Марказий сайлов комиссияси раиси З. Низамходжаевнинг Мўғулистондаги парламент сайловларини халқаро кузатуви доирасидаги учрашувлари юзасидан фоторепортаж

🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🇺🇿 30 ИЮНЬ — ЁШЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этиш, инсон қадрини янада юксалтиришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширишда Ватан ва халқ ишига доим тайёр ғайрат-шижоатли, фаол ёшларимизнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бормоқда.

Бу юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг орзу-интилишлари рўёбга чиқиши учун зарур шароитларни яратиш борасида кўрсатилаётган доимий ғамхўрликнинг амалдаги ёрқин самараларидандир.

Ватанимизда 30 июнь – Ёшлар куни сифатида кенг нишонлаб келинаётганида ҳам ана шундай улкан эътибор мужассам.

Ёшларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, жумладан, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини таъминлаш борасидаги ташкилий ва ҳуқуқий асослар тобора мустаҳкамланмоқда. Янгиланган Конституциямизда алоҳида бир боб «Оила, болалар ва ёшлар» деб номлангани бунинг ёрқин далилидир.

Яратилаётган ана шундай кенг шароит ва улкан имкониятлар натижасида гражданлик позицияси ва фаоллиги тобора юксалаётган, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаётган, халқаро майдонда рақобатга кириша оладиган ёшларимиз сафи кенгайиб бораётгани халқимизни беҳад қувонтирмоқда.

Келажагимиз эгалари бўлган азиз ёшларимизни юртимиз ҳаётидаги қутлуғ байрам, азму шижоат, гўзаллик ва камолот айёми – Ёшлар куни билан самимий табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт ва омадлар тилаймиз.

🗳 Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий сайлов комиссияси мажлиси тўғрисида ахборот

Жорий йил 2 июль куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унинг асосида қабул қилинган 2023 йил 18 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун талабларидан келиб чиқиб, шунингдек, сайловлар жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси таҳлили асосида ишлаб чиқилган Марказий сайлов комиссиясининг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тасдиқлашга оид масалалар кўриб чиқилди.

🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) |

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг янги намунадаги расмий рамзи


Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг янги расмий рамзи тасдиқланди. Расмий рамз ҳозирга қадар амалда бўлган МСК эмблемаси ўрнига жорий этилди.

🔹 Батафсил: Ўзбек (кирилл) |Oʻzbek (lotin) | Русский | English

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Channel photo updated
Марказий сайлов комиссияси аъзоси «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Васийлик Кенгаши қарори билан бир гуруҳ меҳнат фахрийлари «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Жумладан, Марказий сайлов комиссияси аъзоси Рахимова Гулноза Абдусаттаровна ҳам 1-даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонига сазовор бўлди. Шу муносабат билан, Марказий сайлов комиссияси жамоаси Гулноза Абдусаттаровнани самимий муборакбод этади.

Гулноза Рахимовага комиссия фаолияти ривожига қўшаётган ҳиссаси, жонкуярлиги ва ташаббускорлиги учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🔐 “Е-saylov” ахборот тизимида ишлаш тартибига доир ўқув-амалиёт машғулотлари ташкил этилди

🌐 “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг тегишли банди ижросини таъминлаш мақсадида Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда “E-saylov” ахборот тизими ишлаб чиқилиб, тест режимида ишга туширилди.


📱 Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔔 Ҳудудий сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишга қаратилган ўқувлар ташкил этилди

🌐 2023 йил 18 декабрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонуни билан сайлов комиссиялари тизими такомиллаштирилиб, Марказий сайлов комиссияси бевосита бошчилик қиладиган марказлашган сайлов органларининг вертикал тизими тузилиши белгиланди.

📱 Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔔 Марказий сайлов комиссияси мажлиси тўғрисида ахборот

💬 19 июль куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил биринчи ярим йиллик иш режасининг ижроси ва 2024 йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш, Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, “E-saylov” ахборот тизимининг регламентини тасдиқлаш ҳамда биринчи ярим йиллик давомида келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари каби масалалар кўриб чиқилди.

📱 Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM