“Ипотека банк” АТИБ Қўқон шаҳар филиали томонидан “Sevimli flour” МЧЖга айланма маблағни ривожлантириш учун кредит ажратилгани, унинг таъминоти сифатида бир қанча қимматбаҳо бинолар ва тегирмон ускуналари гаровга қўйилгани ҳақида маълумот берилди. 31 май 2023 йилда тузилган бахолаш ҳужжатлари бўйича гаров мулкларининг умумий қиймати 8 миллиард 775 миллион сўмни ташкил этган.
Бироқ “Sevimli flour” МЧЖ кредитни белгиланган муддатда қайтармагани сабаб банк судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди 24 янвaрь 2025 йилда чиқарган қарорга кўра, жамиятлар ва фуқаро Мирзаакбар Хўжаназаровдан 1 миллиард 998 миллион 736 минг 621 сўм ундирилиши ва гаров мулкларига қаратиш белгилаб берилган.
Шундан сўнг ижро ҳужжатлари Фарғона вилояти Мажбурий ижро бюросига юборилган. У yerda “Sevimli flour” ва “XAN FLOUR” МЧЖларга нисбатан ижро ишлари қўзғатилган. 2 миллиард 975 миллион сўмлик ун тегирмони ва бошқа бинолар аукционга чиқарилган, аммо Андижон вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилгани боис ушбу мулклар хатланиб, савдолардан олинган.
Фуқаро Мирзаакбар Хўжаназаров бўйича эса вазият мураккаблигича қолмоқда. У қарзнинг бир қисмини тўлаган бўлса-да, ҳозирги кунда 1 миллиард 260 миллион 824 минг 673 сўм қарздорлик ҳали ҳам қопланмаган. Мурожаатда айтилишича, Мажбурий ижро бюроси қарзни ундириш бўйича деярли ҳеч қандай амалиёт олиб бормаётгани, бу эса “Ипотека банк” манфаатларига жиддий зарар етказаётгани таъкидланган.
Мурожаат охирида Ўзбекистон Республикаси Мажбурий ижро бюроси ва Фарғона вилояти МИБдан ушбу ишни назоратга олиш, суд қарорини тўлиқ ижро қилиш ва амалдаги сусткашликка барҳам бериш сўралган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤61👍4😁3😍1
Элтузга келган навбатдаги мурожаат Хоразм вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари номидан йўлланган. Ходимлар таъкидлашича, Урганч шаҳридаги 19-маршрут, яъни Damas йўналиши атрофидаги чуқур муаммолар ва тизимли қонунбузарликлар юз бермоқда.
Ушбу йўналишда ҳаракатланадиган айрим транспорт воситаларида қуйидаги муаммолар мунтазам учрайди:
транспорт воситаларининг қонуний ҳужжатлари мавжуд эмас;
орқа ва пол ойналар ноқонуний равишда тонланган;
техник кўрикдан ўтилмаган;
йўловчи ташиш талаби ва меъёрлари сақланмайди;
Ходимлар қонун доирасида чора кўрмоқчи бўлганида, вилоят миқёсидаги айрим мансабдорлар томонидан телефон орқали ноқонуний босим ва аралашув бўлмоқда. Бу ҳолат қонуний назоратни издан чиқариб, тизимда тартибсизликка сабаб бўлмоқда.
Мурожаат муаллифларининг айтишича, уларнинг мақсади бирор шахсни ёмонлаш ёки обрўсизлантириш эмас. Асосий талаб — тизимда адолат ва қонунийликни тиклаш, йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш.
Урганчдаги 19-маршрут фаолияти бўйича республика даражасида хизмат текшируви ўтказиш шарт.
ЙҲХБ ходимларига нисбатан юқори мансабдорлар томонидан қилинган босим ва ноқонуний аралашув юзасидан Ички хавфсизлик бошқармаси томонидан алоҳида суриштирув ўтказиш керак.
Йўловчи ташиш соҳасида тартибни тиклаш мақсадида барча транспорт воситаларида ҳужжатлар, техник кўрик ва меъёрлар бўйича қатъий назорат зарур. Республика Бош прокуратураси ва ИИВ вазиятни назоратга оладими?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤57👍39😁6😱3🤬1
⚡️⚡️⚡️БИР ОИЛАНИНГ 3 НАФАР АЪЗОСИ АНДИЖОН МАГИСТРАЛЬ КАНАЛИГА ТУШИБ КЕТИБ ҲАЛОК БЎЛДИ
2025 йил 22 ноябр куни Наманган вилояти Норин тумани Нурзиё МФЙда яшовчи 5 нафар фуқаро (улардан 4 нафари вояга етмаган) скутерда Андижон магистраль канали бўйидаги автомобил йўлида ҳаракатланаётган пайтда йўлнинг нотекслиги сабабли бошқарувни йўқотиб, каналга қулаши оқибатида оғир фожиа рўй берди.
Ҳодиса содир бўлган куни 4 нафар фуқаро аҳоли ва тегишли давлат органлари ходимлари томонидан қутқариб олинган. Улардан 2 нафари вафот этган, 2 нафари омон қолган. Аммо орадан бир неча кун ўтганига қарамай, 8 ёшли қизалоқ ҳануз топилмаган. Афсуски, бир оиладан икки инсон дафн қилинди, энди эса марҳумларнинг яқинлари каналга тушиб кетган қизни излаб овора бўлмоқда.
Фуқароларнинг қариндошлари тегишли органлардан қидирув ишларини кучайтиришни сўрамоқда. Уларнинг айтишича, қутқарув хизматлари томонидан олиб борилаётган ишлар етарли даражада кенг қамровли эмас.
Йиллар давомида ушбу канал бўйида яшовчи аҳоли хавфсизлик чоралари кўрилмагани туфайли такрор ва такрор жабр кўриб келмоқда. Кўплаб оилалар яқинларидан айрилган, ҳатто айримларининг жасади ҳам ҳануз топилмаган. Канал бўйида тўсиқлар ўрнатилмаган, тепага чиқиш учун мўлжалланган зиналар эса айрим жойларда бутунлай олиб ташланган.
Маҳаллий аҳоли ва марҳумларнинг яқинлари тегишли ваколатли органлардан ушбу ҳудудда хавфсизлик чораларини кучайтиришни, тўсиқ ва зиналарни қайта ўрнатишни, шунингдек, канал бўйида яшовчилар учун огоҳлантирув ва эҳтиёт чоралари белгилаб беришни сўрамоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram |📺 YouTube

😢91❤66😱11🤬6👍1
ҚИЗИЛТЕПАДА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ МАЖБУРИЙ ОБУНА ВА МАЖБУРИЙ ЙИҒИМЛАРДАН НОРОЗИ
Нaвоий вилояти Қизилтепа туманида фаолият юритаётган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари йил якунида яна мажбурий обуналар ва турли пул йиғимлари бошланганидан шикаоят қилди. Улар мурожаатни исмлари ошкор этилмаслик шарти билан юборганлар.
Уларнинг айтишича, ҳамшира ва кичик тиббий ходимлардан мажбурий тарзда 200 минг сўмдан йиғиб олинган, бунинг устига яна 50 минг сўмдан талаб қилинмоқда. Ходимлар айни вазиятдан қаттиқ чарчаганини билдирмоқда.
Тиббиёт муассасасидаги айрим ускуналар ишдан чиқса, таъмирлаш ёки алмаштириш ҳаражатлари ҳам ходимлар зиммасига юкланмоқда. “Электропеч, чойнак ёки бошқа жиҳоз бузилса, пулни биздан йиғишади. “Ҳаражат” деб баҳона қилишади”, дейди ходимлар.
Шунингдек, тиббиёт ходимлари сўзларига кўра, Қизилтепа тонги газетасига мажбурий обуна қилиш ҳолатлари ҳам давом этмоқда. “Бу газетага ҳеч ким қизиқмайди, ўқимайди. Лекин мажбуран пул йиғишади”, дейилади мурожаатда.
Тиббиёт ходимлари туман ҳокимидан мазкур мажбурий обуналар ва пул йиғимларига чек қўйишни сўрашиган. “Оладиган ойлигимиз шундоқ ҳам оз. Обунага берсак, кредит тўлаймизми, болаларимизга кийим оламизми? Нахотки бу ноҳақлик қатъатилмаса?” дейишмоқда улар.

👍35❤31🤬15🔥1🤯1
ҚОРОВУЛБОЗОРДА ЎҚИТУВЧИ ВА ХОДИМЛАРИГА БЎЛИМ БОШЛИҒИНИНГ ТАҲДИДЛАРИ
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги Мактабгача таълим ва мактаб таълими бўлимида фаолият юритаётган ўқитувчи ва ишчи ходимлар ноябр ойлигига қўшимча устлама ва тўловлар берилмаётганини маълум қилмоқда. Уларнинг айтишича, “бюджетда пул кам” деган сабаб билан устламалар тўхтатилган.
Ходимлар мурожаатига кўра, ушбу тушунтиришларни туман бўлими бошлиғи Отабек Аслонов шахсан ўзи бермоқда ва ходимлардан “овоз чиқармаслик”ни қаттиқ талаб қилмоқда. Унга қарши сўз айтганлар ёки эътироз билдирганларни “соҳадан ҳайдаш” билан қўрқитилаётгани айтилмоқда.
Ўқитувчиларнинг таъкидлашича, Аслоновнинг ходимларга нисбатан муомаласи ҳам паст даражада. “Кабинетига кирсак, креслога оёғини чўзиб олади, ғуддайиб гапиради. Ёши катта ўқитувчи аёлларга ҳам ҳурматсиз муносабат қиляпти”, дейди мурожаатчилар.
Бўлимга чақирилган ходимлардан бири Аслонов унга нисбатан таҳдидли ва ҳаддан ташқари қўпол муносабатда бўлганини айтган: “Агар овоз чиқарсанг, сени ҳам спорт мактабидаги Омондай қилиб қувиб юбораман. Мен Омонни кетказганман, сенинг ҳам бошингга ўша кунни соламан”, деган.
Мурожаатда айтилишича, Аслонов ишга келгандан бери мажбурий пул йиғимлари кескин кўпайган. Унинг кабинетига янгидан душ, санузел ва қиммат таъмирлаш қилингани, бу учун ходимлар ҳисобидан 100 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлангани тилга олинмоқда. “Ҳеч кимга ҳисобот кўрсатилмаган. Бу пул қаердан, кимнинг ҳисобига қилинди?” дея савол қўймоқда ходимлар.
Ўқитувчи ва ходимлар юқори ташкилотлардан вазиятга эътибор қаратиришни сўрамоқда. Уларнинг айтишича, туманда Аслоновга қарши чора кўрадиган раҳбар йўқ, шу сабаб вазирлик даражасида текширув ўтказилишини сўрашмоқда.

❤90🤬35👍22🤯4😁3🔥1
Мен бир нарсага доим ҳайрон қолавераман, ажабланаман ва тушунмайман.
Қуръон Аллоҳнинг ҳақ китоби эканлигига ишонаман.
Лекин зиёлинамо диндор-мутассиблар билан Европа илм-фани, уларнинг ютуқлари ҳақида гаплашганимда уларнинг бари стандарт жавоб беришади: "Уларнинг барча кашфиётлари Қуръонда бор". Мен эса ҳайрон бўлиб сўрайман: " Дунёдаги ҳамма кашфиётлар Қуръоннда бор бўлса, нега уларни мусулмонлар кашф қилолмади, балки еврейлар, насронийлар, буддавийлар кашф қилди. Демак улаар Қуръони биздан чуқурроқ тушунармикан".
Лекин бу фикримга тайинли эътироз билдиришолмайди.
Хитойда ҳар йили нимадир янги нарса кашф қилинади, демак, улар ҳам ўз кашфиётини Қуръондан олганми?
Нобел совриндорларининг ҳаммаси ўз кашфиётларини Қуръондан излаб топганми?
Қуръонни бундай нотўғри ва саёз талқин қилиш кимга фойда, кимга зарар?
Дунёни ўзгартираётган номусулмон олимларни қандай кофир деймиз, ахир ўзларинг айтганидек, барини Қуръондан олган. Демак, улар Қўръонни ўқиган ва биздан чуқурроқ тушунганми?
Биз ўзбекларнинг имомимиз ҳам, мулламиз ҳам ўта даражада саёз фикрлайди ва ҳамма дардга даво беб седана ёғини реклама қилади, рационал илм-фанни асло тан олмайди.
Бизда динни тарғиб қилиш, диний маърифатни тарғиб қилиш ақли биринчи синфда тўхтаб қолган кимсаларга қолди.
Қурғурлар дунёвий илм, дунёвий университетларни тан олмайди. Улар учун Окфорд университетидан ҳужрада Қуръон ёдлаш афзал бўлиб қолган. Ҳужралардан олимлар эмас, жоҳиллар ва жангарилар етишиб чиқади.
Диндорлар назарида осмон илмини ўрганган Улуғбек, қомусий олим Беруний, тиб Илми Султони Ибн Сино ҳам, Амир Темур ва Бобур «қаҳрамон» Қутайбадан паст даражада туради.
Шу, бошқа гап йўқ, аксар имомберли, муллабердиларнинг ақли 1-синфда қотиб қолган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍152❤96😁29🤬19🤯3⚡2🔥2🤔2😢2🤩1
Фарғона вилояти ҳокимлигининг хабар беришича, вилоят ҳудудидаги зовурларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганларга, дарахт кесганларга қатъий чоралар кўрилади.
Бугун Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда вилоят прокурори ва бошқа маъсуллар, Бувайда ҳамда Учкўприк туманларидаги дарахтлари кесиб ёқилиб кетилаётган зовурларни кўздан кечирди.
Элтуз мақоласи ортидан бу масала ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Вилоят ҳокими ўзбошимчалик қилаётганларни кескин танқид қилар екан Вилоят прокурори Бахтиёр Исмоиловга жиноятчиларни топиб жазолашни буюрди. Буйруқ ростмиди ёки театр томошасими – ҳозирча номаълум.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1😁107❤61👍30🤔4
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁364👍53❤42🤔33🤬24😱7🤯6🔥3
Элтузга 27 ноябрь куни келган мурожаатга кўра, Олий Мажлис Сенатининг 2024 йил 5 декабрдаги KQ-10-V-сонли қарори асосида Хоразм вилоятида “Менинг мактабим” лойиҳасининг биринчи босқичи амалга оширилиб, Урганч шаҳри, Янгибозор, Қўшкўпир, Боғот ва Хива туманларида ғолиб бўлган мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишлари бошланган.
Аммо амалда бу жараён қонуний модернизация эмас, балки айрим мансабдорлар учун янги “даромад манбаи”га айлангани иддао қилинмоқда.
Мурожаатда таъкидланишича, вилоят прокурори Муроджон Ахмедовнинг айрим ўринбосарлари ва туман прокурорлари мактаб ва мактабгача таълим бўлимларига кучли босим ўтказмоқда. Улар орқали давлат харидлари платформасида маълум фирмаларнинг лотларини танлаш талаби қўйилаётгани айтилади.
Бу босимни амалга оширувчилардан бири сифатида Жиззах вилоятига тегишли 25 X012LA рақамли оқ Malibu машинасида юрадиган Эркабой исмли фуқаро кўрсaтилган. У ўзини вилоят прокурори юборган “кучли таъминотчи” сифатида таништириб, ўзига тегишли бўлмаган фирмалар манфаати йўлида мудирлар ва бош ҳисобчиларга тендерда муайян лотларни танлашни талаб қилмоқда.
Мурожаатда шу билан бирга вилоят Мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари Ишчанов Озод Атаджонович ҳам ушбу схемаларга бевосита алоқадор экани даъво қилинган.
Мурожаатда босим фақат вилоят марказидан эмас, балки туман прокурорлари томонидан ҳам бўлаётгани маълум қилинган. Эркабойга ўхшаш яна бир неча шахс туман прокурори ва ҳоким номидан фойдаланиб, харид жараёнларига аралашмоқда.
Исми ошкор этилишини сўраган мурожаатчиларга кўра, бу босим давом этса, давлат маблағлари тендерларда нархни сунъий ошириш йўли билан талон-торож қилинади. Ислоҳот деб бошланган лойиҳа амалда коррупциявий схемалар қурбонига айланиши мумкин.
Хуллас, қонунларни аниқ ва бир хилда бажарилишини назорат қилиши керак бўлган орган - прокуратуранинг ўзи айни пайтда босим манбаи сифатида тилга олинмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤88🤬29👍22😁8😱7😢5
ЖИЗЗАХ АГРОБАНКИДА КОРРУПЦИЯ ВА “ОТКАТ” ТИЗИМИ БОРМИ?
Жиззах вилоятидаги АТБ Агробанк филиалида коррупция, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пул талон-торожи авж олгани ҳақида банкнинг бир гуруҳ ходимлари номидан Элтузга мурожаат келиб тушди. Мурожаатчилар хавфсизлик сабабли ўз шахсини ошкор қилмасликни сўраганлар.
Ходимларнинг айтишича, банкдаги ҳолат тизимли муаммога айланган. Кредит бўлимида оддий мижоз ойлаб юриб кредит ола олмаслиги, аммо таниши бор ёки “улуш беришга” рози бўлганлар тезда кредит олаётгани таъкидланмоқда. “Кредит олиш учун ё танишинг бўлиши керак, ёки кредитдан маълум қисмни банкдагиларга ҳадя қилиш талаб қилинади”, дейилади мурожаатда.
Энг кўп айблов 20 йилдан бери “хўжалик мудири” сифатида ишлаб келаётган Низомиддин Шакаровга қаратилган. Ходимларнинг таъкидлашича, банкда умуман бундай штат бирлиги мавжуд эмас, аммо у, йиллар давомида барча раҳбарлар алмашганига қарамай, лавозимини сақлаб қолган.
Ходимлар Низомиддин Шакаровни банкнинг барча моддий харидлари бўйича “откат” тизимини йўлга қўйганликда айбламоқда. Компьютер ва техникадан тортиб, мебель, қоғоз, ҳатто дарахт кўчатларигача бўлган ҳар бир харид ортидан маблағ “қўшимча ҳисоб китоб” билан ўтаётгани иддао қилинмоқда.
Мурожаатда Низомиддин Шакаровнинг ҳалол маош билан қопланмайдиган бойлиги ҳақида ҳам саволлар ўртага ташланган. Шаҳар марказидаги икки қаватли замонавий ҳовли, бир нечта кўчмас мулк, ҳар кунги ресторан базмлари ва қиммат тадбирлар манбаи сифатида “давлат мулкини ўзлаштириш” тилга олинган.
Шунингдек, ходимлар Низомиддин Шакаров ўзининг тоғаваччаси Эралибойни банкка катта ҳисобчи қилиб жойлаштирганини, бу эса молиявий ҳужжатларни “тозалаш” учун қулай шароит яратаётганини иддао қилишмоқда.
Мурожаатда яна бир жиддий иддао бор: Жиззах шаҳар прокурори Музаффар Маматов “Шакаровнинг ҳомийси” сифатида тилга олинган. Ходимларнинг айтишича, “агар юқоридан соябон бўлмаса, бу қадар очиқ суиистеъмол мумкин эмас”.
Мурожаат охирида ходимлар Агробанкдаги вазият юзасидан мустақил ва жиддий текширув ўтказилишини талаб қилганлар. “Коррупцияга қарши кураш ҳақиқий бўлса, бу каби схема ва шахслардан бошланиши керак”, дейилади мурожаатда.

❤53👍13🤯9🤬3🔥1😁1
Олти ой аввал Ўзбектелекомнинг вилоят филиаллари, Uzmobile ва Телекоммуникация транспорт тармоғи филиаллари бир тизимга бирлаштирилди.
«Кутилган натижа катта эди, амалда эса деярли ҳеч қандай ижобий ўзгариш кузатилмади. Ушбу 3 та бир- бирига мос келмайдиган йўналишни мажбурий бириктириш бошиданоқ самара бермаслиги маълум эди» – дейди соҳа мутахассислари.
Эски тизим раҳбарлари ҳали ҳам юқори лавозимларни эгаллаб турибди. Муҳим бўлимларни ҳам шу мансабдорларга яқин мулозимлар эгаллаган.
Самарқандда ташкил этилган Жанубий-Ғарбий филиал Сирдарёдан Навоийгача бўлган катта ҳудудни қамраб олган. Ходимларнинг таъкидлашича, филиал ташкил этилиши жараёнида суҳбатлар ўтказилган бўлса-да, унинг натижалари ҳисобга олинмади. Суҳбатдан ўтмаганлар, паст бал олганлар эса, аксинча, энг яхши иш ўринларини эгаллади.
«Энг қийин аҳвол туманларда ишлаётган ходимларда. Бутун иш юки уларнинг бўйнига юклатилади, лекин айб топилганда ҳам айнан улар жазоланади. Вазифалар нотўғри тақсимланган, ходимларга алоқаси бўлмаган топшириқлар берилмоқда. Ойлик масаласига келганда эса айрим зам директорлар ходимларнинг ҳаққини кесиш билан овора» – дейди ходимлар.
Ҳусусан, боғламаларда ойликларни даромад режаси ва дебитор қарзга боғлаб қўйиш амалда мутлақо ҳақли асосга эга эмас. Аҳоли модемдан тўйди, уларни мажбурлаб сотиб олдириш мумкин эмас. Компания эса мижозларга модем тиқиштириш билан банд.
Деярли барча хонадонлар интернетга уланган. Дебитордан қарз ундириш топшириғи эса умуман мантиқан нотўғри. Давлат ташкилотлари орасидаги қарзларни туманлардаги оддий ходим қандай ундиролади?
Вазирликдан Ўзбектелеком компаниясида ишларни адолатли тақсимлашни йўлга қўйиш сўралади. Суҳбат натижаларини қайта кўриб чиқиш, одамларни қобилияти ва натижасига қараб иш ўрнига жойлаштириш зарур.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍58❤44😁11🤬3🤯1
“БУХОРОНЕФТГАЗПАРМАЛАШ”ДАГИ 13 МИЛЛИАРД СЎМНИНГ ТАҚДИРИ НИМА БЎЛДИ?
“Бухоронефтгазпармалаш” АЖ ишчи-ходимлари 2024 йил 1 ноябрдан бери ноқонуний тарзда “бессодержание”га чиқарилгани ҳақида Элтузга маълум қилдилар. Улар шунингдек бунга сабаб бўлган асосий молиявий омиллар ҳақида янгича маълумотларни очиқладилар.
Ходимларнинг маълум қилишларича, жамият раҳбари Бакаев Баxтиёр Мирзаевич ва бош ҳисобчи Исматова Матлуба Қаландарова томонидан Бескала-11 ва Жанубий Кемачи-169 нефт-газ қудуқларида бажарилган ишлар учун корхона ҳисоб рақамига тушган 13 миллиарддан кўпроқ маблағ мақсадсиз йўналтирилган.
Иддаоларга кўра, ушбу маблағ давлат бюджетига фойда солиғи тўланмасдан, тўғридан-тўғри “захира фонди”га ўтказилган.
Бухоро вилояти солиқ бошқармаси 2025 йил 18 августдаги 30/2-99025-сонли хатида 13 миллиард сўмдан ортиқ маблағнинг захира фондига олинганини тасдиқлаган, аммо захира фонди миқдори ва унинг қонунийлиги улар ваколатига кирмаслигини айтиб, масалани четлаб ўтган.
Ходимлар эса “13 миллиард сўмдан ортиқ тушум захира фондига ўтказилишидан олдин давлат бюджетига фойда солиги тўланиши шарт эди. Бу норма мутлақо бузилган,” дея таъкидлашмоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, давлат бюджетига: 5 163 749 144 (беш миллиард бир юз олтмиш уч миллион етти юз қирқ тўққиз минг) сўм миқдорида зарар етказилган.
Ходимлар яна бир муҳим саволни ўртага ташламоқда:
“51,2 фоизи давлат улушига тегишли корхонани назорат қиладиган Давлат активларини бошқариш агентлиги бу ҳаракатлардан хабардорми?”
Мурожаатда айтилишича, корхонада миллиардлаб маблағ “захира фонди”да туриб, оддий ишчиларни ноқонуний равишда ҳақсиз таътилга чиқариш мантиқан изоҳ талаб қилади.
Шунингдек, кузатув кенгаши тавсияси ҳам, акциядорлар умумий йиғилиши қарори ҳам бўлмаган ҳолда, тушган пулларни захира фондига ўтказиш мутлақо қонуний асосга эга эмаслиги айтилмоқда.
Ишчи-ходимлар ва акциядорлар бу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматидан текширув ўтказишни, шунингдек Президент Администрацияси томонидан вазият назоратга олинишини сўрамоқда.

❤82👍15😁10🔥2