EFFECT.UZ|LIVE
865 subscribers
9.59K photos
7.69K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
«Ғазода одамлар очлик ва ташналик билан курашмоқда» — Фаластин меҳнат вазири маслаҳатчиси

Ғазога ёрдам чекланган миқдорда олиб кирилмоқда ва бу аҳолининг эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмас, деди Фаластин меҳнат вазири маслаҳатчиси Рами Меҳдави Туркиянинг “Yeni Shafak” газетасига берган интервьюсида.

Урушнинг янги босқичи бошланди. Ғазода одамлар ҳозир очлик ва ташналик билан курашмоқда. Ёрдам чекланган миқдорда келаяпти, аммо бу ғазоликларнинг эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмас”, - дейди Меҳдавий.

Унинг айтишича, Ғарбий Соҳилдаги вазият Ғазодаги вазиятдан фарқ қилмайди.

Улар (яҳудийлар) ҳамма нарсани, жумладан, йўлларни ҳам эгаллаб олишган. Яҳудийлар ҳар лаҳзада олдимизда пайдо бўлиш эҳтимоли бор.

Агарда бизни кўриб қолишса автомобилларимизга тош отиб, қувиб солишмоқда. Бунинг ортидан ҳозир 90 фоиз одамлар ўз далаларига боришолмаяпти, натижада ҳосил нобуд бўляпти
", - деб қўшимча қилди у.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Дунё сўнгги 8 йилда Ўрта Осиё ҳажмига тенг соғлом ерларни йўқотди – БМТ вакили

Самарқандда бўлиб ўтаётган БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (CRIC-21-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессиясида БМТнинг чўлланишга қарши кураш бўйича конвенцияси ижрочи котиби Иброҳим Тиау

«Дунё бўйлаб биз кузатаётган қурғоқчилик, ўрмон ёнғинлари ва жазирама тўлқинлар бир-бири билан боғлиқ бўлган иқлим ва табиат инқирозларининг аломатларидир.

2015 йилдан бери тахминан 4 миллион квадрат км соғлом ва унумдор ерлар - тахминан Ўрта Осиё ҳажмига тенг майдон йўқолган.

2030 йилга бориб ердан фойдаланиш бўйича глобал мақсадларга эришиш учун ернинг кейинги деградациясини зудлик билан тўхтатишимиз ва камида 1 миллиард гектар майдонни тиклашимиз керак», — деди Иброҳим Тиау.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фермернинг манфаатини оширадиган янги тизимга ўтмасак, катта муаммолар пайдо бўлади – Қишлоқ хўжалиги вазири

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов 9 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳосилдорликни ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишидан сўнг берган интервьюсида фермерларнинг манфаатини ошириш кераклиги ҳақида гапирди.

Вазир ўз сўзида президент йиғилишда қишлоқ хўжалиги соҳасида асосан пахтачилида камида 50 центнердан паст бўлмаган уруғ навларини экиш, оғир ҳудудларга эса чет элдан центнер юқори бўлган уруғ навларини олиб келиш бўйича топшириқ берганини таъкидлади.

Иккинчидан кластер ва фермерлар ўртасидаги муносабатларни янгича босқичга олиб чиқиш ҳамда кооперацияларни кўпайтириш ҳисобига ҳосил унумдорлиги ва манфаатдорликни кўпайтириш.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Гўдаклар ўлдирилишини қабул қилиб бўлмайдиган ноҳақлик деб биламиз” — Абдулла Арипов Фаластиндаги қирғин ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Саудия Арабистонида ўтган араб ва мусулмон мамлакатлари давлат ҳамда ҳукумат раҳбарларининг навбатдан ташқари саммитида Ўзбекистон Фаластин билан бирга эканини яна бир бор қатъий билдирди.

Шунингдек, Абдулла Арипов Ўзбекистон Фаластиннинг БМТ ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг муқаддам қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Бош вазири барча аъзо давлатларни муқаддас Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа табаррук масканларнинг дахлсизлигини таъминлаш учун ўз имкониятларини сафарбар этишга чақирган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
"Яхши" кредит тарихига эга бўлган тадбиркорларга кафиллик ёрдами берилади

Миллий ва хорижий валютада кичик ҳамда ўрта тадбиркорларга ажратиладиган кредит, лизинг, банк кафолати ҳамда аккредитивларга 5 млрд сўмгача кафиллик ёрдами бериш режалаштирилган.
ИИВ ижтимоий хавфи катта бўлмаган 3 та жиноятни декриминализация қилишни таклиф этяпти

Ички ишлар вазирлиги ишлаб чиққан қонун лойиҳасига кўра, Жиноят кодексининг

▪️167- (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш),
▪️168- (Фирибгарлик),
▪️169-моддаларининг (Ўғрилик) 1-қисмидаги жиноятлар декриминализация қилинади.

Бунинг учун бу жиноятлар оқибатида етказилган зарарнинг минимал чегараси белгиланади.

Шунингдек Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддасида юқори жиноятлар учун БҲМнинг 10 бараваригача ёки 10 суткалик қамоқ жазоси белгиланади.
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Охири кўринмас йўл: Амударёда кластер-фермер можароси. Фермерлар олдига қўйилган ультиматум бажарилмайдиган бўлди

Қорақалпоғистоннинг Амударё туманидаги “AMUDARYOTEX” кластери ҳудуддаги фермерларнинг пахта хосили учун 19 центнерга аванс ажратиб, якунда улардан камида 25 центнердан хосил беришни талаб қилган. Бу ҳолатлар Effect.uz’га сентябрь ойида маълум бўлиб улгурган эди.

Таҳририятимизга фермерлар томонидан айтилишича, вазият кейинчалик кластернинг қўқонлик раҳбари туманга ташрифидан сўнг анча юмшаган. Фақат бугунги кунларда нарх масаласи бўйича тушунмовчиликлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда кластер ва фермерлар ўртасида ҳисоб-китоб интизоми бузилгани тўғрисида гапирган эди.

Таъкидланишича, 20 та кластерда ҳисоб-китоблар жойида бўлса, 122 та кластернинг Қишлоқ хўжалиги жамғармаси олдида қарздорлиги бор, 27 та кластер эса фермерларга 2022 йил пахта ҳосилидан тегишли маблағларни тўламаган. Фермерларнинг ҳам кластерлар олдида қарздорлиги бор.

Фермерлар бир вилоят ичидаги хоҳлаган кластери билан фьючерс шартномаси тузиши мумкин бўлади. Улар фьючерс шартномасидан ортган ҳосилни биржа орқали сотишига ҳам имконият яратилади.

Шунингдек, келгуси йил ҳосили учун пахта етиштиришга 60 фоиз аванс кўринишидаги имтиёзли кредитлар тўғридан-тўғри фермерларга ажратилади.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Пискент туманида куз-қиш мавсумида аҳоли эҳтиёжи учун имтиёзли нархда сотиш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ороми йўқолган сурхондарёликлар дардига ким қулоқ тутади?

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда БМТнинг чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси давом этмоқда

Бугун, 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов раислигида ялпи мажлис бўлиб ўтяпти.
👍1
⚡️Исроил «террорчи давлат» — Эрдоған
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйчида фуқаролар пиёдалар йўлакларидан бири мунтазам бандлигидан норози

Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги МРЭО биноси олд тарафида жойлашган пиёдалар йўлагини шу ерга келган автомобиллар тўсиб олади, дея мурожаат қилди оммага исмини сир қолишини истаган уйчилик фуқаро.

Маълум қилинишича, пиёдалар йўлакчасидан ёшу-қарилар ўтишга қийналади. Шундай бўлишига қарамасдан, муаммоли вазиятни ҳеч ким назорат қилмайди. Айниқса, жума куни пиёдалар йўл топа олмай катта йўлдан юришга мажбур бўлади.

“Бугун ҳам шу ҳолат такрорлангани учун, Уйчи тумани ЙПХ ходимига мурожат қилишга мажбур бўлдик. Мазкур мурожатимизни Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарлари назоратга олади деган умиддамиз”, дейди фуқаро.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Биз улкан ўзгаришлар арафасида қурол кучига эмас сўз қудратига ишонамиз” – Саида Мирзиёева

Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева мамлакатга жалб қилинган хорижлик тил ўқитувчилари билан учрашувидаги нутқи диломатик корпус вакиллари томонидан юксак олқишларга сазовор бўлди.

“Мен тил ҳеч қачон чегара билмайдиган, маданий белгилар тўсиқ эмас балки кўприк бўладиган синфлар бўлишини истайман. Биз улкан ўзгаришлар арафасида ёнма-ён турибмиз, қурол кучига эмас сўз қудратига ишонамиз. Ҳаётимизни ўзгартира оладиган, жамиятни юксалтира оладиган ва бизни жипслаштирувчи сўзлар билан қуролланганмиз”, деган С.Мирзиёева.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учта PPP: Интернетда “звезда” бўлган “Кобалть” ҳайдовчисига чора кўрилгани маълум бўлди

Қора рангли “Кобалть” ҳайдовчиси йўл-ҳаракати қоидаларининг кўплаб моддаларини қасддан бузган, жумладан, машинага қора плёнка ва мигалка ўрнатган ҳамда бу ҳаракатларни очиқдан-очиқ интернетда кўз-кўз қилган.
Шу сабабдан ҳайдовчига нисбатан Миробод туман суди томонидан тегишли чора кўрилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учрашув-муҳокамалар, инновацион усуллар, ҳаракатлар режаси: Самарқандда CRIC-21’нинг 2-кун якунлари

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси ижросини кўриб чиқиш қўмитаси 21-сессиясининг иккинчи куни илмий, гендер мавзулардаги конференциялар ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва хорижий делегациялар раҳбарлари ўртасидаги қатор учрашувлар билан ёдда қолди.

Демак, иккинчи куннинг энг муҳим воқеалари:

✔️Жаҳон олимлари чанг ва қум бўронларига қарши курашнинг инновацион усулларини муҳокама қилишди;

✔️Осиё тараққиёт банки қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқаришда ёрдам беради;

✔️Биринчи гендер учрашувида долзарб масалалар ва Ҳаракатлар режаси муҳокама қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини қўллаб-қувватлаш бўйича ўтган йиғилишда белгиланган асосий вазифалар

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда CRIC-21’нинг 3-кун якунлари

БМТнинг Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (CРИC-21) бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси 3-куни доирасида чанг ва қум бўронлари муаммоларини муҳокама қилиш бўйича ялпи мажлис бўлиб ўтди.

Шунингдек, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов бир қатор хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашди.

Демак, 3-куннинг энг муҳим воқеалари:


✔️ Чанг ва қум бўронлари бўйича ялпи мажлисда чанг ва қум бўронларининг 25 фоизи инсон фаолияти туфайли юзага келиши таъкидланди.

✔️ UNCCD экспертлари атмосферага оғирлиги бўйича 350 та Гиза пирамидасига тенг бўлган икки миллиард тонна қум ва чанг тарқалишини қайд этишди.

✔️ ИҲТ Ўзбекистонни қум ва чанг бўронларига қарши курашда қўллаб-қувватлашга тайёр.

✔️ Тожикистон билан минтақавий платформаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Sovrinli aksiyada ishtirok eting, yuting va xorijga uching!

Xorijga sayohat qilishni yoki qimmatbaho smartfon olishni istaysizmi? Xalq banki filiallarida "Humo - Visa" kobeyj kartasini rasmiylashtiring va sovg‘alar egasiga aylaning:

🏖 Xorijga sayohat uchun sertifikat
📱 iPhone 14Pro Max smartfoni
🛴 Elektrosamokat
🖥 Samsung 43 Smart TV
📱 Samsung Galaxy A54 smartfoni

Aksiya shartlari:
Xalq bankining "Humo-Visa" kobeyj kartasidan bitta tranzaksiyada 200 000 so‘m va undan yuqori miqdordagi tovar/xizmatlar xaridini amalga oshirish lozim.
 
☝🏻 "Humo-Visa" kobeyj kartalaridan barcha to‘lov terminallarida ("Humo", "Uzcard") foydalanish mumkin. 

❗️ Aksiyaning birinchi bosqichi 2023-yil 15-oktabrdan 2023-yil 31-dekabrgacha davom etadi.
🌐 Batafsil: xb.uz
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёликлар ҳам энди тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлишади

Президент кейинги йилларда қуввати 30 мегаваттдан 175 мегаваттга ошган Тўпаланг гидроэлектр станцияси фаолияти билан танишди, "Зарчоб-3" кичик ГЭС қурилишига старт берди ҳамда Сурхондарёда ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳасининг биринчи босқичини ишга туширди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қўштепа, Орол фожиаси, Самарқанд декларацияси» – Ўзбекистонлик мутахассис фаолларни чўлланишга бефарқ бўлмасликка чақирди

Самарқанддаги БМТ Конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси 4-кун доирасида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлим бошлиғи Тўрахон Ҳошимов Афғонистон томони қураётган Қўштепа канали, Орол фожиаси ҳақида гапираркан, фуқароларни мамлакатда чўлланиш даражасига қарши курашишда фаол бўлишга чақирди.

Ҳошимов шунингдек, бу соҳада гендер тенгликни таъминлаш ҳамда ушбу сессияда қабул қилиниши кутилаётган Самарқанд декларациясининг мазмун-моҳиятини тушунтирди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ўзбекистонда қурилиш корхоналарининг солиқдан қарзи қарийб 500 млрдга етган – ДСҚ

Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилишича, 2023 йил 1 ноябрь ҳолатига қурилиш соҳасида солиқ қарзи (100 млн сўмдан юқори) мавжуд бўлган корхоналар сони 1 046 та бўлиб, уларнинг жами солиқ қарзи 496,2 млрд сўмни ташкил этган.

Шундан 94,9 млрд сўми, яъни 19,1 %и 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари – ТОП-3:

📍Тошкент шаҳри – 99,1 млрд сўм;

📍Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҲСИ – 85,9 млрд сўм;

📍Тошкент вилояти – 40,3 млрд сўм.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport