EFFECT.UZ|LIVE
865 subscribers
9.59K photos
7.69K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда криминал авторитет Қамчибек Кўлбоевнинг ўлими учун қасос олмоқчи бўлган ўзбекистонлик ёлланма қотиллар қўлга олинди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шерободда ўқитувчи ва шифокорлар учун 100 та хонадон қурилади

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра Шеробод туманида кўп йиллик меҳнати билан ёш авлодни вояга етказиш, аҳоли саломатлигини таъминлашга ўз хиссасини қўшаётган энг илғор ўқитувчи ва шифокорлар учун уй-жойлар қурилишига старт берилган. Турар жойлар 2024 йил март ойида фойдаланишга топширилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲАМАС ҳаракати Исроил армиясига қаршиликка тайёргарлик кўраётган видео роликни эълон қилди

Аввалроқ, Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида кенг кўламли ҳужум операциясига тайёргарлик якунланганини маълум қилиб, Цахал ҳаво, денгиз ва қуруқликдаги кучлардан фойдаланган ҳолда ҳужум уюштиришга шайлигини билдирганди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда фуқароларга бирламчи бозордан уй-жой хариди учун имтиёзли кредит ажратилмоқда

“Туронбанк” АТБ расмий даромадга эга бўлмаган фуқароларга бирламчи бозордан уй-жой хариди учун йиллик 16%дан, 6 ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратади. Бу ҳақда банк ахборот хизмати раҳбари Нодирбек Муқимов маълум қилди.

Таъкидланишича, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга 327 млн. 250 минг сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 416 млн. 500 минг сўмгача ажратилади.

Қайд этилишича, жорий йилнинг III чорак якунлари бўйича “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан 926 нафар шахсга 179 млрд. 723 млн. сўмлик ипотека кредитлари ажратилган.

Бундан ташқари, бугунги кунда “Туронбанк” томонидан бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов контракт асосида ўқишга қабул қилинган талабалар учун “Келажак” номли таълим кредити ҳам ажратиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Туронбанк томонидан 3 млрд 452 млн сўм миқдоридаги маблағлар 842 нафар талаба учун йўналтирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда ёш фермер биринчи теримнинг ўзида режани бажарди

Наманган вилоятининг Косонсой туман Намуна ММТП ҳудудидаги «Ҳилол серҳосил» фермер хўжалиги 30-35 центнер ҳосил олиб, белгиланган режани бажарди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Режани бажарган 28 ёшли фермер Фарҳод Юсуфхонов ер майдонида ҳали ҳамон пахта терими давом этяпти, бундан ташқари, янги мавсум учун буғдой экиш ишлари тез кунларда якунланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда "Яшил макон"нинг кузги мавсуми очиқ деб эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги бунёдкорлик ишлари билан танишди ва "Яшил макон" лойиҳасининг кузги мавсумига старт берди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Милицияни охири экансан, тугаши...» – Ўзбекистонда пахта қуллигига нега буткул барҳам берилмаяпти?

Сиз эшитаётган ҳақоратларга тўла ва мажбурий меҳнатга ундайдиган аудио ёзув Наманган вилояти Поп туман Ички ишлар бўлими масъул ходимига тегишли экани айтилмоқда. ИИБ ходими мазкур аудиода туманнинг Нуробод маҳалласи профилактика инспекторининг шахсиятига тегиб, оила-аъзоларини пахта теримига мажбуран олиб чиқишга чорлайди.

“Тарғибот қиляман дейсан, нима қиламан мен тарғиботингни? Мулла қилади тарғиботни, мана мен ҳам хотин-болаларимни олиб чиқиб пахта тердиряпман. Хўкиз чиқариб қўймайсанми, маҳалладан гаплашиб, каллани ишлатмайсанми? Олиб чиқиб ташла, мана Нуробод маҳалласиданман десин ўзини кўрсатиб. Кўрсин, ўнтасини...

Умуман ўлиб бўлган экансан-да, милицияни охири экансан-да, тугаши бўлиб қолибсанлар. На бир маҳаллангдаги раисинга гапинг ўтади, орқангдан нафас оласанлар: минғир-минғир.

Эртага борасан, на*уй, қишлоғингдан Нуробод маҳалласи учун деб олиб келасан. Мен билан 4:30 да кетасан, ўша ердан 50 минглик одамдан олиб кетасан, сарфла на*уй. 20 та одам-одаммас, хўкиз. Қорнингга қо***им, ўзингча ақллисан”, дейилган аудиода.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни пахта сиёсати ҳақида гапирар экан, хусусан шундай деган эди:

Пахта ҳукмронлиги ўзбекнинг пешонасига ёзилган бало бўлди. Пахта сиёсати Оролни қуритди, экологиямизни инқирозга олиб келди, иқтисодиётимизни, таълим тизимини издан чиқарди. Оқибатда бир неча авлод чаласавод бўлиб вояга етди. Биз бунинг асоратлари билан ҳалигача курашяпмиз.

Бугун пахтачиликда бозор иқтисодиёти тамойиллари жорий этилиб, соҳа ўз эгасини топди. Натижада ўқитувчи мактабга, шифокор шифохонага қайтди, тадбиркорлар пахта “ўлпони”дан озод бўлди, мажбурий ва болалар меҳнатига чек қўйилди. Ўзбекистон халқаро “қора рўйхатлар”дан чиқарилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зураб Пололикашвили Ўзбекистонда: Азиз Абдуҳакимов Самарқанд UNWTO Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясига тайёрлигини билдирди

Жорий йилнинг 16–20 октябрь кунлари Самарқандда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси бўлиб ўтади.

Тадбирда UNWTO’га аъзо 130 дан ортиқ давлат вакиллари, инвесторлар ҳамда 140 дан зиёд оммавий ахборот воситалари иштирок этади. Айни дамда UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвили Самарқандда.

Шунингдек, бошқа нуфузли меҳмонлар, халқаро делегациялар ва хориж ОАВ ҳам Самарқандга ташриф буюрмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Энг зарар кўраётгани – Ўзбекистон» – Президент иқлим ўзгариши талофатлари ҳақида гапирди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё жаҳондаги иқлим ўзгариши оқибатларидан энг кўп зарар кўраётган минтақалардан бири эканини таъкидлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Тинчлик бўлмаса, туризм ҳам бўлмайди» – Азиз Абдуҳакимов

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Самарқанддаги БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти – UNWTO 25-юбилей сессиясининг иккинчи кунида барчани бирлашишга чорлади.

“Вазирлар дунёда туризм сохасида бўлаётган ўзгаришлар, сохага таъсир кўрсатадиган омиллар ҳақида гапирмоқда. Айниқса ҳозирги таҳликали замонда тинчлик бўлмаса, туризм ҳам бўлмаслиги кўп қайд этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонга келган Туризм вазирлари экологик нуқтаи назардан “Яшил туризм”ни ҳам ривожлантириш кераклигини айтишди. Олдимиздаги синовлардан ўтишимиз учун бирлашишимиз керак. Бош ассамблея саммитидан кейин Ўзбекистоннинг глобал даражадаги мавқеи албатта, ошади”, дейди Абдуҳакимов.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Пахта, пахта, жон пахта: Пайариқда фермерлар кластерга сув текинга пахта сотмоқчи эмас

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанднинг Иштихонида кластер фермерларга 1 кг пахта учун 8300 сўмдан пул тўлаяпти

Ўзбекистонда аграр соҳани ислоҳ қилиш, унга бозор механизмлари ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, кластер усули йўлга қўйилди, бу эса бозор тамойилларига ўтишда, соҳада давлат аралашувини кескин камайтириш, режа ортидан қувиш ва мажбурий меҳнат ҳолатларига бутунлай чек қўйишда муҳим омил бўлмоқда. Охир-оқибат ҳосилдорлик ҳам, даромад ҳам ошмоқда.

Жумладан, Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги фермерлар кластердан 1 кг пахта учун 8300 сўмдан олаётганларидан розиликларини билдиришган.

Фермерларга савол: 1 кг пахтани сиз қанчадан сотган бўлардингиз?

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ташаббуси билан «Шарқ тароналари» фестивали Наманганда ўтказилади

Наманган вилоятидан Сейшел оролларига текстиль маҳсулотлари етказиб берилади, келгусида Ахсикентда «Шарқ тароналари» фестивали ўтказилиши кутилмоқда. Шунингдек, вилоятда Туризм кластери ҳам ташкил этилади.

Бу ҳақда Effect.uz’га «Ахсикент» археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси раҳбари Анвар Икромов Самарқанддаги Самарқанддаги БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти – UNWTO 25-юбилей сессиясининг учинчи кунида маълум қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Аллома боболаримизнинг меҳнатлари сабаб заминимизда X—XV асрларда биринчи ва иккинчи ренессанс — уйғониш даврларида кўплаб кашфиётлар амалга оширилган»

Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Туризм соҳасида таълим форумида нутқ сўзламоқда.

Манба: UZREPORT

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Боксчими ёки ҳоким?

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби”да таҳсил олаётган ўқувчи билан рингга чиқиб, унга маҳорат сабоғи берган.

Видеолавҳада ҳокимнинг яхшигина спарринг тушаётганини кўриш мумкин. Маълумот ўрнида, Зоир Алиқулов спортнинг бокс тури бўйича халқаро турнирлар ғолиби ҳисобланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Регистон — Ўзбекистондаги энг машҳур сайёҳлик маскани — таълим тимсоли

Ўзбекистон экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Туризм соҳасида таълим форумида нутқ сўзламоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мажбурликдан қурол ишлатилган – ДХХ Водилдаги ҳодисанинг видеотафсилотларини эълон қилди

Фарғона тумани "Водил" қишлоғида чегарачиларнинг 2 нафар фуқарога қурол қўллаганлиги сабаби очиқланди. Унга кўра, чегарада хуқуқбузарлар чегарачиларга нисбатан куч ишлатиб, тўсиқдан ўтиб кетишга уринган. Натижада чегарачилар қурол қўллашга мажбур бўлишган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларни қараб бўлмайди – одам ўляпти, дод-фарёд – Президент йўллардаги авариялар ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев йўлларидаги ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият анча аянчли аҳволда эканини кўрсатиб ўтди. Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ўлим ва жароҳатланиш ҳолатлари кўплигини, тегишли раҳбарлар бунга лоқайд бўлиб ўтирганини жиддий танқид қилинди.

"Ёшлар ўляпти, 4000 та, 4200 та одам авариядан ўляпти. Бекордан бекор. Сен ҳам, транспорт вазири бўла туриб, шунга бефарқ бўлмасдан, Президент қабул қилган қарорини, светофорларни жой-жойига қўйишга масъулмисан, йўқми? Нимага одамлар ўлиши керак чорраҳалар тўғирланмагани учун?" - дея савол қўйди Президент транспорт вазирига.

Масъулларнинг қониқарсиз фаолиятига депутатларимиз бефарқ бўлиб ўтиргани ҳам афсус билан қайд этилди.

"Нимага Президент ташвиш қилиб, ҳаммани "ёндириши" керак? Нимага сизлар (депутатлар) "ёнмайсизлар"? Шунча одам ўлиб кетяпти, ижтимоий тармоқларга қараб бўлмайди - дод-фарёд одамлар ўлгани учун. Ижтимоий тармоқ дегани - халқни овози дегани", - деди давлат раҳбари.

Президент мисол сифатида Хитой пойтахти Пекин ва Россия пойтахти Москвадек йирик шаҳарларда тирбандлик деярли кузатилмаслигини тилга олди, бизда ҳам шунга интилиш шартлигини кўрсатиб ўтди.

Умуман, транспорт вазири ва бошқа мутасаддиларга жамоат транспортини ривожлантириш, светофорлар ва йўл чизиқларини ўрнатиш, тирбандликнинг олдини олиш, пойтахт кўчалари ва ҳудудлардаги йўлларни тартибга солиш бўйича қатъий чоралар кўриш топширилди. 2024 йил бу борада жиддий ўзгаришлар йили бўлишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Вазир ҳам Иминов ҳам менга чўқинади. Оч битлар, боқиманда итлар (журналист, блогерлар) фақат акиллашни билади» – Наманганда тилини тиёлмаётган матбуот котиба бу сафар Иноятов, Иминов ҳамда ОАВ ходимларига “алангали салом” йўллади

Аввалроқ, Effect.uz Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар шўъбаси раҳбари Феруза Отахонованинг вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ва сайт журналисти Акмал Эшонхоновнинг шахсиятига тегадиган ҳақоратларга бой аудио ёзувни эълон қилган эди.

Отахонаванинг аудиоси эълон қилингач, бу кенг аудитория томонидан кескин эътирозларга сабаб бўлди. Кимдир, қўпол муомалаа аёл кишига ярашмаслигини таъкидласа, айримлар вилоят ҳокимига қарата айтилган сўзлардан ёқасини ушлади.

Эътиборлиси, Ферузага кўра, вилоят ҳокими унга ўзини босиб олишини сўраб телефон ҳам қилган. Бироқ, у Ш.Абдураззоқов олдига блогер, журналистларни йиғиштириб олишни, саводсизлар унга рўбаро бўлмаслиги кераклиги талабини илгари сурган.

Матбуот котиба бўлишига қарамасдан, ҳокимнинг айтгани мен учун “по*уй”, “тиббиёт ходимлари бўлмаса, хотинининг итга ўхшаб кўчада туғади”, сўзлари билан аудиториянинг кескин нафратига учраган Отахоновани мана ҳануз тўхтатиб бўлмаяпти.

Ажабланарлиси, 14 октябрда эълон қилинган аудио ёзувга ҳозиргача на вазирлик на бошқа ташкилотлар муносабат билдирмади.

Ўз вазирини ҳурмат қилишини такрор-такрор айтишдан чарчамайдиган матбуот котибанинг бу сафарги айтганлари Соғлиқни сақлаш раҳбари Амрилло Иноятов ва асосий раҳбари Наманган вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулходи Иминовга бағишланган. У сўзида вазирликдан 38 млн ойлик эвазига иш таклиф бўлганини ҳам айтишни унутмаган.

Бундан ташқари, Ф.Отахонова ўз сўзларида оммавий ахборот воситалари ходимларига ҳам салом йўллаган: “Оч битлар”, “боқиманда итлар фақат акиллашни билади”.

Маълумот ўрнида, Феруза Отахонаванинг ўз касби ҳам журналист ҳисобланиб, бундай сўзлар билан у нафақат ҳамкасблари балки ўзини ҳам ҳақорат қилганлигини наҳот сезмаган. Шу учун ҳам айтилади: Тил – ё нажотга ё ҳалокатга элтади.
👍6😁2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу ердан “йўқолиб қол”: Фарғонада ўзидан катта ясаган ИИБ ходими...

Фарғона вилоятининг Боғдод туманидаги Олчин МФЙ профилактика инспектори ўз вақтида хизмат фаолиятини бажармасликдан ташқари, фуқародан тезда “йўқ” бўлиб қолишни сўрамоқда.

Устига-устак, мурожаат ортидан туманга борган Effect.uz мухбири Бекзод Раҳмонов билан совуқ муносабатда бўлиб, журналист билан алоҳида гаплашиб олишни таклиф қилган. “Алоҳида гаплашиш” таклифини қандай тушуниш мумкин?

ИИБ ходими шу вақтгача фуқаронинг мурожаатини ўз вақтида кўриб чиққанида, ҳозирги ҳолат балки содир бўлмас эди. Лекин бу вазиятга ҳам ИИБ ходимининг иши кўплиги ёки масъулиятни ҳис қилмаслиги сабаб бўлган. Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармасидан ҳолар бўйича муносабат кутилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мен Қуддусман!
👍1