ
18 декабрь куни Фарғона вилояти Учкўприк туманида қўлланган 7 суткалик маъмурий қамоқ жазоси бир оиланинг парчаланишига сабаб бўлди.
1996 йилда туғилган фуқаро Н.Д.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш) асосида жазо тайинланди. Натижада суд залининг ўзида эр хотинининг жавобини берди, бир бола тирик етимга айланди.
Маълумотларга кўра, суд қарори эълон қилинган пайтда Н.Д. хотинига уч талоқ берган. Шу тариқа, оддий маъмурий иш деб баҳоланган ҳолат тикланмас оилавий фожиага айланди.
Ушбу маъмурий иш Ички ишлар органи участка нозири томонидан расмийлаштирилган, прокурор томонидан тасдиқланган, судя ҳукм ўқиган. Бироқ қарор қабул қилиш жараёнида унинг ижтимоий ва оилавий оқибатлари қай даражада инобатга олингани очиқ қолмоқда.
Айни пайтда мамлакат раҳбарияти оила, маҳалла ва инсон қадрини давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгилаб келаётган бир шароитда, жазони ислоҳ ва профилактикадан устун қўйиш оилавий қадриятларга зид экани таъкидланмоқда.
Мутахассислар фикрича, агар суд қарорларида оила тақдири инобатга олинмаса, бундай ёндашув жамиятда ишонч инқирозига олиб келиши мумкин.

👍141😢68❤63🤬27😁11🤔10🔥5🎉4⚡3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Элтуз таҳририятига Наманган вилояти Чортоқ тумани марказида жойлашган кўприкнинг носоз ҳолати юзасидан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда айтилишича, мазкур кўприкнинг қопламаси илма-тешик бўлиб ётибди, унинг ҳолати ҳам пиёдалар, ҳам автомобиллар ҳаракати учун жиддий хавф туғдирмоқда. Фуқароларнинг таъкидлашича, ушбу йўлдан туман ҳокими Илҳом Саттаров қачон охирги бор ўтгани номаълум.
Мурожаат йўллаган фуқаролар масъул идоралардан ушбу ҳолатга бефарқ бўлмасликни, кўприк хавфсизлигини таъминлашни сўрашмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤46🤬24😢13😁2🤯2🔥1😱1
Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачининг 2025 йил 15 декабрдаги 258-сонли буйруғи билан тиббий ходимларга иш вақтида қўл телефонларидан фойдаланиш тўлиқ тақиқланди. Мазкур қарор жамоатчилик ва мутахассислар орасида кескин саволларни келтириб чиқармоқда.
Буйруққа кўра, тиббий ходимлар бемор қабул қилиш, муолажа ўтказиш ва тиббий манипуляциялар вақтида қўл телефонларидан умуман фойдаланмаслиги керак. Телефонлар ўчирилган ҳолда сақланиши ёки махсус белгиланган жойда қолдирилиши лозим. Қоидабузарлик ҳолатларини расмийлаштириш, далолатнома тузиш ва интизомий жазо қўллаш вазифаси кадрлар бўлими ва юристларга юклатилган.
Шу билан бирга, ҳужжатда буйруқ ижроси доимий камера орқали назорат қилиниши, ахлоқ-одоб комиссиясига маълумот бериб борилиши белгиланган. Бу эса тиббий муассасада назоратнинг кескин кучайтирилганидан далолат беради.
Бироқ мутахассислар эътибор қаратаётган асосий жиҳат мазкур буйруқнинг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқлиги масаласидир. Хусусан, Меҳнат кодексининг 4-моддасига кўра, меҳнат соҳасида камситиш тақиқланади. Ходимларнинг ишчанлик сифатлари ва меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган чекловларни жорий этиш камситиш сифатида баҳоланиши мумкин.
Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 8-моддасида ҳар қандай ички ҳужжат ёки иш берувчининг якка тартибдаги қарори ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини амалдаги қонун ҳужжатларига нисбатан ёмонлаштирмаслиги шартлиги аниқ белгилаб қўйилган. Мутахассислар фикрича, қўл телефонларидан фойдаланишни тўлиқ тақиқлаш айнан шу меъёрларга зид бўлиши мумкин.
Эътиборли жиҳати шундаки, тиббий амалиётда қўл телефонлари фақат шахсий мақсадда эмас, балки хизмат зарурати - шифокорлар ўртасида тезкор алоқа, шошилинч ҳолатлар, консилиумлар ва хизматга оид ахборот алмашиш учун ҳам қўлланади. Бу эҳтиёжни фақат стационар телефонлар билан тўлиқ қоплаш амалда доим ҳам имкони бўлмаслиги таъкидланмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
111👍90❤58😁24🤬6🤯5🔥4⚡3😢2
⚡️⚡️⚡️Хоразм вилоят ИИБнинг Жасур исмли ходими 17 декабр куни 30 минг АҚШ долларини пора сифатида олаётган пайтда қўлга тушган.
Жасур ер майдонини олиб бериш эвазига Жасур ўз танишларини воситачи сифатида ишга солган.
Бу ходим олдин ҳам қамалиб чиққан ва оқланиб ишга тушгани айтилмоқда.
Кўр ҳассасини иккинчи марта йўқотди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram |📺 YouTube
Жасур ер майдонини олиб бериш эвазига Жасур ўз танишларини воситачи сифатида ишга солган.
Бу ходим олдин ҳам қамалиб чиққан ва оқланиб ишга тушгани айтилмоқда.
Кўр ҳассасини иккинчи марта йўқотди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁115❤34🤬22👍13🤯3😱3😢1
Cтивен ака Спилберкнинг эски бир киносида ўспирин бош қаҳрамон бутун дунёни алдаб, ашинча саргузашт ва пулга эга бўлади.
Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги апрс Усмонов Шоҳруҳбек шу кинони кўрганми, йўқми – номаълум. Лекин унинг жиноят саргузашти ўша сюжетни эслатади.
1999 йилда туғилган Усмонов Шоҳруҳбек “Гениус счоол Термиз” ўқув марказининг иш юритувчиси. У бир қиз билан севишиб, заволлини алдаб Термиз прокуратураси ходими эканлигига ишонтирган.
Қиз эса апрс йигитига Iphone 16 pro max телефонини олиб берган. Тўлов қарз эвазига, кредит қизнинг зиммасида. Йигит телефонни олиши билан ғойиб бўлган.
Навбатдаги жиноятлар ўқув марказида содир бўлди. Усмонов Шоҳруҳбек таниш-билишларига ўзини ўқув маркази директориман деб таништириб юрди. Шу кимсалардан бирига ўқув марказдаги интерактив электрон доскани 24 миллионга сотиб юборди.
Кейин эса майдалашиб ўтираманми дея ўқув марказдаги қўлга илинадиган барча жиҳоз ва техникаларни кўтарасига бир мижозга сотиб юборди. Жами 10 дона кондиционер, 1 дона электрон доска, 1 та комютер ва 4 телевизор 97 миллион сўмга нархланган.
Апрс шу орада ўқув маркази жойлашган бинони ўзиники деб, учинчи қаватга ижарачи мижоз топиб 7 миллон ижара пулини олишга ҳам улгурди.
Ангор туман суди ёш ва умидли жиноятчи Усмонов Шоҳруҳга 1 йил 4 ой 24 кун давомида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁76❤61🤬26👍6😱3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#NO_COMMENT ЁХУД ҚОРЛИ ПИАР ОРТИГА ЯШИРИНГАН ҲОКИМИЯТ
Пойтахт ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ахборот хизматлари #no_comment рукни остида пиар видеолар чиқаряпти. Лекин мазмун - осмон билан ерча фарқ қилади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати “қиш зийнати” деб чиқарган роликни кўриб, ростдан ҳам тушуниш қийин: улар Нурафшонда қордан тозаланмаган йўллар ва пиёдалар йўлакларини танқид қилиб кўрсатмоқчими ёки ҳокимият ҳеч бало қилмаётганини бутун дунёга кўрсатиб фахрланяптими?
Президент анча аввалроқ Учтепа туманига ташрифи чоғида “одамлар нимадан норози, мана шундан норози” дея айнан қордан тозаланмаган йўллакларга эътибор қаратган эди.
Тўғри, қор - қиш зийнати. Аммо йўллар ўз вақтида тозаланмаса, музламага айланади. Аварияларга сабаб бўлади. Ҳокимиятнинг вазифаси эса буни кўз-кўз қилиш эмас, балки йўлларни тозалаш, одамлар хавфсизлигини таъминлаш. Агар вилоят марказида шу аҳвол бўлса, қолган туман-қишлоқларда аҳвол қандай эканини тасаввур қилиш қийин эмас.
Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳам #no_comment видео чиқарди, аммо фарқи бор: у ерда ҳеч бўлмаса йўлларни тозалаш жараёни кўрсатилган, иш бор.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати эса гўё ҳокимликка пиар қиляпман деб, аксинча, унинг обрўсини тўкиш билан машғулдек.

❤89😁32🤬12👍6🔥2
Коррупция ва адолатсизлик ўнгида ўзингизни ожиз ҳис қилишдан чарчадингизми?
Овозингиз эшитилишини истайсизми? Жиноятчиларнинг жавобгарликка тортилишиничи?
https://t.me/eltuzportali 👈 - халққа минбар берувчи Телеграм канали.
Бизнинг постларимиз обуначиларимиз ва каналимиз меҳмонлари томонидан юборилган фош этувчи материалларга асосланади.
Биз фақат сиз учун муҳим бўлган масалаларни ёритамиз.
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва жамиятимиздаги ислоҳотларга ҳисса қўшинг.
Арз-додингиз ва шикоятингиз бўлса, фош этувчи материалингиз бўлса, бизнинг @eltuzportali_bot манзилимизга йўлланг.

Telegram
Eltuz portali
Shikoyat va arizangiz bo‘lsa, qisqa qilib tushuntiring. Faktlar, hujjatlar, audio va videolarni yo‘llang. Shaxsingizni hech qachon oshkor etmaymiz.
Murojaat uchun: @eltuzportali_bot
Elektron manzil: eltuzportali@gmail.com
Murojaat uchun: @eltuzportali_bot
Elektron manzil: eltuzportali@gmail.com
❤19👍16🤔1
10 декабрь Юнусобод туманида жойлашган "Makon" кафеси олдида жанжал чиқди. Натижада кафе эгаси Машҳур Рахимберганов пичоқланди.
Пичоқлаган одам маст бўлган, гувоҳлар унинг кимлигини билмайди. Фақат 1999 йилда туғилгани ва воқеадан кейин водий томонга қочиб кетгани маълум.
Воқеадан сўнг гувоҳлар 102 га мурожаат қилишди ва пичоқлаган шахс водийга кетиш йўлида тутиб қайтариб олиб келинди.
«Ички ишлар ходимлари ушбу жиноятни ими-жимида ҳал қилиш билан овора. Пичоқ унган одамга 109 модда (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) айби қўйиляпти. Лекин шикаст енгилгина эмас» – дейди гувоҳлар.
ИИБ бу ишни босди-босди қилмоқчилигини қандай тушуниш мумкин? Мақсад – йил охирида жиноят статистикасини кўтариб юбормасликми?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬102❤79😱42🤔6😢3👍2😁2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Собиқ Солиқ қўмитаси раиси Кудбиев ноқонуний қурилишни қонуний қилиб олиш учун Қурилиш вазирига 8 марта телефон қилганини айтди.
«Роса алам қилди. Ман солиқ қўмитасини раисиман. Тадбиркор ёки бир нима эмас, Солиқ Қўмитасининг Раисиман, қаёқдаги кичкина ойна деб, Битта қаёқдаги, пастдаги, кичкина бир инспектор... Шерзод Саиджоновичга (Қурилиш вазирига) 8 марта телефон қилдим...» дейди у.
«Ноқонунийку қурилишингиз...» орага гап суқади вазир.
Бу кичик видеода икковлон бир месседжни бермоқчи: қурилиш шаффоф ва ҳалол тизим. Ҳатто солиқ қўмитаси раиси ҳам бирор ишини илтимос билан ҳал қилолмайди.
Кринж пропаганда. Ким ишонади шунга? Эски домлар орасига тиқиб қурилаётган янги уйларни кўриб турибмиз. Яна қанчадан-қанча ноқонуний биноларнинг кадастри чиқмаётир. Шу бинолар қуриб битказилгунча қурилиш вазирлиги жим турган, масалан. Хуллас, жаноблар, сохта покдомонлик томошангиз ўхшамади. Ишонмадик.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁150❤72👍20🤬13😱7🤔2
ELTUZ
УРГАНЧ АҲОЛИСИ ЧИҚИНДИ ПОЛИГОНИ САБАБ БЎҒИЛМОҚДА Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ҳавоси сифати кескин ёмонлашиб AQI индекси 192 кўрсаткичга етди. Бу кўрсаткич ЖССТ мезонига кура «зарарли» тоифасига киради. Аҳолининг таъкидлашича, вилоятнинг бошқа туманларида…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганч шаҳри ҳавосининг ифлосланиб бораётгани ҳақида Элтузда мурожаат эълон қилинганидан сўнг, ҳолатга гўёки чора кўрилгандек бўлди. Шаҳарга яқин, Чўлобод маҳалласида жойлашган чиқинди полигонига 50 та «КамАЗ» тупроқ келтириб тўкилди. Аммо бу тупроқ полигон ҳудудининг ҳатто ўндан бир қисмини ҳам қоплагани йўқ.
Элтузга йўлланган мурожаатга кўра, экология идораси кўзга кўринадиган жойларгагина тупроқ тўкиб, шу ҳолатни суратга олиб “полигон кўмилди” деган мазмунда ёлғон хабар тарқатган. Аммо, орадан бир ҳафта ҳам ўтмасдан, чиқиндиларни ёқиш амалиёти қайтадан бошланган.
Айни пайтда полигон яқинида катта цех ишга туширилгани айтилмоқда. У ерда елим ва қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариляпти, жараён эса атроф-муҳит учун зарарли тарзда олиб борилмоқда. Полигондан тарқалаётган бадбўй ҳид ва доимий тутун атроф маҳаллалар аҳолисининг нафас олишини қийинлаштирмоқда.
Мурожаатда таъкидланишича, чиқинди полигони деярли ҳар кеча ёқиб юборилади. Шамолли кечаларда бадбўй тутун бир неча километр ҳудудга ёйилиб, одамларда кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳатто нафас қисилиши ҳолатларини келтириб чиқармоқда.
Соғлиқни сақлаш органларининг бу вазиятга нисбатан бефарқлиги ҳам алоҳида эътироз сифатида кўтарилган. Қолаверса, полигон Урганч шаҳрига жуда яқин жойлашган.
Аввалроқ чиқинди полигонини вилоятнинг чеккароқ ҳудуди - Қўшкўпир туманининг чўл қисмига кўчириш ваъда қилинган эди. Аммо бу ваъдалар ҳалигача бажарилгани йўқ.
Элтузга йўлланган мурожаат муаллифлари Экология қўмитаси раҳбарларидан вазиятга жиддий эътибор қаратишни, чиқинди майдонини аҳоли яшайдиган ҳудуддан узоқроққа кўчиришни ва соҳага оид коррупцияга қарши қатъий чоралар кўришни талаб қилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤60🤬16👍3😱2🤯1
ELTUZ
#NO_COMMENT ЁХУД ҚОРЛИ ПИАР ОРТИГА ЯШИРИНГАН ҲОКИМИЯТ Пойтахт ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ахборот хизматлари #no_comment рукни остида пиар видеолар чиқаряпти. Лекин мазмун - осмон билан ерча фарқ қилади. Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати “қиш…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Элтузнинг 👆танқидидан сўнг Тошкент вилояти ҳокимлиги мулозимлари кетини кўтариб, кўчаларни қордан тозалашга чиқишди. Унгача бугун ким қанча пул олиб келади дея кўчага термулиб ўтиришганмиди?
😁87👍84❤14😢5🔥2🤩1😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Собиқ депутат, Экология вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушераевнинг башорат қилишича, Россияни парчаланиш кутиб турибди. Россияга нисбатан бундай кескин сўзлар ўзбек мулозими оғзидан илк бор янграмоқда. Олқишлар!
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram |📺 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍422❤52🔥32😁32🤬18🤔12🤩4😱3🎉2
⚡️ ҚЎҚОНДАГИ КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДА ОДАМЛАР ЎТИН ЁҚИБ ИСИНЯПТИ
Қўқон шаҳридаги аҳоли яшаш шароити юзасидан Элтузга навбатдаги мурожаат келиб тушди. Фуқароларнинг айтишича, 55-Истиқбол МФЙга қарашли кўп қаватли уйларда умуман газ йўқ. Бунга қўшимча равишда, электр таъминоти ҳам тез-тез ўчириб қўйилмоқда.
Мурожаатга кўра, газ ва свет бўлмагани сабаб фуқаролар кўп қаватли уйларда печка ўрнатиб, ўтин ёқишга мажбур бўлмоқда.
Айниқса, кекса ёшдагилар ва ёш болалар совуқдан қаттиқ қийналаётгани айтилади. Қишнинг энг совуқ кунларида иситишсиз қолган хонадонларда яшаш тобора оғирлашиб бормоқда.
Мурожаатда таъкидланишича, маҳаллий раҳбарлар, соҳага масъул ташкилотлар ҳамда МФЙ масъулларидан ҳеч ким оддий халқ дарди билан қизиқмаяпти. Аҳоли мурожаат қилса ҳам, муаммога ечим кўринмаяпти.
Домларда одамлар қачонгача печка ўрнатиб ўтин ёқади?
Элтуз ушбу ҳолат юзасидан мутасадди идоралардан изоҳ кутади.

😢85🤬39❤37😁11👍4😱4
НЕМИСНИ ЭСКИ ҚОЗОНИГА ҲАМ ЗАПРЕТЬ ҚЎЙИЛДИ
Ассалому алайкум Элтуз!
Бугун бир ҳолатга дуч келдим. Паст газ босимида ишлайдиган, конденсацион Vaillant ақлли иситиш қозонини халқ сотиб олиб, ўрнатиб уйларини иситиб юришганди.
Бу қозонлар нархи қувватига қараб 350-500 доллар эди. Бу қозонлар илгари Европада ишлатилган, эски, лекин Германия маҳсулоти бўлгани учун ишлаш ресурси катта ва тежамкор. Яъни эскиси ҳам ҳозирги янги қозонлардан анча мустаҳкам.
Масала нимада? Шунақа Vaillant қозони сотиб олмоқчи бўлиб интернетдаги сотувчиларга қўнғироқ қилсам, бирортасидаям қолмабди.
Вой, яхши нарса нега тугайди, нега олиб кирмаяпсилар, десам, Артелни эгаси боракан Жаҳонгир ака Ортиқхўжаев деган, ўша ёпиб қўйибди, таможня ўтказмаяпти энди, дейишяпти. Янги, яхши қозон ўрнатаман десангиз, нархи 1000-1500 доллар.
Немисни эски қозониниям сотиб олишга йўл қўйишмаяпти энди.

1🤬194❤72😱45😁28👍15😢13🤯6⚡2🔥1🎉1