EFFECT.UZ|LIVE
865 subscribers
9.59K photos
7.69K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Бир ойлик “обороти” 2 млрд” – Косонсой ҳокими “Кушон” кичик саноат зонасидаги арматура заводи ҳақида

Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги «Кушон» кичик саноат зонасида 7 та янги корхона ишга туширилди. Аслида бу КСЗда 147 та лойиҳа амалга оширилиши керак бўлиб, ундан ҳозиргача 52 таси ишга тайёр ҳолатда.

Ушбу КСЗ майдони 110 гектар, қиймати 1,1 трлн сўмлик 147 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган, натижада 16 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Косонсой ҳокими Дилмурод Қодиров янги очилган арматура заводи ҳақида гапирар экан, унинг бир ойлик салоҳиятини алоҳида эътироф этди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишда юзга келган низо энди судга қадар ҳал қилиниши мумкин

Ҳукумат қарори билан Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Тошкент метрополитенининг янгиланган харитаси эълон қилинди
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонга фермер керакми ўзи?

Ўзбекистонда фермерлар фаолиятига давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг аралашиши тақиқланган. Бу тушунча 2004 йилда Президент имзолаган “Фермер хўжалиги тўғрисидаги” 662-II сонли қонунида ўз исботини топади. Аммо, реал ҳаётда, бу қонун ишлаяптими? Унутилган ва эскирган қонунлардан бири...

Эътибор беринг, давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ва фуқароларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фермер хўжалигига етказилган зарарлар, шу жумладан бой берилган фойда қонунчиликда белгиланган тартибда қоплайди, дейилган.

Қорақалпоғистонда сув тақчиллиги кузатилиши натижасида, минглаб шоли майдонлари “йўқ” қилиб юборилди. Бу ишларга Ички ишлар ходимлари жалб қилинди. Сувсиз қолган аҳоли ҳам экин эккан фермерларнинг ҳаракатини қоралади. Кластер “жаноблари” эса фермер бир йил тер тўкиб, йиққан ҳосили учун сариқ чақа ҳам бермади. Берган бўлса ҳам эҳсон сифатида тарқатди.

Савол: Ўзбекистонга фермерлар керакми ўзи? Уларнинг ҳам ортида кимдир туриши зарурми, шунчалик...

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2024 йил 1 январдан “счётчикларсиз” ер ости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади – Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Республиканинг 7 та вилояти 21 та туманида ер ости сувлари сатҳининг 5 метр ва ундан ортиқ пасайиб кетаётган ҳолатлари қайд этилиб, мазкур ҳудудларда сувга қудуқ бурғилаш ва улардан фойдаланиш бўйича мораторий жорий этилди.

Мораторий жорий этилган ҳудудлар ер ости сувлари ҳолатидан келиб чиқиб, ҳар йили янгилаб борилади ҳамда вазирликнинг веб-сайти ва бошқа очиқ манбаларда эълон қилинади.

Ер ости сувлари сатҳнинг ўртача кўп йиллик сатҳга нисбатан 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда ер ости сувларидан фақат ичимлик мақсадларида фойдаланиш мумкин.

Бунда ерларни суғориш ва ишлаб чиқариш мақсадларига гидрогеологик хулоса бериш, ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ҳамда мавжуд қудуқлардан ерларни сув тежовчи технологияларсиз суғориш тақиқланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Туронбанк»дан имтиёзли таълим кредити!

«Туронбанк» АТБ 2023 йил олий таълимга қабул қилинган барча талабаларни чин қалбдан табриклайди!

Банк тўлов-контракт асосида ўқишни бошлаганлар учун ҳам жуда қулай таълим кредитларини таклиф этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Melek, Genotexnologiya, NVA: “Туронбанк” ОАВ ходимларини йирик лойиҳалар билан таништирди

Хусусан, Зангиота туманидаги 5 гектар майдонда фаолият олиб бораётган “Melek” бренди, Ўзбекистонда ягона “Genotexnologiya” клиник лабораторияси, электротехника саноати учун подстанциялар ва иситиш қозонлари каби 100 турдан ортиқ маҳсулотларни ишлаб чиқараётган “NVA” заводи.

“Туронбанк” молиявий кўмаги билан Туркия ва Хитой давлатларининг сутни қайта ишлаш ва соғиш, уларни сақлаш ҳамда биогаз ишлаб чиқариш каби замонавий технологияларни жалб қилган “Diyora Fayz Gulshani” МЧЖ яқинда Германиядан 800 бош қорамол олиб келди.

Ҳозирги кунда 1000 бошдан ортиқ наслли қорамоллар Европа стандартларига мос равишда боқилмоқда. Натижада, 50 хилдаги юқори сифатли сут ва сут маҳсулотлари, ун маҳсулотлари ҳамда кунгабоқар ёғи экологик тоза хом – ашёлар асосида ишлаб чиқарила бошланди. Асосийси ҳозирда янги “Melek” бренди яратилди.

“Genotexnologiya” клиник лабораторияси 2015 йилда фаолият бошлаган бўлиб, Ўзбекистонда биринчилардан амалий тиббиётда юқори технологияли молекуляр генетик ёндашувларни ишлаб чиқиб, жорий этган бренд ҳисобланади. Клиникада хромосома, ирсий генетик ва онкогематолик касалликлар, тромбофилия билан оғриган беморларга ташхис қўйилади. Шунингдек, кенг кўламли молекуляр генетик, ситогенетик ва клиник қон текширувлари амалга оширилади

“NVA” қўшма корхонаси 1999 йилдан буён Ўзбекистон электротехника саноати учун ўзининг кенг тармоқли хизмат ҳамда маҳсулотларини тақдим этиб келмоқда. Завод қарийб 6 гектар майдонни банд қилган.

Қўшма корхонанинг “Туронбанк” билан ҳамкорлиги 2013 йилдан бошланган бўлиб, молия муассасаси корхонанинг ҳар томонлама ривожланиши учун барча имкониятларни яратиб бераётгани, алоҳида эътирофга сазовор.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сурхондарёда ҳоким билан тортишган мактаб директори калтакланди. Педагогнинг аҳволи оғир...

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов билан даҳанаки жанжаллашган сариосиёлик мактаб директори Умида Турсунов куни-кеча бир қанча шахслар томонидан калтакланган. Унинг аҳволи оғирлиги айтилди.

Эслатиб ўтамиз, Сариосиёдаги 28-мактаб директори бўлиб ишлаган, У.Турсунова лавозимидан озод этилгани сабаб вилоят ҳокими билан тортишган эди.

Директор шу кунги йиғилишда: “милтиғингиз бўлса отиб ташланг, сиздай вилоят ҳокимига ҳайф”, сўзларини ҳам ишлатган. Йиғилиш якунлангач, тортишган собиқ директор маъмурий қамоқ жазосига маҳкум қилинган.

Кейинчалик, вазиятга Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова аралашиб, унинг қамоқдан озод қилинганини айтган эди.

Турсунованинг синглиси Effect.uz билан боғланиб, опасининг аҳволи оғирлигини, уни калтаклаганлар мактаб ўқувчиларининг яқинлари эканлигини билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сариосиёдан хабар: Калтакланган мактаб директорининг яқинлари Президентдан ёрдам сўраяпти

Сариосиёдаги 28-мактаб директори Умида Турсунова калтаклангани ҳақида маълумот берган эдик. Турсунованинг синглиси шундан сўнг видео мурожаат йўллаб, Президент ва Ички ишлар вазирлигидан ёрдам сўради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Мен эркин фикрли журналистлар тарафида бўлганман ва доимо шу позицияда бўламан” – Шавкат Мирзиёев

Биз – низоларни уруш билан эмас, тинчлик билан ҳал этиш йўлини танлайдиган халқмиз. Биз барча халқлар билан ҳамиша муросаи мадора, дўстлик ва ҳамкорликда яшаб келганмиз. Бугунги тараққиёт йўлимизда ҳам айнан шу тамойилларга таянамиз.

Бизга, биринчи навбатда, кучли фуқаролик жамияти зарур, чунки ҳар қандай ислоҳот ҳар биримизнинг юрагимиздан, онгимиздан бошланиши лозим.

Адолатли қонунлар бўйича виждонан яшашга тайёр бўлишимиз, мамлакат келажаги учун бир ёқадан бош чиқариб, олға қадам босмоғимиз керак.

Бугун ривожланган фуқаролик жамиятини шакллантириш ҳақида гап борар экан, буни сўз ва матбуот эркинлигисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бутун дунёда журналистлар ўзлари ва жамиятни ўйлантираётган, хавотирга солаётган мавзулар ҳақида гапириш ва ёзиш ҳуқуқи учун, ҳақиқат учун курашганлар ва бундан кейин ҳам курашадилар.

Аммо, ишонч билан айта оламанки, мен эркин фикрли журналистлар тарафида бўлганман ва доимо шу позицияда бўламан. Айни вақтда ахборот маконида ҳаққонийлик ва холислик бош мезон бўлиши керак.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎2👍1
Ўзбекистондаги жами газ захиралари қанчалиги очиқланди

Республикада 296 та нефть-газ кони мавжуд бўлиб, уларда жами 1 трлн 854 млрд кубометр газ захиралари бор. Хусусан...

👉
https://effect.uz/4186

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎1
Улуғбек Қосимов Умида Турсунова ишини шахсан назоратига олгани маълум қилинди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Сариосиё туманидаги 28-сонли мактаб директори Умида Турсунованинг ҳолидан хабар олиш учун туман тиббиёт бирлашмаси шифохонасига борган.

Сариосиё туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари берган ташхисларига кўра бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бошнинг пешона тепа энса соҳаси кўплаб эзилиб йиртилган жароҳатлари, иккала кўз юқори ва пастки қовоқларга қонталашиш диагнози қўйилган.

У.Турсуновага Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали мутахасислари томонидан консультация қилиниб, зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Айни вақтда беморнинг аҳволи барқарор. Уни РШТЁИМ вилоят филиалига кўчириш чораси кўрилмоқда.

Вилоят ҳокими У.Турсуновага шикаст етказган айбдорнинг қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилишини ҳамда унинг тўлақонли даволанишини ўз назоратига олганини билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллик байрамида Шавкат Мирзиёевнинг Ислом Каримов билан биргаликдаги тарихий кадрлари кўрсатилди

“Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз! Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муборак бўлсин, азиз ватандошлар!

Шавкат Мирзиёев 36 миллионлик ўзбек халқини байрам билан табриклади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Камерани сезиб қолган эркак белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш фикридан қайтди – Экология вазирлиги

Тошкент вилоятида онлайн кузатув камерасини пайқаб қолган эркак чиқиндини белгиланмаган жойга ташлаш фикридан қайтди, дея хабар бермоқда Экология вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Экология вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 200 дан ортиқ замонавий 360° даража айланадиган видеокузатув камералари ўрнатилган. Келгусида республика бўйлаб 1000 дан ортиқ бундай камералар ўрнатилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Кўприк, илм масканлари, бозор: Наманганда бир қатор объектлар фойдаланишга топширилди

Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кеча, 31 август куни бир қанча объектларнинг очилиш маросимида иштирок этди.

Хусусан, Абдураззоқов бир куннинг ўзида Чортоқ туманидаги ихтисослаштирилган мактаб, Бобораҳим Машраб номли хусусий мактаб, Stanford номидаги нодавлат таълим ташкилотининг илк иш кунларида қатнашди.

Шунингдек, бир ой аввалроқ ёниб кетган Чортоқ деҳқон бозори қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Маълумот ўрнида, Чортоқ деҳқон бозорида 5 августдаги ёнғин оқибатида 6 та дўкон, 35 та савдо растаси ёнганди.

Бундан ташқари, Давлатобод туманидаги 8 та маҳалла аҳолисини бир-бири билан боғловчи кўприк фойдаланишга топширилди.

Кўприк 1977 йилда қурилган бўлиб, орада бир марта қайта таъмирдан чиқарилган. 1993 йилда фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келганлиги учун кўприкдан транспорт воситалари ўтиши тўхтатилиб, фақатгина аҳоли ўтиши учун рухсат берилган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда калтакланган мактаб директорига ҳимоя ордери берилди, калтакланган шахснинг қамоққа олингани кўрсатилди

Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори Умида Турсуновага ҳимоя ордери берилди, унга шикаст етказган шахс эса қамоққа олинган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, бугун вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан Умида Турсуновага ҳимоя ордери берилди ва унинг даволаниши ҳамда соғлигини тиклаши учун зарур шароитларни яратиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалига ётқизилди.

Унга тан жароҳати етказган шахсга нисбатан қамоққа олиш тартибидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Хозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
👍1
Мораторийга тупурган масъуллар: Бухорода арча дарахтлари қўпориб ташланди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида камида 20 йиллик арча дарахти қўпориб ташланган. Бу ҳақда Effect.uz’га ҳолатдан хабардор бўлган фуқаро хабар берди.

Маълум бўлишича, йўл қурилиш мутассадилари йўл қуриш мақсадида уларнинг ишларига халақит қилган барча дарахтларни кесиб, қўпориб ташлашган. Ҳолат туманнинг Памуза маҳалла фуқаролар йиғини Юсуф Ҳамадонич кўчасида содир бўлган.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2 июндаги 81-сонли фармонида дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига қўйилган мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори 5 бараварга оширилган эди.

Шунингдек, Президентнинг 30 декабрдаги фармони билан, Ўзбекистон ҳудудида дарахтларни кесишга мораторий муддатсиз даврга узайтирилган, етказилган зарар 2 баробар қилиб ундирилиши белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍2😢1