EFFECT.UZ|LIVE
865 subscribers
9.59K photos
7.69K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб директори жанжаллашиб шеригини юзини кўкартирган ўқувчини калтаклади

Ушбу ҳолат Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги 217-мактабда бўлгани айтилмоқда. Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот йўқ.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Дўмбиробод маҳалласидаги ҳовлилар «реновация» баҳонасида бузиб ўрнига кўп қаватли уйлар қуриш режалаштирилмоқда. Қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилгач, жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

«Адолат» социал-демократик партияси ҳам бугун бу ишларда тайинли ҳуқуқий асос йўқлигини айтиб, қарор лойиҳасига қарши чиқибди. Ниҳоят қайсидир партия сал бўлса ҳам уйғонибди.

P.S. Қарор лойиҳаси Камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан тайёрланган. Ҳужжат фақат ҳуқуқий саводхонлиги эмас, умуман саводи йўқ ходимлар томонидан ёзилганга ўхшайди. У ердаги орфографик хатоларни кўриб, ўзбек тилининг аҳволидан йиғлагингиз келади...

@effectuz
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зоминдаги кўпкарида Тўра бой кўриниш берди ва чавандозга 10 минг доллар топширди

Ушбу кўпкарида Отабек Умаровга тегишли отни минган чавандоз ғолиб бўлган.

"Тўра бой" номи билан танилган Тўра Ярлақабов президентнинг опаси Инобат Мирзиёеванинг турмуш ўртоғи ва Ўзбекистондаги йирик бизнеслар эгаси ҳисобланади.

@effectuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Яшил макон”: Пискентда умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламдаги ҳашар ишлари олиб борилди

Туманнинг «Сувти» маҳалласида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламдаги ҳашар ишлари олиб борилди. Ҳашар доирасида ҳудудда ободонлаштириш билан бир қаторда кўчат экиш тадбирлари амалга оширилган.

Ҳашарда 5 минг туп терак, 2 минг 750 туп олма, 1 минг 240 туп олхўри ва 1 минг туп гилос кўчати ўтқазилди.

Лойиҳа доирасидаги амалий ишлар натижасида «Сувти» маҳалласидаги Ўзбекистон кўчасида 9 сотих бўш турган ер майдонида «Олмазор боғи» ташкил этилган. Шунингдек, 16 та эҳтиёжманд оила вакилларига 12 тупдан мевали дарахт кўчатлари тарқатилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
⚡️⚡️⚡️Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ бўйича музокаралар якунига етди, келишув параметрлари тегишли вақтда эълон қилинади – Қатар ТИВ

@effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрдўғон Арманистонни қўшни давлатлар билан ҳамкорлик қилишга чақирди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған:
«Баъзи Ғарб давлатлари Қорабоғ уруши (2020 йил сентябр-ноябрь) билан минтақамизда янги давр бошланганини ҳалигача англаб етмайди.

Арман халқи ва унинг раҳбарлари хавфсизликни минглаб километр узоқликда эмас, балки қўшнилари билан тинчлик ва ҳамкорликда излашлари керак».


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Шифокорга стул отган шахс прокуратура тизимида ишламайди» – Бош прокуратура

Тошкентда фуқаро шифокорга стул отгани ижтимоий тармоқларда кескин танқид қилинмоқда. Айрим тармоқ қўпол ҳаракат қилган йигитни туман прокурори ёрдамчиси сифатида айтишган.

Бош прокуратура бунга аниқлик киритиб, мазкур видеохабарда кўрсатилган шахс прокуратура органларида хизмат қилмаслигини маълум қилди.

Ўрганишда, видеохабарда қайд қилинган шахс олий таълим муассасаси талабаси эканлиги аниқланган. Олий таълим муассасаси манфаатларига зарар етказмаслик мақсадида бошқа маълумотлар ошкор қилинмайди.

Айни пайтда ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрганилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
Кулги қироли 77 ёшида вафот этди

Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти, Юсуфжон қизик Шакаржонов номидаги Республика Аския ва қизиқчилик санъати маркази асосчиси Шераев Мамасиддиқ Қамчибоевич 77 ёшида вафот этди.

👉 http://effect.uz/4715

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Дарахтларни номига эмас, келажагимиз учун экиш лозим – ДХХ

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Амир Темур номидаги ДХХ Академияси ҳудудида 2000 дан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш ишлари ташкил этилди.

Экилган кўчатлар она табиатни асраш, экологиямизни барқарорлаштириш ҳамда ҳавонинг тозалигини таъминлашга хизмат қилади. Ушбу тадбирлар ДХХ тизимида давомли бўлади.
👍1
“Бунга ернинг бозор қийматини ҳам қўшса, биласизларми аҳоли ва тадбиркорларда қанчадан-қанча иқтисодий актив бўлади”, - деди Президент.


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ер ҳисобини юритиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтмоқда.

Ўзбекистондаги 44 миллион 800 минг гектар ер майдони, 8 миллион 300 мингта бино ва иншоотнинг мулк сифатидаги бозор баҳоси ҳисобланмагани қайд этилди.

Ҳозирда мавжуд бино ва иншоотларнинг шартли кадастр қиймати 70 миллиард долларни ташкил қилади.

Ваҳоланки, уларнинг ҳақиқий бозор баҳоси бундан камида 4-5 баробар кўп.

Бунинг учун, энг аввало, ер ҳисобини жой-жойига қўйиш шарт. Лекин айрим ҳокимлар ва вазирлар буни ҳисоб-китобини ҳали ўйлаб ҳам кўрмагани, ўзига бирор-бир вазифа ҳам белгилаб олмагани қайд этилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия Фаластин давлатини яратиш бўйича музокараларга тайёр – Сергей Лавров

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Фаластин давлатини яратиш бўйича музокаралар жараёнини қайта бошлаш учун ҳозирдан тайёргарлик кўришга чақирмоқда.


Россия ташқи ишлар вазири минтақа давлатлари Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш механизмида иштирок этиши кераклигини таъкидлаган.

“Россия Федерацияси Фаластин давлатини яратиш бўйича музокаралар жараёнини қайта бошлаш учун ҳозирданоқ тайёргарликни бошлашга чақиради”, деган Лавров.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда шифокорга стул отган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасида шифокор ва фуқароларнинг бир-бирлари билан жанжаллашаётган ҳолати акс этган видеотасвир тарқалган эди.

Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ички ишлар органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазо секторида Хамас ва Исроил армияси аскарлари ўртасидаги тўқнашувлар тасвири интернетда эълон қилинди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ароқ сотишга лицензия йўқ, соатни қаранг, неччи?» – Ҳоким командаси билан қонунбузарларга қарши тунги рейдда

Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳокими Одилжон Атауллаев бошчилигида сектор раҳбарлари тегишли масъуллар, туман ҳудудига тунги хизматга тушган ходимлар, иштирокида туманда жиноятчиликни олдини олиш мақсадида тунги вақтда мақсадсиз юрган фуқаролар, уюшмаган ёшлар тўпланадиган объектлар, овқатланиш ошхоналари тунги соат 22 : 00 дан сўнг манзилли ўрганилган.

Жумладан, Қўшёғоч, Шодлик ва Маданият маҳалласидаги 3 та овқатланиш ошхоналари, спиртли ичимлик сотувчи дўконлар текширилиб, у ердаги фуқаролар ва ёшлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.

Жамиятда юриш қоидаларини бузиб, жамоат жойда спиртли ичимлик истеъмол қилган фуқароларга ва табиий газ, ичимлик суви ҳамда электр энергиясига ноқонуний уланиб, истеъмол қилаётган объект эгаларига маъмурий тартибда баённомалар расмийлаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда ҳарбий хизматчи отиб ўлдирилди

Мамлакат ички ишлар вазирлигининг Қоракўл шаҳридаги ички қўшинларининг ҳарбий қисмида ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи кичик сержант мақомида бўлиб, ҳамкасби унга қарата ўқ узган. Аскар олган жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.

Ҳамкасбининг қотилига айланган ҳарбий ўқ узилган қурол билан постни тарк этган. Айни вақтда Қоракўл ва Тошкўмирда ҳарбий ҳизматчини қидириш бошланган. Айтилишича, у Бишкек шаҳрида яшаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда мансабдор шахслар билан биргаликда давлат харидларига масъул бўлган ижрочи ходимларни ҳам жавобгарликка тортиш таклиф этилди

АОКАда ўтказилган брифингда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тухташева мазкур маълумотни оммага тақдим этди.

Қайд этилишича, Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қонун билан МЖтКнинг 175(8)-моддасининг (Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) санкцияси кучайтирилиб, жарима суммаси миқдорини ошириш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, ушбу модда билан аввал фақат мансабдор шахслар жавобгарликка тортилган бўлса эндиликда қонун лойиҳасига кўра, мансабдор шахслар билан биргаликда давлат харидларига масъул бўлган ижрочи ходимларни ҳам жавобгарликка тортиш таклиф этилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Москва минтақа давлатлари билан алоқаларни гуманитар пауза қилиш тўғрисидаги ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги келишувни амалга ошириш учун кўмаклашишга тайёр – Россия ТИВ

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Сенат биносидан чиқдик, машина бозорга қандай қилиб етиб олиш мумкин?» – Сенат қўмитаси аҳолига транспорт хизматлари кўрсатиш ҳолатини таҳлилий муҳокама қилди

«Автобуслар ойналаридаги рекламалар»!

«Тошкентдан Бухорога боришни бир ой аввал режалаштириш керак, қиммат бўлса ҳам чипталар йўқ. Қаердан олишни билмайди одамлар»!

«Бир ой олдин борсанг билет йўқ, лекин байрамга яқин чегирма эълон қилишади. Масалага қачон ечим бўлади?»!

«Поезд вагонларида ногирон шахслар учун алоҳида купелар йўқ»!

«Юк машиналарнинг ҳаракати шаҳарнинг ҳаловатини бузадиган даражада»


Кеча, 21 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати ташаббуси билан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда аҳолига транспорт хизматларини кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, муаммо ва камчиликлар юзасидан жамоатчилик эшитуви ташкил этилган.

Мунозараларда соҳада амалга оширилган ижобий ишлар билан бирга, аҳолига транспорт хизматларини кўрсатиш соҳасида ўз ечимини кутаётган бир қатор масалаларга ҳам эътибор қаратилган.

Жумладан, Ўзбекистон истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси маълумотларига кўра транспорт хизматларини кўрсатишда камчиликлар бўйича аҳоли томонидан 252 та мурожаат келиб тушган.

Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Наманган, Жиззах, Сирдарё, Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳудудларида жамоат транспортларида автоматлаштирилган тўлов тизимлари жорий этилмаган.

Бундан ташқари, йўловчи ташувчи жамоат транспортлари, автошоҳбекатларда ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун автотранспорт воситаларига чиқиш учун махсус мосламаларнинг ўрнатилмаганлиги, темир йўл хизматлари кўрсатишда камчиликлар мавжудлиги жамоатчилик ва аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Йиғилиш якунида сенат аъзолари, депутатлар ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматларини янада такомиллаштириш учун зарур чоралар кўрилиши юзасидан аниқ таклиф ва тегишли тавсиялар берилган.