Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси вакиллари бугун 19 март куни Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси Мажлис ҳамда маҳаллий кенгаш маслиҳат депутатлигига навбатдан ташқари ўтказиладиган сайлов жараёнлари боришини кузатиш мақсадида Остона шаҳрида бўлиб туришибди.
Бугун, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Раиси З. Низамходжаев Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров билан учрашув ўтказди.
Нурлан Абдиров учрашув давомида парламент ҳамда маҳаллий кенгаш маслиҳат депутатлигига бўлаётган сайлов юзасидан олиб борилган тайёргарлик ишлари, мазкур сайловлар 2022 йил мамлакатда ўтказилган конституцион
ислоҳотлар натижасида пропорционал сайлов тизими асосида ўтказилаётганлиги ҳамда унинг ўзига хос хусусиятлари хусусида сўз олиб борди.
Учрашув давомида сайловларни кузатиш мақсадида бугуги кунда 12 та халқаро ташкилот ва 41 та давлатдан 793 нафар кузатувчилар ташриф буюрганлиги таъкидлаб ўтилди.
Учрашувда икки қўшни мамлакат сайлов органлари ўртасидаги самарали ҳамкорликни давом эттириш тўғрисида фикр алмашилди.
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇿 Қозоғистонда навбатдан ташқари сайловлар ўтказилмоқда
Аввал хабар берганимиздек бугун 19 март куни Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси Мажлис ҳамда маҳаллий кенгаш маслиҳат депутатлигига навбатдан ташқари сайлов ўтказилмоқда.
Мазкур сайлов жараёнларини кузатиш мақсадида Қозоғистонда бўлиб турган МСК Раиси З.Низомходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси вакиллари Остона шаҳридаги бир қанча участкаларда овоз бериш жараёнлари, ташкилий чора-тадбирлар, аҳолининг сайловдаги иштироки билан яқиндан танишмоқда.
Шунингдек, ўзбекистонлик халқаро кузатувчилар МДҲ ҳамда ШҲТ миссиялари таркибида Остона ва Чимкент шаҳарлари шунингдек, Туркистон вилоятининг бир қатор туманларида бўлиб сайлов жараёнларини кузатиб боришмоқда.
Республикада жами 10 223 та ҳамда 77 та хорижий давлатда 62 та сайлов участкалари ташкил этилган. Овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 7:00 да ҳамда 92 та сайлов участкасида ҳудудий комиссиялар томонидан қабул қилинган қарорларга асосан соат 6.00 да очилди.
Қозоғистон Республикаси ҳудудидаги вақт зоналари чегараларига мувофиқ, 5 та вилоят: Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қизилўрда ва Манғистау вилоятлари участкалари пойтахт вақти билан соат 08:00 да овоз бериш бошланди.
Қозоғистон маҳаллий вақти билан соат 16:00 ҳолатига 12 032 550 нафар овоз берувчидан, 6 254 837 нафари яъни 51,98 фоизи сайловда иштирок этди.

Азиз ватандошлар!
Муҳтарам ҳамкасблар!
Гўзал Ватанимизга уйғониш, янгиланиш, меҳр-оқибат ва хайру саховат айёми – Наврўзи олам нафаси кириб келди. Халқимиз ушбу қутлуғ шодиёнани бу йил ҳам кўтаринки кайфият ва эзгу орзулар билан кутиб олмоқда. Шукрки, она-юртимиз тинч, мамлакатимиз обод. Ана шундай озод юртнинг обод манзилларида халқимиз энг қадимий айём – Наврўзи оламни зўр қувонч ва катта тантаналар билан нишонламоқда.
Буюк муҳаддис, ҳазрати ал-Ҳаким ат-Термизий бобомиз ўзининг кўп йиллик илмий ва ҳаётий кузатишлари асосида яратган «Наврўзнома» рисоласида Наврўз ҳафтанинг сешанба куни кирса, «Ўша йили фараҳли, яъни қувончу шодлик бисёр бўлғай ва таомлар тобора мўл бўлиб, маъмурчилик кенг қулоч ёзғай», деб башорат қилган эканлар. Зеро, тинчлик-осойишталик, бағрикенглик, аҳиллик мустаҳкам қарор топган юртда қут-барака мўл бўлади. Ҳаётий муаммолар аста-секин барҳам топиб, ютуқ ва зафарлар кўпаяверади.
Барчангизни янгиланиш, яшариш ва юксалиш байрами - Наврўз айёми билан муборакбод этамиз. Сизларга, энг аввало, тинчлик-хотиржамлик, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва узоқ умр тилаймиз. Ҳаётингиздан, хонадонингиздан ҳеч қачон файзу барака аримасин. Гўзал Ватанимизнинг равнақи йўлидаги хайрли ишларингизда ҳамиша муваффақиятлар ёр бўлсин!
Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!
Марказий сайлов комиссияси жамоаси

2023 йил 23 март куни соат 15:00 да Алишер Навоий кўчаси, 1-уйда жойлашган “Маърифат маркази” (Симпозиумлар саройи) биносида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Мажлис кун тартибидан референдум ўтказувчи округ комиссияларини тузиш ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг ваколатига таалуқли бошқа масалалар ўрин олган.
Мазкур мажлис тафсилотларини Марказий сайлов комиссиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳамда YouTube платформаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⭕️ #jonli_efir
Ayni daqiqalarda Markaziy saylov komissiyasi majlisi ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimiz orqali jonli efirda uzatilmoqda.
MSK majlisini jonli efirda kuzatish uchun quyidagi havolaga bosing:
👉 https://www.youtube.com/live/D0kfzo3544A?feature=share