Markaziy saylov komissiyasi
1.14K members
1.5K photos
146 videos
10 files
1.35K links
O'zbekiston Respublikasi Markaziy saylov komissiyasining rasmiy sahifalariga obuna bo'ling:

http://twitter.com/electionsuz
http://fb.com/uzelections

www.elections.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
Сегодня в Центральной избирательной комиссии состоялось вручение памятной юбилейной медали «25 лет КСГП СНГ» постоянному члену ЦИК Гульнозе Рахимовой.

Вручая юбилейную медаль, заместитель Генерального прокурора Республики Узбекистан Э.Йулдашев отметил, что согласно Решению Председателя Координационного Совета Генеральных прокуроров СНГ от 5 августа 2020 года данной награды удостоены работники органов прокуратуры, внесшие весомый личный вклад в укрепление взаимодействия по обеспечению законности и правопорядка на территории государств – участников Содружества Независимых Государств.

На мероприятии приняли участие председатель ЦИК М.Абдусаломов, члены ЦИК, ответственные работники Секретариата ЦИК.

@electionsuz
⚡️Тошкент вилоятида шаҳар, туман маҳаллий Кенгашларнинг бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови бўлиб ўтмоқда

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши 5-Янгиовул округи 354-355-сайлов учаскалари, 13-Озодбош округи 366-367-сайлов учаскалари ва Оҳангарон туман Кенгаши 18-Обиз округи 562-сайлов учаскаси, 23-Санам округи 569-сайлов учаскалари ҳамда Пискент туман Кенгаши 6-Улуғбек округи 627-сайлов учаскаси, 20-Дўнгқўрғон округи 641-сайлов учаскалариларида бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайлов ўтказилиши белгиланган 6 та округ ҳамда 8 та сайлов участкасида сайловлар бўлиб ўтмоқда.

@electionsuz
⚡️Навоий вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам сайлов жараёнлари бошланди

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,24-моддаси, Сайлов кодексининг 93-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарорига хамда туман ва шаҳар Кенгашларининг қарорларига асосан Халқ депутатлари Зарафшон шаҳри, Навбаҳор, Конимех ва Томди туманлари Кенгашига бўшаб қолган ўринларга сайлов жараёни бошланди.

Сайловлар пандемия шароитида ўтказилаётгани сабабли, барча сайлов участкаларига тиббиёт ходимлари, жамоат тартибини ва хавфсизлигини сақлаш учун масьуллар бириктирилган.

@electionsuz
⚡️Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туманлар Кенгашларида бўшаб қолган ўринлар учун сайловлар бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 18 октябрь куни халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 3 та округида, шаҳар ва туманлар Кенгашларининг эса 8 та округларида бўшаб қолган ўринлар учун сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сайловни тайинлаш ҳақидаги қарор қабул қилинишидан аввал 12 та сайлов округи ҳудудининг эпидемиологик харитаси ишлаб чиқилиб, махсус комиссиянинг хулосаси олинган.

Бўлиб ўтаётган сайловларда Сайлов кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган меъёрлар, шунингдек, карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказишга алоҳида эьтибор қаратилган.

Жумладан, ҳар бир участка сайлов комиссиясида сайловчилар ва сайлов ташкилотчиларини ҳимоя воситалари билан таъминлаш, уларни касаллик юқтириб олишини олдини олишга қаратилган чора - тадбирлар белгиланган.

@electionsuz
21 октябрь - Ўзбекистонда ўзбек тили байрами куни.

Бугун дунёда олти мингга яқин тил ва шева бўлса, улардан бор-йўғи юзга яқини давлат тили мақомига эга. 1400 та тилнинг йўқолиб кетиш хавфи борлигини инобатга олсак, давлат тили мақомини олган шу юзга яқин тил орасида Ўзбек тилининг борлиги ҳар биримиз учун ифтихор демакдир.

Барчани 21 октябрь – ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган сана муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

@electionsuz
Марказий сайлов комиссиясининг:

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИ Б.АЛИХАНОВ ҲАМДА Н.УМАРОВЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛАРИНИ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА"ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат билан танишиш учун ҳаволага босинг:

http://elections.uz/uz/lists/view/3645

Саҳифаларимизга обуна бўлинг:👇👇👇
Telegram | Facebook | Twitter
Марказий сайлов комиссиясининг:

"Б.АЛИХАНОВ ВА Н.УМАРОВЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ АЪЗОЛАРИ ЭТИБ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА" ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат билан танишиш учун ҳаволага босинг:

http://elections.uz/uz/lists/view/3646

Саҳифаларимизга обуна бўлинг:👇👇👇
Telegram | Facebook | Twitter
Жорий йилнинг 20 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 39-Қизилтепа сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати Борий Батирович Алиханов ҳамда 82-Шўрчи сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати Нариман Маджитович Умаровларнинг берган ёзма аризасига асосан уларнинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилганлиги юзасидан қарор қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги 2020 йил 20 октябрдаги Фармонига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 75-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Алиханов Борий Батирович ва Умаров Нариман Маджитовичларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб рўйхатга олди.

Саҳифаларимизга обуна бўлинг:👇👇👇
Telegram | Facebook | Twitter
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бўшаб қолган ўринлар бўйича халқ депутатлари маҳаллий кенгашларга ўтказилган сайловлар ҳақида ахборот

👉
http://elections.uz/uz/lists/view/3648

20 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси бўйича 5 та, шаҳар ва туманлар Кенгашларига 9 та сайлов округида, 27 сентябрь куни Тошкент ва Хоразм вилоятларидаги шаҳар ва туман Кенгашлари бўйича 31 та сайлов округида, 4 октябрь куни Бухорода 8 та, Жиззахда 4 та, Наманганда 1 та, Самарқандда 16 та, Сирдарёда 4 та, Қашқадарёда 13 та, Хоразмда 1 та сайлов округларида, 11 октябрь куни Андижон вилоятида 13 та, Наманган вилоятида 2 та, Тошкент вилоятида 1 та, Фарғонада 21 та сайлов округларида, 18 октябрь куни Навоий вилоятида 4 та, Наманган вилоятида 3 та, Сурхондарё вилоятида 11 та, Тошкент вилоятида 2 та сайлов округларида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар бўлиб ўтди.

Саҳифаларимизга обуна бўлинг:👇👇👇
Telegram | Facebook | Twitter
1 ноябрь Молдовада президентлик сайловлари бўлиб ўтади

2020 йилнинг 1 ноябрь куни Молдовада президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Мазкур сайловлар мамлакатда бутун мустақиллик тарихидаги тўртинчи тўғридан-тўғри президентлик сайловлари бўлади. Давлат раҳбари мутлақ кўпчиликнинг икки босқичли тимизи асосида сайланади. Агар биринчи босқичда бирон бир номзод 50 фоиздан ортиқ овозни ололмаса, иккинчи босқич ўтказилади. Бу йилги президентлик сайловларида иккинчи босқич ташкил этилса у 15 ноябрда бўлиб ўтади.

👉 http://elections.uz/uz/lists/view/3649

Саҳифаларимизга обуна бўлинг:👇👇👇
Telegram | Facebook | Twitter
Ўзбек тилини янада ривожлантиришга оид фармон имзоланди

Шавкат Мирзиёев «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда асосий йўналишлари тасдиқланди.

👉 http://elections.uz/uz/lists/view/3650

Саҳифаларимизга обуна бўлинг:👇👇👇
Telegram | Facebook | Twitter
2021 йил январида Козоғистонда парламент сайловлари бўлиб ўтиши белгиланди

Қозоғистон Президенти Касым-Жомарт Токаев республика парламентининг қуйи палатаси - Мажлисга навбатдаги сайловларни 2021 йил 10 январда ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фармонга биноан партиялар рўйхати бўйича сайланадиган Мажлис депутатлари сайлови 10 январга, Қозоғистон халқи Ассамблеяси томонидан сайланадиган навбатдаги депутатлар сайлови 11 январга белгиланган.

Мажлис депутатлари 107 нафардан иборат бўлиб, уларнинг 98 нафари пропорционал сайлов тизими бўйича партиявий рўйхатлар асосида, 9 нафари эса Қозоғистон Халқ Ассамблеяси томонидан сайланади. Йигирма беш ёшга тўлган шахс Мажлис депутати бўлиши мумкин.

Сенат 49 депутатдан иборат. Сенатнинг ўн беш нафар депутати Сенат таркибида жамиятнинг миллий, маданий ва бошқа муҳим манфаатлари вакиллигини таъминлаш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда давлат раҳбари томонидан тайинланади. Сенатнинг яна 34 нафар депутатини ҳар бир вилоятдан, Нур-Султон, Олмаота ва Чимкент шаҳарларидан 2 нафардан сайлашади. Сайланган Сенат аъзоларининг ярми ҳар уч йилда қайта сайланади.

👉 http://elections.uz/uz/lists/view/3651

Саҳифаларимизга обуна бўлинг:👇👇👇
Telegram | Facebook | Twitter
2020 йил 31 октябрь куни Грузияда парламент сайловлари бўлиб ўтади

31 октябрь куни Грузияда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Уларда 48 та партия ва иккита блок иштирок этади. Сайловларда Грузия фуқаролари 150 нафар депутатни сайлайди. Грузияда биринчи марта сайловлар янги аралаш тизим бўйича бўлиб ўтади - 120 та депутат пропорционал, 30 нафари эса мажоритар тизимига кўра сайланади. Сайловолди кампанияси жорий йилнинг 1 сентябрь куни расман бошланди, сайловда қатнашиш учун 66 субъект рўйхатдан ўтказилди.

Бугунги кунга келиб, Грузия Марказий сайлов комиссияси 89 та маҳаллий ва 20 та халқаро ташкилотларни рўйхатдан ўтказди, улар мамлакатдаги сайловларни кузатиб борадилар.

👉 http://elections.uz/uz/lists/view/3652

Саҳифаларимизга обуна бўлинг:👇👇👇
Telegram | Facebook | Twitter
Ўзбекистон – БМТ: Тинчлик ва барқарор тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик

24 октябрь – БМТ ташкил топган кун

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ер юзида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган энг нуфузли халқаро тузилмадир. БМТ аъзоси бўлган ҳар бир давлат халқаро муносабатларнинг асосий тамойиллари акс этган, халқаро шартномалардан иборат БМТ Низомидаги мажбуриятларга риоя қилади.

👉 http://elections.uz/uz/lists/view/3653

Саҳифаларимизга обуна бўлинг:👇👇👇
Telegram | Facebook | Twitter
Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашидаги бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловлар бўлиб ўтмоқда

Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашидаги бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўйича овоз бериш жараёни юзасидан мониторинг қилиб борилди.

1. Жами сайловчилар сони – 5183 тани ташкил этмоқда.

Шундан Косонсой туманидаги 2 та сайлов участкаларида овоз бериш бошланди. Дастлабки натижаларга кўра, жами сайловчидан 922 нафари (17,8%) сайловда иштирок этмоқди.

2. Сайлов жараёнларида жами 5 нафар маҳаллий кузатувчи иштирок этиб, улар томонидан 1 та округ сайлов комиссияси ва 2 та участка сайлов комиссияси ўрганилди.

Шунингдек, ушбу сайловларни туман ОАВ вакиллари ва блогерлар ҳам кузатиб боришмоқдa.

3. Сайлов қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари кузатилмади.

– ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда салбий ҳолатлар бўйича маълумотлар жойлаштирилмади

4. Овоз бериш жараёнида айрим камчиликлар кузатилмади.

Сайловлар 20:00 га қадар давом этади

@eletionsuz
Халқ депутатлари Поп тумани Кенгашидаги бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловлар бўлиб ўтмоқдa

Халқ депутатлари Поп тумани Кенгашидаги бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўйича овоз бериш жараёни юзасидан мониторинг қилиб борилмоқдa.

1. Жами сайловчилар сони – 21311 тани ташкил этмоқда.

Шундан 8 та сайлов участкаларида овоз бериш бошланган. Дастлабки натижаларга кўра, жами сайловчидан 6623 нафари (31,1%) сайловда иштирок этмоқдa.

Сайловчилар энг кўп иштирок этган ҳудудлар: 343-сайлов участкасида (35,6%) 900 га тўғри келган бўлса, 631-участка сайлов комиссиясида сайловчиларнинг иштироки (26,0%) 726 га нисбатан пастни ташкил этди.

2. Сайлов жараёнларида жами 8 нафар маҳаллий кузатувчи иштирок этиб, улар томонидан 4 та округ сайлов комиссияси ва 8 та участка сайлов комиссияси ўрганилмоқдa.

Шунингдек, ушбу сайловларни туман ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар кузатиб боришмоқда.

3. Сайлов қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари юзасидан:

Қонун бузилиши ҳолатлари юзасида прокуратура ва суд органларига тўғридан-тўғри мурожаат келиб тушмади. ОАВ ва ижтимоий тармоқларда салбий ҳолатлар бўйича маълумотлар жойлаштириш ҳолатлари аниқланмади.

4. Овоз бериш жараёнида камчиликлар аниқланмади.

Сайловлар 20:00 га қадар давом этади

@eletionsuz
2020 йилни 25 октябрь куни халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига ўтказиладиган сайлов бўйича АХБОРОТИ

👉 http://elections.uz/uz/lists/view/3656

Саҳифаларимизга обуна бўлинг:👇👇👇
Telegram | Facebook | Twitter