ҲАМАС Бен Гурион аэропортига ракета орқали зарба берди
ҲАМАС'нинг хабар беришича, Ал-Қассам бригадалари Тел-Авивдаги Бен Гурион халқаро аэропорти томон ракета зарбаси берган.
“Ал-Қассам бригадалари давом этаётган ҳаракатлар ва тинч аҳоли уйларини вайрон қилишга жавобан Бен Гурион аэропортига ракета зарбаси берди”, — дейилади баёнотда.

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Ғазо секторига ракеталар орқали ҳужум қилди
Исроил армияси ҲАМАС'нинг “Ақса тўфони” деб номланган операциясига қарши уруш ҳолатига ўтди. Исроил ҳарбий самолётлари Ғазо секторини кучли бомбардимон қилди. Ғазо секторидаги қаршилик гуруҳлари ҳам ракета билан жавоб берди.
Ғазодан Исроил томон минглаб ракеталар отилган бир пайтда, қуролли гуруҳлар минтақадаги аҳоли пунктларга беркинди. Исроил армияси ҳам ўнлаб жанговар самолётлар билан Ғазо секторига ҳужум уюштирди.
Ғазога кечаги кундан бери уюштирилган ҳужумларда 413 киши вафот этди, 2300 киши эса яраланди.
Исроил матбуоти ҲАМАС'нинг ракета орқали уюштирилган ҳужумлари оқибатида 700 нафар исроиллик ҳаётдан кўз юмгани, 2150 кишининг жароҳатлангани таъкидланмоқда.

Энди депутатлар сайлови мажоритар ва пропорционал тизими асосида ўтказилади
Конституциявий қонун лойиҳаси билан Сайлов кодекси ҳамда 7 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Хусусан, Сайлов кодексига Қонунчилик палатаси сайловини аралаш (мажоритар, пропорционал) сайлов тизими асосида ўтказиш тартибини киритиш таклиф этилмоқда.
Шунда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига ажратилмоқда. Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари пропорционал сайлов тизими асосида, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов округидан сайланиши белгиланмоқда.
Шунингдек, сайлов комиссиялари тизими такомиллаштирилиб, Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий сайлов комиссиялари, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари ва участка сайлов комиссиялари сайлов комиссиялари тизимини ташкил этиши кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари сонини камида ўн беш нафардан тўққиз нафарга тушириш, унинг камида бир нафар аъзоси Қорақалпоғистон вакили бўлиши белгиланмоқда. Шу билан бирга, туман, шаҳар сайлов комиссиясининг ваколатларини белгиловчи янги нормалар киритилмоқда.

Ўтган саккиз ойда Ўзбекистонга хориждан 4,3 миллион турист келди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш ва “Яшил макон” кузги мавсумини ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Давлат раҳбари дунёдаги ҳозирги мураккаб вазиятда ҳар бир давлат турист жалб қилиш учун барча имкониятларини ишга солаётганини кўрсатиб ўтди ва Ўзбекистон ҳам бундай кескин рақобат шароитига мос бўлиб ишлаши шартлигини қайд этди.
Ўтган 8 ойда:
- Ўзбекистонга хориждан 4,3 миллион турист келди, улардан 1,4 миллиард доллар тушум бўлди;
- 15 мингта янги меҳмон ўринлари яратилиб, уларнинг сони 137 мингтага етди;
- 540 та дам олиш ва кўнгилочар маскан барпо этилди, 70 та туризм маршрути очилди.
Шунингдек, 6 та хусусий авиакомпания иш бошлади, янги 23 та самолёт олиб келинди, 20 та халқаро ва 6 та ички қатнов йўлга қўйилди, Самарқанд аэропортида ҳафталик халқаро рейслар 46 тадан 85 тага кўпайди, 1 минг 300 та замонавий автобус харид қилиниб, 38 та маршрут очилди.
Қўшимча дам олиш кунлари ва чегирма берилгани ҳисобига ички сайёҳлар сони 15 миллион нафарни ташкил қилиб, ўтган йилга қараганда 2 баробарга ўсди.

Президент туристларни жалб қилиш бўйича янги имкониятларга тўхталиб ўтди
Бунда, энг аввало, қўшни давлатлардан, Россия ва Хитойдан сайёҳларни жалб қилиш учун катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Масалан, Хитойнинг ҳамма провинцияларига бориб, ҳудудлар туристик салоҳиятини кенг тарғибот қилиш, Хитойдан Самарқанд, Бухоро, Хоразмга, Сурхондарё ва Фарғона водийсига авиақатновларни йўлга қўйиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.
Мамлакатга узоқ давлатлардан келаётган туристлар оқими 3-4 баробар ошди.
Мисол учун, бу йил Ҳиндистондан, Япониядан, АҚШдан, Италиядан сайёҳ кўпайди. Лекин, Малайзия, Индонезия, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср, Қатардан ҳамда Европадан туристларни жалб қилиш ишлари суст экани таъкидланди.
Ушбу мамлакатлардаги элчиларга ва вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига туристларни жалб қилиш бўйича ишларни кучайтириш топширилди.

Ҳар бир ҳоким Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилишида келишувга эришиши шартлиги қайд этилди
Келгуси ҳафта Самарқанд шаҳри илк бор Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилишига мезбонлик қилади.
Ҳозирни ўзида 128 та мамлакатдан 1 мингдан зиёд иштирокчи рўйхатдан ўтди, шундан 79 нафари туризм вазирлари, 24 нафари вазир ўринбосарлари.
Президент ушбу тадбир ҳокимларга Ўзбекистон туризм салоҳиятини кўрсатиш учун катта имконият эканини таъкидлади.
Ҳар бир вилоят ҳокими ўз делегациялари билан вилоятининг табиати, тарихи, маданияти, овқатлари, зиёратгоҳлари, сайёҳлик масканлари ва маршрутларини намойиш қилиши, туризм лойиҳалари бўйича келишувга эришиши шартлиги қайд этилди.

Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида бу борадаги ишлар қониқарсиз!
Йиғилишда маданий тадбирларни кўпайтириш туристларни жалб қилишда катта имконият экани таъкидланди.
Бундай тадбирлар Бухоро, Навоий, Наманган, Фарғона, Хоразм, Тошкент вилоятларида кўп ўтказилаётгани, лекин Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида бу борадаги ишлар қониқарсиз экани айтилди.
Вилоятлар ҳокимлари Маданият вазирлиги билан биргаликда ҳар ой йирик маданий тадбир ўтказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Туман ва шаҳарларда кўп сайилгоҳ, хиёбон, истироҳат боғлари, театр ва маданият уйлари бўш тургани, на туристларни, на аҳолимизни ўзига жалб қила олаётгани қайд этилди.
Ҳудудлар раҳбарларига бу жойларда мусиқий, кўнгилочар ва маърифий тадбирларни мунтазам ташкил этиб боришга топшириқ берилди.

👎2
Кинематография агентлигига миллийликни тарғиб қилувчи 50 та турли хил асарлар яратиш топширилди
Жаҳон амалиётида туризм салоҳиятини тарғиб қилишда кино, сериал ва ҳужжатли фильмлардан кенг фойдаланилмоқда.
Шу боис, Кинематография агентлигига миллий тарих бўйича камида 50 та бадиий, ҳужжатли ва мусиқали асарлар яратиш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.
Президент туризм объектларида санитария ва озодаликка эътиборни янада кучайтириш лозимлигини қайд этиб, бу бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Яна бир муҳим масала – соҳа кадрларининг салоҳиятини ошириш.
Туризм қўмитасига “Ипак йўли” халқаро туризм университети билан биргаликда сервис сифати ҳамда соҳа ходимларининг малака ва маданиятини ошириш бўйича ўқитиш тизимини яратиш топширилди. Бунда меҳмонхона ва ресторан иши бўйича четдан мутахассислар таклиф қилиниб, ҳар бир вилоятда ўқув курслари ташкил қилинади.
Шунингдек, хушмуомала бўлиш, табассум қилиш, озодалик бўйича қисқа ҳажмли таъсирчан ижтимоий видеороликларни тайёрлаб, барча телеканаллар, ижтимоий тармоқлар ва экранларда мунтазам кўрсатиб бориш муҳимлиги таъкидланди.

👎1
Учтепа туманида 2 киши қурилиш ишларида вафот этди
Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Бешқайрағоч” кўчасида олиб борилаётган қурилишда 2 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Туман ҳокимининг ўринбосари Азиз Наимовнинг ушбу ҳолат бўйича маълумот берди.
“Ҳақиқатдан ҳам Учтепа тумани “Бешқайрағоч”кўчасида олиб борилаётган коллектор қурилишида (котлован қазиш вақтида) 5 нафар “Шафоат” масъулияти чекланган жамият ходимлари ишлаётган бўлган. Аммо, тупроқ кўчиши натижасида 2 нафар ишчи ходим ҳаётдан кўз юмган, 1 нафар ходим айни дамда касалхонада, қолган 2 нафар ишчиларнинг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.
Айни дамда, туман Ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон ташқи ишлар вазири Сурияга келди
Сурия президенти Башаар Асад Дамашққа ташриф буюрган Эрон ташқи ишлар вазири Абдуллахонни қабул қилди.
Учрашувда Ғазо сектори атрофида вазиятнинг кескинлашуви муҳокама қилинган.
Аввалроқ, Абдуллоҳиан суриялик ҳамкасби Миқдод билан учрашган эди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Сурия президенти Башаар Асад Дамашққа ташриф буюрган Эрон ташқи ишлар вазири Абдуллахонни қабул қилди.
Учрашувда Ғазо сектори атрофида вазиятнинг кескинлашуви муҳокама қилинган.
Аввалроқ, Абдуллоҳиан суриялик ҳамкасби Миқдод билан учрашган эди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон ва Россияни диққат билан кузатиш зарур – Европа Комиссияси раҳбари
Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Исроил Бош вазири Нетаньяху, Биньямин билан учрашди.
Учрашув давомида Урсула хоним ҳар қандай вазиятда ҳам Исроилни қўллаб-қувватлашини билдирди ва Яқин Шарқдаги можаронинг давом этишидан манфаатдор бўлганларни, хусусан, Эрон ва Россияни диққат билан кузатиш зарурлигини таъкидлади.

«Мирзиёев дўстлик ришталарига бебаҳо ҳисса қўшди» – Садир Жапаров
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев яхши қўшничилик ва дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, Марказий Осиё ва МДҲ давлатларининг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига бебаҳо ҳисса қўшди – дейди Қирғизистон президенти Садир Жапаров.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲнинг Бишкек саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди ва ташкилотнинг олий мукофоти билан тақдирланди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев яхши қўшничилик ва дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, Марказий Осиё ва МДҲ давлатларининг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига бебаҳо ҳисса қўшди – дейди Қирғизистон президенти Садир Жапаров.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲнинг Бишкек саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди ва ташкилотнинг олий мукофоти билан тақдирланди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россиядаги ўзбекистонлик ёшларнинг муаммолари ҳал этилмоқда
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи давом этмоқда.
Делегация аъзолари Новосибирск ва Томск вилоятларида Россияда таҳсил олаётган ва ишлаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишмоқда.
Патентсиз юрган ўзбекистонлик мигрантларга амалий ёрдам кўрсатилиб, ҳуқуқий тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

«Шаббат салом: Бу бошланиши» – Бинямин Нетаняху
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Шаббат (яҳудийларнинг шанбага тўғри келадиган муқаддас куни) га алоҳида урғу бериб, бу сафарги жавоб ҳужуми ўзгача бўлишини айтиб ўтди.
“Душманларимизга мисли кўрилмаган куч билан зарба берамиз. Бу фақат бошланиши”, деган Исроил Бош вазири.
Эслатиб ўтамиз, Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 1900 нафарга етди, улардан 614 нафари болалардир.

«Улар соф ёвуздирлар» – Жо Байден
Жо Байден ХАМАС ҳақида: «Бу йигитлар фонида “Ал-Қоида” бегуноҳ қилиб кўрсатилади. Улар соф ёвуздирлар».
Байден Исроилда бедарак йўқолган АҚШ фуқаролари оилалари билан телефон суҳбати ҳақида гапираркан уларни топиш бўйича бор имкониятларни солишга ваъда берди: «Биз уларни уйга қайтармагунимизча тўхтамаймиз», деди президент.

Самарқанддаги «Зарафшон» миллий табиат боғида ноқонуний қурилмалар буздирилиб, ўрнига дарахт экилмоқда – Эко вазирлик
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ҒАЗО БОМБАРДИМОН ҚИЛИНДИ!
ҲАМАС ҳаракати Исроилга кенг кўламли ҳужумга тайёргарлик кўришни 2022 йилда бошлади ва унинг жангчилари янги ҳужум ҳаракатларига тайёр. Бу ҳақда гуруҳнинг ҳарбий қаноти вакили Абу Убайдага таяниб Haaretz нашри хабар берди, деб ёзди Interfax.
«Ташкилот 7 октябр куни амалга оширилган кутилмаган ҳужумга 2022 йилдан тайёргарлик кўра бошлаган эди», деди Абу Убайда.
Унинг таъкидлашича, ҲАМАС ушбу операция учун яширинча 4,5 минг жангчини тайёрлашга муваффақ бўлган, шунингдек, Ғазо яқинидаги Исроил ҳарбийларининг камераларини ишдан чиқарган. Ташкилот кибермаконда ҳам ҳаракат қилган ва Исроил ҳудудига минглаб ракеталарни учирган.
Унинг қайд этишича, ҲАМАС ҳозир ҳар қандай сценарийга, жумладан Исроилнинг қуруқликдаги операциясига ҳам тайёр.
👉 YouTube'да кўриш

Сирдарёда ўз уйида ёшларга дарс берган аёлга ўқув маркази қуриб берилди
«Ибрат фарзандлари» лойиҳасида тил ўрганиб, ўз уйида ёшларга дарс бераётган боёвутлик Хуршида Эгамбердиевага ўқув маркази қуриб берилди.
Боёвут туманининг Сармиш маҳалласида яшаётган Хуршида Эгамбердиева лойиҳа туфайли инглиз тили бўйича билимини мукаммаллаштириб, бошқаларга ҳам ўргатди. Натижада ўз маҳалласидаги болалар учун ўқув маркази ташкил этди.
— Рости, интилишимиз, натижаларимиз яхшию, ўқув шароитимиз оддий, уни яхшилашга ҳали молиявий қурбимиз етмай турган эди. Ишларимдан хабар топган вилоят ҳокими яқинда хонадонимизга келиб, шароитларимиз билан танишди.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, вилоят ҳокимлигининг кўмаги билан хонадонимиздаги қурилиши якунланмаган ёрдамчи биномиз мукаммал таъмирланиб, ўқув марказига айлантирилди, — дейди Х.Эгамбердиева.
Маълумот ўрнида, бундан 8 йил муқаддам турмуш ўртоғи вафот этгач, уч нафар ёш фарзанди билан қолган аёл бугунги кунда ҳаётнинг равон йўлига тушиб олди.