EFFECT.UZ|LIVE
879 subscribers
9.57K photos
7.67K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мен қиролман!» – Элчи Эргаш Шоисматовнинг одамлари – кўча «қироллари», «банда-решалалар»ми?

Effect.uz Мирзо Улуғбек туманида журналистик суриштирув олиб борди.

Мурожаатга кўра, Тўртариқ кўчаси 283-уйда яшайдиган Т.Гаврилова ва П.Шукин сотиб олинган ер участкасидан куч ишлатиб, чиқариб юборилган. Улар бир гуруҳ шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларидан норози.

Яъни, собиқ “Ўзтрансгаз” раҳбари, собиқ Бош вазир ўринбосари ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Тожикистондаги элчиси Эргаш Шоисматовнинг одамлари айрим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан Гаврилова оиласига нисбатан жиноий характердаги хатти-ҳаракатларни амалга оширишган.

Видеода “Мен қиролман” дея кўринган элчининг жияни эканлигини айтаётган Бобур исмли шахс Effect.uz саволларига кейинроқ жавоб беришини, можароли ер участкасини қонуний тарзда сотиб олганини билдирди.

“Амаким (Эргаш Шоисматов) ҳозир Умрадалар. Кейинги ҳафта Ўзбекистонга келадилар. Шунда интервью беришимиз мумкин”, дейди Effect.uz мухбири билан гаплашган Б.

👉 Тўлиқ видео
👍5🤔2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мариуполь шаҳрида тинч аҳоли ва ҳарбий ўққа тутилди

Таъкидланишича, Мариуполда жойлашган Азовсталдаги аҳоли ва ҳарбийлар ўққа тутилган.

🌐
EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz
Жиззахда диний экстримизм тарафдори ушланди

Оқим тарафдори Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар каби шахсларнинг ақидапарастлик ғояларини тарқатиш билан шуғулланган

Жиззахда Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар каби шахсларнинг ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилган шахс ушланди.

Таъкидланишича, С.А. (1995 йилда Жиззах вилоятида туғилган) маълум вақт давомида диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни уяли телефони орқали мунтазам равишда тарқатиб келган. У Инстаграм ижтимоий тармоғи ва Телеграм мессенжерида аккаунт яратиб, у орқали экстремистик руҳдаги материаллар халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар ва бошқаларнинг ақидапарастлик ғояларини тарқатган.

Вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида С.А. қўлга олиниб, унинг мобил телефони процессуал тартибда расмийлаштирилди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, унинг телефон аппарати хотирасида сақланган материаллар тўлиқ ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган.

Ҳозирда фуқаро С.А.га нисбатан мутасадди идора ходимлари томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🌐 EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz
👍2
«Мен ҳеч қачон Twitter’га қайтмайман» — Трамп

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп ҳеч қачон Twitter’га қайтмаслигини айтди.

Таклиф учун миннатдорман, лекин мен ҳеч қачон Twitter’га қайтмайман”, — деди Трамп.

Собиқ президент ўзининг “Truth” ижтимоий тармоғида бўлишни афзал кўришини айтди.

Шу билан бирга, Трамп бизнесмен Илон Маск ижтимоий тармоқ учун тўлашга тайёр бўлган эълон қилинган нархни жуда юқори деб ҳисоблади.

Фақат аҳмоқгина бундай пулга Twitter’ни сотиб олади. Илон эса аҳмоқ эмас. Бундан ташқари, у ўз улушини ноқонуний сотиб олган бўлиши мумкин бўлса, қандай қилиб битим тузиш мумкин?” — деди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, Маск Трампнинг Twitter аккаунти блокланишини хато деб атади ва АҚШнинг собиқ президентига ижтимоий тармоққа кириш ҳуқуқини қайтаришга тайёрлигини маълум қилган эди.

🌐 EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz
👍4🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одессада бензин учун катта навбатлар юзага келмоқда.

🌐
EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz
🤯2
Швеция расман НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширди. Аввалроқ Финландия ҳам НАТОга қўшилиш учун ариза топширган эди.

🌐 EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz
🎉1
НАТО Россияни Украинада ўтказаётган махсус операциясини тўхтатиш учун янги страгия ишлаб чиқади.

🌐 EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz
🎉1
EFFECT.UZ|LIVE
НАТО Россияни Украинада ўтказаётган махсус операциясини тўхтатиш учун янги страгия ишлаб чиқади. 🌐 EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz
Альянснинг янги стратегияси июнь ойида Мадридда бўладиган саммитда ишлаб чиқилади ва муҳокама қилинади

🌐 EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистоннинг катта қисми ғайриоддий юқори ҳароратдан азият чекмоқда.

🌐 EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида темир йўл қатнови тикланади

15 май куни 647/648-сонли Нукус–Бейнеу–Нукус йўналишидаги йўловчи поездининг қатновни бошланади.

16 майдан бошлаб эса Олма-ота-2–Тошкент–Олма-ота-2 йўналишида 1/2-сонли (“Тулпар-Талго”) поезд қатнови йўлга қўйилади.

Таъкидлаш жоиз, Қозоғистон давлат чегарасидаги ўтиш пунктлари орқали Қозоғистонга келган барча шахслар ПЗР усули билан COVID-19га тест синовидан ўтгани ҳақида (қозоқ, рус ёки инглиз тилида) маълумотнома (чегарадан ўтишдан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда бўлиши) тақдим этиши шарт.

Қуйидаги тоифа шахслардан маълумотнома талаб қилинмайди:

Қозоғистон бош давлат санитария врачи қарорига асосан Қозоғистон ҳудудида ҳақиқий деб тан олинадиган COVID-19га қарши эмланганлик паспорти/сертификати/маълумотномасига эга шахслар;

Қозоғистон Республикасида COVID-19га қарши ревакцинация ёки тўлиқ эмлаш курсини олган шахслар (агар иккинчи компонентни олганидан сўнг Қозоғистон Республикаси чегарасини кесиб ўтиш вақтида 6 ойдан ошмаса);

5 ёшгача бўлган болалар, агар уларни кузатувчи (бирга бўлган) шахсда ушбу маълумотнома мавжуд бўлса;

Қозоғистон Республикаси ҳукумат делегациялари аъзолари;

Локомотив бригадалари, темир йўл, денгиз ва дарё транспорти орқали ташишларда фаолият олиб бораётган шахслар.

Қозоғистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудидан, шунингдек, Озарбойжон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистондан келаётган шахслар, шу жумладан, “Путешествую без COVID-19” иловасидан рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

Тана ҳарорати юқори бўлган шахслар аниқланган ҳолатларда, маълумотноманинг мавжудлигидан қатъи назар, юқумли шифохонада изоляция қилинади.

🌐 EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz
🎉1
Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев, завершив визит в Объединенные Арабские Эмираты, вернулся в Ташкент.

🌐 EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz
🥰1😁1
Гулнора Каримованинг тириклиги сўроқ остида

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси Имон Каримова ўзининг Instagram саҳифасида айни пайтда Зангиотадаги аёллар қамоқхонасида сақланаётган Гулнора Каримованинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Каримованинг айтишича, кўп йиллардан буён онаси Гулнора Каримова билан боғланишнинг иложи бўлмаган ва ҳаттоки унинг бувиси Татьяна Каримова ҳам қизи (Гулнора Каримова) билан учраша олмаган.

“Кўпчилик ҳар куни онам ҳақида янгилик борми деб сўрайди ва ёзади. Шунча йиллардан бери онамдан бирорта хат ёки қўнғироқ йўқ. Мени ва бувимни ойим билан кўришишга рухсат беришмаяпти. Ҳаммаси энди ойдинлашди барча берилган қуруқ ваъдалар шунчаки вақтни чўзиш учун бўлган”, — деб ёзди Каримова.

Фойдаланувчиларнинг “Гулнора Каримова ўзи тириклиги ҳақида хабар борми? Нега инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро судга мурожаат қилмайсизлар?” деган саволига, Каримова “Биз бу бўйича мурожаат қилдик, ҳозир иш судга оширилган” деб жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Имон Каримова онаси қамоқхонада ноқонуний равишда тинтув қилинганини айтган эди.

🌐 EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz
🤔2👍1
Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин COVID-19 туфайли дорихоналарга дори-дармонларни етказиб беришни ҳарбийлар зиммасига юклади.

🌐 EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz
Куннинг энг эмоцианал лаҳзаси. «Вест Хэм» афсонаси мухлислар билан хайрлашди

🌐 EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18-май куни Ўзбекистондаги барча музейлар бепул хизмат кўрсатади.

🌐 EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz
Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Республика Гидрометрология маркази бугун, 16 май куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши ҳақида маълумот берди.

Марказнинг хабар беришича, 16 май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-16 даража илиқ, кундузи 28-30 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-11, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

🌐 EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz
🥰1