Чигит экиш ишлари мониторинги ўтказилди.

Бу йилги ноқулай об-ҳавога қарамай Элликқалъа туманида чигит экиш мавсумини тез кунларда сифатли якунлашга алоҳида эътибор қаратилиб, чигит экиш ишлари давом этмоқда. Жорий йилнинг 11 апрел куни  Ўзбекистон Республикаси Президенти Адмнистрацияси ишчи гуруҳи томонидан Элликқалъа туманида жорий йилда чигит экиш мавсумига тайёргарлик  ва далаларга чигит экиш ҳолатини ўрганиш мақсадида қатор объектларни кўздан кечирдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси бўлим катта прокурори Қадирбай Бекмуратов бошчилигидаги ишчи гуруҳ  фермер хўжаликлари далаларида бўлиб, мониторинг ўтказди. Туманда 12 та худудда чигит етказиб бериш шаҳобчалари ташкил этилган бўлиб уларда 181 та чигит ивитиш хандаклари мавжуд. Ишчи гуруҳи аъзолари даставвал «Бўстон кластер” МЧЖга қарашли “Акчакул-1” участкаси уруғлик чигитни фермер хўжаликларига етказиш шахобчасида бўлиб, бу ерда уруғлик чигитларни туксизлантириш ва дорилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Бу ерда мутахассислар томонидан уруғлик материали тайёрлаш, чигитларни дорилаш ҳолати, дала майдонларига етказиб бериш тартиби кўрсатиб берилди. Уруғлик чигити қайта ишлашнинг стандарт талабларига мувофиқлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бевосита далаларга экишга тайёрлаб қўйилган чигитлар ўрганилди ҳамда сифатли чигитларни экиш бўйича топшириқлар берилди.

Жорий йилда туманда чигит экиладиган майдонларнинг 395 гектарига Бухоро-102, 6912 гектарга Султон нави, 1626 гектарга Чимбой-5018 навлар экилади, Шунингдек 582 гектар истиқболли навлар, 679 гектар янги навлар пахта тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлар кесимида жойлаштирилган.

Ишчи гуруҳ томонидан Элликқалъа тумани 2-сектор худудидаги фермер хўжалиги даласида сайёр йиғилиш ташкил этилди.  Унда чигит экиш ишларининг тўғри ташкил этилиши, жумладан агротехник тадбирлари сифатли ўтказиш, минерал ўғитларнинг қўлланиши юзасидан ўрганиш ўтказилди. Ишчи гурух аъзолари чигит экилаётган пахта майдонлари бевосита жойига чиққан ҳолда пахта далаларининг жорий ҳолати  ўрганилди. Хусусан, намунавий майдон сифатида алоҳида танлаб олинган контурда юқори ҳосилдорликни таъминлашга оид кўрилаётган агротехник тадбирлар муҳокама қилинди. Пахта экиладиган майдонлар четларидан унумли фойдаланиш мақсадида тут, узум кўчатлари, зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилиш билан бирга қўшимча даромад олишга қаратилган экинларни экиш юзасидан кўрсатмалар берилди. Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари  2023 йил ҳосили учун экилган ғалла далаларида бўлиб, ниҳолларнинг парвариши билан танишдилар.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Элликқалъа тумани овул ва маҳаллаларида рўзадор отахон ва онахонлар учун ифторлик дастурхонлари ёйилмоқда.
#DIQQAT_E'LON

TUMANIMIZ AHOLISI DIQQATIGA AJOYIB SAYL REJALASHTIRILGAN🔔

🔊Joriy yilning 14 aprel kuni soat 12:00 da Jaloliddin Manguberdi nomili ishtirohat bog'i(Park)da III Respublika kitobxonlik haftaligini 5-kuni bo'lib o'tadi.

📌Sizni saylda nimalar kutayotganini bilmoqchimisiz, unda ketdik⚡️

👉🏻Kitoblar yarmarkasi, tarixiy obidalar, rassomlar tanlovi, asar qaxramonlari,  jonli ijroda kuy qo‘shiqlar va hakozolar sizni kutmoqda.

💫Kitobxonlik sayli qanday bo‘lishiga qiziqyabsizmi?

💥Viktorina savollari va to‘g‘ri javob egalariga qimmatbaho sovg‘alar.

HAMMANI TAKLIF QILAMIZ.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳәкимшилик реформалар процессинде мәмлекетлик пуқаралық хызметшилериниң бәрше сораўларына жуўап бериледи.

Президент жанындағы Мәмлекетлик хызметин раўажландырыў агентлиги (АРГОС) тәрепинен Бәнтлик ҳәм Әдиллик министрликлери менен бирге ҳәкимшилик реформалар дәўиринде юридикалық хызмет көрсетиў ҳәм хызметкерлердиң нызамлы ҳуқықларын тәмийинлеў мақсетинде қолайлық жаратылды.

Өзбекстан Рсепубликасы Президентиниң ПП-14-санлы Пәрманы   менен әмелге асырылып атырған реформаларға байланыслы ҳәр қандай сораўларыңызға оператив жуўап бериў мақсетинде 1136 "Call орайы" ҳәмде @murojaat_argos_bot телеграм боты искерлиги жолға қойылды.

Мүрәжатлар ҳәптениң дүйшемби күнинен жума күнине шекем (байрам күнлеринен тысқары) саат 09:00 ден 18:00 ге шекем қабыл етиледи.

Каналға жалғаныў 👇👇👇
@ARGOS_QR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ózbekstan_jaslar_mámleketi
#Jaslar_seyili
#Ellikqala_rayonı

“Ózbekstan  – jaslar mámleketi” súreni astında Ellikqala rayonında Jaslar seyili hám gala-koncert ótkerildi.

📲
@jaslar_isleri_agentligi
Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
Аўыл хожалығы кәрханаларының атыз шетлериндеги жер майданларында өним жетистириў системасын жетилистириў илажлары ҳаққында

Қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

О мерах по совершенствованию системы выращивания продукции на земельных площадях по краям полей сельскохозяйственных предприятий


Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Мәлимлеме хызмети

Каналға ағза болыў:
@joqargikenes

Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Диққат эълон!!!

“Ургенчтрансгаз” унитар корхонаси ходимлари томонидан Элликқалъа тумани  “Ал-Хоразмий” ГРСга ўрнатилган электрон газ ҳисоблагич ускунасини навбатдаги Давлат қиёслов кўригидан ўтказиш мақсадида, 2023 йил 14-апрел куни соат 1000 дан 1600 гача Гулдурсун ОФЙ, Сахтиён ШФЙ ва Турткул тумани Тозабоғёп аҳоли пункти худудидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Ташкилот раҳбарлари ва хонадон эгаларидан табиий газ етказиб беришнинг тўхтатилиши билан боғлиқ эхтиёт чоралари кўришингизни, техника хавфсизлиги чоралари кўришни таъминлашингизни сўраймиз.
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Бугун "ANTIKORRUPSIYA" телеграм ижтимоий каналида мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига тарқатилаётган озиқ-овқат махсулотлари ичидан таблетка чиқганлиги туғрисида мақола эълон қилинди. Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси ва туман санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. 5-умумий ўрта таълим мактабига 2023-йил 13-апрел куни  «ООО Tabassum NUKUS» томонидан бошланғич синф ўқувчилари учун 267 нафар ўқувчига озиқ овқат махсулотлари мактаб ишчи гуруҳи томонидан қабул қилинган. Холат юзасидан эспертиза хулосасини олиш учун озиқ-овқат махсулотлари намунаси Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасига юборилди.
Таҳлил натижалари чиққандан сўнг қўшимча маълумот берилади.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Бугун, Элликқалъа тумани Жалолиддин Мангуберди номидаги истироҳот боғида III-Республика китобхонлик ҳафталигининг "Очиқ осман остидаги китоблар кўргазмаси сайли" мавзустда маънавий ва маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамда Ахборот кутубхона маркази билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Тадбирда туман ҳокими С. Авезов, алоқадор ташкилотлар раҳбарлари, маданият, кўзи ожизлар жамияти ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок қилдилар.