ELTUZ
148K subscribers
15.2K photos
7.59K videos
39 files
10.4K links
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.

Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
Download Telegram
⚡️ФИНЛАДИЯДА ОСИЁЛИКЛАР УСТИДАН МАЗАҲ ХАЛҚАРО ЖАНЖАЛГА АЙЛАНДИ

«Мисс Финляндия» танлови ғолиби Сара Жафце ноябрь ойи охирида кўзларини қисиб тушган суратини ижтимоий тармоққа жойлаштирди.
«Мен хитойликлар билан тушлик қилишга кетяпман», — деб ёзди у сурати остига.

Ирқий жанжалнинг бошланиши учун шу постнинг ўзи етарли бўлди. Бунга муносабат ўлароқ тезкор жавоблар янгради. Натижада бу хотин ирқчиликда айблади ва «Мисс Финляндия» унвонидан маҳрум қилинди. Аммо бу ҳали холва эди.
Ҳукмрон коалиция таркибига кирувчи ўнг қанот – «Ҳақиқий финлар» партияси сиёсатчилари жазо жуда қаттиқ бўлганини айтиб чиқишди ва қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида ўзлари ҳам худди шундай тарзда кўзларини қисган суратларни эълон қилишди.

Шундан сўнг, Бош вазир оммавий равишда, жумладан, Финляндиянинг Токиодаги элчихонаси аккаунти орқали ҳам узр сўрашга мажбур бўлди.
Жанжал ҳамон тинмаяпти ва ҳозирда Хельсинкида ҳукмрон коалиция парчаланиб кетишидан жиддий хавотир билдирилмоқда.

Бизнинг бодомқовоқ гўзаллар бу қилиққа қандай муносабат билдирган бўлишарди?

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
89😁78🤬20👍15😱5🤔1
⚡️РОССИЯДА МИЛЛАТЧИ ЎСМИР 10 ЯШАР ТОЖИКИСТОНЛИК ЎҚУВЧИНИ ЎЛДИРДИ

Москва вилоятидаги мактабда 10 яшар тожикистонлик ўқувчи пичоқланди. Фожиа 16 декабр куни содир бўлган.

Маълумотларга кўра, мактабнинг 9 синф ўқувчиси Тимофей К. ҳужум учун айнан рус миллатига мансуб бўлмаган болаларни қидирган. Тимофей К. Қобилжон Алиевга у асли тожикистонлик бўлгани учун ҳам бир неча бор пичоқ урган. Болажон оғир жароҳатлар оқибатида нобуд бўлди.

Ҳукумат босқинчи уруш билан банд. Халқ орасида эса эгасизлик, «безпредел» шукуҳи ҳукм сурмоқда. Ўзга миллатларга нафрат ва шовинизм ғояси ғўр мияни эгаллаб олса, оқибат шу бўлади.

Ушбу хабар ўрис патриот миллатчиларга хурсандчилик олиб келди. 10 яшар ўлган болани личинка ва чурка деб ҳақоратлаган мана бу постга юз-юзлаб одам лайк босган.

Ватниклар бу жиноятни «уюштирилган», нафрат постини эса «ғарб фитнаси» деб аташи тайин. Хўп, шундай ҳам дейлик. Лекин ҳукуматнинг сукунатини нима деб оқлаш мумкин?

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬288😢8472🤯4🎉1
⚡️АЛИШЕР ИЛҲОМОВ: ПУТИН ДЎППИСИНИ ОСМОНГА ОТСИН

Комилжон исмли тожик болани ўлдирган Тимофей 9 синфда ўқир ва 14 ёшда эди. У ўлдиришни режалаган қурбонини айнан миллий мансублигига қараб танлади. Бу қотиллик кўпчиликни шок ҳолатига туширди. Лекин ҳайрон қолишга ҳожат йўқ, чунки бу Россия «зомби қутиси»дан (ТВ) тинимсиз оқиб келаётган рашистик пропаганда ва нацизм руҳдаги мияни ювиш натижасидир.

Путин мамнун бўлиши керак, чунки бу унинг сиёсати мевасидир. Унга айнан шундайлар керак ва у айнан шундай манқуртларни тарбиялаб етиштиришни кўзлаган эди. Тан олишимиз керак — у ўз мақсадига эришди.
Ягона истисно шундаки: Путин бу каби «тимофейлар» айнан президент бармоғи билан кўрсатган одамларни ўлдиришини афзал кўрган бўларди. Бу зомби эса бироз шошилиб қўйди. Аммо, катта эҳтимол билан, у ягона «зомбилашган» бола эмас ва биз ҳали пул учун эмас, балки ўз қарашлари ва мафкураси учун одам ўлдирадиган янги «Z-авлод» вакилларини яна кўп кўрамиз.

Тимофейнинг тақдири нима бўлади? Уни, катта эҳтимолда, айбдор деб топишади, лекин вояга етмагани сабабли қамоққа тиқишмайди. 3-4 йилдан кейин эса уни навбатдаги СВОда (Украинага қарши урушда. таҳр.) иштирок этиш учун қуролли кучлар сафига таклиф қилишади.

Фронтда бу зомби ўзи учун ҳеч қандай салбий оқибатларсиз, катта миқёсда одам ўлдириш имкониятига эга бўлади. Қанча кўп ўлдирса, шунча кўп мукофот, жумладан «қаҳрамонлик» юлдузини ҳам олади. Шундай қилиб, боланинг келажаги порлоқ — ҳали бу хунрезлик этади.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
139😢86😱33🤬28🔥5😁5🤔4👍2🤯2🎉1
⚡️ВАҚТ МАШИНАСИ: 18 декабр – АҚШда қуллик ва мажбурий меҳнат бекор қилинган кун.

1865 йил 18 декабрь
– тарихдаги энг муҳим саналардан бири бўлиб, у нафақат бир Америка, балки бутун инсониятнинг эркинлик ва тенгликка бўлган қарашларини ўзгартириб юборган.

Шу куни АҚШ Конституциясидаги қуллик ва мажбурий меҳнат бекор қилиш тўғрисидаги  13-тузатиш расман кучга кирди. Бу миллионлаб инсонларнинг озодликка чиқиши ва инсон ҳуқуқлари тарихидаги энг катта бурилишлардан бири бўлди.

АҚШ Конституциясига киритилган 13-тузатиш (13th Amendment) мамлакат ҳудудида қуллик ва мажбурий меҳнатни (жазо сифатида қўлланиладиган ҳолатлардан ташқари) бутунлай тақиқлади.
Бунгача 1863 йилда президент Авраам Линкольн «Озодлик тўғрисидаги декларация»ни (Emancipation Proclamation) имзолаган эди. Бироқ, ушбу декларация фақат уруш давридаги ҳарбий буйруқ бўлиб, уруш тугагач қонуний кучини йўқотиши мумкин эди.

13-тузатиш эса қулликни конституциявий даражада бекор қилди. Тузатиш 1865 йил 31 январда АҚШ Вакиллар палатаси томонидан кўп қийинчиликлар билан қабул қилинган (бу жараён машҳур "Линкольн" фильмида жуда аниқ кўрсатилган). Қонун кучга кириши учун штатларнинг 3/4 қисми уни тасдиқлаши керак эди.

1865 йил 18 декабрь куни Давлат котиби Уильям Сьюард тузатиш етарли миқдордаги штатлар томонидан тасдиқланганини ва расман кучга кирганини эълон қилди.
Шу куни АҚШдаги 4 миллионга яқин қул расман озод фуқароларга айланди. Жанубий штатларнинг текин ишчи кучига асосланган иқтисодий тизими бутунлай вайрон бўлди ва янги меҳнат муносабатлари шакллана бошлади. Бу тузатиш кейинчалик қора танлиларга фуқаролик бериш (14-тузатиш) ва овоз бериш ҳуқуқини бериш (15-тузатиш) учун йўл очди.
Гарчи 1865 йилда федерал даражада тасдиқланган бўлса-да, Миссисипи штати рамзий маънода 13-тузатишни фақат 1995 йилда ратификация қилган ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришни 2013 йилдагина якунига етказган.

Бугунги кунда 18 декабрь – инсониятнинг ўз хатоларини тузатиш ва шахс эркинлигини ҳамма нарсадан устун қўйиш рамзидир. Гарчи қулликнинг классик шакли тугатилган бўлса-да, бу сана халқаро миқёсда замонавий қуллик ва одам савдосига қарши курашиш кераклигини эслатиб туради.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
53👍11😁8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил, янги йил... Свет ўчмасин бу йил!
😁26923😢11🔥10🎉6🤬3🤩3
Коррупция ва адолатсизлик ўнгида ўзингизни ожиз ҳис қилишдан чарчадингизми?

Овозингиз эшитилишини истайсизми? Жиноятчиларнинг жавобгарликка тортилишиничи?

https://t.me/eltuzportali 👈 - халққа минбар берувчи Телеграм канали.

Бизнинг постларимиз обуначиларимиз ва каналимиз меҳмонлари томонидан юборилган фош этувчи материалларга асосланади.

Биз фақат сиз учун муҳим бўлган масалаларни ёритамиз.

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва жамиятимиздаги ислоҳотларга ҳисса қўшинг.

Арз-додингиз ва шикоятингиз бўлса, фош этувчи материалингиз бўлса, бизнинг @eltuzportali_bot манзилимизга йўлланг.
42👍10🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️НАМАНГАНДА ЯНА БИР ИИБ БОШЛИҚ ЎРИНБОСАРИ «КЎТПАРАСТ» БЎЛИБ ЧИҚДИ

Ушбу аудиони тингланг. Ички ишлар тизимида ходимларга худди жиноятчи маҳкумдек муносабат шаклланган. Аудиода Наманган вилояти Давлатобот ИИБ бошлиғи ўринбосарлари Азизов ва Мавлоновлар ходимларни «кт», «қтақ» каби устма-уст ҳақоратлар билан эзишни одат қилишган. Аудиода ҳам айнан «кўт» ҳақорати кўпроқ қайтарилади. ИИБ раҳбариятининг кўт мавзусига жуда боғланиб қолганини сезиш мумкин. Бу носоғлом қизиқишнинг сабаби нима?

Ҳар куни 8:00 дан 20:00 гача, кўп ҳолларда ярим тунгача ишда ўтириш шарт. Шанба, якшанба кунлари ҳам мажбурий иш. Устига-устак мана бундай куракда турмас ҳақоратлар. Бу босимга чидолмаган 2 нафар ходим аллақачон бўшаб кетди.

Ички ишлар раҳбарияти қуйи поғона ходимларни атай ишдан бездириб, ҳукуматга, сиёсий тузумга нисбатан нафрат шакллантирмоқдами?

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬11973👍37😱21😁17🤯4😢4🔥21
⚡️ИИВ АКАДЕМИЯСИ ДИНИЙ РАДИКАЛИЗМ БОТҚОҒИДА

Ички ишлар ходимлари демократик давлат қўлидан ош-нон ейди. Шу «тоғут» ҳукумат уларга ҳар йили бюджетдан ойлик ажратади. Лекин бу чаласавод овсарлар Толибон форматидаги тоталитар шариат ҳақида орзуманд. Бунинг отини тузлиққа тупириш ёки нон тутган қўлни тишлаш дейилади.

Элтуз таҳририятига Ички ишлар вазирлиги Академиясида кузатилаётган хавотирли ҳолатлар ҳақида мурожаат келиб тушди. Мурожаат муаллифларининг таъкидлашича, бугун ИИВ Академиясида диний фанатизм ва радикал қарашлар тобора кучайиб бормоқда, аммо раҳбарият буни ё кўрмаяпти, ёки атайлаб кўрмасликка оляпти.

Ўзбекистон дунёвий давлат ҳисобланади ва дунёвийликни ҳимоя қилиш энг аввало ички ишлар органларининг бевосита энг долзарб вазифаси саналади. Лекин айнан шу органлар учун кадр тайёрлайдиган асосий таълим муассасаси — ИИВ Академиясида бу тамойилга зид ҳолатлар оддий ҳолга айланаётгани айтилмоқда.

Мурожаатда қайд этилишича, курсантлар Конституция, кодекслар ва амалдаги қонунларни чуқур ўрганиш ўрнига турли норасмий диний материаллар, диний давлатчилик ғоялари ва радикал қарашларга берилиб кетмоқда. Бу кетишда, улар тез орада «Тавба» сурасидаги битикларни амалга ошира бошлашади.

Миллий қадриятлар, маданий-маърифий ва оилавий анъаналар, гендер тенглиги ҳамда дунёвий давлатчилик асосларини очиқдан-очиқ инкор этиш айрим курсантлар орасида “меъёр”га айланиб бормоқда. Улар учун хотинга рўмол ўратиш – ор масаласи.

«Ўқишга қабул қилинган пайтда соғлом ва дунёвий фикрлайдиган кўплаб ёшлар қисқа вақт ичида радикаллашиб бормоқда. Улар тарих, мантиқ, диншунослик асослари ва фалсафадан мутлақ бехабар. Бўш мия фанатизмга мойил бўлади. Бир тийинга қиммат, сунъий интеллект яратган «Келажак соат»лари ушбу фанлардаги базавий билимни қамрамайди» – дейди педагоглар.


Академиянинг шахсий хавфсизлик бўлими урчиган фанатизмга қарши ҳеч қандай самарали чора кўрмаяпти. Муаллифлар буни ё лоқайдлик, ёки онгли равишда кўз юмиш сифатида баҳоламоқда. Иккинчи вариант ҳақиқатга яқинроқ.

Айрим хавфсизлик ходимларининг ўзи ҳам хизмат вақтида беш маҳал намозни канда қилмайди. Майли, инсонийлик юзасидан ўқийверсин деймиз. Лекин бу мулла мелисалар «далЬше, болЬше» қабилида тарғибот қила бошлашади. Ўзгалар виждонига аралашиб охират қозисига айланишади...»

Ваҳоланки, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунга кўра, ички ишлар органлари ходимларига хизматни ўташ вақтида диний расм-русум ва маросимларни бажариш қатъиян ман этилган. Шунингдек, ИИО бинолари ва ҳудудларида диний маросимлар ўтказиш, диний мазмундаги материаллар ва буюмларни сақлаш мумкин эмаслиги аниқ белгилаб қўйилган.

Асосий вазифаларидан бири экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўлган органда хизмат қиладиган кадрларнинг ўзи радикал қарашларга мойил бўлиши, шариатни қонундан устун қўйиши — жуда хавфли ҳолат. Мурожаат муаллифлари кескин огоҳлантиради: агар жамиятда диний радикал ҳаракатлар кучайса, уларнинг олдинги сафларида айнан ИИВ Академиясини битирган ходимлар туриб қолиши хавфи бор.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
118😱44😁29🤬23👍13🤔7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ АКАДЕМИЯСИДА ЁТОҚХОНА БИНОСИ БЎШ, ТАЛАБАЛАР ЭСА ИЖАРАДА САРСОН

Элтузга Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида таҳсил олаётган талабалар мурожаат қилишди.

Академия ҳудудида иккита ётоқхона биноси мавжуд бўлса-да, улардан фақат биттаси ишламоқда, иккинчиси эса тўрт ойдан бери бўш ҳолда ёпиқ турибди.

Маълумотга кўра, иккинчи ётоқхона аввал маъмурият ходимлари томонидан вақтинча фойдаланилган. Ўқув йили бошида маъмурият янги бинога кўчиб ўтгач, ётоқхона бўшаб қолди. Бироқ шу пайтгача бу.бинога талабалар жойлаштирилмади.

Раҳбарият расмий сабаб дея мебель учун маблағ йўқлигини таъкилади. Натижада, 2-курс ва ундан юқори курс талабалари ётоқхонадан рад жавоби олиб, ижарама-ижара сарсон бўлиб юришибди.

Шунингдек, академияда спорт инфратузилмаси билан боғлиқ муаммолар ҳам талайгина. Ўқув даргоҳида спортзал йўқ, биронта спорт иншооти ишламайди. Янгидан қурилган газонли стадион ҳам талабалар учун ёпиқ. Жисмоний ва ҳарбий тайёргарлик машғулотлари ўқув корпуси ичида ўтказилмоқда.

Академияда ошхона ҳам йўқ эмас, янгидан қурилган ошхона ҳали ишга тушмаган. Фақат битта кичик буфет бор, ундаги нархлар кўча кафеларига нисбатан ҳам икки баробар қиммат. Шу сабаб ўқитувчи ва талабалар атрофдаги кафе ва ресторанларга чиқиб овқатланишга мажбур. Арзонлаштирилган талабалар тушлиги умуман йўқ.

Ётоқхонада яшовчи талабалар ҳам деярли овқат пишира олмайди. Сабаби, табиий газ плиталар ўрнатилмаган, барчаси электр плиталар. Электр плитада эса ҳатто тухум қовуриш ёки чой қайнатишга ҳам узоқ вақт кетади, қуввати шу даражада паст.

Яна бир эътиборли жиҳат – академияга Президент ташрифи куни билан боғлиқ. Айтилишича, ўша куни ётоқхонада яшовчи талабалар эрталабдан кеч соат 20:00 гача кўчага чиқариб қўйилган. Фақат олдиндан тайёрлаб қўйилган 10–15 нафар талаба қолдирилган.

Молиявий масалалар эса энг оғриқли нуқталардан бири. Давлат гранти асосида ўқувчи талабалар амалда фақат 1-курсда 6 ой стипендия олади. 2-3 курсларда стипендия олувчилар 10 фоизга ҳам етмайди. Сабаб сифатида сессия пайтида атайлаб паст баҳолар қўйилиши айтилмоқда. Агар учта фандан “3” баҳо қўйилса, кейинги 6 ой учун стипендия тўланмайди. Шу боис, талаба қанча ҳаракат қилмасин, барибир баъзи фанлардан “3” қўйилиб, стипендиядан маҳрум қолмоқда. Эътиборлиси, 3 лик стипендия миқдори ҳам бор-йўғи 550 минг сўм.

Бундан ташқари, якуний назорат имтиҳонлари даврида талабаларга икки кун “ўқиш бўлмайди” деб айтилган, натижада талабалар шаҳар кезиб юрган. Лекин бу ҳолат кейин имтиҳонларда ҳисобга олинмаслиги маълум қилинган.

Шу билан бирга, академияга бу ўқув йилида 100 нафардан зиёд талаба суперконтракт асосида қабул қилингани ҳам саволлар уйғотмоқда. Аввал бундай амалиёт бўлмаган. Мурожаатда “буларни қандай ишга жойлаштиради, квота тизими қаерда қолади?” деган савол қўйилган ва суперконтракт орқали қабул қилинганлар келажакда устувор бўлиб қолиши мумкинлиги ҳақида хавотир билдирилмоқда.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
109😱51😁33🤬21😢9🤔6👍3🔥3🎉1
⚡️ҚАРШИДА 2000 ЎРИНЛИК СТАДИОННИ «БУШ ЕР» ДЕБ КЎРСАТИБ, КОТТЕЖГА АЙЛАНТИРИШДИ

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Шайх-Али маҳалласида 1998–1999 йилларда давлат маблағи ва ходимлар меҳнати билан барпо этилган 2000 ўринли Марказий стадион бугун “вайрона ҳолат”га келиб қолди,

Иддаоларга кўра, стадион ўрнида коттежлар қуриш режаси бор.

Ушбу стадион аввал фақат маҳалла ёшлари учун эмас, балки Жазони ижро этиш колониялари, тергов ҳибисхонаси ва ҳарбий қисм ходимларининг спорт машғулотлари учун ҳам хизмат қилган. Стадионда теннис корти, турниклар, спорт ускуналари бор эди, маҳалла ҳамда қўшни қишлоқлар ёшлари шу ерда футбол ва бошқа спорт турлари билан шуғулланган.

Мурожаатда таткиланишича, ИИВ тизимидаги айрим мансабдорлар Президентнинг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-118-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 865-сон қарори ижроси доирасида уй-жой қуришни баҳона қилиб, стадион ҳудудини “4,5 гектар ташландик бўш ер” сифатида расмийлаштирган ва хусусий қурилиш ташкилоти билан шартнома тузилган.

Мурожаат муаллифига кўра, натижада стадион бузилган, ҳудуд ташландиқ ҳолга келиб қолди.

Стадион ЖИЭК ҳудудига жуда яқин жойлашган, маҳкумлар сақланадиган муассаса ёнида уй-жой қуриш эса ғалати ғоя.

Шунингдек, стадион атрофида 1998–2000 йилларда экилган минглаб арча, сосна, терак каби дарахтлар нобуд қилинган. Бу ҳолат “экология талаблари қўпол бузилиши” сифатида баҳоланиши шарт.

Фуқаролар бу масала юзасидан турли идораларга кўп марта мурожаат қилишди, аммо амалда натижа йўқ. Шу сабаб у стадионни “аввалги ҳолатига келтириш”, етказилган зарарни қоплаш ва айбдор деб кўрсатилаётган мансабдорларга қонун доирасида чора кўришни талаб зарур.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
73🤬39👍16😢4🤯3🔥1
⚡️ҚУМҚЎРҒОНЛИК ХОТИН МАСТ ЭРИНИ БЕЛКУРАК БИЛАН УРИБ ЎЛДИРДИ

Қумқўрғонда 38 яшар хотин Г. О. маст эрини белкурак билан уриб ўлдирди. Эркак уйдаги оғилхонада боқилган улоқни сотиб, пулни ичиб кайф қилиб юборган.

Хотин эса шу улоқни сотиб пулига уч боласи учун зарур уст-бош олмоқчи эди.

«Йўқчилик қурсин. 2017 йилда турмуш қурдик. Эрим ғирт ароқхўр алкаш чиқди. Уч боланинг эҳтиёжига пул топай деб тинмай ҳаракатдаман» – дейди аёл.

Лекин унинг эри улоқни сотиб пулини ичиб бошлаган. Уч боласини бозорга етаклаб борган хотин эрини ширакайф аҳволда кўрди, сўнг индамай болалари билан ортига қайтиб кетди.

Уйга ширакайф қайтган эрини кўрган хотин чидаб туролмади. Орада жанжал чиқиб хотин ҳовлидаги белкурак билан эрнинг бошига бир уриб ўлдириб қўйди.

Қумқўрғон туман суди уни 7 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Эр гўрда, хотин қамағда.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢12462👍32🤬21😱9🤔5😁2🔥1
⚡️⚡️⚡️Бугун, 2025 йил 19 декабрь куни, Афғонистонда содир бўлган 6 магнитудали зилзила кучи Ўзбекистоннинг жанубий ва марказий вилоятларида (Сурхондарёда 4 баллгача) сезилди.
😱20🔥97👍5🤔1
⚡️ЎЗБЕКИСТОНДА ОИЛА АЖРАШСА, БОЛА ФАҚАТ ОНАНИНГ БЎЙНИДА ҚОЛАДИМИ?

Фуқаро Примқулов Анвар Ачилдиевич тўрт боланинг отаси. Бу эркак ажримдан сўнг тирик етим қолган бир боласининг алиментини уч йил давомида тўламай келган. Огоҳлантириш, жарима ва бошқа маъмурий чоралар кор қилмади.

Ишсиз ва кўп болали ота ойига бир миллион алиментни тўламасдан, қарзи 37 миллион сўмга етди. Қумқўрғон туман суди уни бир йилга озодликдан маҳрум қилди.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
37😢24👍11🤬6😁3
БУХОРОДА АСРГА ТАТИЙДИГАН ЎҒРИЛИК

Ярим тун. Бухорога Чоржўйдан дайдиб келадиган қанжиқ итларнинг совуқдан инграб улигани узоқ узоқлардан эшитилади. Бирдан “дод” овози эшитилди. Нима кўп - додлаган кўп. Кимнидир эри урган, кимни эса куëви апрслик қилиб қайнатани пулини ухлатган.

Ҳозир Бухорода биров додласа яна биров эътибор ҳам бермайди. Ҳаммани дарди ўзига етади. Бировди дарди билан бировди иши йўқ. Аммо бу дод-войга ҳамма йиғилди. Ҳатто Қоровулбозордагилар ҳам етиб келиб, "вай билат" деб, бош чайқаб туришибди. Колбаса ўғирланганди. Янги Ўзбекистонда одамни уйи куйса куйсин колбасаси ўғирланмасин.

Дод-вой Бухоро давлат техника университети ётоқхонасидан чиқаëтганди. Разолат, қиëмат. “Сариқатул қармин ҳадий вал асрийн” дея, ëтоқхонага Миср Араб Республикасидан келиб яшаëтган араб студентлар кўзида ëш, юзида нафрат билан бақирарди. Уларнинг дод-войидаги калимани арабчанинг Қоҳира шевасида “21 асрдаги энг вахший ўғирлик” дея таржима қилса бўлади.

Араб студентлардан бири 102 қилди. Бухородаги Амир Жондор Урганжийга алоқадор миршаблар авлоди бўлган ИИВ полковник ва подполковниклари шоп-шалопларини шалдиратиб, бирин кетин уч мошинда вий-вий қилиб, сиветларини яхиб, воозз этиб келиб общежитни олдида тўхташди.

Уларни илк қилган иши - видеокамера тасвирларини текшириш бўлди. Мана учта ўзбек студент Миср давлатидан келган қушма таълим факультети талабаларининг колбаса, гўшт, тушёнкасини ўғирлаëтгани видога муҳрланган эди. Улар қолган нон, шакардондаги шакар ва туздондаги туздни, хуллас ейиладиган нимаики бўлса, ҳаммасини ўмаришган.

“Биз бечоралар бой эмасмиз. Оддий мисрлик қашшоқ оила фарзандимиз. Бой бўлганимизда Инглторияда Ўксфўрдда ўқирдик. Ота-энамиз пенсиядан орттириб юборган пулга олган колбасани манави ўзбек ўғри бачалар ўмариб еб ютди. Разолат. Қабоҳат. Сариқатул қармин ҳадий вал асрийн”.
Шу ерга келганида колбасасидан айрилган араб студентнинг овози бўғилиб кўзи ëшга тўлди. Уларга қўшилиб бутун Бухоро аҳли ерларга онтарилиб йиғлади. Ҳатто дийдаси қаттиқ қоровулбозорликлар ҳам.

Учта ўзбек ўғри талабани қўлига кишан солиб ИИБга обориб ифодасини олишди.

Иш судга ошди.

Мисрлик талабалар "оятул курси ўқиб" колбаса ўғрилари бу дунëда жазосини топишидан умид қилишмоқда.


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁197111😢25🤬11😱5👍3🤩3🔥2
OТА ВА ЎҒИЛ ИС ГАЗИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Карманада ёш оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан заҳарланди. Оқибатда 30 ёшли Севдиёр Ярашев ҳамда унинг 4 ёшли ўғли Самиржон вафот этди. Оила бекаси ва кичик фарзанд шифохонада жонлантириш бўлимида.

Ҳолат Сардоба маҳалласидаги 2 қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. Ушбу маҳаллада 2 қаватли уйлар кўп. Элтузга келган маълумотларга кўра, ушбу “дом”лар қишда марказлашган ҳолда иситилади.

2-3 йилдан буён бу кўп қаватли уйларни марказлашган ҳолда иситишда муаммолар бўлган. Шу сабабли, у ерда яшовчи оилалар уйларини алоҳида иситиш чораларини кўришади. Бу эса бир оилани пароканда қилди.

Кармана тумани ҳокимлиги бахтсиз ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича махсус комиссия тузган.


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢17844🤬17😱5👍3
⚡️КИРАКАШЛАР БОЙКОТИ ЯНДЕКСГА КОР ҚИЛАДИМИ?

15 декабрь куни “Yandex” такси хизматига нисбатан оммавий бойкот эълон қилиш, яъни айнан шу куни ишга чиқмаслик ҳақидаги чақириқларини Ўзбекистондаги ҳайдовчилар қўллаб-қувватлади.

Мақсад — ушбу сана орқали компания сиёсатига нисбатан норозиликни очиқ намойиш қилиш эди.

Ўзбек хайдовчиларнинг таъкидлашича, бундай қарорга келишга компаниянинг тариф сиёсати, хизмат ҳақининг пастлиги ва ҳақиқий харажатларни қопламаслиги сабаб бўлган. Шу орқали улар «Yandex» раҳбарияти эътиборини муаммоларга қаратиш ва ўз талабларини билдиришни мақсад қилган.

Яндекс марказларда такси бозорини деярли монополлаштириб олди. Солиқлар тўлови масаласи ҳам шаффоф эмас. Рақобатчи йўқ бўлгач истаган нағмасини чалаверади. Бу бойкот давомли бўлсагина наф бериши мумкин эди.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10437😁15😱4
⚡️⚡️⚡️Ассалому алайкум, ҳурматли Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқорович.

Бугунга келиб маҳалла раислари ойлик маош олмаганига икки ой бўлди. Маош қачон берилиши ҳақида аниқ маълумот берилса, жуда яхши бўлар эди.

Маҳалла раисларининг ҳам оиласи, рўзғори бор. Ҳозир барча маҳалла раислари оғир аҳволда қолиб, жуда қийналишяпти.


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬8439😁35👍32😱10😢9🤔21
МАРКАЗИЙ ОСИЁНИ ЯНА ҒУССА БИРЛАШТИРДИ

10 ёшли Қобилжоннинг ўлдирилиши — тасодифий фожиа эмас, бир ўсмирнинг қуйишқондан чиқиши ҳам эмас.

Россияда сиёсатчилар ва давлат институтлари йиллар давомида шакллантириб келаётган миллатчилик муҳитининг натижаси шундай бўлди. Мактаб боласи “қайси миллатдансан?” деган саволдан кейин ўлдирилди.

Демак, энди миллатчилик вакуумдаги жиноят эмас, оддий ҳолга айланган.

Масалан, фашист Сергей Миронов мунтазам равишда мигрантлар ва уларнинг болалари муаммо эканини, уларга Россия мактабларида “жой йўқ” лигини айтиб келади.

Миллатчилар етакчилари Вячеслав Володин ва Пётр Толстой эса тизимли равишда “бегона” деган тушунчани илгари суриб, уларни чеклаш, ажратиш, сиқиб чиқариш керак деган ғояни тарғиб қилади.

Улар шовинист ғояларини катта минбарлардан бемалол айтишади, уларнинг сўзлари эса ОАВда иқтибос қилинади ва ижтимоий тармоқларда тарқалади. Шундан кейин ҳам кимдир нега ўсмирлар одамларни миллатга қараб ажрата бошлаётганига ва зўравонликни мумкин деб ҳисоблаётганига ҳайрон бўляптими?

Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрыкин гумонланувчиларнинг ижтимоий сабаблари ва профилактикасига эмас, балки миллатга урғу берганда, у ҳам шу риториканинг бир қисмига айланади. Давлат жамиятни инсонга фуқаро ёки бола сифатида эмас, “этник категория" деб қарашни ўргатмоқда.

Бугунги Россия миллий сиёсати интеграцияни эмас айирмачиликни танлади.

Мигрант ёшлар қўллаб-қувватланмайди, улар учун турли тўсиқлар яратилади. Ота-оналар текширувлар билан қўрқитилади. Мактабларда таҳқирловга қарши тизимли иш йўқ, аммо “мигрант таҳдиди”, “мигрантлар хавфи” ҳақидаги сиёсий шиорлар бор.

Шунча ишдан кейин раҳбарлар ўсмирлар радикаллашуви ва шафқатсизлик қаердан пайдо бўляпти, деб ўзларини билмасликка олишади.

Бу тизимда тожиклар қулай нишонга айланди (90-йилларда чеченлар, кейин доғистонликлар билан ҳам шундай бўлган).

Улар иқтисодий жиҳатдан зарур, аммо сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум. Ижтимоий сиёсатнинг мағлубиятини, таълимдаги муаммоларни, экстремизмнинг олдини олишдаги камчиликларни тан олишдан кўра, уларни айблаш осонроқ.

Шунинг учун ҳам бундай фожиалар тезда унутилади. Чунки қурбон — “ўрис эмас”.

Агар тизимли муаммо тан олинса, бу Путин ҳокимиятининг жавобгарлигини тан олиш билан баробар. Депутатлар сўзлари билан қонунийлаштирилган нафрат амалга кўчади. Бугун мактаб йўлагида пичоқбозлик, эртага эса яна янги қурбон. Агар давлат кўз юмавериб, буни “алоҳида ҳодиса” деб аташда давом этса, қон тўкилиши яна такрорланади. Бунинг учун жавобгарлик фақат қотил зиммасида эмас, балки йиллар давомида бундай нафрат учун замин яратганлар зиммасида ҳам бўлади.

Мени қувонтирадиган битта нарса бор. Қобилжон билан боғлиқ фожиа нафақат тожик халқини, балки постсовет ҳудудидаги бошқа миллатларни ҳам чуқур ларзага солди ва бирлаштирди. Дарду мотам бирлаштиради. Одамлар, яшаш жойи, миллати ва диндан қатъи назар, умумий ярани ҳис қилишди - гўё ўзининг яқин инсонларидан бирини йўқотгандек.
Дард билан уйғонган бу ҳамжиҳатлик ҳисси вақтинчалик бўлиб қолмасин. Қобилжон хотираси Марказий Осиё халқлари ўртасида биродарликни мустаҳкамласин. Қардошмиз, биримизнинг оғриғи бошқалар учун бегона бўлиб қолмасин.

(Журналист Сирожиддин Ислом)
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
249😢114👍36🔥4😁2🤯2🎉1
⚡️⚡️⚡️Черчилни ўша гапи - ўша гап: "Коллектив ақлсизлик учун коллектив жазо лозим".

Бу гапни Черчилл фашизм ўлатига чалинган Дрезденни кўрпа кўрпа қилиб бўмбалаш қарорини олганида айтганди.

Кейинги воқеалар кўрсатдики яхши ўрисни ўзи йўқ.

Путинизм бу ўрис ва ўзбекча гапирадиган ўрисқулларни миясини фалаж қилган.

Ëппасига ақлдан озганларни ëппасига жазолаш керак.

Бу Россиянинг энига ва бўйига тенг бўмба ясаб устига ташаш дегани.

Фақат иккита бўмба ясаш керак.

Биринчисида тирик қолган ўрис фашист, ўрисқуллар иккинчи бўмба тагида ўлиши керак.

Ота эналаримиз битлаган кўрпани ëқиб юборишган.


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14159😁19🤬12🔥4🤯3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Алиментдан қарздор ота бошқа хотинининг уйидан топилди

У шаръий никоҳдаги аёлига тегишли кўп қаватли уй балконига яширинган вақтида топилган.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁138😱2221👍10😢8🤬5