EFFECT.UZ|LIVE
865 subscribers
9.59K photos
7.69K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЗИЛЗИЛА - МЎМИНЛАРГА ЭСЛАТМАДИР

@effectuz
Forwarded from Klaster.uz
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси қабул қилинди

Президентнинг 2023 йил 11 сентябрдаги 158-сонли Фармони билан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Фармонга кўра, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси қуйидаги 5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсаддан иборат:

🔹ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш;

🔹барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;

🔹сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

🔹қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;

🔹“хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан:

давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади;

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Хонқа туманларида эксперимент тариқасида, барча бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминланиб, келгусида мазкур тажриба республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади;

банкларнинг нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун қиймати 20 миллиард сўмгача кредитлар бўйича, фоиз ставкаси асосий ставкадан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилади.

2023/2024 ўқув йилидан:

умумий ўрта таълим муассасалари 10-синф ўқувчиларини касб-ҳунарларга ўргатиш курслари жорий этилади;

Президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар умумий ўрта таълим муассасалари учун “таянч мактаб” этиб белгиланади.

Бизни кузатиб боринг:👇
https://t.me/klasteruzb
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти бўйлаб жами 50 дона камера ўрнатиш режалаштирилган – Экология вазирлиги

Наманган вилояти бўйлаб жами 50 дона камера ўрнатиш режалаштирилган. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, айни дамда Наманган шаҳрига 12 та камера ўрнатиш ишлари давом этяпти. Камералар ёрдамида икки кун давомида 50 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Термиз-Сариосиё: ДХХ: Сурхондарёда 9,3 кг. наркотик модданинг савдосига чек қўйди

Сариосиё туманида яшовчи, 1979 ва 1982 йилларда туғилган ака-ука 3 кг. 627 гр. “опий” ва 919 гр. “гашиш” моддаларини 30 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ушланди.

Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситалари муқаддам тожикистонлик наркокуръерлар томонидан контрабанда йўли билан Сариосиё туманига келтириб берилган.

Таъкидлаш лозимки, мазкур ака-ука муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлари учун судланган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍2
Тошкент шаҳрида кучли портлаш содир бўлди

Бугун, тахминан соат 02:50 да Тошкент шаҳар Сергели туманидаги саноат зонасида кучли портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга қараганда портлаш божхона омборида содир бўлган.

Видеолардан кўриш мумкинки, портлаш оқибатида яшаш хонадонларнинг ойналари цинган. Бундан ташқари, портлаш содир бўлган ҳудуддан 30 км ортиқ узоқликда жойлашган Нурафшонда ҳам портлаш аломатлари сезилган.
Портлаш оқибатида "дом"ларга ҳам жиддий зарар етган.
Қатар Амири ва Шавкат Мирзиёев ўртасида музокара бўлиб ўтди

Бугун, 2-октабр куни Доҳадаги “Амири Девон” мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон раҳбари Қатар Амирини ташриф билан келиш таклифи ҳамда Ўзбекистон делегациясига кўрсатилаётган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.

Сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Қатар Амири жорий йил июнь ойида Самарқандга амалга оширган тарихий ташриф мамлакатлар муносабатларида янги босқични бошлагани таъкидланди.

Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги ҳамкорликни янада юқори, стратегик шериклик даражасига олиб чиқишга қатъий интилиш билдирилди.

Турли даражаларда мулоқотлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми ошмоқда, икки мамлакат пойтахтлари ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилди. Қатарнинг йирик компаниялари билан қўшма лойиҳалар бошланди.

Ташриф арафасида Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди, унинг фаолияти самарали шерикликни фаол ривожлантиришга кучли суръат бағишлайди.

Қатарда муваффақиятли амалга оширилаётган ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мақсад ва вазифаларига ҳамоҳанг бўлган “Нигоҳ 2030» давлат дастурига юқори баҳо берилди.

Томонлар савдо кўрсаткичларини каррасига ошириш, анъанавий ва “яшил” энергетика, нефть-кимё, металларни чуқур қайта ишлаш, қурилиш, туризм, молия ва бошқа соҳаларда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш учун 2024-йил январь ойида Доҳада қўшма Ҳукуматлараро комиссия, Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишлари ва бизнес форумини ўтказиш таклиф қилинди.

Маданият, таълим ва туризм соҳаларидаги алмашинувни кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш лозимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Қатарнинг илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, биотехнологиялар ва сунъий интеллект, “яшил” энергетика борасида қўшма тадқиқотлар ўтказишдан манфаатдор экани таъкидланди. Доҳада Ўзбекистон маданияти ва туризм ҳафталигини ўтказишга келишиб олинди.

Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалий илгари суриш масалаларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилди.

Томонлар Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш муҳимлиги ҳақида якдил фикр билдирдилар.

Учрашув якунида давлат раҳбарлари бир қатор қўшма “йўл харита”ларини тайёрлаш ва эришилган келишувларни самарали рўёбга чиқариш механизмларини яратиш топшириғини бердилар.

Музокаралардан сўнг икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.
🥇Осиё ўйинлари: Жалгасбай Бердимуратов олтин медаль соҳиби

Бироз аввал Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида ўзбекистонлик Жалгасбай Бердимуратов 87 кг вазн тоифасида юнон-рум кураши бўйича олтин медални қўлга киритди.

Бердимуратов финалда эронлик спортчини таслим қилди ва Ўзбекистон номига 15-олтин медални қўшиб қўйди.

Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистон делегацияси умумий 52та — 15та олтин, 15та кумуш ва 22та бронзани қўлга киритган.

⚡️Бокс:

57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халоков ярим финал жангида хитойлик Динг Люни таслим қилди ва финалга йўл олди. Халоков ушбу ғалабаси эвазига Париж олимпиадаси учун ҳам йўлланмани қўлга киритди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Талабанинг онасига қўпол муомаалада бўлган ЎзМУ проректори вазифасидан вақтинча четлатилди

Ўзбекистон Миллий университети проректори талаба қизнинг онасига қўполлик қилгани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан университет матбуот хизмати баёнот берди.

Университет проректори билан рўй берган ушбу ҳолатда адолатли қарор чиқариш юзасидан тегишли орган томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ ўрганилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилгунича ҳозирда видеода акс этган проректор ўз вазифасидан вақтинча четлатилди ва унинг вазифалари университетнинг бошқа масъул проректорига юклатилди.

«Тегишли текширувлардан сўнг проректорга ташкилий, интизомий ёки маъмурий чора кўриш бўйича якуний қарор қабул қилинади. Ўзбекистон Миллий университети юзага келган вазиятдан ташвишда эканини ва кейинчалик бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун тегишли чоралар кўрилишини маълум қилади», — дейилади ЎзМУ баёнотида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарзингиз 14 млн, йўқ 12 млн, ҳоп тўланг!

“Ўзсувтаъминот” АЖ Ахборот хизмати эътиборингизга Тошкент шаҳрида дебитор қарздорликни қисқартиришга қаратилган ҳамкор ташкилотлар иштирокидаги рейд тадбирларидан лавҳалар ҳавола этмоқда.

Таъкидланишича, истеъмолчиларнинг қарздорлиги юқори бўлишига қарамасдан сув таъминоти корхонаси ходимларига фаол қаршилик кўрсатган.

“Албатта, мазкур истеъмолчилар хатти-ҳаракатларига тегишли ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда. Ҳурматли истеъмолчилар! Ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишингиз сўралади”, дейилади «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати баёнотида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Дунёни янада яхшилаймиз»!

Самарқандда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси — COP-28га бағишланган Марказий Осиё ёшлар экологик оромгоҳининг ёпилиш маросимида «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси З.Мирзиёева, UNICEF ижрочи директори ўринбосари Т.Чаибан, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдуҳакимов ва бошқалар иштирок этган. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар бермоқда.

Оромгоҳда 5 мамлакатдан келган 60 нафар экофаоллар МОнинг ривожланиш маданиятини ва стратегиясини муҳокама қилган.

«Эко-Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилган, Эко вазирлик ҳузурида Ёшлар қўмитасини ташкил этиш, қоидалар ва атроф-муҳит дастурлари бўйича овоз бериш, ишга жойлашиш ва волонтёрлик, йўқолган ўсимликларнинг ўрнини қоплаш, аҳоли, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, сунъий ўрмонлар яратиш, экостартапларни молиялаштириш орқали зарарли чиқиндиларни камайтириш, электромобилларни кўпайтириш ва ёқилғида юрадиган автомобилларининг катализаторларини яхшилаш каби таклифлар илгари сурилган.