Ҳозирда хорижда яшаётган сайловчиларимизнинг ҳам сайлов ҳуқуқларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратганмиз. Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови учун элчихоналар ва консуллик идоралари ҳузурида 37 та давлатда 54 та сайлов участкалари, 128 та шаҳарда 316 та қўшимча кўчма сайлов участкалари, шу жумладан дипломатик ваколатхоналаримиз бўлмаган 11 та давлатда ҳам ташкил этилди.

Зайниддин НИЗАМХОДЖАЕВ
Марказий сайлов комиссияси Раиси

Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Маълумот ўрнида, аккредитациядан ўтган халқаро кузатувчилар сони 969 тани ташкил этди. Шундан, 629 таси халқаро ташкилотлардан, 340 таси хорижий давлатлардан келадиган кузатувчилар ташкил этмоқда.

Зайниддин НИЗАМХОДЖАЕВ
Марказий сайлов комиссияси Раиси

Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Бизнинг бўлинмамиз Ислом ҳамкорлик ташкилотида яқинда очилди. Ушуб бўлинма, ташкилотга аьзо давлатларнинг сайловларни ўтказадиган тузулмалари билан ҳамкорликда ишлаш ва сайловларни кузатиш учун таьсис қилигди. Бўлинмамизда 35 нафар инсон фаолият юритади ва бўлинмамиз номидан бир таклиф билан келдим: ИҲТга аьзо давлатлар ўртасида сайлов қунунчилиги ва янгиликларига бағишланган форум ўтказмоқчимиз. Ушбу форумни келаси йилга режалаштирганмиз, унда 75 та аьзо ташкилотлардан ташқари, халқаро ташкилотларнинг вакиллари ҳам иштирок этади. Ишончимиз комилки, келаси йил Тунис шаҳрида бўладиган ушбу форум сайлов мавзусидаги энг катта форум бўлади ва унда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясини кўришдан жуда мамнун бўламиз.

Шакир Махмуд Бандар - ИҲТ Сайловларини кузатиш бўйича гуруҳи раҳбари

Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Мамлакатимизда Ислом ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси ўз фаолиятини бошлади

19 октябрь куни Марказий сайлов комисияси Раиси З.Низамходжаевнинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси раҳбари Анисул Хак билан учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил: https://saylov.uz/uz/news/2021/10/19/mamlakatimizda-islom-hamkorlik-tashkiloti-kuzatuvchilar-missiyasi-oz-faoliyatini-boshladi

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 4 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 4 дня.

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Якуний семинар-тренинг бўлиб ўтди

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда 2021 йил 12 октябрь куни бошланган "Сайлов ва гендер: хотин-қизларни сиёсатда қўллаб-қувватлашнинг халқаро ва миллий амалиёти" туркумидаги якуний, бешинчи онлайн тренингни ўтказди.

Батафсил: https://saylov.uz/uz/news/2021/10/20/yakuniy-seminar-trening-bolib-otdi
—————————-

Состоялся заключительный семинар-тренинг

Центральная избирательная комиссия совместно с ПРООН в Узбекистане провела заключительный, пятый онлайн-тренинг из цикла тренингов «Выборы и гендер: международные и национальные практики поддержки женщин в политике», запущенных 12 октября 2021 года.

Подробно: https://saylov.uz/ru/news/2021/10/20/yakuniy-seminar-trening-bolib-otdi

Мы в соцсетях: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
8-Сирдарё округ сайлов комиссияси раиси

Нуритдинов Жамшидхон Мамутхонович

Нуритдинов Ж.М. 1981 йилда 03 августда Наманган вилояти Косонсой туманида туғилган. Маълумоти -олий, ҳуқуқшунос. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2019 йил 19 январда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
___

Председатель 8-й Сырдарьинской окружной избирательной комиссии

Нуритдинов Джамшидхон Мамутхонович

Нуритдинов Ю.М. Родился 3 августа 1981 года в Косонсойском районе Наманганской области. Образование - высшее, юрист. В 2004 году окончил Ташкентский государственный юридический институт. 19 января 2019 года назначен начальником Управления юстиции Сырдарьинской области.

Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов участкаларида сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун муддатидан олдин овоз беришни 2021 йил 14 октябрь куни бошланган эди ва бу жараён 2021 йил 20 октябрнинг якунига қадар давом этади.

Мамлакатимизда тузилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш вақтини соат 9:00 дан соат 19:00 га қадар, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз беришни ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан соат 9:00 дан соат 19:00га қадар амалга оширилиши белгиланган.

❗️18-19 октябрь кунлари мамлакатимизда ташкил этилган сайлов участкаларида жами 113 406 нафар сайловчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериб, ўзларининг Конституциявий ҳуқуқларидан самарали фойдаландилар.


Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Досрочное голосование для избирателей, которые не могут находиться в день голосования по месту жительства на избирательных участках по выборам Президента Республики Узбекистан, началось 14 октября 2021 года и продлится до конца 20 октября 2021 года.

Время досрочного голосования на избирательных участках, созданных в нашей стране определено с 9:00 до 19:00, а досрочное голосование на избирательных участках, созданных при дипломатических и иных представительствах Республики Узбекистан за рубежом определено с 9:00 до 19:00 по местному времени по месту нахождения этих избирательных участков.

❗️18-19 октября на избирательные участки по выборам Президента Республики Узбекистан, созданных в нашей стране, для досрочного голосования пришли 113 406 избирателей.


Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
⁉️ Таклифнома берилмаган бўлса ҳам сайловда қатнашиш мумкинми?

- Албатта мумкин. Таклифномалар сайлов куни ва вақтидан бехабар бўлган фуқароларни сайлов вақти, куни ва жойи тўғрисида хабардор қилиш учун тарқатилади. Агар сизга таклифнома берилмаган бўлса, бу сизни сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. Таклифнома берилмагани сайловда иштирок этиш ёки иштирок этмасликка тўсқинлик қила олмайди. Таклифнома берилмаган бўлса ҳам сиз бемалол 24 октябрь санасида сайловда иштирок этишингиз мумкин. Ўз конституцион ҳуқуқингиздан фаол тарзда фойдаланинг, бефарқ бўлманг!

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Айни дақиқаларда Марказий сайлов комиссияси Матбуот маркази ташаббуси билан аккредитациядан ўтган журналистлар иштирокида 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси ва 362-сонли сайлов участкасига пресс-тур бўлиб ўтмоқда.

Ушбу пресс-турда 30 нафардан ошиқ журналистлар иштирок этишмоқда.

ОАВ вакиллари Пресс-тур давомида 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишиш билан бир қаторда, 362-сонли сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш жараёни ва пандемия шароитида сайлов ўтказиш бўйича ташкилий ишларни кузатишади.

___

В эти минуты проходит пресс-тур, организованный под инициативой Пресс-центра Центральной избирательной комиссии. Представители СМИ прямо сейчас находятся на 14-Ташкентской окружной избирательной комиссии.

В данном пресс-туре принимают участие свыше 30 журналистов.

В ходе пресс-туре представители СМИ ознакомятся с деятельностью 14-Ташкентской окружной избирательной комиссии, а также будут наблюдать за процессом досрочного голосования и организационными работами по проведению выборов в условиях пандемии на 362-избирательном участке.
Пресс-тур дастурига асосан айни дақиқаларда журналистлар учун 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссиясида тақдимот бўлиб ўтмоқда.

Унда МСК аъзоси Баҳодир Юнусов ва 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси раиси Одил Абдураҳмонов журналистларнинг саволларига жавоб бермоқда.

Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал