EFFECT.UZ|LIVE
865 subscribers
9.59K photos
7.69K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ороми йўқолган сурхондарёликлар дардига ким қулоқ тутади?

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда БМТнинг чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси давом этмоқда

Бугун, 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов раислигида ялпи мажлис бўлиб ўтяпти.
👍1
⚡️Исроил «террорчи давлат» — Эрдоған
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйчида фуқаролар пиёдалар йўлакларидан бири мунтазам бандлигидан норози

Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги МРЭО биноси олд тарафида жойлашган пиёдалар йўлагини шу ерга келган автомобиллар тўсиб олади, дея мурожаат қилди оммага исмини сир қолишини истаган уйчилик фуқаро.

Маълум қилинишича, пиёдалар йўлакчасидан ёшу-қарилар ўтишга қийналади. Шундай бўлишига қарамасдан, муаммоли вазиятни ҳеч ким назорат қилмайди. Айниқса, жума куни пиёдалар йўл топа олмай катта йўлдан юришга мажбур бўлади.

“Бугун ҳам шу ҳолат такрорлангани учун, Уйчи тумани ЙПХ ходимига мурожат қилишга мажбур бўлдик. Мазкур мурожатимизни Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарлари назоратга олади деган умиддамиз”, дейди фуқаро.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Биз улкан ўзгаришлар арафасида қурол кучига эмас сўз қудратига ишонамиз” – Саида Мирзиёева

Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева мамлакатга жалб қилинган хорижлик тил ўқитувчилари билан учрашувидаги нутқи диломатик корпус вакиллари томонидан юксак олқишларга сазовор бўлди.

“Мен тил ҳеч қачон чегара билмайдиган, маданий белгилар тўсиқ эмас балки кўприк бўладиган синфлар бўлишини истайман. Биз улкан ўзгаришлар арафасида ёнма-ён турибмиз, қурол кучига эмас сўз қудратига ишонамиз. Ҳаётимизни ўзгартира оладиган, жамиятни юксалтира оладиган ва бизни жипслаштирувчи сўзлар билан қуролланганмиз”, деган С.Мирзиёева.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учта PPP: Интернетда “звезда” бўлган “Кобалть” ҳайдовчисига чора кўрилгани маълум бўлди

Қора рангли “Кобалть” ҳайдовчиси йўл-ҳаракати қоидаларининг кўплаб моддаларини қасддан бузган, жумладан, машинага қора плёнка ва мигалка ўрнатган ҳамда бу ҳаракатларни очиқдан-очиқ интернетда кўз-кўз қилган.
Шу сабабдан ҳайдовчига нисбатан Миробод туман суди томонидан тегишли чора кўрилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учрашув-муҳокамалар, инновацион усуллар, ҳаракатлар режаси: Самарқандда CRIC-21’нинг 2-кун якунлари

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси ижросини кўриб чиқиш қўмитаси 21-сессиясининг иккинчи куни илмий, гендер мавзулардаги конференциялар ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва хорижий делегациялар раҳбарлари ўртасидаги қатор учрашувлар билан ёдда қолди.

Демак, иккинчи куннинг энг муҳим воқеалари:

✔️Жаҳон олимлари чанг ва қум бўронларига қарши курашнинг инновацион усулларини муҳокама қилишди;

✔️Осиё тараққиёт банки қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқаришда ёрдам беради;

✔️Биринчи гендер учрашувида долзарб масалалар ва Ҳаракатлар режаси муҳокама қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини қўллаб-қувватлаш бўйича ўтган йиғилишда белгиланган асосий вазифалар

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда CRIC-21’нинг 3-кун якунлари

БМТнинг Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (CРИC-21) бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси 3-куни доирасида чанг ва қум бўронлари муаммоларини муҳокама қилиш бўйича ялпи мажлис бўлиб ўтди.

Шунингдек, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов бир қатор хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашди.

Демак, 3-куннинг энг муҳим воқеалари:


✔️ Чанг ва қум бўронлари бўйича ялпи мажлисда чанг ва қум бўронларининг 25 фоизи инсон фаолияти туфайли юзага келиши таъкидланди.

✔️ UNCCD экспертлари атмосферага оғирлиги бўйича 350 та Гиза пирамидасига тенг бўлган икки миллиард тонна қум ва чанг тарқалишини қайд этишди.

✔️ ИҲТ Ўзбекистонни қум ва чанг бўронларига қарши курашда қўллаб-қувватлашга тайёр.

✔️ Тожикистон билан минтақавий платформаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Sovrinli aksiyada ishtirok eting, yuting va xorijga uching!

Xorijga sayohat qilishni yoki qimmatbaho smartfon olishni istaysizmi? Xalq banki filiallarida "Humo - Visa" kobeyj kartasini rasmiylashtiring va sovg‘alar egasiga aylaning:

🏖 Xorijga sayohat uchun sertifikat
📱 iPhone 14Pro Max smartfoni
🛴 Elektrosamokat
🖥 Samsung 43 Smart TV
📱 Samsung Galaxy A54 smartfoni

Aksiya shartlari:
Xalq bankining "Humo-Visa" kobeyj kartasidan bitta tranzaksiyada 200 000 so‘m va undan yuqori miqdordagi tovar/xizmatlar xaridini amalga oshirish lozim.
 
☝🏻 "Humo-Visa" kobeyj kartalaridan barcha to‘lov terminallarida ("Humo", "Uzcard") foydalanish mumkin. 

❗️ Aksiyaning birinchi bosqichi 2023-yil 15-oktabrdan 2023-yil 31-dekabrgacha davom etadi.
🌐 Batafsil: xb.uz
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёликлар ҳам энди тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлишади

Президент кейинги йилларда қуввати 30 мегаваттдан 175 мегаваттга ошган Тўпаланг гидроэлектр станцияси фаолияти билан танишди, "Зарчоб-3" кичик ГЭС қурилишига старт берди ҳамда Сурхондарёда ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳасининг биринчи босқичини ишга туширди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қўштепа, Орол фожиаси, Самарқанд декларацияси» – Ўзбекистонлик мутахассис фаолларни чўлланишга бефарқ бўлмасликка чақирди

Самарқанддаги БМТ Конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси 4-кун доирасида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлим бошлиғи Тўрахон Ҳошимов Афғонистон томони қураётган Қўштепа канали, Орол фожиаси ҳақида гапираркан, фуқароларни мамлакатда чўлланиш даражасига қарши курашишда фаол бўлишга чақирди.

Ҳошимов шунингдек, бу соҳада гендер тенгликни таъминлаш ҳамда ушбу сессияда қабул қилиниши кутилаётган Самарқанд декларациясининг мазмун-моҳиятини тушунтирди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ўзбекистонда қурилиш корхоналарининг солиқдан қарзи қарийб 500 млрдга етган – ДСҚ

Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилишича, 2023 йил 1 ноябрь ҳолатига қурилиш соҳасида солиқ қарзи (100 млн сўмдан юқори) мавжуд бўлган корхоналар сони 1 046 та бўлиб, уларнинг жами солиқ қарзи 496,2 млрд сўмни ташкил этган.

Шундан 94,9 млрд сўми, яъни 19,1 %и 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари – ТОП-3:

📍Тошкент шаҳри – 99,1 млрд сўм;

📍Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҲСИ – 85,9 млрд сўм;

📍Тошкент вилояти – 40,3 млрд сўм.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 80 дан ортиқ киши “Умра орзуси”га алданди

Намангандаги сайёҳлик компанияларидан бири 80 дан ортиқ кишини Умра сафарига юбориш мақсадида улардан тўловлар қабул қилиб, якунда ваъдасини бажармаган.

Фуқароларнинг айтишича, ташкилотчилар одамларни фақат аэропортгача кузатиб боришган. Айни вақтда фуқаролар ҳолат бўйича вилоят ИИБга мурожаат қилишган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашишда тўғри йўлдан боряпти” – Украина вакили

Самарқандда БМТнинг чўлланиш тўғрисидаги конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессиясида Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби – Юсуф Қўрқчи мамлакатдаги экологик вазият, дунёдаги экологик жиноятлар ҳақида гапираркан, ўз навбатида Ўзбекистоннинг ташкилотчилик ишларини юқори баҳолади.

“Ўзбекистон чўлланиш ва қум бўронларига қарши курашишда яхши йўлдан боряпти. Ҳукумат ва олимлар бу муаммонинг мобилизация қилиш ҳаракатларини давом эттиради. Бу муаммо фақат Ўзбекистонда эмас, Марказий Осиё чўлланишдан азият чекмоқда. Шу учун ҳам умумий дастур орқали, табиий офатларни “йўқ” қилишга эришиш муҳим.

Ташкилотчиликнинг энг юқори кўриниши – Ўзбекистон ҳукумати бу тадбирни ўтказиш учун чин дилдан ҳаракат қилганлиги сезилди. Бу юриш фақат дипломатик қадамлардан бири эмас балки самимийликнинг олий белгиси. Тадбирни ўтказаётган мамлакатга албатта, миннатдорлик билдирамиз”, дейди Қўрқчи.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчилар муштлашиб кетди

Аниқланишича, 12 ноябрь куни Қўйлиқ даҳасида 20 ёшли фуқаро ўз танишлари билан Spark автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтларида, 34 ёшли фуқаро бошқарувида бўлган Nexia-3 автомашинаси билан бир-бирига йўл бермай, ўртада келишмовчилик юзага келган.

Мазкур жанжал Spark ҳайдовчиси томонидан видеога олиниб, ижтимоий тармоқларга тарқатилган. Ҳодиса оқибатида Spark йўловчиларидан бири тиш шифокорига мурожаат этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Бу ҳақиқий экологик фожиа, бу эко жиноят” – Украина вакили Россия агрессияси ҳақида...

Самарқандда БМТнинг чўлланиш тўғрисидаги конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессиясида Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби – Юсуф Қўрқчи Россиянинг экологик жиноятлари ҳақида кескин гапирди.

“Россия агрессияси ортидан содир бўлган экологик жиноятлар бу: Харьковдаги физика-техника институтига қилинган ҳужум, Каховка сув омборининг портлатилиши. Тўғон бузилиши катта ҳажмдаги сув ўз йўлидаги барча жисмларни дарёга оқизишига олиб келди, экологияга зарарли жисмлар эса Руминия ва Болгариянинг дарё қирғоқларидан топилган. Бу ҳақиқий экологик фожиа, бу эко жиноят.

Россия агрессияси ортидан содир қилинган эко жиноятлар зарари фақат Украинага эмас балки бутун Европа қитъасига таъсир ўтказмасдан қолмаяпти. Дунё бу фожиадан хавотирда, ҳатто африкаликлар ҳам ҳудудларидаги вазиятдан хавотир эканини билдиряпти. Вазиятни зимдан кузатмаслигимиз керак. Чунки, бунга етарли сабаблар бор...”
Сурхондарёда Корея билан ҳамкорликда 50 миллион долларлик логистик хаб ишга туширилади

Термизда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда мева-сабзавотни қайта ишлаш қуввати Ангор, Бойсун, Узун, Шўрчи, Қизириқ ва Термиз туманларида 5 фоизга ҳам етмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга Ангор, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Олтинсойда 6 та сақлаш, қуритиш, саралаш ва ташиш марказини барпо қилиш, Термиз туманида Корея билан бирга 50 миллион долларлик логистика хабини ишга тушириш топширилди.

Келгуси йилдан Сурхондарё озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишдаги ташиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш тизими жорий этилади. Бунда қўшни давлатларга ташиш харажатлари ҳам қоплаб берилади, экспорт товарлари рўйхатига карам, пиёз, қизил лавлаги, ловия, мош ҳам киритилади. Бу – қўшимча 150 миллион долларлик экспорт дегани.

Ингичка толали ғўза 15 фоизгача кам сув талаб қилади, тола чиқими 10 фоиз кам ва 12-15 кун эрта пишади.

Шу муносабат билан ингичка толали пахтани қайта ишлашни 30 фоизга етказиш, ингичка толали ғўза навларини яратишда молекуляр генетика ва селекция бўйича қўшма лойиҳа ва замонавий лаборатория ташкил этиш, тупроқ-иқлим шароитига мос ингичка толали ғўза навлари майдонини 50 минг гектаргача кенгайтиришга топшириқ берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
Вилоятда 2,5 минг ўринга эга 53 тагина меҳмонхона бор, уларнинг ярми Термиз шаҳрида жойлашган

Келгуси йилда вилоятга сайёҳлар оқимини 3 баробар ошириш режа қилинаётгани боис, Сурхондарё тадбиркорларига меҳмонхона қуришга “юлдузи”дан қатъи назар субсидия берилиши белгиланди.
“Самарқанд – Китоб – Денов – Олтинсой – Термиз” маршрути бўйлаб “Нақшбандия пирлари” туризм ҳалқаси очилади.
Йил якунига қадар Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолиятини тиклаш, келгуси йилдан Сариосиёдан Самарқанд ва Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўйиш, Термиздан Истанбул, Фарғона, Бухоро ва Хоразмга рейсларни кўпайтириш топширилди.

Шунингдек, “Термиз – Тошкент” йўналишида туристик вагон қўйилади, “Сариосиё – Тошкент” йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади.