Портлаш оқибатида "дом"ларга ҳам жиддий зарар етган.
Қатар Амири ва Шавкат Мирзиёев ўртасида музокара бўлиб ўтди
Бугун, 2-октабр куни Доҳадаги “Амири Девон” мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон раҳбари Қатар Амирини ташриф билан келиш таклифи ҳамда Ўзбекистон делегациясига кўрсатилаётган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.
Сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Қатар Амири жорий йил июнь ойида Самарқандга амалга оширган тарихий ташриф мамлакатлар муносабатларида янги босқични бошлагани таъкидланди.
Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги ҳамкорликни янада юқори, стратегик шериклик даражасига олиб чиқишга қатъий интилиш билдирилди.
Турли даражаларда мулоқотлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми ошмоқда, икки мамлакат пойтахтлари ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилди. Қатарнинг йирик компаниялари билан қўшма лойиҳалар бошланди.
Ташриф арафасида Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди, унинг фаолияти самарали шерикликни фаол ривожлантиришга кучли суръат бағишлайди.
Қатарда муваффақиятли амалга оширилаётган ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мақсад ва вазифаларига ҳамоҳанг бўлган “Нигоҳ 2030» давлат дастурига юқори баҳо берилди.
Томонлар савдо кўрсаткичларини каррасига ошириш, анъанавий ва “яшил” энергетика, нефть-кимё, металларни чуқур қайта ишлаш, қурилиш, туризм, молия ва бошқа соҳаларда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш учун 2024-йил январь ойида Доҳада қўшма Ҳукуматлараро комиссия, Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишлари ва бизнес форумини ўтказиш таклиф қилинди.
Маданият, таълим ва туризм соҳаларидаги алмашинувни кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш лозимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон Қатарнинг илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, биотехнологиялар ва сунъий интеллект, “яшил” энергетика борасида қўшма тадқиқотлар ўтказишдан манфаатдор экани таъкидланди. Доҳада Ўзбекистон маданияти ва туризм ҳафталигини ўтказишга келишиб олинди.
Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалий илгари суриш масалаларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилди.
Томонлар Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш муҳимлиги ҳақида якдил фикр билдирдилар.
Учрашув якунида давлат раҳбарлари бир қатор қўшма “йўл харита”ларини тайёрлаш ва эришилган келишувларни самарали рўёбга чиқариш механизмларини яратиш топшириғини бердилар.
Музокаралардан сўнг икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.

🥇Осиё ўйинлари: Жалгасбай Бердимуратов олтин медаль соҳиби
Бироз аввал Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида ўзбекистонлик Жалгасбай Бердимуратов 87 кг вазн тоифасида юнон-рум кураши бўйича олтин медални қўлга киритди.
Бердимуратов финалда эронлик спортчини таслим қилди ва Ўзбекистон номига 15-олтин медални қўшиб қўйди.
Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистон делегацияси умумий 52та — 15та олтин, 15та кумуш ва 22та бронзани қўлга киритган.
⚡️Бокс:
57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халоков ярим финал жангида хитойлик Динг Люни таслим қилди ва финалга йўл олди. Халоков ушбу ғалабаси эвазига Париж олимпиадаси учун ҳам йўлланмани қўлга киритди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Талабанинг онасига қўпол муомаалада бўлган ЎзМУ проректори вазифасидан вақтинча четлатилди
Ўзбекистон Миллий университети проректори талаба қизнинг онасига қўполлик қилгани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан университет матбуот хизмати баёнот берди.
Университет проректори билан рўй берган ушбу ҳолатда адолатли қарор чиқариш юзасидан тегишли орган томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ ўрганилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилгунича ҳозирда видеода акс этган проректор ўз вазифасидан вақтинча четлатилди ва унинг вазифалари университетнинг бошқа масъул проректорига юклатилди.
«Тегишли текширувлардан сўнг проректорга ташкилий, интизомий ёки маъмурий чора кўриш бўйича якуний қарор қабул қилинади. Ўзбекистон Миллий университети юзага келган вазиятдан ташвишда эканини ва кейинчалик бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун тегишли чоралар кўрилишини маълум қилади», — дейилади ЎзМУ баёнотида.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарзингиз 14 млн, йўқ 12 млн, ҳоп тўланг!
“Ўзсувтаъминот” АЖ Ахборот хизмати эътиборингизга Тошкент шаҳрида дебитор қарздорликни қисқартиришга қаратилган ҳамкор ташкилотлар иштирокидаги рейд тадбирларидан лавҳалар ҳавола этмоқда.
Таъкидланишича, истеъмолчиларнинг қарздорлиги юқори бўлишига қарамасдан сув таъминоти корхонаси ходимларига фаол қаршилик кўрсатган.
“Албатта, мазкур истеъмолчилар хатти-ҳаракатларига тегишли ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда. Ҳурматли истеъмолчилар! Ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишингиз сўралади”, дейилади «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати баёнотида.

«Дунёни янада яхшилаймиз»!
Самарқандда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси — COP-28га бағишланган Марказий Осиё ёшлар экологик оромгоҳининг ёпилиш маросимида «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси З.Мирзиёева, UNICEF ижрочи директори ўринбосари Т.Чаибан, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдуҳакимов ва бошқалар иштирок этган. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар бермоқда.
Оромгоҳда 5 мамлакатдан келган 60 нафар экофаоллар МОнинг ривожланиш маданиятини ва стратегиясини муҳокама қилган.
«Эко-Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилган, Эко вазирлик ҳузурида Ёшлар қўмитасини ташкил этиш, қоидалар ва атроф-муҳит дастурлари бўйича овоз бериш, ишга жойлашиш ва волонтёрлик, йўқолган ўсимликларнинг ўрнини қоплаш, аҳоли, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, сунъий ўрмонлар яратиш, экостартапларни молиялаштириш орқали зарарли чиқиндиларни камайтириш, электромобилларни кўпайтириш ва ёқилғида юрадиган автомобилларининг катализаторларини яхшилаш каби таклифлар илгари сурилган.

Ҳисордаги Сибир тоғ эчкиси...
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги «Ҳисор» давлат қўриқхонаси ходимлари томонидан ўрнатилган видеоқопқонга Сибир тоғ эчкиси муҳрланди.
Таъкидланишича, улар ўртача 15-17 йил умр кўради ва йилда 1-2 марта болалайди. «Ҳисор» давлат қўриқхонаси бу жониворларнинг доимий масканидир. Сибир тоғ эчкиси Экология вазирлиги томонидан доимий муҳофазага олинган.

🤯1
Абдуқодир Мўминовга оид жиноят иши апеллация судида кўриб чиқилди
Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг маълум қилишича, бугун Тошкент шаҳар судида Абдуқодир Мўминов (1990 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, “Ойнага қаранг” МЧЖ раҳбари, муқаддам судланмаган) га оид жиноят иши судланувчи ва унинг ҳимоячилари томонидан жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2023 йил 4 августдаги ҳукми устидан берилган шикоятларига асосан апелляция тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
Мазкур жиноят иши Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Д. Ражабов раислигида ҳамда судьялар М. Аҳмедов ва Ҳ. Шамшиевдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 6 октябрдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг А. Мўминовга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикоятлари эса қаноатлантирилмасдан қолдирилди.
Ушбу ажрим устидан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят берилиши ёки протест келтирилиши мумкинлиги маълум қилинади.

👍4
Бортида 236 йўловчи бор самолёт шошилинч қўнишга мажбур бўлди
“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Москва-Тошкент рейсини амалга ошираётган HY-604 самолёти Урганч аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бортида 236 йўловчи бўлган Boeing 787 самолёти экипажи йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли захира аэродромга учишга қарор қилди. Бу ҳақида “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Таъкидланишича, Тошкент вақти билан 16:59 да самолёт Урганч аэропортига қўнган. Йўловчи 1978 йилда туғилган эркак — самолёт бортида вафот этган. Соат 18:48 да самолёт Урганчдан Тошкентга учган.

❤1😢1
Миробод туманига янги ҳоким тайинланди
Тошкент шаҳар Миробод туманига Анвар Сайфутдинов Миробод ҳоким этиб тайинланди.
Маълумот учун, Сайфутдинов Анвар Назарович 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2005 йилда Тошкент давлат Техника университетини, 2009 йилда Тошкент давлат Иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2004 йилда бошлаган. 2019 йилнинг сентябрь ойидан шу кунга қадар Тошкент шаҳри Яккасарой тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

“Мен Ботаника боғини тижорий тузилмалар бошқарувига топширишга қатъиян қаршиман” — Саида Мирзиёева
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ботаника боғининг тижорий тузилмаларга ўтказилиши бўйича ўз фикрини билдириб ўтди ва ушбу ҳолатга қарши эканлигини таъкидлади.
"Ботаника боғи — бу кўнгилочар жой эмас. Бу — бутун шаҳримиз ҳар куни нафас олаётган Тошкентнинг “ўпкаси”. Бу — биз ғурурланадиган тарих. 70 йилдан ортиқ вақт давомида истеъдодли олимларимиз ушбу боғда бебаҳо дарахтлар ва ўсимликларни етиштирдилар, уларга ўз меҳр-муҳаббатини бағишладилар. Юртимизда бундай маскан бошқа ҳеч қаерда йўқ.
Табиатнинг ана шу бир парчасини асраб-авайлаш, уни ҳимоя қилиш ва болаларимизга етказиш бизнинг бурчимиздир. Мен Ботаника боғини тижорий тузилмалар бошқарувига топширишга қатъиян қаршиман. Унинг бир сантиметри ҳам ижарачи ёки қурувчиларга берилмаслиги шарт.
Боғни олимлар яратган ва у олимлар ихтиёрида бўлиши, бутун ўзбекистонликлар учун хизмат қилиши лозим. У Фанлар академияси ихтиёрида қолади", деди Мирзиёева.

👍3
ҲАМАС Бен Гурион аэропортига ракета орқали зарба берди
ҲАМАС'нинг хабар беришича, Ал-Қассам бригадалари Тел-Авивдаги Бен Гурион халқаро аэропорти томон ракета зарбаси берган.
“Ал-Қассам бригадалари давом этаётган ҳаракатлар ва тинч аҳоли уйларини вайрон қилишга жавобан Бен Гурион аэропортига ракета зарбаси берди”, — дейилади баёнотда.

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Ғазо секторига ракеталар орқали ҳужум қилди
Исроил армияси ҲАМАС'нинг “Ақса тўфони” деб номланган операциясига қарши уруш ҳолатига ўтди. Исроил ҳарбий самолётлари Ғазо секторини кучли бомбардимон қилди. Ғазо секторидаги қаршилик гуруҳлари ҳам ракета билан жавоб берди.
Ғазодан Исроил томон минглаб ракеталар отилган бир пайтда, қуролли гуруҳлар минтақадаги аҳоли пунктларга беркинди. Исроил армияси ҳам ўнлаб жанговар самолётлар билан Ғазо секторига ҳужум уюштирди.
Ғазога кечаги кундан бери уюштирилган ҳужумларда 413 киши вафот этди, 2300 киши эса яраланди.
Исроил матбуоти ҲАМАС'нинг ракета орқали уюштирилган ҳужумлари оқибатида 700 нафар исроиллик ҳаётдан кўз юмгани, 2150 кишининг жароҳатлангани таъкидланмоқда.

Энди депутатлар сайлови мажоритар ва пропорционал тизими асосида ўтказилади
Конституциявий қонун лойиҳаси билан Сайлов кодекси ҳамда 7 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Хусусан, Сайлов кодексига Қонунчилик палатаси сайловини аралаш (мажоритар, пропорционал) сайлов тизими асосида ўтказиш тартибини киритиш таклиф этилмоқда.
Шунда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига ажратилмоқда. Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари пропорционал сайлов тизими асосида, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов округидан сайланиши белгиланмоқда.
Шунингдек, сайлов комиссиялари тизими такомиллаштирилиб, Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий сайлов комиссиялари, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари ва участка сайлов комиссиялари сайлов комиссиялари тизимини ташкил этиши кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари сонини камида ўн беш нафардан тўққиз нафарга тушириш, унинг камида бир нафар аъзоси Қорақалпоғистон вакили бўлиши белгиланмоқда. Шу билан бирга, туман, шаҳар сайлов комиссиясининг ваколатларини белгиловчи янги нормалар киритилмоқда.

Ўтган саккиз ойда Ўзбекистонга хориждан 4,3 миллион турист келди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш ва “Яшил макон” кузги мавсумини ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Давлат раҳбари дунёдаги ҳозирги мураккаб вазиятда ҳар бир давлат турист жалб қилиш учун барча имкониятларини ишга солаётганини кўрсатиб ўтди ва Ўзбекистон ҳам бундай кескин рақобат шароитига мос бўлиб ишлаши шартлигини қайд этди.
Ўтган 8 ойда:
- Ўзбекистонга хориждан 4,3 миллион турист келди, улардан 1,4 миллиард доллар тушум бўлди;
- 15 мингта янги меҳмон ўринлари яратилиб, уларнинг сони 137 мингтага етди;
- 540 та дам олиш ва кўнгилочар маскан барпо этилди, 70 та туризм маршрути очилди.
Шунингдек, 6 та хусусий авиакомпания иш бошлади, янги 23 та самолёт олиб келинди, 20 та халқаро ва 6 та ички қатнов йўлга қўйилди, Самарқанд аэропортида ҳафталик халқаро рейслар 46 тадан 85 тага кўпайди, 1 минг 300 та замонавий автобус харид қилиниб, 38 та маршрут очилди.
Қўшимча дам олиш кунлари ва чегирма берилгани ҳисобига ички сайёҳлар сони 15 миллион нафарни ташкил қилиб, ўтган йилга қараганда 2 баробарга ўсди.