EFFECT.UZ|LIVE
865 subscribers
9.59K photos
7.69K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент бизни эшитсин: Кластер ва раҳбарлардан зиён кўрган фермерлар Шавкат Мирзиёевдан нажот сўрамоқда...

Қорақалпоғистон Республикасида сув тақчиллиги сабаб қилиб кўрсатилган ҳолда минглаб гектар шоли майдонлари бузиб юборилди. Чекка ҳудудлардаги халқ сув сўраб, фермерларнинг шоли экишига қарши чиқди. Ҳар икки томоннинг ҳам сўровини тушунса бўлади. Масалага ким ечим топади?

Дарҳақиқат, бу йил Қорақалпоғистонда сув кам бўлдими? Шолилар бузилса, чекка ҳудудларга сув етиб борадими? Нега бузиш ишларида ҳаммага бирдек қаралмаяпти. Фермер хато қилган бўлса, судга нега мурожаат қилинмади?

Effect.uz баҳсли саволлар юзасидан жамоатчилик фаоллари билан давра суҳбати ташкиллаштирди. Суҳбат давомида давлат раҳбарининг масалага эътибор қаратиши зарурлиги таъкидланди. Президентдан амалий ёрдам кераклиги кўп бора тилга олинди.

👉 Тўлиқ видео

👉 1-интервью

👉 2-интервью

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
🥊 Емельяненко, Нурмагомедов, Ян ва Порьенинг мактаб даврлари қандай ўтган?

Таъкидлаш жоиз, уларнинг мактаб соҳасидаги муваффақиятлари бутунлай бошқача бўлган. Баъзилари аъло баҳога ўқиган, баъзилари эса аранг мактабни тамомлаган...

👉 https://effect.uz/4213

Telegram | Instagram | YouТube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Машъум кун: Ислом Каримов вафотига 7 йил тўлди

2 сентябр Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш куни.

Хотира куни ва Давлат Мустақиллигининг асосчиси ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти вафотининг 7 йиллиги муносабати билан Каримов Фонди томонидан портрет фильм эълон қилинди. Фильмда Ислом Каримовнинг болалиги ва ёшлиги, ота-онаси, яқинлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Маълумот ўрнида, мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти 1938 йил Самарқандда таваллуд топган, 2016 йил 2 сентябрь куни Тошкентда оламдан ўтган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Қирғизистонда сиёсатчи Адахан Мадумаров ҳибсга олинди

Қирғизистонлик сиёсатчи, депутат Адахан Мадумаров ҳибсга олиниб, эҳтиёт чорасини қўллаш учун Бишкекнинг Первомай туман судига олиб кетилди.

2009 йилда Хавфсизлик Кенгаши котиби бўлган Мадумаров учта модда билан айбланмоқда. Хусусан, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўриш, оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш.

Аввалроқ мамлакат Бош прокуратураси Мадумаровни жиноий жавобгарликка тортиш учун парламентдан розилик сўраган. Парламент фақат ваколатни суиистеъмол қилиш айблови бўйича Мадумаровни текширишга розилик берган.

2009 йилда Мадумаров лавозимидан фойдаланиб ҳужжат имзолаган, унга кўра қирғиз томони Тожикистон томонидаги Торт-Кочо ҳудудининг баҳсли участкасини 49 йилга ижарага олган.

Қирғизистон бу ҳужжатни тан олмаяпти, томонлар Торт-Кочони нейтрал ҳудуд сифатида эътироф этишмоқчи.
👍3
Навоий ҳокими қатағон қурбонлари оила аъзоларининг ҳолидан хабар олди

Истам Азимов 1930 йилларда Украинага сургун қилинган, сургундан қайтиб мактабни Ўзбекистонда ўқиган. Шароф Рашидовни Навоийда кутиб олган. Вилоят ҳокими Нормат Турсунов Истам Азимовнинг қизи Нигора Истамова билан мулоқот қилиб, ўтганларни хотирлади.

👉 https://effect.uz/4217
Наманганлик 7 ёшли болакай саҳийлар кўмагига муҳтож...

2016 йил Наманган вилоятида туғилган Баҳодир Маҳмуджонов юрак пороги хасталиги билан оғрийди.

7 ёшли боланинг навбатдаги операциясига 7 минг АҚШ доллари пул маблағи кераклиги айтилмоқда. Операцияни Ўзбекистонда амалга ошириш имкони йўқлиги учун беморнинг оиласи Россияда бўлиб турибди.

Беморнинг оиласи саҳоватпеша инсонлар кўмагига муҳтож. Яхши кунларда хайр-эҳсон учун имконияти бор биродарларимиз учун қуйида карта рақамлари келтирилган.

Сбербанк: 2202206319171307 (Бахтиёр Баратов отаси)
Телефон: +79686230369
Humo: 9860080188874988 Ҳакимова Гулноза (онаси)
Онаси: +998913662376
Отаси: +79052841226

Аллоҳ барчамизга икки дунё саодатини бериб, қиладиган яхши амалларимизни кўпайтирсин...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гонконгга Саола тўфони ёпирилди

Гонконг ҳукумати Саола тўфони хавфи туфайли мамлакатда тревоганинг энг юқори даражасини эълон қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Қирғизистонда давлатга хиёнатда айбланаётган сиёсатчи суддан сўнг ҳибсга олинди

Қирғизистонлик сиёсатчи Адахан Мадумаров 24 октябрга қадар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди. У белгиланган вақтгача Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида сақланади.

Эслатиб ўтамиз, 2009 йилда Хавфсизлик Кенгаши котиби лавозимида ишлаган Мадумаров учта модда билан айбланмоқда. Хусусан, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўриш, оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш.

Таъкидланишича, Мадумаров 2009 йил лавозимидан фойдаланиб ҳужжат имзолаган, унга кўра қирғиз томони Тожикистон томонидаги Торт-Кочо ҳудудининг баҳсли участкасини 49 йилга ижарага олган.

Қирғизистон бу ҳужжатни тан олмайди, томонлар Торт-Кочони нейтрал ҳудуд сифатида эътироф этишмоқчи.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Коррупциясиз монополиями: Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун қанча югуриш керак?

Ўзбекистонда сўнгги йилларда ҳайдовчиларни ўқитиш ва уларга ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби буткул ўзгарди. Президентнинг 2020 йилдаги 4913-сонли қарорига кўра 2021 йил 1 апрелдан Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш соҳасида тадбиркорлик субъектларига назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилди.

Ҳа, коррупция ботқоғига ботиб кетган соҳага янги қон зарур эди, исталган фуқаро соққасини бериб, права олаётган бир вақтда инсон ҳаёти билан ўйнашмаслик ҳақида юқори минбарлардан гапирилди. «Права» олиш эндиликда шунчаки амалга ошмайди.

Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил 11 февралида ўтказган видеоселекторида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга ҳайдовчиликка ўқитиш ва гувоҳнома бериш тизимини қайтадан ташкиллаштириш учун 1 ой муддат берди.

Худди ушбу селекторда 2022 йилнинг 1 июлига қадар вилоят ҳокимлари ва Ички ишлар бошқарма бошлиқларига ўз ҳудудларида замонавий автомактаблар ва имтиҳон марказлари ташкил этиш вазифаси юклатилди.

Айни кунларда биз Мустақилликнинг 32 йилини кутиб олдик, 2023 йилнинг 1 сентябри ҳам тарихга муҳрланди. Орадан иккита июльўтди, Президент топшириғи қай тарзда бажарилди, буниси ҳозирча кўпчиликка қоронғу.

Одамларнинг ҳалигача права олиш учун сарсон бўлаётганлари тўғрисида мурожаатлари тўхтагани йўқ, яқин орада ҳам тўхтамаса керак.

Нега деганда, барча ҳудудда керакли шароит яратилмади, янги тизимнинг ишга тушиши кечикяпти, ҳаракатлар анча суст.

Масъулларнинг фуқаролар эҳтиёжларини қоғозларда эмас балки реаль ҳаётда қондириши қай даражада амалга ошяпти? Масалан, СИЗ права олиш тизимини тўғри деган бўлармидингиз, янгича тартиб-қоидаларга қандай қарайсиз?

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6🔥1
Тўрақўрғон туман суди раисига нисбатан интизомий чора қўллаш масаласи кўриб чиқилади – Судьялар олий кенгаши

Аввалроқ, Effect.uz тўрақўрғонлик фуқароЗ.Асқарованинг туман суди раиси ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган мурожаатини оммага ҳавола этганди.

Мурожаатда бир қанча фуқароларнинг фирибларига ишониб, алданган аёл тадбиркорнинг суд тизимидан ҳам жабр кўрганига урғу берилган.

Орадан бир кун ўтиб, 10 август куни Судьялар олий кенгаши мазкур ҳолат бўйича хизмат текшируви тайинланганини эълон қилиб, хизмат текшируви Наманган вилоят судлари судьялар малака ҳайъати томонидан ўтказилиши ва натижаси бўйича қўшимча ахборот берилишини таъкидлаганди.

Судьялар олий кенгашига кўра, ҳақиқатда туман суди раиси М.Рўзиматов томонидан фуқаро З.Асқарова иши бўйича судланувчи Қ.С.га оид жиноят иши бўйича берилган апелляция шикоятини расмийлаштиришда хатоликка йўл қўйилган.

Хизмат текшируви натижасидан келиб чиқиб, интизомий чора қўллаш масаласи Наманган вилоят судлари судьялари малака ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши кун тартибига киритилган.

👉 Фуқаронинг мурожаати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсоннинг ҳаддидан ошиши ҳалокатдир – Ўзбекистон муфтийси Шайх Нуриддин Холиқназар

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport