Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ҚЎҚОН ТАЪЛИМИДА ТАНИШ-БИЛИШЧИЛИК ОЧИҚ КОРРУПЦИЯГА АЙЛАНДИ
Қўқон шаҳар таълим тизимида раҳбар тайинлаш амалиётида қонун бузилиши ва манфаатдорлик авж олгани айтилмоқда. Вазирлар маҳкамасининг 861- қарори талабларига қарамай, менежер сертификатидан йиқилган, апелляциядан ҳам ўтолмаган, ҳатто 10 миллион сўм тўлаб ҳам тестдан ўтмаган Гўзал исмли шахс ММТ мудири И. Мирзаева билан дугоналиги сабаб 30-мактабга яна директор қилиб қўйилгани иддао қилинмоқда.
Гўзал олдин 12-мактабда директорлик қилган даврида ўқитувчилар билан жанжаллашиб, боқувчиси йўқ ходимларни қонуний асоссиз ишдан бўшатгани, турмуш ўртоғи Иқболни мактабга “замдиректор” қилиб олиб кириб, жамоага босим ўтказгани, ўқитувчиларни милицияга бериш билан қўрқитгани таълим жамоаси томонидан тасдиқланган. 12-мактабда директорликка сертификати бор номзод кенгашдан ўтган бўлса ҳам, Мирзаева Гўзални “эски таниш” сифатида яна қайтариб тайинлаган.
Қўқонда таълим ходимлари “мудир И. Мирзаева ва бошқарма бошлиғи Долимов қонундан қўрқмай ишлаяпти”, деб норозилик билдирмоқда. Уларнинг айтишича, Прокуратура ҳам, ИИБ ҳам раҳбарларга ён босиб, мурожаатларни текширмасдан ёпиб қўяётган кўринади. Бу ҳолат тизимда адолат ва назоратнинг йўқолганини кўрсатади.
Шу билан бирга, Ёқутхон исмли шахс 33-, 16- ва 38-мактабларга сертификатсиз директор қилиб тайинланиб, тўрт йилдан бери бирор имтиҳондан ўтмасдан ишлаб келаëтгани ҳам таълим жамоасида катта эътирозларга сабаб бўлган. Қўқон таълимидаги бу ҳолатлар қонунлар бир томонда, таниш-билишчилик бошқа томонда эканини яна бир бор очиқ намоён қилмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram |📺 YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤58😁26🤬14👍7🔥4😢2
Ҳурматли Элтуз канали, Чортоқ туман соғлиқни сақлаш бўлимининг музлаб қолган жамоаси мурожаат қилмоқдамиз.
Бўлимда касаллар кўп. Ҳаммамиз устки кийимларда, қалин куртка-палтоларда юрибмиз. Ходимлар ўз ёнимиздан пул йиғиб касаллар ётадиган палаталарга электр иситгичлар сотиб олдик. Бу ҳам хавфли нарса, лекин иложимиз йўқ. Беморлар бундай совуқда тузалолмайди.
Бош врач Маҳмудов ҳар икки гапининг бирида ДХХдаги акахонларини рўкач қилиб бошқарма бошлиғи билан тилини бир қилиб олган. Касалхонага анча кўмир ажратиляпти, бироқ ҳамма бўлимлар совуқ. Муолажаларда қийналяпмиз.
Чортоқ тиббиёт бирлашмаси тажриба синовга тушди деб қанча маблағларни бош врач ва бошқарма бошлиғи ўзлаштириб юборди. Электрон ДМЕД даги ишни бажар деб талаб қилгунча иссиқликни жойига қўйиб қўйишсин.
Туман ҳокими камерачи билан келади, номига иссиқлик котёли ёнида расмга тушиб кетади – ғирт майнавозчилик.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан мурожаатимизга беэътибор бўлмасликни илтимос қиламиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤50😁18😢14👍13🤬11🤯2⚡1
Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегарадош Қибрай туманида йўллар аҳволи жуда ачинарли. Маҳаллий аҳоли ҳам опен бюджет лойиҳасида асосан йўлларни яхшилаш мақсади билан қатнашади.
Туманидаги муаммоли йўллардан бири Узумзор маҳалласини Чирчиққа боғлайди. Режа бўйича ушбу йўл 2023 йилда фойдаланишга топширилиши керак эди. Мана 2026 йилга ҳам саноқли кунлар қолди, бу йўлни 2023 йилда битирамиз деган афишалар юлиб олинган, йўл юзига тупроқ тўкиб ёпиб қўйилган.
«Шу йўл қачон битаркан деб сўрагани Қибрай туман ҳокими қабулига бордик. Ҳоким эса «мана, мани онам уйда ўтиради. Ҳеч қаерга шикоят қилиб чиқмайди. Сизлар ҳам уйда ўтиринглар» деб жавоб берди. Ҳеч биримиз бундай жавоб кутмагандик. Биз йўл ҳақида гапирдик, ҳокимни онаси билан нима ишимиз бор? Шуям жавобми?» – дейди маҳаллий аҳоли Элтузга мурожаатида.
Ҳа энди, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев «тандирда нон ёпган аёл рак бўлмайди» деб алжираб тургач, кичик бир туман ҳокимидан нима кутиш мумкин?
«Опен бюджетда ютсак ҳам ҳолат ўзгармайди. Шу торгина йўлни текислаб қўйишади холос. Лекин йўлни кенгайтириш кераклиги, ҳеч бўлмаса 4 полоса зарурлиги бирор мутасаддини қизиқтирмайди. Йўл бўйидаги уй эгалари ерни «захват» қилаверганидан йўллар йилдан йилга торайиб кетган. Туман маъмурияти бу ишларга вилоят ҳокимлиги пул ажратиши керак дейди. Вилоят ҳокимлигига мурожаат қилсак – бюджетда пул йўқ, бу йўллар ҳарбий база балансида, ўшалар тўғирлайди деб қайтариб юборишади», – дейди аҳоли.
Дарҳақиқат, туманда йўл инфратузилмаси талабга жавоб бермайди. Қибрай марказини Тошкент шаҳрига боғловчи йўл жуда тор, мошиналар сони эса ортиб бормоқда. Тошкент ва Қозоғистон ўртасида юк ташиш ҳам айнан Қибрай орқали амалга оширилади. Катта юк мошиналар қатнайдиган, Май қишлоғидан Маданият маҳалласи, Юнусободгача бўлган йўл бор йўғи икки қатордан иборат – эрталаб ва кечқурун илонизи йўлларда тирбандлик сабаб ҳаракат секинлашади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги бу йўлларни кенгайтириш бўйича жамоатчиликка ҳеч қандай истиқболли режа тақдим этмаган. Демак, ҳали узоқ вақт аҳвол ўзгармайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤69😁29🤬14👍9🤯1😱1
Қибрай тумани Қўриқлаш бўлими ходимларидан тоифа учун мажбуран пора йиғилмоқда.
«Ҳар доим шу аҳвол. Жисмоний норматив топширамиз, тест ечамиз. Лекин барибир пул бермасак тоифа ололмаймиз. Ўзи ойликни зўрға етказамиз. Бунинг устига ҳали таътил пулимизни ҳам тўлаб беришмади – бошқарма бошлиғи Нортожиев қўл қўймаяпти» – дейди қўриқчилар.
Давлат бюджетидан тақсимланган пулни ўз ҳақдорига вақтида топширмасликдан мақсад нима? Ходимларни руҳан эзиб сарғайтиришми, жаноб Нортожиев?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁35❤32🤯8🤩5👍1🎉1
ТОШКЕНТДА 31 ЯШАР ЙИГИТ ОПЕРАЦИЯ ВАҚТИДА ВАФОТ ЭТДИ
Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қорақамиш массивида жойлашагн хусусий клиникада 31 ёшли Дилмурод Ҳакимов бурнини операция қилдириш жараёнида вафот этган.
Қариндошларининг сўзларига кўра, тадбиркорлик билан шуғулланган Дилмурод Ҳакимов операция хонасига тахминан 11:30 да олиб келинган ва кейинчалик маълум бўлишича, у тахминан шу вақтда вафот этган.
Яқинларига беморнинг ўлими ҳақида бир неча соатдан кейингина хабар беришган ва буни операция бошланишидан олдин юрак тўсатдан тўхтаб қолгани билан изоҳлашган.
Марҳумнинг аёлининг тахминига кўра, ўлимга наркознинг ҳаддан ташқари кўп берилиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Текширув натижаларини кардиологга Телеграм орқали юборганини ва Дилмурод Ҳакимовнинг юраги нормал ҳолатда экани ҳамда операцияга қарши кўрсатмалар йўқлигини тасдиқлаганини, бироқ кейинчалик ёзишмалар ўчириб ташланганини айтган.
Дастлабки тиббий маълумотларга кўра, ўлим анафилактик шок ва номаълум сабабга кўра юрак тўхташи туфайли содир бўлган.
Суд-тиббий экспертизасининг якуний хулосаси ҳали тайёр эмас. Прокуратура терговга қадар текширувни бошлади. Шу билан бирга, клиника ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда лицензиясиз хизматлар кўрсатувчи хусусий клиникалар аниқланганди. Шунингдек, мутахассислар томонидан минглаб қонун бузилиши ҳолатлари қайд этилган.

😢73❤68🤬33😱7🤯4👍1
Наманган вилояти Чуст туманида мошина савдосига банкнинг сохта «таъминотчилари» аралаша бошлади.
Фирибгарлик схемасидан жабр кўрганлар бу борада ИИБга бир неча бор мурожаат қилишди. Бироқ иддаоларга кўра, ички ишлар ходимлари жиноий иш очмасдан, масалани босди-босди қилишга уринмоқда.
«Банкнинг сохта таъминотчилари кредитга мошин олиб, сўнг нақд пулга бозорда сотишади. Пул зарур бўлиб қолди, 3-4 кунда расмийлаштириб бераман деб мошина сотишади. Шу билан мошина ҳам, пул ҳам йўқ бўлади» – дейди жабрланганлар.
Чув тушган харидорлар ИИБга расман шикоят аризаси билан мурожаат қилганда, ички ишлар ходимлари уларнинг ўзига босим ва тазйиқ ўтказган:
«Фирибгарларнинг орқасида кучли ва қудратли кимдир бор. Чунки банклар ҳам, ички ишлар ҳам қўл қовуштириб ўтиришибди. Қўлдан мошин олиш ҳам хавфли бўлиб қолди.»
Маҳаллий ИИБдан садо чиқмаслиги тайин, масалага республика миқёсидаги куч ишлатар тизим вакиллари аралашуви зарур.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤57😢16👍12🔥3😱3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Кучайиб бораётган коррупция ва чегарадаги тартибсизлик ҳақида изқуварлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва масъул вазирликлар ниҳоят бир эшитса яхши бўлар эди.
Қозоғистонга туризм ёки иш билан ўтаётган ёки Қозоғистон орқали уйига қайтаётганларнинг кўпи бир хил шикоят қилади. Айниқса, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари “Б. Қонысбаев” ва “Қапланбек” каби ўтказиш пунктларида ноқонуний тўловлар талаб қилинаётганидан нолишади.
Одамларнинг айтишича, Қозоғистон постларига киришда 1000 тенге, автомобилни рентгендан ўтказиш учун божхона ходимига 5000 тенге, чиқишда яна 1000 тенге “ставка” белгилаб қўйилган. Навбатни тезлаштириб беришини ваъда қилган “толкач”лар ҳам бор, уларда ҳам ўз “ставка”си бор. Агар рози бўлмасангиз, сунъий навбат, турли баҳона ва қийинчиликка дуч келишингиз муқаррар.
Туркистон вилояти ЙПХ ходимлари ҳақида ҳам шунга ўхшаш шикоятлар бор. Хорижий машиналарни турли баҳоналар билан тўхтатиб, 5 мингдан 15 минг тенгегача пул талаб қилинади, деб ёзади ҳайдовчилар.
Бу хабарлар расмийлар томонидан текширилиши керак. Чунки чегара - давлатнинг юзи. У ерда адолат ва қонунийлик бўлмаса, кўпчиликнинг ишончи йўқолади. “Қис” дейдиган масъул чиқмаса, бу муаммо янада чуқурлашаверади.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram |📺 YouTube
Қозоғистонга туризм ёки иш билан ўтаётган ёки Қозоғистон орқали уйига қайтаётганларнинг кўпи бир хил шикоят қилади. Айниқса, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари “Б. Қонысбаев” ва “Қапланбек” каби ўтказиш пунктларида ноқонуний тўловлар талаб қилинаётганидан нолишади.
Одамларнинг айтишича, Қозоғистон постларига киришда 1000 тенге, автомобилни рентгендан ўтказиш учун божхона ходимига 5000 тенге, чиқишда яна 1000 тенге “ставка” белгилаб қўйилган. Навбатни тезлаштириб беришини ваъда қилган “толкач”лар ҳам бор, уларда ҳам ўз “ставка”си бор. Агар рози бўлмасангиз, сунъий навбат, турли баҳона ва қийинчиликка дуч келишингиз муқаррар.
Туркистон вилояти ЙПХ ходимлари ҳақида ҳам шунга ўхшаш шикоятлар бор. Хорижий машиналарни турли баҳоналар билан тўхтатиб, 5 мингдан 15 минг тенгегача пул талаб қилинади, деб ёзади ҳайдовчилар.
Бу хабарлар расмийлар томонидан текширилиши керак. Чунки чегара - давлатнинг юзи. У ерда адолат ва қонунийлик бўлмаса, кўпчиликнинг ишончи йўқолади. “Қис” дейдиган масъул чиқмаса, бу муаммо янада чуқурлашаверади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤92👍88🤬21😁6🔥3😢3⚡1🤯1
«Сеники, меники, ҳаммамизники» деган ярим чин, ярим ёлғон шиор остида янгиланган Конституциямизнинг туғилган кунида прокурор ва судялар зўр бериб байрам қилади. Лекин нега шу байрамга халқнинг қонун қаршисидаги вакили бўлган адвокатлар жалб қилинмайди?
«Адвокатура – адлия тизимининг ўгай ўғлидек. На байрамда, на расмий тадбирларда бизга ўрин берилмайди. Адлияда адвокатлар стратегик ҳамкор эмас, «иш юритиш жараёнида иштирок этувчи шахс» деб қаралади» – дейди соҳа мутахассислари.
Одамлар прокурорнинг барчасига потенциал порахўр, адвокатларга эса шу прокурор чизган чизиқдан чиқолмайдиган қўғирчоқ деб қарайди. Афсуски, ушбу муносабат асосли ва мавжуд бўлишга ҳақли. Конституциянинг асосий мақсади – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш. Бу вазифани амалда бажарадиган энг муҳим бўғим эса – адвокатлар.
Қонунчиликка оид байрам, тадбир ва ҳар қандай расмий жараёнларда адвокатларга пойгакдан эмас, давра тўрига яқинроқ бирор жой бериш лозим.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55❤49😁8🤬4🤔1
Ғарб мамлакатларида насронийлар мавлуди (Исонинг туғилган куни – рождество) байрами муносабати билан озиқ-овқат дўконларида, супермаркет ва гипермаркетларда мегаакциялар ташкил қилинмоқда.
Озиқ-овқат, гўшт ва сут маҳсулотлари ва бошқа емиш-ичмиш маҳсулотлари ўз нархидан 3-4 баробарга арзонлаган.
Тушуниш учун баъзи мисоллар:
-Лупрак сарёғи 200 г ўз нархи 31 крон, байрам акциясида 8 крон;
-Тухум 15 та дона 37 крон
Акцияда - 10 крон;
-Апельсин ё мандарин килоси 20-25 крон. Акцияда 2 килоси 10 крон;
- Соусли тузлама балиқ 40 крон
Акцияда 15 крон ва ҳоказо.
Барча дўконлар байрам арафаси нархларни кескин тушириб юборган. Нарх-навони кўтариш учун ҳайит ва рамазонни кутадиган ўзимизнинг қоракўз мардумлар бунга нима муносабат билдиради?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍217❤73😁39😢14
⚡️САУДИЯ АРАБИСТОНИДА “ЮҚОРИ ДАРОМАДЛИ ҒАЙРИМУСУЛМОНЛАРГА” ИЧКИЛИК СОТИШГА РУХСАТ БЕРИЛДИ
Шариат қонунчиллиги билан мақтанадиган Саудия Арабистонида 70 йилдан бери ёпиқ турган алкогол сиёсатида қаттиқ юмшаш кузатилди. Энди ойлик даромади 50 минг риёлдан юқори бўлган ғайримусулмон хорижликлар Риёздаги ягона лицензияли алкоголь дўконига кириб, бемалол савдо қилиши мумкин.
Бу дўконга кириш учун даромад ҳужжати талаб қилинади. Ҳар бир харидор учун баллли истеъмол лимити ҳам жорий этилган — “оз-оз, лекин назорат остида” деган сиёсатга мос.
ОЛДИН ФАҚАТ ДИПЛОМАТЛАРГА ЭДИ — ЭНДИ ПУЛИ БОР ХОРИЖЛИККА ҲАМ БЎЛАВЕРАДИ
Илгариги тартибда алкоголь харид қилиш ҳуқуқи фақат дипломатик ходимлар ва премиум виза эгаларига берилган. Янги қоида эса “юқори даромадли” хорижликларнинг эшигини кенг очди.
Амалда бу Саудиянинг ёпиқ алкоголь бозоридаги энг катта силжишлардан бири.
ИСЛОҲОТМИ ЁКИ БОЗОР ТАЛАБИ?
Расман маълумотга кўра, Саудия ушбу қадамни мамлакатга келаëтган сармоядорлар ва малакали мутахассисларни ушлаб қолиш учун қилаётган экан.
Шу билан бирга, 2026 йилга қадар Жидда ва Заҳронда ҳам лицензияли дўконлар очилиши режалаштирилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, мамлакат ичкиликка йўл очмади, фақат ким ичиши мумкинлигини пул билан белгилаб қўйди.

1❤94😁53🤬19👍7🤯4🤔3😢2🎉2🔥1😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шу кунларда мустақиллик даврида туғилган ëшлар орасида «СССР яхши эди» деган чўпчак урчиган.
СССРнинг ëвузлик империяси бўлгани, инсонлар эркин ва бахтли яшайдиган давлат эмаслиги ўз вақтида китоб қилиб ëзилган, кино қилиб ишланган. Фақат Каримов даврида кўршапалак бўлиб қолган йўқотилган авлод буни билмайди.
1987 йили Ўзбекистон ССРда 240 хотин ўзига ўт қўйган эди. Бундан олдинги йилларда ҳам хотин-қизлар ўзига ўт қўйган, амммо фақат Горбачев ошкоралиги пайтида бу ҳақда очиқ гапирилди.
Таниқли киноҳужжатчи Юрис Подниекс СССР парчаланиши ҳақидаги фильмида бунга алоҳида ўрин берган.
Киночи Ўзбекистонни қаричма-қарич кезиб ўша даврнинг жаҳаннам каби манзарасини кино тасмада муҳрлаб қолдирди. Агар тирик бўлганида кинорежиссёр Юрис Подниекс 5 декабр куни 75 ëшга кирган бўларди.
Михаил Горбачёв бошчилигидаги озодлик даври – Перестройка пайтида уни 1986 йилда суратга олинган «Ёш бўлиш осонми?» ҳужжатли фильми машҳур қилди.
1988 йилда ушбу фильм учун Юрис Подниекс Кремль саройида СССР Давлат мукофоти билан тақдирланди.
1989–1991 йиллар оралиғида Подниекс «Биз» номли 5 қисмдан иборат ҳужжатли сериал устида ишлади. Ушбу лойиҳа Буюк Британия телевидениеси буюртмаси асосида яратилган. Фильм Перестройка давридаги совет жамиятининг муаммолари ва СССР парчаланишидан олдинги воқеалар ҳақида ҳикоя қилади. Буюк Британия телевидениесида у «Hello, Do You Hear Us?», АҚШда эса «Soviets» номи билан намойиш этилган.
Юрис Подниекс бутун Иттифоқ бўйлаб сафарларга чиқиб, бу воқеаларни тасвирга олишга ҳаракат қилди. Суратга олиш жараёни жуда чўзилиб кетди ва фильм бутунлай бошқа мазмун касб этди.
Монтаж ишлари Британиянинг Бирмингем шаҳрида олиб борилди. Тасвирга олинган материал жуда кўп бўлиб, уни битта телефильмга сиғдиришнинг иложи йўқ эди.
Подниекс продюссерларга 10 соатлик монтаж вариантини тақдим этди. Пировардида фильм 5 соатгача қисқартирилди ва бу фильмнинг ярим соати ўзини ëққан ўзбеклар ҳақида эди.
1989 йил декабрда Британия матбуотига берган суҳбатида Юрис Подниекс СССРнинг дўзах эканлиги ҳақидаги фильмни чет эл тақдимоти мураккаб бўлганлигини айтган эди:
«Фильмни инглиз тилига таржима қилиш жуда қийин бўлди. Мен ҳар доим ҳамма одамлар ўз тилларида гапиришини хоҳлаганман: ўзбеклар ўзбекча, арманлар арманча, латишлар латишча, руслар эса русча гапирарди. Мен уларга шуни кўрсатмоқчи эдимки, биз фақатгина Россия эмасмиз, биз ундан каттароқ, мураккаброқ тузилма эдик.
Инглиз тили империя тили бўлгани учун ва уларнинг ўзларида ҳам Шотландия, Уэльс, Ольстер каби муаммолари, мустамлакалари бўлганлиги сабабли, тилнинг ўзига хос жиҳатлари бор. Масалан, инглиз тилида «миллий ўзликни англаш» деган тушунча йўқ. Улар «миллийлик»ни фақат «миллатчилик» маъносида, яъни салбий тусда ишлатишади. Ҳатто «миллат» деган тушунчанинг ўзи ҳам шубҳали оҳангга эга.
Инглиз тилида «руҳий азоб» деган иборани ҳам аниқ ифодалаб бўлмайди — буни инглизча тўлиқ айт ишнинг имкони йўқ. Шу сабабли кўп нарсаларни тушунтириш имконсиз бўлиб қолади… Ва бу бутун жараёндаги энг оғир, энг азобли дақиқалардан бири эди.»
Орадан шунча йил ўтиб бу фильмни қайта кўриб Янги Ўзбeкистон ҳам хотин-қизлар учун жаҳаннам бўлиб қолаëтганини ҳақиқатини қайта ҳис қилдим.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤131😢33🤬18😁16👍12🤔4🔥3
⚡️⚡️⚡️Расул Кушербаевни «туршак» деб ҳақоратлаган Хуррам блогер 20 млн 600 минг жаримага тортилди...
👍348😁98🔥16❤6😢4🤔2⚡1🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХУДО БИР АСРАБДИ КАРИМ АКАНИ!
Диктатор мустабид Ислом Каримов қизи Гулнорани журналистга бермоқчи бўлган.
Таниқли журналист Карим Баҳриев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов билан учрашувлари ҳақида гапирди.
Унинг эслашича, бир сафар Каримов унга тўнғич қизи Гулнорага уйланиш таклифини берган.
Бунга жавобан Баҳриев “тошкентлик қизга” совчи қўйгани, совчилар орасида давлат маслаҳатчилари ҳам борлигини айтган.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram |📺 YouTube
Диктатор мустабид Ислом Каримов қизи Гулнорани журналистга бермоқчи бўлган.
Таниқли журналист Карим Баҳриев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов билан учрашувлари ҳақида гапирди.
Унинг эслашича, бир сафар Каримов унга тўнғич қизи Гулнорага уйланиш таклифини берган.
Бунга жавобан Баҳриев “тошкентлик қизга” совчи қўйгани, совчилар орасида давлат маслаҳатчилари ҳам борлигини айтган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁173❤59🤬33🤔7👍5🤯4😍2😢1
«Тошкент Вино Комбинати» АЖ — мамлакатдаги энг йирик вино-алкоголь ишлаб чиқарувчи корхона. 1867 йили рус саноатчиси И.И. Первушкин томонидан асос солинган. Орадан 150 йилдан ортиқ вақт ўтди: шўролар давлати тузилди-парчаланди, Ўзбекистон мустақил бўлди.
Ҳозирда мамлакат Янги Ўзбекистон ғояси асосида олға илдамлаётган бўлса-да, комбинат узоқ йиллик бошқарувчиси Мурабит Махмудов («Дўстлик» ордени билан тақдирланган) билан ҳали-ҳануз мустамлакачилик даври таъсиридан узилолмаётгандек. Балки қўмсаётгандек туюлади.
Мамлакатда давлат тилининг нуфузини ошириш ва миллий брендларни шакллантириш бўйича кенг кўламли сиёсат юритилаётган бир пайтда, комбинатнинг расмий веб-сайтида ўзбек тили умуман мавжуд эмас. Ахборот фақат рус ва инглиз тилларида тақдим этилади. Бу нафақат корпоратив масъулиятсизлик, балки давлат сиёсатига очиқ зиддият ҳисобланади.
Энг баҳсли жиҳатлардан бири, корхона ўз маҳсулотларини номлашда ва бренд яратишда мустамлакачилик атрибутларидан кенг фойдаланиб келишида. Ҳозирда «Русская империя» номини патентлашга киришгани ҳам бунга яққол мисол. Мустақил Ўзбекистонда фаолият юритувчи йирик комбинатнинг империя даврини тарғиб этувчи бренд яратиши жамиятда табиий равишда кескин саволлар туғдиради.
Стратегик тармоқдаги корхоналар миллий манфаатга хизмат қилиши керак. Бироқ Тошкент Вино Комбинати тил сиёсати, брендинг ва корпоратив йўналишда мамлакатнинг XXI асрдаги йўналишига эмас, балки 19 аср қолдиқларига яқин ҳаракатланаётгандек тасаввур уйғотмоқда.
Ўзбекистонда миллий брендлар ва давлат тилига эҳтиром талаб қилинаётган бир вақтда, йирик корхоналар ҳам замон, сиёсат ва жамият талабларига мос равишда ўзгариши шарт. «Империя» руҳини тарғиб қилиш эса бу йўлдаги энг катта орқа қадамдир.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤112🤬47👍15😁15🤔2😱2⚡1🔥1
Саудиядаги яширинча ароқ қора бозорида нархлар шитоб билан пастга шўнғидт. Саудияда товуқ дўнар сотадиган баъзи юраги отни калласидай ўзбеклар ароқ контрабандаси билан ҳам шуғулланади. Уларга яқин келиб «калит» сўзни айтсангиз тоза шотланд вискиси ëки финландиянинг Абсолют водкасини Зам-зам рекламаси туширилган сўмкага солиб прилавка тагидан узатади.
Рискли ва ризқли бу бизнес тагига сув кетди. Гап шундаки, Тангрим севган валиаҳд шахзода Салмон (Яратган у кишидан рози бўлсин) махсус фармони ҳумоюний олий билан мамлакатда ароқ сотиш кўламини ва ароқ сотиб олишга изн берилганлар қамровини ашинча кенгайтирди.
Биринчи декабрдан бошлаб ойига камида 50 минг риëл ойлиқ оладиган ҳар қандай чет элллик (ўзбеклар ҳам албатта) Риëд шахридаги махсус изнли ароқ дўконидан спиртли ичимлик сотиб олиши мумкин.
Бундан олдин бу шаърий ҳуқуқ дипломат ва «премиюм виза» эгаларига берилган фақат.
Саудия турмушини ичдан билган Ҳасан Аламутининг ëзишича, шу кунларда Саудия ватандоши бўлган бой араблар чет элликлар билан билла ароқ дўконга кириб ашинча ароқ, қизил шароб ва вискиларди «чет эллик сотиб олди» деган форточка билан ҳарид қилиб ëтибди.
Аламутига кўра, араблар «элликбой» деб атайдиган элик ëшни урган араблар орасида Денов арақ зовут чиқарган «Янги Ўзбекистон» премиум арағи ашинча машхур бўлибди.
Йиллар давомида толиблар қалбини забт қилган Денов арағи юрт ошиб, қадди баланд бўлмоқда.
Ош бўлсин. Деновди арағини ичган чумчуқ Маккатиллога қайтиб келишга куч қудрат топар экан.
Саудияда сартарошлик қиладиган ўзбеклар яхши биладики, ковид эпидемиясига қадар сартарошхонада таркибида спирт бўлган одеколон ишлатиш мумкин бўлмаган.
Ковид пайтида қора тош турган Масжид-ул ҳарам майдонини таркибида спирт бўлган суюлик билан тозалашга изн берилди.
Тарихий Зам-зам булоғи ҳам хлор қўшилиб тозалаб турилиши ҳақида махсус фармон бор.
Чўпчак ўз йўлига, аммо миллионлаб турист келадиган юртда саломатлик масаласида илмга устунлик берилади.
Бугуннинг мақоли: «Бўлай десанг мустақил, Сауд билан юзта қил.»
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤84😁50👍21🤬15🤩3🎉2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мингбулоқ туманида содир бўлган фожеа йиллаб йиғилиб келаётган эътирозларни портлатиб юборди. Фуқароларнинг айтишича, Электр тармоқлари корхонаси раҳбари Бобиржон Ғуломқодиров манфаат излаб, Жамошуй шаҳарчасидаги Халқ таълими бўлими ҳудудига, фуқаролар ҳаракатланадиган очиқ жойга ноқонуний подстанция ўрнатган. Ҳеч қандай ҳимоясиз, ҳеч қандай хавфсизлик талабларисиз. Унинг оқибатида эса – мурғак бола икки қўлидан айрилди.
Бу подстанциянинг жойи нотўғри танлангани ҳақида тегишли идораларнинг хулосалари бор, дейди маҳалла аҳли. Лекин, айтишларича, ҳеч ким Ғуломқодировга “буни нега қилдинг?” деб сўрашга журъат қилолмаган. Сабаб - у Янги Наманган туманининг ҳокими Жобир Абдуллаевнинг жияни экани ҳақидаги гап-сўзлар.
Мана шунинг учун ҳам, фуқароларнинг иддаосига кўра, фожеа содир бўлган кундан бери Мингбулоқ тумани прокуратураси ҳеч кимни терговга чақирмаган. Боланинг қўллари йўқ, айбдор деб кўрсатилган подстанция эса ҳали ҳам ўша ерда турибди. Жавобгарлик-чи?
Туман аҳолиси орасида Ғуломқодировнинг бошқа “ишлари” ҳақида ҳам оғир иддаолар юради. Масалан, 18 дона бетон столбани ноқонуний равишда парандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорга сотиб юборгани, хонадонларга ўрнатилиши керак бўлган 250 КВлик трансформаторларни “кейинроқ” деб чўзиб юргани, бу ортиқча пул талаб қилингани билан боғлиқлиги ҳақида гап-сўзлар бор.
Натижада — аҳоли ойма-ой электрсиз қолади, ўша пайтда эса кимдир “келишиб ишлаётгани”ни айтишади.
Фуқароларнинг яна бир жиддий иддаосига кўра, Халқ банкига тегишли трансформатор ҳам “бир миллион сўмга расмийлаштириб”, ноқонуний равишда тадбиркорга ўтказиб юборилган. Банкники тавон бўлиб, коллеж ичидан жой олган. Бу қандай қилиб мумкин бўлди? Ҳеч қандай жавоб йўқ.
Корхона ичидаги ҳолат ҳам фуқаролар таъкидлашига кўра — мутлақ тартибсизлик. Малакаси бор муҳандислар ишдан ҳайдалиб, ўрнига “қулоққа яқин” одамлар олингани айтилади. Масалан, инженер Уришов Дилмуроднинг ўрнига соҳадан узоқ Шавкат Жўраев тайинланиши ҳам шунга далил сифатида тилга олинади. Натижада корхонада коррупция ва қўрқув фазоси яратилган, дейди ходимлар.
Боланинг икки қўлидан айрилган тақдирига бирорта мансабдор чиқиб изоҳ бермади. Боланинг оиласи, маҳалла, халқ - жавоб кутиб турипти. Жавоб берадиганлар эса гўё узоқда, гўё эшитмаётгандек.
Бу ҳолатлар бўйича фуқаролар Республика Бош прокуратураси, Энергетика вазирлиги ва масъул идоралардан очиқ, расмий ва муросасиз изоҳ талаб қилишмоқда.
Чунки боланинг қўллари қайтмайди - лекин адолат қайтиши керак.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢119❤79🤬48😱14👍2🔥2🤯1
ELTUZ
ЗАИФ ҚАТЛАМНИ ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ ДАВЛАТ ИДОРАСИ НЕГА HUMANS-ГА СУЯНГАН?
Humans билан амалга оширилган “Humans for Humans” лойиҳаси Ўзбекистонда аввалига ижобий ташаббус сифатида қабул қилинган эди. Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бу лойиҳа орқали аҳолининг заиф қатламларини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган, минглаб фуқаролар эса ўз Humans карталарини хайрия мақсадида олиб, давлат идорасига ишонч билдирган эди.
Бироқ Humans компаниясида охирги ойларда юзага келган молиявий муаммолар, хизматлардаги узилишлар ва айрим фойдаланувчилар карталаридан маблағ ечиб олингани ҳақидаги шикоятлар ортидан жамоатчилик ўртасида жиддий хавотир пайдо бўлди.
Давлатнинг ижтимоий ҳимояси билан шуғулланадиган асосий орган қандай қилиб молиявий барқарорлиги савол остида турган тижорат компаниясига бу даражада ишонган?
Агентлик Humans билан ҳамкорликни бошлаган пайтда қанча маблағ тўпланиши, унинг сарфи ва назорати қандай амалга оширилиши ҳақида аниқ ва очиқ механизмлар эълон қилинмагани айтилади. Бугун эса хайрия қилган фуқаролар орасида шундай хавотир борки, агар Humans атрофидаги молиявий инқироз давом этса, хайрия учун боғланган карталардан пул ечилиши мумкин. Ижтимоий ҳимоя идораси айнан шундай эҳтимолий хатарларга йўл қўймаслик учун мавжуд. Одамлар давлатга ишонган, картасини боғлаган, фуқаролик бурчини адо этган - аммо бу меҳр-мурувват тизими қай даражада ҳимоялангани ҳозирча ноаниқ.
Жамоатчиликда пайдо бўлаётган саволлар шунчаки эмоция эмас, балки давлат тузилмасига нисбатан ишонч масаласи. Нега лойиҳани йўлга қўйишдан олдин ҳамкор компаниянинг барқарорлиги, молиявий ҳолати ва хизматларининг узлуксизлиги чуқур ўрганилмади?
Нега Humans ҳақида олдинроқ чиққан салбий сигналлар инобатга олинмади? Нега хайрия пулининг ҳаракати бўйича очиқ ҳисоботлар эълон қилинмади?
Лойиҳа ҳозир қандай аҳволда эканлиги, Humans билан тузилган битимнинг амалда сақланиш-сақланмаслиги, хайрия қилиб уланган карталар хавфсизлигини ким кафолатлаши ҳақида ҳам аниқ маълумот берилмаган. Агар маблағлар йўқолган бўлса, жавобгарлик ким зиммасига тушиши ҳақида ҳам расмий изоҳ йўқ.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мамлакатда энг заиф қатламларни ҳимоя қилиши керак бўлган тузилма экани инобатга олинса, унинг Humans билан ҳамкорликдаги хато ёки етарлича ўйланмаган қарорлари жиддий эътибор талаб қилади.
Жамоатчилик бу ҳолатда очиқлик ва жавобгарликни кутишга ҳақли. Лойиҳа бўйича тўлиқ ҳисобот эълон қилиниши, хайрия карталари бўйича кафолатли хавфсизлик берилгани ёки берилмагани ойдинлаштирилиши, Humans билан тузилган шартномалар очиқланиши ва масъуллар ўз позициясини аниқ тушунтириши зарур. Фуқаролар давлатга ишонди - энди давлат уларга жавоб бериши шарт.

❤83😱24🤬10👍4🤯4🔥2