EFFECT.UZ|LIVE
865 subscribers
9.59K photos
7.69K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Пахта, пахта, жон пахта: Пайариқда фермерлар кластерга сув текинга пахта сотмоқчи эмас

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанднинг Иштихонида кластер фермерларга 1 кг пахта учун 8300 сўмдан пул тўлаяпти

Ўзбекистонда аграр соҳани ислоҳ қилиш, унга бозор механизмлари ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, кластер усули йўлга қўйилди, бу эса бозор тамойилларига ўтишда, соҳада давлат аралашувини кескин камайтириш, режа ортидан қувиш ва мажбурий меҳнат ҳолатларига бутунлай чек қўйишда муҳим омил бўлмоқда. Охир-оқибат ҳосилдорлик ҳам, даромад ҳам ошмоқда.

Жумладан, Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги фермерлар кластердан 1 кг пахта учун 8300 сўмдан олаётганларидан розиликларини билдиришган.

Фермерларга савол: 1 кг пахтани сиз қанчадан сотган бўлардингиз?

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ташаббуси билан «Шарқ тароналари» фестивали Наманганда ўтказилади

Наманган вилоятидан Сейшел оролларига текстиль маҳсулотлари етказиб берилади, келгусида Ахсикентда «Шарқ тароналари» фестивали ўтказилиши кутилмоқда. Шунингдек, вилоятда Туризм кластери ҳам ташкил этилади.

Бу ҳақда Effect.uz’га «Ахсикент» археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси раҳбари Анвар Икромов Самарқанддаги Самарқанддаги БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти – UNWTO 25-юбилей сессиясининг учинчи кунида маълум қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Аллома боболаримизнинг меҳнатлари сабаб заминимизда X—XV асрларда биринчи ва иккинчи ренессанс — уйғониш даврларида кўплаб кашфиётлар амалга оширилган»

Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Туризм соҳасида таълим форумида нутқ сўзламоқда.

Манба: UZREPORT

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Боксчими ёки ҳоким?

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби”да таҳсил олаётган ўқувчи билан рингга чиқиб, унга маҳорат сабоғи берган.

Видеолавҳада ҳокимнинг яхшигина спарринг тушаётганини кўриш мумкин. Маълумот ўрнида, Зоир Алиқулов спортнинг бокс тури бўйича халқаро турнирлар ғолиби ҳисобланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Регистон — Ўзбекистондаги энг машҳур сайёҳлик маскани — таълим тимсоли

Ўзбекистон экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Туризм соҳасида таълим форумида нутқ сўзламоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мажбурликдан қурол ишлатилган – ДХХ Водилдаги ҳодисанинг видеотафсилотларини эълон қилди

Фарғона тумани "Водил" қишлоғида чегарачиларнинг 2 нафар фуқарога қурол қўллаганлиги сабаби очиқланди. Унга кўра, чегарада хуқуқбузарлар чегарачиларга нисбатан куч ишлатиб, тўсиқдан ўтиб кетишга уринган. Натижада чегарачилар қурол қўллашга мажбур бўлишган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларни қараб бўлмайди – одам ўляпти, дод-фарёд – Президент йўллардаги авариялар ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев йўлларидаги ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият анча аянчли аҳволда эканини кўрсатиб ўтди. Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ўлим ва жароҳатланиш ҳолатлари кўплигини, тегишли раҳбарлар бунга лоқайд бўлиб ўтирганини жиддий танқид қилинди.

"Ёшлар ўляпти, 4000 та, 4200 та одам авариядан ўляпти. Бекордан бекор. Сен ҳам, транспорт вазири бўла туриб, шунга бефарқ бўлмасдан, Президент қабул қилган қарорини, светофорларни жой-жойига қўйишга масъулмисан, йўқми? Нимага одамлар ўлиши керак чорраҳалар тўғирланмагани учун?" - дея савол қўйди Президент транспорт вазирига.

Масъулларнинг қониқарсиз фаолиятига депутатларимиз бефарқ бўлиб ўтиргани ҳам афсус билан қайд этилди.

"Нимага Президент ташвиш қилиб, ҳаммани "ёндириши" керак? Нимага сизлар (депутатлар) "ёнмайсизлар"? Шунча одам ўлиб кетяпти, ижтимоий тармоқларга қараб бўлмайди - дод-фарёд одамлар ўлгани учун. Ижтимоий тармоқ дегани - халқни овози дегани", - деди давлат раҳбари.

Президент мисол сифатида Хитой пойтахти Пекин ва Россия пойтахти Москвадек йирик шаҳарларда тирбандлик деярли кузатилмаслигини тилга олди, бизда ҳам шунга интилиш шартлигини кўрсатиб ўтди.

Умуман, транспорт вазири ва бошқа мутасаддиларга жамоат транспортини ривожлантириш, светофорлар ва йўл чизиқларини ўрнатиш, тирбандликнинг олдини олиш, пойтахт кўчалари ва ҳудудлардаги йўлларни тартибга солиш бўйича қатъий чоралар кўриш топширилди. 2024 йил бу борада жиддий ўзгаришлар йили бўлишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Вазир ҳам Иминов ҳам менга чўқинади. Оч битлар, боқиманда итлар (журналист, блогерлар) фақат акиллашни билади» – Наманганда тилини тиёлмаётган матбуот котиба бу сафар Иноятов, Иминов ҳамда ОАВ ходимларига “алангали салом” йўллади

Аввалроқ, Effect.uz Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар шўъбаси раҳбари Феруза Отахонованинг вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ва сайт журналисти Акмал Эшонхоновнинг шахсиятига тегадиган ҳақоратларга бой аудио ёзувни эълон қилган эди.

Отахонаванинг аудиоси эълон қилингач, бу кенг аудитория томонидан кескин эътирозларга сабаб бўлди. Кимдир, қўпол муомалаа аёл кишига ярашмаслигини таъкидласа, айримлар вилоят ҳокимига қарата айтилган сўзлардан ёқасини ушлади.

Эътиборлиси, Ферузага кўра, вилоят ҳокими унга ўзини босиб олишини сўраб телефон ҳам қилган. Бироқ, у Ш.Абдураззоқов олдига блогер, журналистларни йиғиштириб олишни, саводсизлар унга рўбаро бўлмаслиги кераклиги талабини илгари сурган.

Матбуот котиба бўлишига қарамасдан, ҳокимнинг айтгани мен учун “по*уй”, “тиббиёт ходимлари бўлмаса, хотинининг итга ўхшаб кўчада туғади”, сўзлари билан аудиториянинг кескин нафратига учраган Отахоновани мана ҳануз тўхтатиб бўлмаяпти.

Ажабланарлиси, 14 октябрда эълон қилинган аудио ёзувга ҳозиргача на вазирлик на бошқа ташкилотлар муносабат билдирмади.

Ўз вазирини ҳурмат қилишини такрор-такрор айтишдан чарчамайдиган матбуот котибанинг бу сафарги айтганлари Соғлиқни сақлаш раҳбари Амрилло Иноятов ва асосий раҳбари Наманган вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулходи Иминовга бағишланган. У сўзида вазирликдан 38 млн ойлик эвазига иш таклиф бўлганини ҳам айтишни унутмаган.

Бундан ташқари, Ф.Отахонова ўз сўзларида оммавий ахборот воситалари ходимларига ҳам салом йўллаган: “Оч битлар”, “боқиманда итлар фақат акиллашни билади”.

Маълумот ўрнида, Феруза Отахонаванинг ўз касби ҳам журналист ҳисобланиб, бундай сўзлар билан у нафақат ҳамкасблари балки ўзини ҳам ҳақорат қилганлигини наҳот сезмаган. Шу учун ҳам айтилади: Тил – ё нажотга ё ҳалокатга элтади.
👍6😁2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу ердан “йўқолиб қол”: Фарғонада ўзидан катта ясаган ИИБ ходими...

Фарғона вилоятининг Боғдод туманидаги Олчин МФЙ профилактика инспектори ўз вақтида хизмат фаолиятини бажармасликдан ташқари, фуқародан тезда “йўқ” бўлиб қолишни сўрамоқда.

Устига-устак, мурожаат ортидан туманга борган Effect.uz мухбири Бекзод Раҳмонов билан совуқ муносабатда бўлиб, журналист билан алоҳида гаплашиб олишни таклиф қилган. “Алоҳида гаплашиш” таклифини қандай тушуниш мумкин?

ИИБ ходими шу вақтгача фуқаронинг мурожаатини ўз вақтида кўриб чиққанида, ҳозирги ҳолат балки содир бўлмас эди. Лекин бу вазиятга ҳам ИИБ ходимининг иши кўплиги ёки масъулиятни ҳис қилмаслиги сабаб бўлган. Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармасидан ҳолар бўйича муносабат кутилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мен Қуддусман!
👍1
Чимбой туманида янги прокурор иш бошлади

Қорақалпоғистон Республикасинин Чимбой туманига янги прокурор тайинланди.

Таъкидланишича, шу вақтгача Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган Холмуротов Расул Тлегонович Чимбой туманининг янги прокурори сифатида таништирилган.

Чимбойнинг ишдан олинган прокурорининг кейинги манзили ҳақида маълумот берилмаган.
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Хонқа хон ҳокимининг чиқарган низоли қарори: Бу нечанчиси?

EFFECT.UZ’га ҳокимлик қарори сабаб фойдаланаётган ер майдонидан ажралган “Ҳасанбой Адолат” фермер хўжалиги раиси хонқалик Азимбой Ибодуллаев мурожаат йўллади.

Ҳозирга келиб муаммоли вазиятнинг суд жараёнлари кетмоқда ушбу ҳолатни ўрганиш юсасидан сайт ходимлари Урганчга етиб боришди.

Маълум бўлишича, Хоразм вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Ҳасанбой Адолат” ФХ манфаатида судга жавобгар Хонқа туман ҳокимлиги ва бошқаларга нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, Хонқа туман ҳокимининг 2019 йил 29 январги 737қ-сонли қарори ва ҳудди шу санадаги 740қ-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Урганч туманлараро маъмурий судининг 16 августдаги ҳал қилув қарори билан аризани қаноатлантиришни рад қилган. Суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, аризачи томонидан апелляция тартибида шикоят келтирилган.

Шу муносабат билан бўлиб ўтадиган суд мажлисида очиқлик, холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида EFFECT.UZ мухбирлари тегишли қонунга мувофиқ мазкур суд мажлисини видео ва аудио форматда ёзиб олишни сўраб Маъмурий ишлар бўйича Хоразм вилоят суди судьяси Хурсанд Хўжаевга илтимоснома киритди.

Судья фақат аудио ёзув учун рухсат берди. Суд бошланиб, тарафлар эшитилгач, кейинги суд 26 октябрга санасига қолдирилди. Effect.uz воқеалар ривожини кузатиб боради.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Келажаги мавҳум – Орол ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Биз Фаластин халқини қўллаб-қувватлаймиз» — Сунак

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак парламентга қилган мурожаатида Фаластинда содир бўлаётган воқеаларга тўхталди:

Биз Фаластин халқини қўллаб-қувватлаймиз, лекин биз ҳеч қачон мамлакатимиздаги антисемитизмни қўллаб-қувватламаймиз” — деди у.

@effectuz_live
Хакерлар гуруҳи Исроил Мудофаа вазирлигига тегишли ўта махфий маълумотларни қўлга киритди

Туркиянинг Ayyıldız Tim хакерлар гуруҳи Исроил Мудофаа вазирлиги тизимига, машғулотлар ва Исроил ҳарбий департаменти шахсий таркибига оид маълумотларни қўлга киритганини эълон қилди. Бу ҳақда TGRT Haber телеканали хабар бермоқда.

Исроил Мудофаа вазирлигига тегишли ўта махфий ҳарбий, ўқув ва шахсий маълумотлар Ayyıldız Tim томонидан бузилган ва қўлга киритилган. Туркларнинг кучини кўрасиз!” - дейилади гуруҳ баёнотида.

TGRT Haber телеканалининг қўшимча қилишича, хакерлар гуруҳининг мақсади Исроилдаги алмашинув тизимлари, электр инфратузилмаси ва тўғонларни қўлга олиш.

@effectuz_live
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Одам ўлди, тез етиб келинглар» – Тошкентда Хидирназар Оллоқуловнинг ўғли ИИБ ходимларига ёлғон ахборот берганликда гумонланмоқда

Хидирназар Оллоқуловнинг ўғли Ички ишлар ходимларига ёлғон хабар берганликда гумонланиб, қўлга олинди. Айни вақтда тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Ички ишлар органларига жиноят ҳақида ёлғон хабар бериш жавобгарликка сабаб бўлади – дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ахборотида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пахта сиёсатига хиёнат(ми?). Шуҳрат Ғаниев кластерларга ноқонуний топшириқ берди

Ижтимоий тармоқларда Президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев раислигида ўтказилган селектор йиғилишидан ёзиб олинган видеолавҳа тарқалди.

Мазкур йиғилишда Ғаниев айрим туман ва кластер раҳбарларига фермерларнинг далаларида қолган пахталарни сўрамасдан териб олиб кетиш вазифасини юклади.

👉 https://effect.uz/4554

👉 ВИДЕО

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎21
Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк 25 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

1 АҚШ доллари — 12 199,93 сўм (-18,11)
1 Россия рубли — 130,34 сўм (+1,02)
1 ЕВРО — 12 975,85 сўм (+33,28)

@effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Фермерга қараб ўтирмасин, териб олиб кетаверсин» — Ғаниев кластерларга янги «ваколат» берди

Ижтимоий тармоқларда Президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев раислигида ўтказилган селектор йиғилишидан ёзиб олинган видеолавҳа тарқалди.

Мазкур йиғилишда Ғаниев айрим туман ва кластер раҳбарларига фермерларнинг далаларида қолган пахталарни сўрамасдан териб олиб кетиш вазифасини юклади.

“Кластернинг ўзи териб кетсин, майли, фермердан сотиб олмасин пахтани, ўзи териб, ўзи олиб кетсин. Фермерга қараб ўтирмасин, машинага солиб, териб олиб кетаверсин.

Сирдарёликлар билан гаплашдим, “50та машина олиб келамиз” дейишди. “Тошкент вилоятига олиб кирган жойингда пахтани териб кетаверасан” дедим. Бўпти дейишди.

Фермер менинг пахтамни териб кетдинг, дея олмайди. Кластер берган маблағ, кластер берган ўғит, кластер берган чигит. Фермер нима деган тақдирда ҳам кластер ноқонуний иш қилмаган бўлади. Қолаверса фермернинг қарздорлиги бор, уни узиш керак. Ҳар томонлама ҳисоб-китоб бор”, – деди Шуҳрат Ғаниев.

Эслатиб ўтамиз, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддасига кўра фермер етиштирган маҳсулотини, шу жумладан бу маҳсулотни истеъмолчиларга реализация қилиш ҳуқуқини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқига эга.

Ушбу қонуннинг 22-моддасига кўра эса фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Раҳмат, бува» – Президент Қарши шаҳри Ойдин маҳалласида истиқомат қилаётган ўқитувчи Дилшод Набиев хонадонида меҳмон бўлди. Хонадон эгалари билан бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлашди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4👎1