EFFECT.UZ|LIVE
865 subscribers
9.59K photos
7.69K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
Ҳокимият ходими МФЙ раисига: Тошкентдан меҳмонлар келган тез етиб келинг
“Сен ифлосни деб, 11 ойдан бери мана шу ерда ўтирибман”. Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари собиқ ўринбосарига нисбатан жиноят иши очилишини сўради

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари, “Док-1 Макс” иши бўйича судланувчи мақомига эга бўлиб турган С.К. судда очиқдаги ҳамкасбига жиноят иши очилишини сўради. Бу ҳақда “Дарё” журналисти хабар берди.
“Док-1 Макс” ишини кўриб чиқаётган суд 15 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида 2023 йилнинг 20 февралидан яқин кунларгача Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига раҳбарлик қилиб келган Улуғбек Эгамовни сўроқ қилди.

Судланувчи собиқ раҳбарнинг айтишича, у “Док-1 Макс” иши аввалидаги терговда унга биринчи ўринбосар бўлган Улуғбек Эгамовнинг барча кирдикорларидан хабар топган.

Сен зам бўлиб келганингдан кейин агентликда барча қилғилиқлар бошланган экан. Мен буни тергов пайтида билдим, шу пайтгача кўзим кўр бўлиб, билмай юрган эканман. Бу зам бўлиб, яхши ишлаяпти деб юрган эканман. Лекин сени деб, мен ҳозир шу ерда ўтирибман, — деди судланувчи С.К. очиқдаги ҳамкасби Улуғбек Эгамовга мурожаат қилар экан.

Судланувчининг айтишича, тергов пайтида у Ҳиндистоннинг Кураракс дорисини (33 минг доллар пора эвазига инспексион текширувдан олиб ташланган дори воситаси) инспексион текширувдан олиб ташлаш бўйича агенликдан топшириқ бўлган. Бу иш эса С.К. номидан Улуғбек Эгамов топшириғига кўра қилинган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари, судланувчи С.К. судга гувоҳ сифатида чақирилган Улуғбек Эгамовга юзланиб, “Курамакс дорисини инспексион текширувдан олиб ташлаш бўйича менга мурожаат қилганмидинг”, деди. Гувоҳ Улуғбек Эгамов саволга жавобан бу бўйича унга мурожаат қилмаганини билдирди. Шундан сўнг судланувчи гувоҳдан дорини инспексион текширувдан олиб ташлаш учун олинган 33 минг долларнинг қанча қисми унга текканини сўради. Гувоҳ бу пулларни кўрмаганини маълум қилди.

Сен ифлосни деб, 11 ойдан бери мана шу ерда ўтирибман. Суд биносидан чиқиб кетаётганингда оила аъзоларимнинг кўзига қараб ўтиб кетгин, — деди судланувчи С.К.

Судланувчининг гувоҳни ифлос деб атаганига эътироз билдирган судья бунинг учун жавобгарлик борлигини эслатди ва судланувчига суд унга нисбатан чора кўришига мажбур қилмасликни сўради. Судланувчи С.К. эса Улуғбек Эгамовни ифлос деб атагани учун жавобгарликка тайёрлигини айтиб, гувоҳни яна бир бор ифлос деб атади.

Судда шунингдек, яна тўрт нафар собиқ мансабдор судланувчи Улуғбек Эгамов агентликка ишга ўтган кунидан бошлаб, ходимларга инспексион текширувга тушган дорини текширувдан олиб ташла, қўй, қил, тезлаштир деган топшириқлар кўпайганини маълум қилди. Судланувчилар, жумладан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари С.К.нинг айтишича, Улуғбек Эгамовга нисбатан ҳам жиноят иши очилиши керак.

Суднинг аввалги мажлисларида ҳиндистонлик тадбиркор ўзига тегишли корхонага инспексион текширув тушишининг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудига “Док-1 Макс” сиропи каби яна бир талабга жавоб бермайдиган Курамакс дорисига рухсат олишга уринганини айтиб, агентликнинг собиқ ходимига 33 минг доллар берганини тан олганди. Судланувчи С.К.нинг судда қўшимча қилишича, ўша 33 минг доллар Улуғбек Эгамовга етиб борган. Ва у бу пуллардан улуш ҳам олган. Терговда унга маълум бўлгани шу. Сир бўлиб қолаётган кирдикорлар ҳам бўлиши мумкин.
👍2
🎡 iPhone 15 Pro va boshqa sovrinlar Beefortuna Plus'da

Beeline Uzbekistan ilovasida charxpalakni 990 so‘m evaziga aylantirib, ajoyib sovrinlardan birini yutish imkonini qo‘lga kiriting:

∙ Apple iPhone 15 Pro📱
∙ Samsung Galaxy A14 🤳
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket
🌐

↪️ Ilovani yuklash

Sovrindorlarni havola orqali kuzatib borish mumkin.

O‘yin 18-19-noyabr kuni o‘tkaziladi. Tafsilotlar.

Reklama
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар диққатига!

“Ўзсувтаъминот” АЖ юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар диққатига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилмаган ҳолда фаолият юритилган тақдирда, 2024 йил 1 январдан бошлаб ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун сувни ҳисобга олиш ускунаси билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб амалга оширилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 январдан бошлаб юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар томонидан ҳудудий сув таъминоти корхоналарига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилиши талаб этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Урушда ғолиб бўлмайди!» – Исроилда илк бор Ғазодаги қирғинга қарши норозилик намойиши ўтказилди

Исроилда Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларга қарши илк бор норозилик намойиши бўлиб ўтди. Юзлаб одамларни ўзига жалб этган митинг Тел-Авивдаги денгиз қирғоғидаги сайргоҳда бўлиб ўтган.

Норозилик намойиши асосан исроиллик араблар (мамлакат аҳолисининг 21% га яқини) манфаатларини ифодаловчи Ҳадаш партияси бошчилигидаги фаоллар томонидан уюштирилган. Митинг иштирокчилари иброний, араб ва инглиз тилларида ёзилган «Урушни тўхтатинг», «Ҳозир сулҳ вақти», «Урушда ғолиб йўқ» каби шиорлар ёзилган баннерларни кўтарган.

Исроилликлар эса бунга жавобан Ғазога ҳужумни давом эттириш кераклигини ва урушда ғалаба қозонишни тарғиб қилган ҳолда митинг уюштирган. Протестда у қадар кўп одам йиғилмаган бўлсада, аммо унинг шовқини баланд бўлган.

Чунки исроилликлар мусиқалар оҳангида, урушга қарши бўлган гуруҳнинг чиқишларини тўхтатишга урунишган. Улар Исроил байроқларини фаол силкитиб, Ғазода гаровга олинганларнинг суратларини ушлаган ҳолда, ватанпарварлик қўшиқлари остида рақсга тушишган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍21🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги уй-жой қурилиши аҳоли норозилиги сабаб вилоят ҳокими топшириғига асосан тўхтатилди
👎1🤯1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрдўған: Қарздорлар эркин гапира олмайди, Исроилдан қарзимиз йўқ. Холокостдан ўтмаганмиз

Берлинга ташриф буюрган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Германия канцлери Шольц билан муштарак матбуот анжумани ўтказди.

«Исроил-Фаластин уруши бурч психологияси нуқтаи назаридан баҳоланмаслиги керак. Мен эркин гапираман, чунки Исроилга ҳеч қандай қарзимиз йўқ... Аммо қарздор (Германия) лар эркин гапира олмайди. Биз Холокост (Гитлернинг еврейларга қарши исёни) дан ўтмаганмиз ва бизда бундай ҳолат йўқ», деди Туркия раҳбари.
👍21🔥1
Богородский шаҳар ҳудудида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Москвага учувчисиз дронлар ҳужумини тўхтатди – Москва мери Сергей Собянин
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик спидкубер рубик кубикларидан Фаластинни қўллаб-қувватловчи сурат ясади

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон чегарасида бир қанча ўзбекистонликлар тўхтатиб қолинган

Жамоатчилик фаоли, собиқ депутат Қобил Дўсов Қозоғистоннинг Ўзбекистонга ўтиш чегарасида бир қанча ватандошларимиз айрим сабабларга кўра тўхтатиб қолинаётганини маълум қилди.

Фуқароларнинг тўхтатилиши сабаблари катта эҳтимол билан бу ишлаш учун 3 ойлик рухсатнома олмаганлигида. Ҳужжати жойида бўлганлар чегарадан муаммосиз ўтказиляпти.

“Чегарадан ўтишда кимгадир 200-300 доллар пул берманглар, фақат суд бўлганидан кейин қонуний йўл билан Ўзбекистонга қайтинглар. Агар пора бериб, чегарадан ўтмоқчи бўлсанглар бу жуда ҳам хавфли, шу учун бироз сабр қилиб қонуний йўл билан кетинглар”, дейди Қобил Дўсов.


Қозоғистон ҳукумати йил бошида барча мигрантларни ишлаш учун рухсатнома олиш тўғрисида огоҳлантирган. Йил якунига келиб эса, ишлашга рухсати йўқларга қарши катта рейдлар бошланган.

Айримлар ўртачиларга пул бериш орқали чегара ҳудудини кесиб ўтган, мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси эса чегара ҳудудларида хавфсизликни кучайтириш мақсадида керакли чора-тадбирларни кўришни бошлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1