ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ОРТИДАН ОММАВИЙ ИШДАН БЎШАТИШЛАР БОШЛАНДИМИ?
2025 йил 15 ва 16 декабрдан, яъни эртага эртадан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб «Баркамол авлод» марказлари директорларини оммавий равишда ишдан бўшатиш жараёни бошланиши белгиланган. Бу ҳолат Президентнинг мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган қарори ижроси баҳонасида қатор жиддий қонунбузарликлар содир этилаётгани ҳақида хавотирли сигналларни юзага чиқарди.
Гап 2025 йил 8 сентябрь куни қабул қилинган “Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ҳақида бормоқда. Ушбу қарорга асосан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги «Баркамол авлод» марказлари негизида Республика «Келажак» марказлари ташкил этилиши белгиланган. Қарорда раҳбар кадрларни танлашда стратегик фикрлаш, замонавий билим ва кўникмалар, рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш каби талаблар қўйилган, аммо амалдаги раҳбарларни мажбурий равишда ишдан олиш ҳақида ҳеч қандай норма мавжуд эмас.
Шунга қарамасдан, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Гапиржановна Каримованинг 2025 йил 30 сентябрда қабул қилган 368-сонли буйруғи асосида жойларда мутлақо бошқа манзара кузатилмоқда. Маълум бўлишича, республика бўйича 200 нафардан ортиқ «Баркамол авлод» марказлари директорларидан мажбурий тарзда ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздириб олинган. Ишдан бўшатиш жараёни айнан 15 декабрь кунидан бошланиши режалаштирилган.
Энг ташвишли жиҳати шундаки, ишдан бўшатилиши кутилган раҳбарлар орасида йиллар давомида соҳага садоқат билан хизмат қилган тажрибали кадрлар, ҳомиладор аёллар, ногиронлиги бор шахслар, оиласида ижтимоий ҳимояга муҳтож аъзолари мавжуд бўлганлар ҳам бор. Бу ҳолат меҳнат қонунчилиги ва инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши сифатида баҳоланмоқда.
Бундан ташқари, янги ташкил этилаётган «Келажак» марказлари директор лавозимлари учун 2000 АҚШ долларидан 5000 АҚШ долларигача бўлган ноқонуний “ставкалар” белгилангани ҳақидаги маълумотлар Элтузга етиб келди. Агар бу иддаолар тасдиқланса, гап алоҳида қарор ижроси эмас, балки Президент қарорларидан шахсий манфаат йўлида фойдаланиш ҳақида кетаётгани ойдинлашади.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига мурожаатлар йўлланган. Мурожаатларда Президент қарори қайси асосда бундай оммавий ишдан бўшатишларга сабаб бўлаётгани, нима учун ваколатли органлар бунгача сукут сақлаётгани ва ким бу жараён учун жавобгар экани ҳақида савол қўйилган.
Янги йил арафасида юзлаб оилаларни ишсиз қолдириш таълим соҳасидаги ислоҳотлар руҳига мутлақо зид экани таъкидланмоқда. Мутахассислар ва жамоатчилик мазкур масала Президент Администрацияси даражасида зудлик билан ўрганилиб, қонун устуворлиги таъминланишини талаб қилмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram |📺 YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
153❤177👍46😱19🤬17😁14🤔11🔥8😢6🎉4
9 ТОННАЛИК ОШ ВА НАЗОРАТСИЗ ОЛОМОН
Бугун соат 16:00 да Хоразм вилояти Хива шаҳридаги “Арда Хива” туристик мажмуасида 9 тонналик палов пиширилди ва бу билан Ўзбекистонда рекорд ўрнатилгани эълон қилинди. Тадбир “катта ютуқ” сифатида тақдим этилди.
Бироқ воқеанинг иккинчи, анча хавотирли томони ҳам бор. Ушбу тадбирга улкан оломон йиғилди, одамлар овқат учун бир-бирини босиб, тартибсизликка йўл қўйилди. Энг ачинарлиси, Ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва Қўриқлаш бўлинмалари шунча куч жалб қилинганига қарамай, жамоат тартибини тўлиқ таъминлай олишмади.
, дейди Элтузга тадбирдан видео юборган шахс.
Рекорд ортидан қувиш, шов-шув қилиб обрў орттириш ортида хавфсизлик, тартиб ва инсон қадри иккинчи ўринга сурилиб қолаётгани очиқ кўриниб қолди.
Бундай “рекорд”лар кимга ва нима учун керак? Агар натижада жамоат тартиби издан чиқса, одамлар хавф остида қолса, бундай намойишкорона тадбирлар жамиятга фойдадан кўра зарар келтирмайдими?

Уруш кетаётган Украинада ҳам овқат учун бунчалик очкўзлик билан оломон ташланмайди
, дейди Элтузга тадбирдан видео юборган шахс.
Рекорд ортидан қувиш, шов-шув қилиб обрў орттириш ортида хавфсизлик, тартиб ва инсон қадри иккинчи ўринга сурилиб қолаётгани очиқ кўриниб қолди.
Бундай “рекорд”лар кимга ва нима учун керак? Агар натижада жамоат тартиби издан чиқса, одамлар хавф остида қолса, бундай намойишкорона тадбирлар жамиятга фойдадан кўра зарар келтирмайдими?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
52❤106😢84🤬51😁33👍16😱15🤔6
ЧИРЧИҚДА ИССИҚЛИК ТАРМОҚЛАРИ АҲОЛИГА МОДДИЙ ЗАРАР ЕТКАЗМОҚДА
"Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг биридан мурожаат йўллаябман. 2023 йилда ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги 10 та кичик ноҳияда жойлашган барча кўп қаватли уйлар иссиқлик манбаи (отопление) билан таъминланган эди. Албатта, бу аҳоли учун муҳим ва керакли ташаббус.
Бироқ ушбу ишлар амалга оширилаётган вақтда мен яшайдиган хонадонга сув тошиб, жиддий моддий зарар етказилган. Шунга қарамасдан, мен бу ҳолатга эътироз билдирмадим.
Орадан вақт ўтиб, бугун - 2025 йил 14 декабрь куни - ўша иссиқ сув қувурлари яна ёрилиб, яна хонадонга сув кириб, яна моддий зарар етказмоқда. Бу ҳолат қувурларнинг сифати паст эканини яққол кўрсатиб турибди.
Энг ачинарлиси, ушбу ишлар аҳолидан ҳеч қандай розилик сўралмасдан, камчиликлар тўлиқ бартараф этилмасдан амалга оширилган. Маълумотларга кўра, БСК раҳбари Садриддин Тожиддинов томонидан иссиқ сув қувурларини ўтказган фирмадан иш сифати текширилмасдан қабул қилиб олинган. Бу қарор ортида қандай манфаатлар ётгани биз учун номаълум.
Бироқ бир нарса аниқ: аҳолига яхшилик қилиш ўрнига, доимий равишда моддий зарар етказаётган бундай иссиқлик манбаи кимга ва нима учун керак? Сифатсиз бажарилган ишлар учун ким жавоб беради?"

❤52🤬46🔥8😢6👍3😁1🤯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аудиодаги овоз Хоразм вилоятидаги Экология атроф -муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Камолиддин Шерматовга тегишли.
Ўзбекистондаги аксар раҳбарлар каби сўкиш, ҳақорат ва босим Шерматовнинг бошқарув услуби. Аудиода у қўл остидаги ходимларни «кўтдан олиб кўтга соляпти.»
«Шерматов ишга келгандан бери қиладиган иши яхши ишлаб турган кадрларни ишдан бўшатиб, умуман мутахассис бўлмаганларни таниш-билишлик, пора эвазига ишга олиш билан овора.»
Жамоанинг таъкидлашича, Шерматов ўзига ёқмаган кадрларни ободонлаштириш ишларига жалб қилмоқда. Аудио ёзиб олинган 13 декабр иш куни булмаса-да, ходимлар мажбурий меҳнатга жалб қилинган.
«Ишласак ҳам сўкиш эшитаверамиз. Мушт билан жавоб бераман десанг, замон кўтармайди. Бу бошлиқ нега кўт деган сўкишни бунча такрорлайверади, ҳайронмиз. Вазирликдаги ҳамма унинг таниши эмиш. Шуларга ишониб катта гапиради» — дейди бошқарманинг жинсий ориентацияси нормал бўлган ходимлари.
Камолиддин Шерматов, сўкинмасдан бошқаришга ақлингиз етмайдими ёки ахлоқингиз?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬96😁66❤55👍17😱10🤯9😢2
Реннесанс таълим университети таъсисчилар ўртасида талош тўпга айланди. Ушбу хусусий университетнинг асосий улушдори (ёки унинг вакили) деб билинган Мўмин Турлибеков профессор-ўқитувчиларга босим ўтказмоқда. Таълим сифатини назорат қилиш ва мониторинг бўлими бошлиғи бўлган Турлибеков ишни ўзига душман деб билган ўқитувчиларни йўқотишдан бошлади.
«Ақли ноқис одам раҳбарликни кўтаролмайди. Турдибеков ҳам катта-кичик давраларда ўзини университет «виждони» деб атаб, бошқа томондан ўқитувчиларни эзади. Ҳар икки гапнинг бирида «мен Афғонда урушганман. Қон кечиб келганман, ҳамманг билан яккама-якка муштлашаман деб пўписа қилади» – дейди жамоа вакиллари.
Турдибековнинг фан доктори мақомига ярашиқсиз «кўча» гаплари сабаб кўплаб ўқитувчилар ишдан бўшаб кетмоқда. Айни дамда Мўмин Турдибеков раҳбарлар фақат унга ишонишини айтиб баттар авжига чиқяпти:
«Қўполлик, ҳайфсанлар, дарсга бостириб кириш – буларнинг бари Турдибековнинг бошқарув услуби. Илмли, зиёли одам эмас, Тош турма назоратчиси бошимизга келганга ўхшайди.»
Турдибеков 2022 йилда «Шимолий Тожикистон топонимларининг тарихий-лингвистик хусусиятлари» мавзусида диссертация ёқлаган. ОАК аталмиш нафталин ташкилот шу диссертация учун Турдибековга фан доктори илмий даражасини берган. Бу ишнинг Ўзбекистон тараққиётига қандай алоқаси бор?
Ишнинг долзарблиги ва амалий фойдаси қандай исботланди? Энг қизиғи ҳудди шу диссертация Тожикистонда икки марта 2010 ва 2018 йилда ёқланган деб таъкидламоқда университет жамоаси.
Университет таъсисчилари руҳан чарчаган, бошқаруви колхоз раиси услубида бўлган, плагиатчи «виждонни» назоратга олиши шарт. Хусусий университени автократ давлатлар каби бошқаришга уриниш – аҳмоқлик.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤68😁58👍19🤬10🤔6😱6🔥3🤯1😢1
Қотиллик АҚШнинг Род-Айленд штати Браун университетидаги отишма чоғида содир бўлди.
Отишма оқибатида ўзбек студенти Муҳаммад Азиз Умурзоқов ўлди.
Отишмада яна 9 киши яраланди ва улардан бирининг ахволи оғир.
Нейрохирург бўлишни орзу қилган Муҳаммад Азиз ëш умрига бир бандит отган ўқ нуқта қўйди.
Муҳаммадзиëни яхши таниган билган 300 дан ортиқ киши пул тўплаб унинг ота онасига беришди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢268❤63🤬10👍6🤔4😁2🤯1
БУХОРО ВИЛОЯТИ СУД ТИЗИМИДА СУДЬЯЛАР МУСТАҚИЛЛИГИГА БОСИМЛАР ҲАҚИДА СИГНАЛЛАР
Бухоро вилояти суд тизимида судьялар мустақиллигига салбий таъсир кўрсатаётган ҳолатлар юзасидан жиддий сигналлар келиб тушмоқда. Суд тизимидаги камчиликларни фактик асосларда ёритиб бораётган материаллар жамоатчилик эътиборини ушбу муаммоларга қаратмоқда.
Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ҳокимияти томонидан ташкил этиладиган турли йиғилишларда вилоят суди раиси иштирок этиши судьялар мустақиллигига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Ушбу йиғилишларда иштирок этувчи айрим ташкилотларнинг судларда кўрилаётган ишлари мавжуд бўлиб, йиғилишга раҳбарлик қилаётган ҳоким орқали аниқ суд ишлари бўйича вилоят суди раиси Учқун Рўзиевга оғзаки “топшириқлар” берилиши қайд этилмоқда.
Келган маълумотларга кўра, ушбу “топшириқлар” асосида айрим суд ишларини кўраётган судьялар чақириб олиниб, уларга иш мазмуни бўйича кўрсатмалар берилмоқда. Бу эса судьяларнинг мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқига жиддий путур етказаётгани таъкидланади.
Бундан ташқари, Бухоро вилояти судининг ўзида хизмат фаолиятига оид доимий йиғилишлар ҳам судьялар орасида норозиликка сабаб бўлаётгани айтилмоқда. Судьяларни тез-тез жамоавий мажлисларга йиғиш, топшириқ бажармаганларни очиқ ёки билвосита босим остига олиш ҳолатлари мавжуд. Натижада айрим судьялар муайян ишлар бўйича адолатсиз қарор чиқаришга мажбур бўлаётгани, бу эса янги эътироз ва норозиликларга олиб келаётгани билдирилмоқда.
Шу муносабат билан судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлигини таъминлаш ваколатига эга бўлган Судьялар олий кенгаши Бухоро вилояти судларига, айниқса фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратиши лозимлиги таъкидланмоқда.

❤58🤬35🔥8😁5🤯2
Сўнгги йилларда ўқитувчи образи жамиятда билим берувчи шахсдан кўра, ҳужжат тўлдирувчи ва ҳисобот топширувчи ходимга айланиб бораётир. Дарсга тайёргарлик кўриш, ўқувчи билан ишлаш ўрнига ўқитувчи вақтининг катта қисми қоғозбозлик, турли электрон платформаларни тўлдириш, навбатдаги текширувга тайёргарлик билан ўтмоқда. Бундан ташқари, малака ошириш курслари, сертификат олиш, балл тўплаш илинжида доимий равишда югуриш ҳам ўқитувчини асосий вазифасидан чалғитмоқда.
Натижада, дарс сифатини ошириш иккинчи ўринга сурилиб, таълим мазмуни эмас, расмий талаблар устувор бўлиб келмоқда.
Биринчи навбатда, ортиқча қоғозбозлик муаммоси ўқитувчилар учун энг катта юкламалардан бири ҳисобланади. Ҳисоботлар, кундаликлар, турли платформалардаги электрон маълумотларни тўлдириш, статистик маълумот тайёрлаш каби ишлар ўқитувчининг асосий вазифаси бўлган дарсга тайёргарликка салбий таъсир қилади. Бу эса ўқитувчининг вақти ва энергиясини талайгина сарфлашга мажбур қилади.
Яна бир муҳим муаммо синфларда ўқувчилар сонининг кўплиги. Айрим мактабларда битта синфда 35–40 нафар ўқувчи борлиги ўқитувчига ҳар бир болага индивидуал ёндашиш имконини чеклайди. Бу эса таълим сифатининг пастлашишига, ўқувчиларнинг дарсга бўлган қизиқиши камайишига олиб келади.
Ўқитувчининг моддий рағбатлантирилиши ва меҳнат ҳақининг етарли эмаслиги ҳам таълим сифатига таъсир этади. Ҳозирги кунда уларнинг меҳнати жамиятда юқори баҳоланишига қарамай, моддий таъминланиш даражаси улар кўрсатаётган меҳнатга мутаносиб эмас. Бу ҳолат кадрлар қўнимсизлигига, ёшларнинг бу касбга қизиқиши камайишига ва соҳанинг жозибадорлиги камайишига сабаб бўлади.
Шу билан бирга, замонавий педагогик технологияларни қўллаш учун зарур бўлган техник таъминот ҳамма мактабларда ҳам етарли эмас. Компьютер, интернет, электрон доска каби жиҳозлар етарли даражада бўлмаган мактабларда ўқитувчилар инновацион усулларда дарс ўтиш имкониятига эга бўлмайди. Бу эса таълим жараёнини замон талаблари даражасида олиб боришга тўсқинлик қилади.
Психологик босим ва чарчоқ ҳам ўқитувчилар учун жиддий муаммодир. Ўқитувчи фақат билим берувчи эмас, балки ўқувчи, ота-она ва мактаб маъмурияти ўртасидаги ўзаро алоқани таъминловчи шахс ҳамдир. Бу эса уларда стресс, руҳий чарчоқ ва ишдан қониқмаслик ҳолатларини келтириб чиқаради.
Ўқитувчилар елкасига юкланган муаммолар йиллар давомида тўпланиб, бугун таълим сифатининг энг заиф нуқтасига айланмоқда. Ортиқча қоғозбозлик, синфлардаги меъёрдан ортиқ ўқувчи сони, етарли бўлмаган маош ва техник таъминот масалалари ҳал этилмас экан, ўқитувчидан юқори натижа кутиш адолатдан йироқ. Таълим тизимидаги ислоҳотлар кўпинча ҳисоботларда гўзал кўринса-да, амалда ўқитувчининг кундалик ишини енгиллаштирмаяпти.
Хориж тажрибаси эса бошқача манзарани кўрсатади. Масалан, Финляндияда ўқитувчилар ортиқча ҳисоботлардан озод қилинган, синфларда ўқувчилар сони кам, маош анча юқори. Сингапурда ўқитувчига ёрдамчи ходимлар ажратилган бўлиб, у асосан таълим ва тарбияга эътибор қаратади.
Шундай экан, ўқитувчини ислоҳот объекти эмас, ислоҳотнинг асосий иштирокчиси сифатида кўриш вақти келди. Акс ҳолда, муаммолар ҳақида гапириш давом этаверади, сифат эса ўзгармайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍183❤74😁12😱8🔥6🤔4😢3
Ўзбекистонда меҳмонхоналар мижозлардан “загс” гувоҳномаси сўрамай қўйган. Шунга қарамасдан, ишқий учрашувлар учун кунлик ижара уйлар бизнеси касод бўлмади. Меҳмонхонада анонимлик йўқ, келди-кетди ҳамманинг кўз ўнгида. Ижара уйни эса телеграмдан топиб онлайн келишиш мумкин.
Самарқанд шаҳрида фуқаро Фазлиддинов Алимжон Аҳмад ўғли ҳам ижара хата бизнесини йўлга қўйган. Ишқий саргузаштлар учун квартира ижараси – 800 минг сўм. Нарх-наво 3 юлдузли меҳмонхонадан қолишмайди.
Бу сердаромад бизнес маҳаллий ИИБни ғашлантирди. 23 яшар тадбиркорга навбатдаги мижозлар 800 минг сўм санаб берганда ички ишлар ходимлари пайдо бўлиб уни қўлга олишди. Самарқанд шаҳар суди Фазлиддинов Алимжонга 10 миллион 300 минг сўм жарима жазосини тайинлади. Бу жаримани «хата» бизнеси учун ўзига хос даромад солиғи дейиш мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁83❤45🤬7👍4🔥3
Янги Ўзбекистон ривожланган мамлакатлардан фақат ўз чўнтагига фойдали бўлган тажрибаларни ўзлаштиришни одат қилган. Масалан, йўллар аҳволи расво – жаҳон стандартига мутлақо мос эмас. Лекин камера, радар, жарималар жаҳон стандартига кўра.
Тиббиёт ҳам фалаж аҳволда. Бирор касални аниқлаштириш учун тўрт-бешта дўхтирга учраш керак. Узоқ туман ва қишлоқ аҳолиси диагностика учун вилоят марказига қатнаб сарсон. Вилоятдаги касал-ўсаллар Тошкентдан нажот излайди. Онкологияни даволаш, диагностика ва касалларга иқтисодий ёрдам масаласи ўлда-жўлда. Ривожланган мамлакатлардан ўрганиш, ўзлаштириш керак бўлган шунча тажриба бор яъни.
Лекин Ўзбекистон ҳукумати яна бир бор фақат ўзига қулай, “соққали” тажрибани ўзлаштиришга қарор қилди. Энди дори-дармон фақат рецепт асосида сотилади. Рецептсиз сотиладиган дорилар сони жуда чекланган. Рўйхатни манбалардан кўриб олишингиз мумкин.
Алишер Қодиров каби овсар депутатлар: “агар дорилар рецепт билан сотилса, қалбаки препаратлар йўқ бўлади. Одамлар доридан наркотик ясаб олмайди. Рецепт шунинг учун керак” деб хитоб қилиши мумкин. Бари сафсата. Сохта дори-дармонни бир-икки монопол амалдорлар олиб киришини, божхоналар бу махсулотни “кўрмай қолишини” жуда яхши биламиз. Доридан ясалган сунъий наркотик баҳонаси ҳам айни мантиқсизлик: одам истаса бир кило қуруқ чойни уч литр сувда қайнатиб ҳам кайфи кучли наркотикка айлантира олади. Шундай экан, ўхшовсиз баҳоналарга ўрин йўқ.
Рецепт талаби эса тиббиётни янада улкан коррупция ўчоғига айлантиради. Тасаввур қилинг, чекка қишлоқдаги касалмандлар қон босими, юрак касалликлари учун дори оламан дея аввал марказдаги дўхтирга учраши керак. Қишлоқ врачлик пунктидаги чаласавод фельдшернинг бунга ақли етмайди.
Рецептлар эса санасига қараб эскириб, дорихона уни қабул қилмай қолади. Яна оворагарчилик, навбат кутиш ва кераксиз анализлар. Дўхтир ҳам беморнинг асл муддаосини билади. Яхши таъсир қиладиган дори ёзиб бериши учун дўхтирни алоҳида рози қилиш керак.
Шамоллаш, грипп мавсумида хроник касалликлар кучайиши маълум. Беморлар шунда нима қилади? Тирбанд поликлиникага бориб ишдан қолиб навбат кутадими? Ёки таниш-билиш дўхтирларга биттагина рецепт ёзиб бериши учун пул қистирадими?
Бундай коррупция ҳолатлари ҳатто АҚШда бор. Масалан, ўзбек мардумлар ватан қилган Пенсилванияда Собиқ СССР ҳудудидан борган дўхтирларни “рози қилиб” рецепт ёздириб олиш мумкин. Ўзбекистондан юборилган дори запаси тугаб қолганда, ватандошларимиз унча жиддий бўлмаган, бироқ рецептурали дориларни шундай қилиб олишади. Бу борада қўлга тушиб қамалган дўхтирдан кўра, рецепт ортидан билдирмай қўшимча даромад қилиб юрганлар кўп. Рецептлар ҳатто АҚШда сотилса, Ўзбекистонда бу коррупцион бизнес қай даражага етишини тасаввур қилиб кўринг.
Ўзбекистонда тизимли жиноят олами ички ишлар билан изчил ҳамкорликда ишлашини пистачи Сапура опа ҳам билади. Кўча авторитети Бахти Ташкентский “Мени ИИБ кўчага назоратчи қилиб қўйган” деганди суд мажлисида. Демак, дори рецептини пулга сотиш истиқболда жиноий схемага айланади. Айрим (маълум) кимсалар аптекадан дорини оптом сотиб олиб, кўчада рецептсиз сота бошлайди. Компьютер назорати, электрон тизим четлаб ўтилади. Сохта дори биснезининг ҳақиқий масштабини ана ўшанда кўрамиз.
Ҳали барча ҳудудлар етарлича диагностика аппаратлари ва мутахассислар билан таъминланмаган, тиббий суғурта тизимини йўлга қўйилмаган. Даволаниш учун ордер олишнинг ўзи бир жиноий коррупция схемаси. Шу шароитда дориларни рецепт билан чеклаш халқни очиқчасига қатағон қилиш билан баробар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍167❤77😁13🤬9🔥5🤔3😍2⚡1
Фарғона вилоятида 36 ёшли эркак М.Т. хотини Ш.Т. ни кимсасиз жойга олиб бориб, уриб, тириклайин ёқиб юборган. У буни хотинининг хиёнати сабаб қилганини иддао қилган.
Тергов маълумотларига кўра, эркак узоқ вақт давомида рафиқаси билан рашк туфайли жанжаллашиб келган. Воқеа содир бўлган куни соат 12:00 атрофида эр-хотин ўртасида яна жанжал келиб чиққан. Айбланувчи аёлни уйдан куч билан олиб чиқиб, Матиз автомобилига итариб юборган, шундан сўнг бир литр бензин сотиб олиб, машинага олиб кирган.
У хотинини кимсасиз жойга олиб чиқиб, ўз жонига қасд қилиш нияти борлигини айтиб, онаси учун видео ёзиб беришини талаб қила бошлаган. Рад жавобини олгач, эркак жабрланувчини аёвсиз калтаклаган, ўзини эса ўткир жисм билан жароҳатланган. Шундан сўнг аёлини бензин сепиб, ёқиб юборган. Жабрланувчи ёнидан оқиб ўтаётган дарёга ўзини ташлаб, қочишга уринган. Аёлни шу атрофда ишлаётган деҳқонлар кўриб қолишган ва уни сувдан чиқариб, ёрдам беришган. Аммо кеч эди.
Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, бир неча кундан сўнг оғир куйиш оқибатида вафот этди.
Суд айбдор М.Т ни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди (Ўта шафқацизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Фарғонада эркак хотини ва икки нафар ёш боласини ўлдирганди. Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланганди. Бухорода эр хотинини рашкдан буғиб ўлдирган эди. Эр 13 йил озодликдан маҳрум этилганди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬80❤79😢25😱23👍5🤔1😍1
Bild нашрининг ёзишича, гап уч нафар марокашлик, бир нафар мисрлик ва бир нафар суриялик шахслар ҳақида кетмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, улар автомобилда одамлар орасига бостириб боришни режалаштиришган. Теракт Баварияда амалга оширилиши кўзда тутилган.
Гуруҳ ичида мисрлик шахс диний жамоа етакчиси бўлгани ва қолганларни ҳужумга ундагани айтилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬46😱29❤24👍4🤯2
12 декабрь куни Россия ҳарбий кучлари Қора денгиз акваториясида Туркиянинг озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган кемасига ракета билан зарба берди.
Туркияга тегишли бўлган «Kuruoglu» савдо кемаси бортида бир неча манбаларга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, асосан помидор бўлган.
Хабарларда айтилишича, кема Россия Федерацияси Қуролли Кучлари учирган ракетанинг нишонига айланган. Оқибатда кеманинг корпусига зарар етди, лекин экипаж аъзолари орасида жиддий жабрланганлар йўқ.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ҳодиса юзасидан норозилик билдириб, бу ҳаракатни халқаро ҳуқуқни бузиш ва савдо кемаларининг хавфсизлигига таҳдид деб баҳолади. Расмий Анқара бу масалада Россиядан тезкор тушунтириш ва хавфсизлик кафолати талаб қилди.
Расмий Москва бу ҳодиса юзасидан аниқ ва очиқ изоҳ бермади. Айрим ҳарбий манбалар нишон «хато» олинганини тан олмоқда. Бироқ бу иддаолар ҳам ҳали расман тасдиқланмади.
Бундай «хато»лар халқаро муносабатлардаги кескинликни ошириб, озиқ-овқат етказиб бриш занжирларига салбий таъсир кўрсатади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤86🤬30👍20😁11😱3😢3