ELTUZ
147K subscribers
15.1K photos
7.58K videos
39 files
10.3K links
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.

Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
Download Telegram
⚡️“REAL SANJIK” ҲИБСГА ОЛИНДИ. ТИНТУВ, АЙБЛОВЛАР ВА МАНБАЛАР ТИЛГА ОЛАЁТГАН БАҲСЛИ ҲОЛАТЛАР

26 ноябрь куни “Real Sanjik” номи билан танилган блогер Санжарбек Каримов Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган махсус тадбир пайтида ҳибсга олинди.

Расмий маълумотларда у товламачилик ва бошқа жиноятларда гумонланаётгани айтилган. “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов блогернинг 19:00 ларда ушланганини маълум қилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини процессуал қоидаларга қатъий амал қилишга чақирди.


Элтуз манбасига кўра, воқеалар расмий маълумотлардан бутунлай бошқача кечган. Манба айтишича, Санжарбек Каримов 26 ноябрь куни соат 20:30 да Тошкент шаҳар ГУВДга ўз хоҳиши билан борган. Уни “Шахзодани онасини сўккансан” деган иддао асосида Жиноят кодексининг 112-моддаси 1-қисми билан иш қўзғатилган. Манба таъкидига кўра, блогер ҳеч кимдан қочмаган ва чақирувга ўз вақтида етиб борган.

Ундан бир неча соат ўтгач, кечаси соат 01:00 да опер ходимлар блогернинг офисининг эшигини бузиб кирган, ҳамма жойни титишган ва унинг уйини ҳам тинтиришган. Офис ёнидаги квартирада блогернинг марҳум отаси яшаган бўлган. Манба айтишича, тинтув жараёнида Санжарбек Каримовнинг яқинларидан ҳеч ким иштирок этмаган. Кейинчалик Тошкент ИИББнинг “махсус шахсларидан” гувоҳ сифатида имзо қўйиб олинган.


Манбага кўра, Санжарбек Каримовнинг уйидан қурол топилмаган. Иддаоларга кўра, тинтув пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларидан бири блогернинг отаси кийган пальто чантасига 10 грамм гиёҳванд модда солган ва бу модда Санжарбекга тегишли экани сифатида баённома расмийлаштирилган.

Элтузга тақдим қилинган маълумотларга кўра, тинтув вақтида гиёҳванд модда аниқланган икки жой бўлган. Биринчиси, стол тортмасида топилган бир қутича наша, иккинчиси эса блогернинг отаси шкафда турган пальтосидан целофанга ўралган ҳолда топилган 9 грамм гашиш. Манбанинг таъкидига кўра, ҳар икки моддадан ҳам бирон-бир тирик тер изи, яъни Санжарбек Каримовга тегишли бармоқ изи чиқмаган. Бу ҳолат моддаларнинг қаердан келиб қолгани ҳақида янада кўпроқ савол туғдирмоқда.



Шундан кейин эълон қилинган Миробод туман суди ҳужжатларида Санжарбек Каримовга нисбатан Жиноят кодексининг 112-моддаси 1-қисми, шунингдек 25 ва 273-моддалари бўйича айблов қўйилгани қайд этилган. Суд материалларига кўра, тинтув вақтида олинган ўсимлик моддалари экспертизадан ўтказилган ва уларда тетрагидроканнабинол борлиги аниқлангани айтилган.

Бироқ Элтуз манбаси қўшимча бир муҳим маълумотга эътибор қаратишни айтади. Манбаларга кўра, Санжарбек Каримов қонининг лаборатор таҳлили ўтказилган ва унинг таркибида бирон-бир гиёҳванд модда аниқланмаган. Манба бу ҳолат моддаларнинг ҳақиқатан ҳам блогерга тегишли эканига шубҳани янада кучайтиришини таъкидламоқда.


Санжарбек Каримов уч ойга қамоқда қолдирилди. Суд қарори дарҳол ижрога қўйилган. Қарор устидан 72 соат ичида шикоят бериш мумкин.

Блогер исми аввалроқ 240 минг долларлик уй билан боғлиқ можародда ҳам тилга тушганди. У пайтда никоҳ ваъдаси билан алдовга учган Ш. А.нинг уйи блогерга сотиб юборилгани аниқланган. Санжик уйни болалар уйига эҳсон қилишини айтган, аммо нотариал ҳужжатлар тақдим этилмагани расмий идора томонидан маълум қилинган. Бу ишда Ш. Р. кейинчалик суд қилиниб, 9 йилга озодликдан маҳрум этилган.


Ҳозирги ишда эса расмий айбловлар ва Элтуз манбаси айтаётган даъволар ўртасида кескин қарама-қаршилик мавжуд. Расмий идоралар ҳозирча тинтув вақтидаги баҳсли ҳолатлар, айниқса гиёҳванд моддаларнинг пайдо бўлиши ҳақида изоҳ бермаган.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
167😱43👍27🤬16😁13🤯3
⚡️РАССОМ ТУЗ: ДИЛЕММА. МУСУЛМОН ОДАМ ИМОМНИНГ КЎТЛИГИНИ БЕРКИТИШЛИГИ ЖОИЗ АМАЛМИ?

Кеча савобталаб мусулмон биродаримиз (Тангрим ундан рози бўлсин) Тошўблдаги битта туман имом хатибининг саҳиҳ видеоларини юборибди.

Видеода ëмғир дуоси қилиш, одамларни инсофу тавфиққа чорлаш билан шуғулланиб келган бу кап катта эркак яна бир кап катта эркак билан "жимоъ" (жума эмас жимоъ. Айириш белгиси бор аннақса) қилаëтгани аниқ тиниқ акс этган.


Айтичи ҳинди бачага кўрсатсам, фейк эмас, деди.

Бу имом катта катта минбарларда Ғарб жамияти элгебети бузуқ, ҳар дарахт тагида эркак эркак билан эр хотин бўлади деб, додлаб ëқа йиртганларнинг олд сафида бўлиб келган.


Бирор муллани бесоқолбозлик, педофиллик ëки секс разврати ҳақида кимдир факт билан гапирса, "фитна" бу деб чиқиб юрган тип.

Ўзбекистон жиноят кодексида бесоқолбозлик, эркакнинг эркак билан сикишишлиги жиноят деб малакаланган. Лекин дунëдаги аксар давлатларда бу жиноят эмас.


Диний идорадагилар билан гаплашсам, "бу имомни моливий растрата (эҳсон қутисини ўмаргани) учун январ ойида ишдан олдик, лекин асосий сабаб жинсий ориентацияси (кўтлиги) дейишди. Мана сарой мулласини аҳволи дея Маликадаги салафийлар кўт йиртмасин дея бу воқеани элга ошкор қилишмаган.

Диний идорадаги братлардан "бу видеони эълон қилсам, бу имом номусдан ўзини ўлдирадими?" десам, "Йўқ асло. Номус нима қилсин унда", дейишди.


Элтуз нашрида Ўзбекистонда жазо ўтаган журналист, блогер ва мулла имомлар, шунингдек, ИИВ ходимлари орасидаги гейларнинг ИИВ ички хавфсизлиги шакллантирган ва доимий тўлдирилиб бориладиган рўйхати бор.

Шу рўйхатдаги рақамлар чўтга солинса муллаларнинг 21 фоизидан кўпи ҳамжинсбозликка мойил. Қодирий фош қилган Калвак Махсум ва Абдураҳмон дўмлалар ҳануз тирик. Майли тирик юраверсин. Либерал демократлар уларга ўлим тиламайди.


Аммо шулар ëмғир дуоси ўқийдими?

Энди нима дей? Жума муборак дейми ëки жимоъ муборак? Имомбердилар ўз орасида келишиб олсин форма поведенияни.


Дўмланинг жимоъ тафсилоти ва видеоси эртага Элтуз телеграм каналида нашр этилади.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
209😁102😱41🤯36👍27🤬13😢11🤩41🤔1
ELTUZ pinned a photo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ЯШАСА МАЙЛИМИ ШУ ҚИЗ?

Ўзбекистондагилар учун параллел бир дунë, параллел бир ҳаëт бор. Бу - инстаграм деган коинот.

Ўз ҳаëтини инстаграмсиз тасаввур қила олмайдиганлар аашшинча. Инстаграмнинг ўз юлдузлари, фариштаю демонлари бор.

Шулардан бири Шахатик исмли блогер қиз. У ўзининг расмлари ва баъзи бир машҳур қўшиқлар фонидаги тақлид, кесатиқ ва кинояли чиқишлари ва рақсларини қўяди.

Уни софт эротик контентлари инстаграмда машҳур.

Айни пайтда сўлагини оқизиб унинг рақсларини томоша қилиб бўлганлар дунëдаги энг уят, энг разил сўзлар билан сўкишади.

Шу пайтгача блогер қиз бу ҳақоратларни игнор қилиб келди.

Лекин охири уям бу тоқатсиз ва жоҳил оломон булингига чидолмай ëрилди.


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁119105🤬45👍16😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️АҲОЛИ МАСЖИД ИМОМИНИ НЕГА ҚИШЛОҚДАН ҚУВДИ?

2025 йилнинг январ ойи бошида Тошкент вилояти Паркент туманида бош имом хатиб лавозимида ишлаб келган Мансурхон Мансуровнинг қип яланғоч ҳолда эркак ўйнаши билан секс қилишга тайëр алпозда турган видеоси тарқалди.

Бу видео ортидан Ўзбекистон мусулмонлар идораси имомни ишдан бўшатди. У ишга қўйилганида даврада жой бериб, дастурхон тўрига ўтқазган қишлоқ аҳли эса имомнинг уйи олдига тўпланиб икки соат ичида кўчиб кетишини талаб қилди. Имом ўша куни тирик қолгани учун Тошкент вилоят Ички Ишлар Бошқармаси ходимларидан ўла-ўлгунча миннатдор.

Қишлоқ аҳолиси орасида имомнинг бесоқолбоз пасасив гей экани, алоҳида ясатилган квартирада эркаклар билан учрашиб туриши ҳақида гап сўз урчиган бўлса ҳам, исботини топмаган эди. Бу гаплар тарқалган пайда имом масжидда ваъз қилиб «душманлар мусулмонларга қарши тўқиган питна бу» дея вазиятни андавалаб юрди. Ўша вақтда тарқалган видео сокин денгизда кўтарилган бўрон каби бўлди ва аҳоли имомни хотин-бола чақаси билан қишлоқдан юзига тупуриб ҳайдаб юборди.

Бу видеонинг келиб чиқиш тарихи бор. Паркентлик тадбиркор бой йигит масжидга катта суммада пул ëрдами беради. Имом бўлса бу йигитга қараб «Оллоҳим бойликни сиздай ҳушрўй йигитга берган. Келинг, бир ҳилватда учрашайлик» деб хушомад қилади. Йигит бир неча марта имомни бу йўлдан қайтаради. Аммо ошиқнинг кўзи кўр, қулоғи кар эди. Имом бир неча марта ўзининг яланғоч танаси расмларини йигитга юбориб «ҳилватда учрашайлик» дея тавалло қилади. Шунда бу тадбиркор йигит учрашувга «кўнади». Аслида, мақсад – гей имомни ифшо қилиш эди.

Белгиланган вақтда, айтилган квартира (хата)га борганда эшикни имомнинг ўзи очади. Тадбиркорнинг айтишича, имом қип яланғоч ва лабини помада билан бўяб олган эди.

Тадбиркор ўз назарида бу қадар «разолат»ни кутмагани учун имомни уриб ташлаб видеога олади. Шу видео тўлалигигча Элтуз тасарруфида мавжуд.

Қизил гилам ва мўл-кўл кўрапача ëстиқлар билан тўлган электр иситгич чўғдай қизиб турган хонадаги қип яланғоч имомни сўкиш ва калтаклашдан иборат аянчли манзара. Имом бир сафар илкис туриб тадбиркорга ташланмоқчи бўлади, аммо эплай олмай вазелин суртиб ҳозирланган кетини камерага қаратиб кўрпачага узун тушиб ëтиб олади.

Суратга олувчи ва имом ўртасида мана бундай «мулоқот» бўлиб ўтади:

👉 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ) 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1😱288283🤬128😁59🤯17😢11🤔7🤩7🔥5🎉2👍1
❗️Тезкор хабар

⚡️⚡️⚡️Фарғона Нефтни қайта ишлаш заводида чақалоқ ўлиги топилди


Инсайдерларга кўра, чақалоқ завод ҳудудидаги 12 цех ёнига  кўмиб кетилган. Дайди итлар гўдакни ғажиётганда одамлар эътиборига тушган.

Айни дамда барча маъсуллар прокуратура ИИБ ходимлари завод ҳудудида дейди манбаа.
1😢325😱74🤬3728🤯4
НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ЁШ ШИФОКОРЛАР ТУНДА ТЕКИН ИШЛАТИЛАЁТГАНИ АЙТИЛМОҚДА

Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳузурида бир неча йилдан бери давом этаётган мажбурий ва ҳақ тўланмайдиган навбатчилик муаммоси бўйича шифокорлар Элтузга мурожаат қилишди. Уларнинг айтишича, бошқарма раҳбарияти вилоятдаги турли шифохоналарда ишловчи ёш мутахассисларни ҳеч қандай ҳуқуқий асоссиз туну-кун навбатчиликка мажбурламоқда.

Шифокорларнинг маълум қилишича, навбатчилик бошқарма биносида соат 17:00 дан эрталаб 09:00 гача давом этади. Иш ҳақи тўланмайди, байрам кунлари ҳам истисно эмас. Бир неча дақиқа кечиккан шифокорлардан тушунтириш хати талаб қилинади.

Таъкидланишича, вилоятдаги шифохоналар навбатчи чиқаришга “топширилган режа” асосида мажбурланади. Навбатчи қилинаётган шифокорларнинг вазифалари бошқарма котибаси иш вақти тугагач бажарадиган вазифалар билан бир хил: телефонларга жавоб бериш, бошқарма бошлиғига ким керак бўлса у билан боғлаб бериш, соат 18:00 дан кейин вилоят бўйича келган беморлар сонини дафтарга ёзиб бориш.

Шифокорларнинг айтишича, навбатчиликка бормаган ёки вақтда кира олмаган ходимлар “интизом бузган” деб ҳисобланади. Мурожаатда бир ҳолат мисол тариқасида келтирилган: шифокор 30 дақиқа кеч боргани ва иситмаси кўтарилгани учун навбатчиликни соат 08:00 да тарк этган, раҳбарият эса унга 30 фоиз жарима қўллаш билан босим ўтказган.

Шифокорлар Соғлиқни сақлаш вазирига бир қатор саволлар билан мурожаат қилмоқдалар:
1. Олий маълумотли клиник ординатор ва магистратура битирувчилари туну-кун телефон қўриқлаб ўтираши қай даражада тўғри?
2. Агар бу иш учун ходим керак бўлса, нега бунга малакали шифокорлар жалб қилинмоқда?
3. Шу вақтгача мажбурий навбатчиликка турган ходимларга иш ҳақи тўланадими?
4. Агар тўланган бўлса, ким томонидан ва қайси ташкилот ҳисобига?
5. Агар тўлов бўлган бўлса, нега навбатчилик қилган шифокорларга етмаган?

Мурожаатчиларга кўра, муаммо йиллар давомида давом этмоқда ва ҳеч бир расмий орган уни тўхтатишга уринмаган.

Элтузга мурожаатнинг асосий мақсади шундан иборатки, бу вазият Соғлиқни сақлаш вазири ва вазирлик масъулларига етиб борсин.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
282👍27🤬8😁5🔥2🤩21
ELTUZ pinned a video
⚡️СЎХДА СОХТА ҚУРИЛИШ ҲУЖЖАТЛАРИ БИЛАН ДАВЛАТ МАБЛАҒИ ЎЗЛАШТИРИЛДИМИ?

Фарғона вилояти Сўх туманидаги  Шарқобод маҳалласида 1474000000 сўмлик талон-торож фош этилди.

Маълумотларга кўра, қурилиш ишлари тендер асосида амалга оширилиши керак бўлган ва "Муҳаммадссидиқ Қурилиш Инвест" хусусий корхонаси 300 миллион суми ишни бажармасдан талон-торож килган.

Объектда қурилиш умуман бажарилмагани фош бўлди. Иддаоларга кўра, ушбу ҳолатга Сўх тумани ҳокими ўринбосари Содиқжон Мирзоев алоқадор бўлиши мумкин. Эгаси унинг қариндоши деб тахмин қилинган фирма тендерда ғолиб чиққан ва ҳужжатлар расмийлашув жараёнида бевосита иштирок этгани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан жамоатчилик ва фуқаролар мутасадди органларни зудлик билан чора кўришга, жиноят иши қўзғатиш ва мансабдорларни жавобгарликка тортишга чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда давлат буюртмалари асосида қурилаётган ҳар қандай объект, айниқса мактаб ва ижтимоий муассасалар инфратузилмаси, жамоатчилик ва давлат назорати остида бўлиши шарт. Мазкур ҳолат эса қонун устуворлиги ва бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиши борасида жиддий шубҳаларни уйғотмоқда.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
71😁15🔥7🤬4🤯2👍1🤔1😢1
⚡️ЎЗБЕКИСТОН ЖАМИЯТИ БОШИ ОЧИҚЛАР ВА ҲИЖОБЛИЛАР ҚУТБЛАРИГА АЖРАЛДИ

Ўзбекистон – эътиқод эркинлиги кафолатланган давлат. Қонунларда шундай ёзилган. Aммо амалдачи? Мактабларда, коллеж ва университетларда ҳижобда ўқиш мумкин эмас. Давлат идораларида ҳижобда ишлаш эса ҳали ҳам мушкул.
Кам сонли ўта радикал қатлам боши очиқ аёлларни фоҳишага тенглаштириб вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.

Савол туғилади: инсоннинг шахсий танлови ва эътиқодига аралашишга қачондан йўл қўйиб бердик?

Хоразмдаги “Маъмун” хусусий университетида ўқийдиган талабалар хабарига кўра, ҳижобли қизларни йиғилишга чақиришган ва рўмолларини ечишга мажбур қилишган. Ҳаттоки, рўмолини ечиб расмга олишгача боришган.

Бу иш университет хотин-қизлар қўмитаси раҳбари бошчилигида амалга оширилгани айтилмоқда.

Қизларга эса:
рўмолни ечмасанг университетдан ҳайдаласан;
контракт пули қайтарилмайди;
ота-онанг чақирилади;
прокуратурага олиб борамиз
каби оғир таҳдидлар қилинган.


Раҳбарият қизларни қўрқитган: кечқурун рўмолда юрган қизларни давлат ходимлари олиб кетиши, ариза ёздириши ва эҳтимол жазолаши мумкин эмиш. Бу қайси қонунда бор?

Форма асосий ташвишимиз бўлар экан таълим сифати ривожланмайди. Чунки асосий эътибор илм, таълим сифати, фикрлаш доирасини кенгайтириш, малака оширишга эмас – соч ёйилгани, макияж, соқол бор-йўқлиги, рўмол бор-йўқлигига қаратилган.

«Энг ачинарлиси — ярим яланғоч, калта юбкада келадиган талабаларга ҳеч ким эътироз билдирмайди» дейди мурожаатчилар.


Шу жойида шикоятнинг қисман тухматлигини айтайлик. Ҳар қандай тақводор кўзига боши очиқ қиз ярим-яланғоч кўринади. Университет йўлакларини синчиклаб кузатилса, бирор мини юбкалик, очиқ-сочиқ қизни учратмайсиз. Чунки ҳаво совуқ, мантиқни ишлатинг.

Сиз боши очиқ қизларни очиқ-сочиқ, ярим-яланғоч деб иддао қилишда давом этаркансиз, ҳижобга муносабат ижобий томонга ўзгармайди

«Ҳижоб — жиноят емас. Ҳижоб — тўсиқ емас. Ҳижоб — шахсий танлов» дейди улар.


Биз эса адолат билан айтамиз: соч – жинсий аъзо эмас. Боши очиқни ярим-яланғоч деб тухмат қилишни тўхтатинг. Оверсайз кийимлар урфга чиққан бир даврда кўчадаги 10 қиздан биттаси очиқ ва тор кийинади. Агар сиз барча боши очиқларни кўзларингиз билан ечинтириб ташлаётган бўлсангиз, сизга нисбатан муносабат салбий бўлиб қолаверади.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍129106🤬26😢9🔥3
ELTUZ
❗️Тезкор хабар ⚡️⚡️⚡️Фарғона Нефтни қайта ишлаш заводида чақалоқ ўлиги топилди Инсайдерларга кўра, чақалоқ завод ҳудудидаги 12 цех ёнига  кўмиб кетилган. Дайди итлар гўдакни ғажиётганда одамлар эътиборига тушган. Айни дамда барча маъсуллар прокуратура…
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида чақалоқ жасади топилганлиги ҳақидаги хабар юзасидан расмий ахборот

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 28 ноябрь куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудида ер майдонига ҳомила кўмиб кетилганлиги аниқланган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасида, ҳомила ўғил бола жинсига мансуб 3-4 ойлик эканлиги келтирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
🤬10531😱25😢5👍2🤔2🔥1
⚡️АБДУРАҲМОН ТАШАНОВ: ШАХМАТ ЧЕМПИОНИ СИНДОРОВНИНГ БОБОСИ АДОЛАТ ИЗЛАМОҚДА

Жавоҳир Синдоров миллатимиз фахри, у бугун шахмат бўйича жаҳон кубогини Ўзбекистонга олиб келди. Президент уни ғалаба билан қутлаб, қўнғироқ қилди. Жавоҳир ҳар қанча иззат, эҳтиромга муносиб.

Бироқ унинг бобоси, Адлия полковниги Фарҳод Шайманов адолат изламоқда. Фарҳод ака Қашқадарё вилояти прокурорининг ўринбосари сифатида газ конденцати мафиясига қарши курашган, ўша пайтдаги Бош прокурор Рашитжон Қодировнинг қасди билан қамоққа олинди. Сўнг оқланди, аммо на ишига тиклана олди, на маънавий зарарини ундира олди.

Бугун Фарҳод аканинг ҳужжат ва аризасини БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига юбордим. У Ўзбекистонда Президентдан бошқа барча инстанциялардан ўтиб бўлди, президентнинг қабулига эса уни қўйишмади.

Фарҳод аканинг айтишича, Шавкат Мирзиёев Бош вазир бўлган пайтда уни мафияга қарши курашга сафарбар қилган, ўшанда Шавкат Миромонович "Сизга зарар етса, қайси йўл билан бўлса ҳам мени топинг" деган экан. Аммо ўша йўл топилмади, Шайманов охири БМТга мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Эшитишимча, Синдоровлар хонадони ниҳоятда камтар, камсуқум одамлар, унча-мунча нарсадан истиҳола қилишади. Шу боисдан ҳам Фарҳод аканинг мурожаати президентга етиб бормаяпти. Шундай шукуҳли ва фараҳбахш онларда кимдир Фарҳод аканинг мурожаатини президентгача етказса, адолат қарор топармиш.

Билмадим, қонун ишламаган ерда давлат раҳбарини изоляция қилиш, ундан пастда бўлаётган адолатсизликларни яшириш жуда осон бир иш. Хуллас, вазият шунақа, невара миллат шаънини осмонларга кўтармоқда, унинг бобосининг оддийгина шикоятига ечим йўқ.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
242👍131😢35🤬20😁17🔥6🤯3😱2🤩2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁198🤬6822😱7🔥3👍2🤔1😢1
⚡️БОШ ВАЗИРНИНГ «ЗАМИ»ДАН ҚУЙИ ПОҒОНА МУЛОЗИМЛАР НОРОЗИ

Бош вазир ўринбосари, шу билан бирга Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Маҳкамова Зулайҳо Баҳриддиновадан қўл остидаги мулозимлар ранжиди.

Зулайҳо Маҳкамова 27 ноябр куни ZOOM орқали мажлис ўтказиб мулозимларни ҳақорат қилгани хабар берилмоқда.

Вилоятлардаги ҳоким ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари ЗАМнинг мажлисида қатнашиб «қаёқдаги савиясиз кадрлар, кераксиз кадрлар» деган иссиқ-иссиқ танбеҳлардан эшитишди.

«Зулайҳо Маҳкамова ўзини катта одамман деб бизни писанд қилмайди. Бир топшириқни бажариб тугатмасимиздан бошқасини беради. Шанба, якшанба кунлари ҳам иш бор. Тинимсиз ZOOM мажлис бўлади» – дейди мурожаатчилар.

Уларнинг таъкидлашича, шу меҳнатга яраша рағбантириш ҳам йўқ. Бола-чақали аёллар ҳам қош қорайгунча ишда ўтиради. Бу тартибсизликни ким тўхтатади?

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
131👍66😁46🤬18🔥5😱1