ELTUZ
148K subscribers
15.1K photos
7.54K videos
39 files
10.2K links
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.

Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
Download Telegram
⚡️БУВАЙДАДА ЗАМҲОКИМ «АҚЛЛИ БЕКАТ» ЛОЙИҲАСИ МИСОЛИДА ҚОНУННИ БУЗДИМИ?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги 48-сонли “Ақлли шаҳар технологияларини жорий этиш Консепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида 2021 йил 8 февралда Фарғона вилояти ҳокимининг N67-01-51-сонли фармойиши қабул қилинган. Унга мувофиқ, Бувайда туманидан 18 та бўш турган бекат «Манзилли дастур»га киритилиб, вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров томонидан тасдиқланган.

Бироқ манбаларнинг хабар беришича, Бувайда тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари С. Хизиров қонунга зид равишда туманда амалда фойдаланилаётган яна 18 та бекат бўйича 62-F сонли фармойиш чиқарган. Шу асосда қурилган бекатлар ҳозир кунда фаолият юритмоқда.


Манзилли дастурга расман киритилган бекатларнинг кўп қисми эса ўз эгаларига топширилмаган, айримлари ҳанузгача бўш ҳолда турибди.

Қонунбузарликка оид яна бир далил сифатида М. Ибрагимова номига расмийлаштирилган бекат мисол қилиб келтирилмоқда. У Фарғона вилояти АЙББга ушбу бекатни «ақлли бекат»ка айлантириш учун «техник шарт» сўраб мурожаат қилган. Бироқ 2021 йил 21 июндаги N1439/1-05 сонли жавобда унга бекат вилоят ҳокимининг манзилли дастурига киритилмагани айтилган ва рад жавоби берилган. Бу эса туман ҳокими ўринбосари томонидан тузилган рўйхатнинг қонуний эмаслигини тасдиқлайди.


Шунингдек, “2019–2021 йилларда Ўзбекистонда ақлли шаҳар технологияларини жорий этиш Концепциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”га кўра, мазкур йўналишдаги ижро ваколати вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига берилган. Туман ҳокимлари ёки уларнинг ўринбосарлари мазкур ҳуқуққа эга эмас.

Иддаоларга кўра, С. Хизиров томонидан чиқарилган 18 та ноқонуний фармойиш асосида қурилган бекатларнинг аксари ҳокимликка алоқадор шахсларнинг қариндошлари номига расмийлаштирилган. Бу бекатлар бепул берилганми ёки пул билан — бу ҳам очиқ қолмоқда.


Мазкур ҳолат юзасидан ДХХ ва Прокуратура томонидан текширув ўтказилиши, С. Хизировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушбу хатти-ҳаракатлари бўйича ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши сўралмоқда.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
60👍30🤬16😁3😱2🔥1🤯1
⚡️НАВОИЙ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА ХОРИЖИЙ ПРОФЕССОРНИ КУТИБ ОЛИШ УЧУН ЎҚИТУВЧИЛАРДАН 200 МИНГ СЎМДАН ПУЛ ТЎПЛАНМОҚДА

Навоий давлат университети Санъат ва спорт факультетининг "Жисмоний маданият" кафедрасида ўқитувчилардан 200 минг сўмдан мажбурий равишда пул тўпланаётгани ҳақида Элтузга маълумот келиб тушди. Хабар берувчининг айтишича, кафедра устозлари чет элдан келадиган профессорни кутиб олиш ва кузатиш учун ушбу маблағни топширишлари талаб қилинган.

Иддаоларга кўра, "эшитмадим, кўрмадим, ойликдан эмас" каби баҳоналар қабул қилинмаслиги билдирилган. Аноним манба бу ҳолат факультетда доимий ва одатий ҳолга айланганини таъкидлади.

Четдан келган меҳмонларни кутиб олиш университет раҳбарияти масъулиятими ёки бу вазифа ўқитувчилар зиммасига юкланяптими?

Маълумотни юборган шахс ўз хавфсизлиги учун сир сақланишини сўради.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁7651🤬31👍5🤯43🔥2
ELTUZ
⚡️ЖУРНАЛИСТИКА УНИВЕРСИТЕТИДА АНТИ-ҲИЖОБ КАМПАНИЯСИ Ўзбекистон журналистика ва Оммавий коммуникациялар университети талабаларидан келган мурожаатга кўра, ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Санжар Рашидов талабаларга жуда…
⚡️ЖУРНАЛИСТИКА УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАЛАРИ ПРОРЕКТОРНИНГ ҲАҚОРАТЛАРИ ҲАҚИДА ЯНА ШИКОЯТ БИЛАН ЧИҚДИ

Элтузда эълон қилинган анти-ҳижоб кампаниясига оид хабар ортидан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаларидан яна бир мурожаат келди. Янги мактубда ёшлар проректор Санжар Рашидовнинг муомаласи янада кескинроқ танқид қилганлар.


Бир талабанинг ёзишича, проректорнинг талабаларга муносабати ҳақорат ва босим билан тўла. Университет раҳбариятидан мана шундай муносабат кутишмаганини таъкидлаган талабалар вазиятнинг жуда оғир эканини айтишади.

Биз ҳайвон эмас, одаммиз. Хатто ўз отамиз айтмаган ифодалар билан ҳақоратлади. Университетда маданий ва билимли раҳбарлар бор деб ўйлагандик, лекин биринчи курсданоқ бундай таассурот олдик, - дейилади мурожаатда.


Талабаларнинг айтишича, проректорнинг асосий талаби форма, аммо таълим сифати ва шароитлар эътибордан четда қолмоқда. Уларнинг таъкидлашича: Ойбек филиалида дарслар совуқ хоналарда ўтмоқда; 7-қаватга лифтсиз чиқишга мажбур бўлиш ҳоллари бор; Смарт-доскалар етишмаслиги сабаб соатлаб навбат кутишга тўғри келади; Сув олиб киришга ҳам асоссиз таъқиқ қўйилган; Танаффуслар қисқа, талабалар ўзини тиклаб олишга улгурмайди.

Форма ўқишимизга таъсир қиладими? Бу ерда ҳар ким ўз пулини тўлаб ўқийди. Формани баҳона қилгандан кўра шароитлар ҳақида ўйланг. Талаба ҳақиқат айтса, НБ қўяман, ҳайдайман деб қўрқитиш тўхтасин. Ҳурмат йиллар давомида йиғилади, бир сонияда йўқолади, - дейди мурожаат муаллифи.


Талабалар университет раҳбарияти ва масъул идоралардан вазиятга жиддий эътибор қаратишни сўрашмоқда.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
78🤬42😁23👍10🔥103🤯3😢1🎉1😍1
⚡️ЖУРНАЛИСТИКА УНИВЕРСИТЕТИ ПРОРЕКТОРИГА НИСБАТАН ЯНГИ АЙБЛОВЛАР

Элтузга Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаларидан яна бир мурожаат келди. Бу сафарги шикоятда проректор Санжарбек Рашидовнинг даромадлари, моддий рағбат пулидан ноқонуний улуш олиш иддаоси ва талабаларга босим масалалари тилга олинган.

Мурожаат билан бирга юборилган my.gov.uz орқали олинган даромад маълумотномасида Рашидов ҳар ой 28 миллиондан 47 миллион сўмгача маош олгани кўрсатилган. Талабаларнинг таъкидлашича, проректор расмий маошидан ташқари университетдаги моддий рағбат пулларини ҳам ўз манфаатига йўналтиради. Иддаога кўра, рағбат пули расман берилса ҳам, унинг ярми тьюторлар орқали “қайтариб олинади”. Мурожаатчиларнинг айтишича, бунга рози бўлмаган талабаларга босим ўтказилади.


Шикоятда проректорнинг шахсий ҳаётига оид жиддий айбловлар ҳам келтирилган. У Олмазор Ситидаги уйида рус гуруҳида ўқиётган қизлар билан қонунга зид ҳолатларда вақт ўтказиши ҳақида даъволар бор. Бу иддаолар мустақил равишда тасдиқланмаган, аммо талабалар уларни жиддий текширишни сўрашмоқда.

Мурожаатда аввалги хабарда айтиб ўтилган масала, яъни рўмол таққан талабаларга нисбатан босим ҳам такрор келтирилган. Талабаларнинг таъкидлашича, проректор ҳижобли қизлардан рўмолни ечишни талаб қилмоқда, уларни ҳақорат қилаётган ҳолатлар кузатилган. Шу билан бирга университетдаги таълим шароитлари ёмонлиги, совуқ хоналар, лифт ишламагани, смарт-доска етишмаслиги каби муаммолар эътибордан четда қолиб, барча энергия форма назоратига сарфланаётгани айтилган.


Талабалар масъул идораларни вазиятни текширишга чақираётгани ва проректорнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини талаб қилмоқда.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9049😱28😁14🤬13🔥6🤯2🤩2😍2
⚡️РАССОМ ТУЗ: ЖУРФАКДАН ЖУРНАЛИСТ ЧИҚСИН ОТИН ОЙИ БИЛАН АПРСҚОРАКАЛАР ЭМАС

Барак ейишдан мақсад - эт ейиш, дейишади. Журфакда ўқишдан мақсад эса - журналист бўлиш.

Журфакни битириб, битта эга кесимли хабар ëзолмай шиғичилик қилиб юрганларни бир жойга жийнасанг, қўй сурувидай бўлади. Журфакни битириб диний рижол, апрс хожака ва ҳижоб тагида ижод қиладиган профессионал отинойиларни йиғса, Орол денгизининг қуриган жойини тўлдирадиган оломон ҳосил бўлади. Битта хотинқули қорака журфакни хатм қилиб, Прагада салафий ячейкаси очувди.

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ëшуллиси Шерзодхон истудентлар билан бетма бет ўтириб бир суҳбатлашсин. Нима хоҳлайсан, нима қилиб юрибсан бу ерда, эртага қайси мачит мутавваллиси бўлмоқчисан ëки қайси гўристонда мушкулкушод ҳужра очиб, хотинларни миясини ювадиган отин ойилик қилмоқчисан, деб, савол-сўроқ қилсин.

Ҳатто икки уч соатгина учадиганимиз учоқ ичида махсус ўргатилган стюардесса ҳар бир йўловчини рентген қилиб ичкарига олади. Мабодо кимнидир тақвоси кучлилик қилиб учоқни пўртиллатмасин деб.

Бу эса камида тўрт беш йил ўқиладиган Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети. Мабодо сенинг компасинг толибон разливидаги шариатчилик экан мақласан курсини иситиб, ҳақиқий журналист бўлишни истаган, дунëвий либерал қадриятларни устун қўйган юрдошни ўрнини эгаллаб. Бор, ана ҳужрага. Афғонистонга бориб яша, истаганча соқол қўй, бурқаю паранжини ичида йўқ бўлиб кет.

Хайп сенга бу ўқиш. Ўз вақтида Мадвазир бўлган Турсунали ака мактабда расм чизадиган қобилиятли қизни кўриб қолган. Шу қизга ëрдам берган. Зулпия аберган. Хуллас, бу қизни давлат аашинча рассомликка ўқитган. Бешинчи курсга борганида "Расм чизиш куфр экан, мен отинойи бўламан" деб, бир имомбердига тўртинчи хотин бўлиб ўлиб йўқолиб дап бўлган.

Иби, давлатни сенга сарплаган пули нимаўлди?

Хуллас, кимдир имомбердига бачча ëки эшонбовога назира бўлиб муршид таҳорат қилган сувни талашиб ичиб юрмоқчи бўлса, бемалол.

Лекин Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети бундақа жой эмас.

Мендан ойтш.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
101😁57👍28🤬23😢4🔥1🤯1
⚡️КЎЧАДАГИ ДИНИЙ СЎРОВНОМАЛАРДАН МУДДАО НИМА?

Радикализм қобиғидаги араблашув – ғоявий бўшлиқка тушиб қолган жамиятни ташқи таъсирга мойил қилиб қўядиган хавфли иллат. Жамиятда шу бўшлиқдан фойдаланиб, ўзга миллатнинг маданияти ва ғоясини “илм”, “маърифат”, “ўқув курси” ниқобида сингдиришга уринишлар очиқ-ойдин давом этмоқда.

Жамоат жойларида одамларни тўхтатиб, араб тили, араб ҳарфлари ҳақида савол бериб, сўнгра уларни ўқув курсларига чақириш  тренд бўлди.

Бу эса дастлаб одамларни қизиқтириш, руҳий яқинлаштириш ва кейинчалик маълум бир ғояга йўналтириш усулларидан биридир. Бугун «тил ўргатамиз» дейишади, эртага эса «Тавба» сурасидаги оятлар ҳарфма-ҳарф тўғри тушунилиб, амалга оширилиши шарт деган тарғибот оммалашиши тайин.

Энг аламлиси, бунга энг кўп мойил бўлаётганлар аллақачон арабпарастликка хиссий боғланиб қолган, ўз миллий қадриятларига бефарқ бўлиб бораётган қатлам. Миллий ғурур, маданий етуклик ва маънавий мустақиллик етишмаган жойда, албатта, бошқаларнинг ғояси келиб жой олади.

Ўрта Осиё халқларини умумлаштирувчи куч – миллий ўзлик ва бирдамлик. Агар шу пойдевор емирилса, фалокат эшиги очилади.

Тил ўрганиш, ўргатиш айб эмас, лекин кўчада сандирақлаб одамларнинг эътиқодига билвосита алоқадор саволларни бериш – виждон эрки тамойилига зид.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
82👍56🤬37😁15😱3🔥2😢2🤯1
ELTUZ
⚡️КАПИТАЛБАНК МИЖОЗНИНГ 200 ДОЛЛАР ПУЛИНИ ЮТИБ ЮБОРИБ ҚАЙТАРИШГА КЕЛГАНДА «ЭРТАЛАР» БИЛАН БОҚМОҚДА Капиталбанк ўз мижозининг 200 доллар пулини ютиб юбориб 16 кундан бери қайтармаяпти. Элтузга мурожаат қилган банк мижози 9-ноябр куни Самарқанд шаҳри, Гагарин…
⚡️ЭЛТАЪСИР: КАПИТАЛБАНК БИЛАН МУАММО ҲАЛ ҚИЛИНДИ - ЭЛТУЗ РЕДАКЦИЯСИГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРАМАН

"Элтузда чоп этилган “Капиталбанк мижознинг 200 долларини ютиб юбориб, қайтаришга келганда «эрталар» билан боқмоқда” сарлавҳали мақоладан кейин менинг масалам ижобий ҳал қилинди.

Мақола эълон қилинганидан сўнг банк ходимлари тезкор равишда боғланиб, вазиятни ўрганишди ва менинг 200 долларим тўлиқ қайтариб берилди.

Бу масаланинг ҳал бўлишида Элтуз таҳририятига ўз вақтида ёрдам ва жамоатчиликка ошкор этиш орқали кўрсатган кўмаги учун чин дилдан рахмат айтаман.

Оммавий ахборот воситаларининг аралашуви орқали оддий мижознинг ҳақ-ҳуқуқи тиклангани — амалий мисолдир.

Менинг шикоятимни эшитгани, текширгани ва адолат қарор топишига ҳисса қўшган барчага миннатдорчилик билдираман."

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍13035😁12🎉5🔥2
⚡️⚡️⚡️ТОШКЕНТДА ИСТЕЪФОДАГИ ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМИ СОБИҚ ҲАМКАСБЛАРИ БОСИМИГА ДУЧ КЕЛДИ

Элтузга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшовчи, Ички ишлар вазирлиги тизимида ишлаган истеъфодаги ходимдан шикоят келиб тушди. Унинг айтишича, уй-жойни бошқарувчи хусусий компания ҳақида Бош прокуратурага ариза берганидан сўнг, турли босим ва туҳматларга дуч келган.


Мурожаат муаллифи ўзини Мирзо Улуғбек тумани, Авайхон МФЙ, Дурмон йўли кўчасидаги 46-уйда яшашини маълум қилади. Унинг таъкидлашича, 2007 йилдан 2017 йилгача ИИВга қарашли Тошкент олий ҳарбий-техника билим юртида командирлик ва ўқитувчилик лавозимларида ишлаган, 2022 йилда эса айрим сабабларга кўра нафақага чиққан.

У 2024 йил 26 декабрь куни Бош прокуратуранинг ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, «Авайхон обод груп» МЧЖ бошқарув сервис компаниясининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан ариза берганини айтмоқда. Унга кўра, ушбу ариза кутилган тарзда кўриб чиқилмагач, 2025 йил 22 январь куни бир неча қўшниси билан бирга Бош прокуратура қабулхонасига бевосита бориб, яна ёзма тарзда мурожаат қолдиришган.


Мурожаатчи иддаосича, шундан кейин жавобгарликдан қочиш мақсадида «Авайхон обод груп» МЧЖ бошқарув сервис компанияси бир кунда, ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ва умумий йиғилиш қарорисиз, 46-уйни биллинг тизимидан, уй эгалари рўйхатидан чиқариб юборган.

Шикоятда келтирилишича, орадан кўп ўтмай, 26 январь куни унинг уйи олдига ИИБ терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи келиб, «пастга тушиб гаплашиб олишни» сўраган. У пастга тушган вақтда Юсуф исмли ГОМ бошлиғи бир неча ходимлари билан келиб, унга нисбатан куч ишлатишга уринган, босим ўтказиб ГОМга олиб кетмоқчи бўлган.


Мурожаатчига кўра, унга нисбатан сохта айбловлар қўйишга уринганлар, бу ҳолатга қўшнилари аралашиб, собиқ ҳамкасблари қўлидан қутқариб олганлар.

«Энг алам қиладигани шуки, ўзим бир вақтлар ИИВ тизимида ишлаб, ўқитувчи бўлиб дарс берганман, ватанимга сидқидилдан хизмат қилганман. Лекин манашу каби ноҳақлик ва туҳматга дуч келаман деб ўйламаган эдим», дейди собиқ ички ишлар ходими ўз мурожаатида.


Мурожаатчи айни пайтгача ГОМ бошлиғи Юсуфнинг ҳаракатлари юзасидан бир неча бор ИИВ раҳбариятига ҳам, туман прокуратурасига ҳам шикоят йўллаганини, аммо ҳеч қандай чора кўрилмаётганини таъкидламоқда.

Унинг фикрича, «осонгина бировга туҳмат уюштириб, айбдор қилиб кўрсатишгача бориб етадиган» бундай ходимлар бутун ИИВ тизимига доғ туширади ва бу тузумда ишлашга нолойиқ.


Мазкур иддаолар бўйича ҳозирча расмий идоралар томонидан изоҳ берилмаган.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
112🤬43🤔22😁8🤯4🔥1
ELTUZ
⚡️МТРК ТАЛАБЛАРИ УЧ ЧАҚАЛИК ОЙЛИК УЧУН ОҒИР ЭМАСМИ? ЎзМТРК қаттиқ интизомий талаблари билан ходимларни ишдан бўшатишга баҳона қидирмоқда. Ҳозир МТРКда Абдурашид Жўрабоев раислик қилиши маълум. Вазирлар маҳкамаси етиштирган бу мулозимнинг Бош Вазир Абдулла…
ҚАШҚАДАРЁ ТЕЛЕВИДЕНИЕСИДА ҲАМ МТРКДАГИ КОРРУПЦИЯ СХЕМАЛАРИ ТАКРОРЛАНМОҚДА

Элтузга Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси ходимларидан навбатдаги мурожаат келди. Улар МТРК марказида Мадамин Сафаров атрофидаги коррупция ва ноқонуний гонорар схемалари ҳақида ёзилган хабар ортидан вилоятдаги ҳолатни ҳам ошкор қилишга қарор қилганлар.

Мурожаатга кўра, Қашқадарё телерадиокомпаниясига Жаҳонгир Тўйчиев раҳбарлик қилади ва у Сафаровнинг “вилоятдаги норасмий вакили” сифатида тилга олинмоқда. Талаб этилган иддаоларга кўра, ташкилот раҳбарлари марказ орқали эфирга чиқиш учун аввал Тўйчиев билан, кейин эса Сафаров билан “нарх келишади”. Кейин марказдан “Ўзбекистон 24 учун топшириқ келди” деган кўринишда буюртма пастга туширилади. Вилоят телекомпанияси имкониятлари ишга солиниб лавҳа тайёрланади ва расмий тартибда Тошкентга юборилади. Натижада ташкилот раҳбари пул тўлаш эвазига эфирда кўринади, маблағ эса Тўйчиев орқали Сафаровга етказилади. Почтани Тошкентда Шунқор Чориев қабул қилиши иддао қилинмоқда.


Мурожаатда бу схемаларда Сафаров изи кўринмайдиган қилиб йўл қўйилаётгани, аммо вилоятдаги деярли ҳар бир ташкилот бу нарх-навони яхши билиши таъкидланади. Ходимлар МТРК коррупцияга қарши курашмоқчи бўлса, аввало манфаатлар тўқнашувини йўқотиш, Сафаров томонидан қўйилган раҳбарларни ҳалол кадрлар билан алмаштириш кераклигини айтишди.

Мурожаатда яна бир савол кўтарилган: яқинда хорижга чиққан ходимлардан тушунтириш хати талаб қилинган бўлса, нега Мадамин Сафаров Умрадан қайтганда айнан шундай тушунтириш бермаган? Агар ходимларнинг саёҳати сабаб тушунтириш талаб қилинса, Сафаровнинг диний маросимда иштирок этишига нисбатан нега бир хил муносабат бўлмаган?


Ходимлар Қашқадарё телерадиоканалидаги молиявий суиистеъмолларга оид илгариги суд ҳукмларини ҳам ёдга олган. 2021 йилда Қарши шаҳар суди компания давлатга юз миллиондан ортиқ зарар етказганини тасдиқлагани, аммо шунга қарамай директорнинг ишда қолгани айтилади. Мурожаатчилар бу ҳолатни Сафаров томонидан қўллаб-қувватлаш билан боғлашмоқда.


Ходимлар МТРК раҳбари Абдурашид Жўрабоевдан вазиятга ўзи аралашишни, вилоятдаги гонорар тизимини шаффофлаштириш ва «Жаҳонгир Тўйчиев–Мадамин Сафаров тизмаси»дан халос қилишни сўрамоқдалар. Улар 2023 йил 16 ноябрдаги суд ҳукми билан танишиш барча нарсани ойдинлаштиришини таъкидлашган.



👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
60👍18🤯8😱2🔥1😁1
⚡️РАССОМ ТУЗ: ЎЗБЕК ЁЗУВЧИСИ АҚШНИНГ МИЛЛИЙ КИТОБ МУКОФОТИ ФИНАЛИГА ЧИҚДИ

Ўзбекистонга киритилмаган, Лондон ва Прагада ижод қиладиган таниқли ўзбек ёзувчиси Ҳамид Исмоил АҚШнинг нуфузли Миллий китоб мукофотининг беш нафар финалчилари қаторига киритилди.

Бу юксак мартаба ва шараф нафақат Ҳамид Исмоилнинг ўта юксак истеъдодини тан олиш, балки ўзбек адабиётининг жаҳон саҳнасидаги байрами ҳамдир.

Ëзувчининг фалсафий хотира, тарих, миллийлик ва инсоний теранликка бой асарлари жаҳон ўқувчилари учун янги минтақани англаш йўлида янг дарвозаларни очди.

Ҳақиқий миннатдорлик ва эъзоз унинг ёрқин таржимони Шелли Фэйрвезер-Вегага ҳам тааллуқли.

Тилмочнинг фидокорлиги ва маҳоратли ижодкорлиги арқали ўзбек ҳикоялари инглиз тилига равшан, эҳтиросли ва таъсирли тарзда кўчди.

Юксак савияли матн, сўз ўйинлари ва адабиëт бозингарлиги таржимон орқали умумбашар мулки бўлади.

Айнан тилмоч бу китобларга катта йўлни очиб берди.

1992 йилдан бери бир дўст ўлароқ таниган қадрдоним, азиз ўртоғим Ҳамид-акани қутлайман.

Аснода улуғ тилмоч Шелли Фэйрвезер-Вегага чуқур ҳурматимни билдираман.

Сизларнинг ютуғингиз — бизнинг ифтихоримиз.

Сизларнинг бу юксак маррага етганингиз, бу улуғ маратабага ноил бўлганингиз ўзбек адабиёти шуҳратини янада баланд қилди.

Навбатдаги марра - Нобел соврини. Ҳамид ака Нобел олсин деганлар матн остида юракча эможисини боссин.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
585👍33🔥51🤔1🎉1
⚡️ҚИРОЛЛИЧАНИНГ СЕВИМЛИ РАССОМИ

«Туз оға, яхшиси гўзаллик, санъат ва рассомлик ҳақида ëзинг» деган таклиф тушди.

Барча буюк рассомлар ўлиб кетган деган янглиш фикр бор.

Ер юзида бугун камида битта буюк рассом тирик, яшаб турибди.

Олтмишдан ошган бу рассомнинг энг кичик асарини сотиб олиш учун хам Саудия шаҳзодалари қоп-қоп пул кўтариб ҳалак бўлишади.

Қиролича Елизаветта тирик пайтида минг тавалло қилиб рассомни қиролият саройига чақириб ўзини расмини чиздирган.

Қиролича бу расссомга позировать қилиб соатларча қаққайиб турган.

Санъат ва гўзалликнинг кучи, қудрати бу.

1964 йил 19 августдада туғилган рассомнинг оти Люсьен Фрейд.

Психоанализ асосчиси Зигмунд Фрейднинг набираси бўладилар.

Люсьен Фрейд – даврнинг энг қимматбахо рассомларидан бири.

Расссомнинг – «Иштонсиз ухлаётган сабез ходими» асари 2008 йилда Christie’s аукционида 33,6 миллион долларга сотилган.

Куни кеча бу рассомнинг «Сабезда ишлайдиган ходиманинг дам олиши» (Benefits Supervisor Resting, 1994) картинаси 56,156 миллион долларга сотилди.

Бу расмга қараб гўзаллик, нафосат, назокат тажассумини кўриб яратувчи расомга алëрлар айтамиз.

Люсиан Фрейд – Буюк Британия қироличаси Елизавета II’нинг ҳаёти давомида чизилган бир неча портретлари муаллифи.

Қироличанинг ўзи рассом ижодини яхши кўрган. Менам севаман шу рассом асарларини. Ўзингга раво кўрганни бошқаларга улаш деган ота сўзи бор.

Бу асарлар замиридаги маънолардан баҳра олиб эстетик завқ дарëсида ғарқ бўлишликни тангри таборак сизга насиби рўзи қилсин.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
124😁85👍19😱15🤬4🤩2
Айни лаҳзаларида Учкўприк туманида дарахтлар ёқиб ташланмоқда? Негааааа? Экологияяяяя!!!

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬14119🤯13😁7😢4🤔2😱2