ELTUZ
147K subscribers
15.1K photos
7.58K videos
39 files
10.3K links
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.

Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
Download Telegram
⚡️ҚИРОЛЛИЧАНИНГ СЕВИМЛИ РАССОМИ

«Туз оға, яхшиси гўзаллик, санъат ва рассомлик ҳақида ëзинг» деган таклиф тушди.

Барча буюк рассомлар ўлиб кетган деган янглиш фикр бор.

Ер юзида бугун камида битта буюк рассом тирик, яшаб турибди.

Олтмишдан ошган бу рассомнинг энг кичик асарини сотиб олиш учун хам Саудия шаҳзодалари қоп-қоп пул кўтариб ҳалак бўлишади.

Қиролича Елизаветта тирик пайтида минг тавалло қилиб рассомни қиролият саройига чақириб ўзини расмини чиздирган.

Қиролича бу расссомга позировать қилиб соатларча қаққайиб турган.

Санъат ва гўзалликнинг кучи, қудрати бу.

1964 йил 19 августдада туғилган рассомнинг оти Люсьен Фрейд.

Психоанализ асосчиси Зигмунд Фрейднинг набираси бўладилар.

Люсьен Фрейд – даврнинг энг қимматбахо рассомларидан бири.

Расссомнинг – «Иштонсиз ухлаётган сабез ходими» асари 2008 йилда Christie’s аукционида 33,6 миллион долларга сотилган.

Куни кеча бу рассомнинг «Сабезда ишлайдиган ходиманинг дам олиши» (Benefits Supervisor Resting, 1994) картинаси 56,156 миллион долларга сотилди.

Бу расмга қараб гўзаллик, нафосат, назокат тажассумини кўриб яратувчи расомга алëрлар айтамиз.

Люсиан Фрейд – Буюк Британия қироличаси Елизавета II’нинг ҳаёти давомида чизилган бир неча портретлари муаллифи.

Қироличанинг ўзи рассом ижодини яхши кўрган. Менам севаман шу рассом асарларини. Ўзингга раво кўрганни бошқаларга улаш деган ота сўзи бор.

Бу асарлар замиридаги маънолардан баҳра олиб эстетик завқ дарëсида ғарқ бўлишликни тангри таборак сизга насиби рўзи қилсин.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
124😁85👍19😱15🤬4🤩2
Айни лаҳзаларида Учкўприк туманида дарахтлар ёқиб ташланмоқда? Негааааа? Экологияяяяя!!!

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬14119🤯13😁7😢4🤔2😱2
⚡️⚡️⚡️ТЕЗКОР: АҚШ — ОҚ УЙ ЯҚИНИДА ОТИШМА, ИККИ ҲАРБИЙ ЯРАЛАНДИ

Вашингтонда Оқ уй яқинида икки миллий гвардиячи отиб кетилди. Ҳодисадан сўнг Оқ уй вақтинча локдаунга киритилди, Рональд Рейган аэропортида парвозлар хавфсизлик сабаб тўхтатилди.

Полиция маълумотларига кўра, отишма Фаррагут-Вест метро бекати ёнида тахминан 14:20 да содир бўлган. Бир гумонланувчи қўлга олингани айтилмоқда.

Миллий гвардиячилардан бири оғир ҳолда шифохонага олиб келинган, яна бирига ҳодиса жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Президент Дональд Трамп вазият юзасидан хабардор этилганини маълум қилиб, қуйидаги сўзларни айтди: “Бу миллий гвардиячиларни отган ‘ҳайвон’ ҳам қаттиқ яраланган ва у жуда оғир жазога тортилади.”

Ҳомеланд хавфсизлик департаменти икки ҳарбий атайин нишонга олинганини тасдиқлади.

Вазият
бўйича тергов давом этмоқда.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
79🤬24😱12🤔6👍5🤯3🎉3😁1
⚡️ЎЗЖОКУ ТАЛАБАЛАРИ ШИКОЯТИ: “ТАЪМИР, ШОВҚИН, ЛИФТСИЗ 7-ҚАВАТ ВА ТАҲҚИР”

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетидан яна бир норозилик хати келди.

Журналистика университети талабасининг айтишича, Халқаро муносабатлар ва ижтимоий гуманитар фанлар факультети 1-курс талабалари Ойбек метро яқинидаги Санкт-Петербург университети биносига жойлаштирилган. Ўқув йили бошидан буён бинода таъмирлаш ишлари тўхтамайди. Атрофдаги чанг ва доимий шовқин дарсларга жиддий халақит бераётгани айтилмоқда.

Талабаларнинг сўзларига кўра, учта лифтдан иккитаси ишламайди. Ишлаётган биттаси эса фақат ўқитувчилар учун. 7-қаватга чиқиш учун талабаларга лифтдан фойдаланиш тақиқланган. Декан ўринбосари Абдусамад Абдухалилов уларни “Соғломсан, зинадан чиқ. Ҳомиладормисан, ногиронмисан” деб қайтариб юбориши иддао қилинмоқда.

Талабалар ўқиш бошланганидан бери асосий эшикдан эмас, подвал томондан киришга мажбур эканини айтишмоқда. “Худди ташландиқ жойда ўқиётгандекмиз”, дейишади улар.

Хоналарда парта ва ўриндиқлар етишмаслиги ҳам катта муаммо. Маъруза пайтида бошқа хоналардан стул ташиб келиб, тиғиз ҳолда ўтириш одатга айланган. Юз нафар талаба учун 70 ўринли аудитория ажратилгани таъкидланмоқда.

Минордаги асосий бинодагидек шароит йўқлиги ҳам норозиликка сабаб. Деразаларнинг баъзилари очилмайди, баъзилари эса ёпилмайди. “Ҳали қиш келмади. Қишда курткада ўтирамиз шекилли”, дейди талаба.

Баъзи ўқитувчилар талабалар шароитдан норози бўлганида уларни таъна қилишини ҳам айтишган: “Курткангни ечиб ўтир, этика эстетикани билсанми” каби гаплар билан таъқиб қилинаётгани билдирилган.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬10974👍3111🔥8🤯8🤔6😱6🎉3
⚡️ТОШКЕНТДА АЙФОН КОНТРАБАНДАСИ

Тошкент аеропортида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Iphone телефонларнинг охирги моделларини ноқонуний олиб киришга уринишнинг олдни олишди.

Дубайлик йўловчининг қўл юкини кўздан кечириш чоғида божхоначилар  iPhone 17 Pro (8 дона) ва  iPhone 17 Pro Маx (87 дона) топган. Смартфонларнинг барчаси янги.  95 та мобил қурилманинг барчаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди ва вақтинча сақлаш учун жойлаштирилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг дастлабки қиймати 1 млрд 913 млн сўмни ташкил этди. Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Яна шундай ҳолат Тошкент аэропортида 19 ноябр куни ҳам содир бўлган.  iPhone фурушлар Дубайдан дам олишдан келаётган учоқда танишган ҳожионларга 3 тадан телефон бериб, совға учун олганини айтишини айтиб ўтказиб бериш операциясини ўтказган. Жами 3 та телефони бўлган iPhone фурушнинг операцияси иш бермасдан телефонлари ҳам мусодара бўлиб кетган эди.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
61🤯12🤔5😢3
⚡️ДОРИ-ДАРМОН МОНОПОЛИЯСИ ҲАЛҚНИНГ ҲОЛИНИ АБГОР ҚИЛАДИ

Ўзбекистон дори бозоридаги монополия ва тартибсизлик аҳолининг соғлиғи ҳамда иқтисодий барқарорлиги учун жиддий таҳдидларни келтириб чиқармоқда.

2024 йилда аҳоли томонидан дори-дармон воситаларга сарфланган маблағ умумий 19,7 трлн сўмдан ошди.


Импорт дори воситалари улуши жуда катта. Шундай шароитда нархни эркин белгилаш мумкин бўлган бозорларда табий дорилар жуда қиммат ва аҳоли учун уларни сотиб олиш мушкул бўлиб бормоқда.

Кимдандир қарз олиб ичилган дорининг эса шифосидан кўра ўйлов заҳри кўпроқ.


Нархлар юқори бўлганига кўниш мумкин, аммо сифат ва халқаро стандартларга мосликка кафолат йўқ. Бу борада ўнлаб дориларни мисол келтириш мумкин: “Витамин Д” дорисининг 25 га яқин тури бор. Энг арзони 72 минг сўм бўлса, энг қиммати 330 минг сўм атрофида. Аммо ҳар бирининг таркиби бир хил, фарқи эса қайси компания томонидан ишлаб чиқарилганлигида. Нархига, таркибига ҳам эътироз йўқ, сотувга ҳам давлат томонидан ҳаммасига руҳсат бор, аммо давоси бўйича бирортасига кафолат йўқ.

Назорат кучли бўлса ҳам компаниялар ишлаб чиқараётган дориларнинг қўлбола вариантлари чиқиб кетиб, уларни аниқлаш қийинлигича қолмоқда. 2025 йил охирида пойтахтдаги яширин цехлардан бирида 594 127 дона сохта дори мусодара қилинган. Афсуски, у цех ишни бугун бошламаган — бир неча йиллар давомида ушбу фаолият билан шуғулланиб келган. Энг ачинарлиси, фуқароларда дори сотиб олиш маданияти шаклланмаган; шифокор ёзиб берган дори топилавермаса, “ўрнига нимани тавсия этасиз?” деб ўз қўли билан ихтиёрни аптекачига топшириб қўяди.


Сохта дорилар, нарх билан сифатнинг номутаносиблиги ҳам чўнтакка, ҳам соғлиққа зиён. Аксар ҳолларда дорилар учун сунъий равишда юқори нарх тўланиши вазиятни янада чигаллаштиради.

Дори-дармон монополияси, нарх ва дорилар сифати устидан самарали мониторинг тизими ишлаб чиқилмаса, халқ соғлиғи ва иқтисодий фаровонлиги жиддий хавф остида қолади.

Ўзбекистонда дори бозорини соғломлаштириш учун бир неча устувор чоралар кўриш зарур. Аввало, импорт ва улгуржи дистрибьюторлар орасида ҳақиқий рақобат яратиш лозим. Бу орқали нархларни сунъий ошириш ҳолати чекланади.


Дорилар сертификатланиши ва ҳар бир дорига QR-код ёки бир марта ўқиладиган белги қўйиш тизими ишлаб чиқилиши керак — бу сохта маҳсулот сотилишининг олдини олади.

Давлат назоратини шаффоф тендерлар ва мустақил лабораториялар тизимига топшириш шарт. Ахборот ошкоралиги ва жамоатчилик назорати, дорихоналар фаолиятини онлайн мониторинг қилиш билан бирга, аҳолини арзон ва ишончли дори билан таъминлашда самарали ечим бўла олади.


Аммо дори бозорини эгаллаб олган монополистлар (аксарият ҳолларда мансабдор монополистлар) бунга йўл қўярмикан?

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
84👍48🤬14🔥6😁2🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ЁМҒИР ДУОСИ ИНТЕРНЕТНИ ПОРТЛАТДИ

Ўзбекистонда ëмғир сўраб оммавий дуо ўқилиши ҳақидаги лавҳалар матбуот ва блогосферада кескин танқид ва кулгига сабаб бўлди. Қатор хорижий блогер ва нашрлар воқеани “аср оғушига қайтиш”, “илмни инкор қилиш” сифатида баҳолаб, қуйидаги иқтибослар билан муносабат билдирди:

“Халқни талаб, экологияни вайрон қилиб бўлиб, энди Худодан ëрдам сўрашяпти. Худо буларга қулоқ солармиди?”


“Бу кунларни ҳам кўрдик. Яқинда Там-Там қабиласи шаманлари каби доира чалиб сакрашади.”


“Кўкдагилар бардам бўлинг. Бу ўзбекларнинг нано технологияси.”


“Булар ростдан ҳам 21 асрда яшаяптими? Илон Маск бир нарса дея олса, бу ғор одамларига айтсин.”


“Фақат кўпроқ тиловат қилманглар. Тўфон бўлиб кетса, сел остида қолманглар.”


“Ўзбекистон ғирт ўрта асрларга қайтибди.”


“Ўзбек раҳбарлари Марк Твенни ўқишган, шекилли. Унинг асарида бўрон чақириш учун уч марта елка ошлаб тупуриш айтилганди.”


“Дуо қилмасангиз ҳам ëмғир ëғади. 26 куни Байқонурдан Россия ракета учиради. Ракетадан қўрққан булутлар Ўзбекистонга қочиб бориб йиғлайди.”


“Ўзбеклар қачон коррупцияга қарши дуо ўқийди?”


“Қурбонлик ҳайвони терилари билан ичак-чавоғини дарёга ташламанглар, илтимос.”


“Африкадаги Тумба-Юмба қабиласи ҳам йиллар давомида ëмғир сўрайди. Бориб ўрганиб келинглар.”


“Муллалар Узгидрометдан прогнозни олиб, ëмғир ëғишига ишонч ҳосил қилгачгина дуо қилишяпти. Динга эмас, илмга ишонарканлар.”


Видеоларда эса Гидромет маркази ходимлари “об ҳаво идораси жанозасини ўқиш” каби шарҳлар остида танқид объектига айлангани кўрилади.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁255109🤬57👍29🤔13😢13🤯4🔥31
⚡️ ҲУКУМАТГА МУРОЖААТ: “ЯШИЛ ҲУДУДЛАР СОТИЛМОҚДА, ВАЗИЯТГА ҚАТЪИЙ ЧОРА КЎРИШ ВАҚТИ КЕЛДИ”

Сўнгги пайтларда вилоят ва туман ҳокимлари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари ва ёрдамчилари орқали яшил ҳудуд майдонлари сотиб юборилаётгани ҳақида мурожаатда таъкидланмоқда. Мурожаат муаллифига кўра, ҳукумат энди ўз сиёсий иродасини кўрсатиши, ҳокимлар қилмишларини “хаспўшлаб” ҳимоя қилиб келаётган юқори даражадаги мансабдорларга ҳам, яшил ҳудудларни талон-торож қилаётган маҳаллий ҳокимларга ҳам қатъий жазо белгилаши лозим.

Мурожаатда вилоят ва туман ҳокимларига нисбатан қатиқ қамоқ жазоси ва уларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиш вақти келгани айтилган.

Шунингдек, видеода кўрсатилган жиҳозларни хориждан тезкор равишда бож тўловисиз олиб кириш, қурилиш ва ишлаб чиқаришда ҳамда шаҳар ва туманларда тозаликни таъминлашда қўллаш зарурлиги таъкидланади.

(Видоедаги техника воситасида Покистоннинг Лаҳор шаҳри ҳавоси 70 фоизга яхшилангани намойиш этилган. )

Элтузга орқали йўлланган мурожаатда яна шундай дейилади: шаҳар ичидаги иссиқхоналар, ишлаб чиқариш цех ва заводлари чекка ҳудудларга кўчирилиши, кўмирдан тўлиқ воз кечиш вақти келди. Акс ҳолда нафақат Тошкент, балки бошқа вилоятлар ҳам жиддий ҳаво ифлосланишига дуч келади.

Туркиядаги қонунларга ишора қилинар экан, ҳар қандай завод фильтрсиз қурилса ёки ишласа, ҳавога чиқинди чиқарса жиноий жавобгарлик белгиланиши қайд этилган. Мурожаат муаллифи Ўзбекистонда ҳам шундай қатъий қонунчиликни қайта жорий этиш зарурлигини таъкидлайди.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
272👍42😱9🔥2😁2🤯1
⚡️ҚЎҚОНДА “SEVIMLI FLOUR” КРЕДИТ МОЖАРОСИ: БАНК УНДИРИШИ ТЎХТАБ ҚОЛГАНИ ВА ИЖРО БЮРОСИ ФАОЛСИЗЛИГИ ТАНҚИД ҚИЛИНДИ

“Ипотека банк” АТИБ Қўқон шаҳар филиали томонидан “Sevimli flour” МЧЖга айланма маблағни ривожлантириш учун кредит ажратилгани, унинг таъминоти сифатида бир қанча қимматбаҳо бинолар ва тегирмон ускуналари гаровга қўйилгани ҳақида маълумот берилди. 31 май 2023 йилда тузилган бахолаш ҳужжатлари бўйича гаров мулкларининг умумий қиймати 8 миллиард 775 миллион сўмни ташкил этган.

Бироқ “Sevimli flour” МЧЖ кредитни белгиланган муддатда қайтармагани сабаб банк судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди 24 янвaрь 2025 йилда чиқарган қарорга кўра, жамиятлар ва фуқаро Мирзаакбар Хўжаназаровдан 1 миллиард 998 миллион 736 минг 621 сўм ундирилиши ва гаров мулкларига қаратиш белгилаб берилган.

Шундан сўнг ижро ҳужжатлари Фарғона вилояти Мажбурий ижро бюросига юборилган. У yerda “Sevimli flour” ва “XAN FLOUR” МЧЖларга нисбатан ижро ишлари қўзғатилган. 2 миллиард 975 миллион сўмлик ун тегирмони ва бошқа бинолар аукционга чиқарилган, аммо Андижон вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилгани боис ушбу мулклар хатланиб, савдолардан олинган.

Фуқаро Мирзаакбар Хўжаназаров бўйича эса вазият мураккаблигича қолмоқда. У қарзнинг бир қисмини тўлаган бўлса-да, ҳозирги кунда 1 миллиард 260 миллион 824 минг 673 сўм қарздорлик ҳали ҳам қопланмаган. Мурожаатда айтилишича, Мажбурий ижро бюроси қарзни ундириш бўйича деярли ҳеч қандай амалиёт олиб бормаётгани, бу эса “Ипотека банк” манфаатларига жиддий зарар етказаётгани таъкидланган.

Мурожаат охирида Ўзбекистон Республикаси Мажбурий ижро бюроси ва Фарғона вилояти МИБдан ушбу ишни назоратга олиш, суд қарорини тўлиқ ижро қилиш ва амалдаги сусткашликка барҳам бериш сўралган.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
61👍4😁3😍1