EFFECT.UZ|LIVE
879 subscribers
9.57K photos
7.67K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
Трамп яна Twitter’га қайтади

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Twitter’га қайтиши мумкин. Бу ҳақда сешанба куни ижтимоий тармоқни сотиб олаётган америкалик тадбиркор Илон Маск маълум қилди.

“Доимий тақиқларни ботлар, фирибгарлар ва спамерларнинг аккаунтларига қўллаш керак. Менимча, Доналд Трампни аккаунтини блоклаш нотўғри қарор бўлган”, — деди Маск.

Унинг қўшимча қилишича, маънавий жиҳатдан ёмон ва мамлакатнинг катта қисмини ижтимоий тармоқдан узоқлаштирган блокировка қилиш қарори қайта кўриб чиқилади.

Маск, шунингдек, Twitter имижини ўта чап сиёсий қарашлар ҳукмронлик қиладиган платформа сифатида ўзгартириш ниятида эканлигини таъкидлади.

“Бу АҚШдаги ва эҳтимол дунёнинг бошқа қисмларида қолган аудитория ўртасида ишончни мустаҳкамламайди”, — деди у.

Эслатиб ўтамиз, 25 апрель куни Twitter раҳбарлари Маск компанияни 44 миллиард долларга сотиб олишини маълум қилган эди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
👍2
Бош прокурор бошчилигида Республика штаби ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида дон маҳсулотлари корхоналарида трансформация жараёнларининг натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда, мутасаддиларга икки ҳафта муддатда буғдой етиштирувчи фермер ва кластерларни биржадан рўйхатдан ўтказиш ҳамда брокерларни бириктириб, ўқитишни ташкил қилиш топширилди.

“Барча ҳокимлар бир нарсани аниқ тушуниб олиши зарур. Нима учун биз фермерни биржага олиб чиқяпмиз? Фермер биржага чиқиб, ўзи ғалласини мустақил сотса, унинг даромади ошади, ўз меҳнати натижасидан рози бўлади.

Келгусида давлат захирасига харид қилинадиган ғалла ҳам фақат биржадан сотиб олинади”, деди Президент йиғилишда.

Бунда фермерлар 2022 йил буғдой ҳосили учун биржа тўловларидан озод қилинади.

Жорий йил жами ғалла ҳосили учун 7,6 триллион сўм ажратилади. Янги тизимни тўлақонли, адолатли ва очиқ-ошкора ишлаб кетиши, ҳар бир сўм фермер ва кластерга ўз вақтида, тўлиқ етиб бориши, нарх-навони ўсиши ва тақчилликни олдини олиш бўйича “кунбай” назорат тизими жорий қилинади.

Бунинг учун Бош прокурор бошчилигида Республика штаби ташкил этилади. Ҳудудий штабларга вилоят ҳокимлари ва прокурорлари раҳбарлик қилади.

Йиғилишда ғалла қабул қилиш пунктлари сонини камайтириш ва кейинги йилдан бошлаб уларни хусусийлаштириш чора-тадбирлари белгиланди.

“Ҳокимлар бир нарсани аниқ тушуниб олишлари зарур. Буғдойнинг ҳақиқий эгаси бу – фермер ва кластерлар.

Шунинг учун, бундан буён туманда режа бажарилмаяпти, чорва, парранда ёки балиқчиликка озуқа-ем керак, деган важлар билан фермерлар ғалласини олиб қўйиш қатъиян тақиқланади.

Бундан ташқари, биржа орқали сотилган буғдойга ҳудудлараро чеклов қўйилмайди. Марҳамат, қайси ҳудуддаги корхона биржада ютиб олса, ҳеч қандай тўсиқларсиз ғаллани олиб кетиши мумкин”, деди Президент.

Бош прокурор, вилоят, туман ва шаҳар прокурорлари бу масалани шахсан назоратига олиб, фермерни норози қилган раҳбарларга қатъий чоралар кўриб бориши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

“Ўздонмаҳсулот” ўзи ҳам, 43 та корхонаси ҳам янги бозор шароитларида ишлашга ўрганиши шартлиги таъкидланди.

Бундан буён, “Ўздонмаҳсулот” корхоналари ҳам, хусусий корхоналар ҳам ун ишлаб чиқаришга буғдойни биржа орқали бозор нархида сотиб олиши белгиланди.

Уларга ғалла сотиб олишга айланма маблағ учун 800 миллиард сўм миқдорида кредит ресурслари ажратилади.

Шу билан бирга, вилоят ҳокимлари замонавий, ихчам, энерготежамкор ун ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтириши зарурлиги қайд этилди.

Кластер томонидан ғалла экиш учун янги ер майдонларини ўзлаштириш бўйича Бухоро тажрибасини барча ҳудудларда жорий қилиб, ғалла майдонларини кенгайтириш ва ҳосилдорликни ошириш чораларини кўриш вазифаси қўйилди.

Вилоят ҳокимлари олдига чекка ва олис қишлоқларга ун ва ун маҳсулотларини етказиб бериш бўйича транспорт харажатларини қоплаб бериш тизимини йўлга қўйиш топширилди.
👍51
“Вилоят ҳокимлари ва прокурорлари яхшилаб эшитиб олсин” - Президент

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтаётган йиғилишда ун ва ун маҳсулотларининг бозорда тақчиллигига йўл қўймаслик ва нархлар барқарорлигини таъминлашга вилоят ҳокимлари шахсан масъул ва жавобгар бўлиши таъкидланди.

Мутасаддиларга 1 августга қадар 20 та дон корхонасидаги давлат улушини савдога чиқариш, бир ой муддатда дон корхоналари қошида ташкил этилган нон цехлари ва савдо дўконларини хатловдан ўтказиб, савдога чиқариш топширилди.

“Вилоят ҳокимлари ва прокурорлари яхшилаб эшитиб олсин. Ўзгаришларни баҳона қилиб, жойларда ун ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтириб юбориш, нарх-навони асоссиз ўсишига йўл қўйишга “саботаж” деб, сиёсий баҳо берилади.

Шу боис, вилоят ҳокимлари ва прокурорлари дон корхоналарининг мавжуд ишлаб чиқариш ҳажмларини сақлаб қолишга “боши билан” жавоб беради”, деди Президент.

Бу борада вилоят ҳокимлари, ички ишлар ва прокуратура органлари раҳбарларига ижтимоий тармоқларда чиқиш қилиб, янги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, қандай чоралар кўрилиши ва режалари бўйича тушунтириш бериш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш кун тартибидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масаласи ҳам ўрин олди.

Жорий йилнинг март-май ойларида кучли ёғингарчилик оқибатида Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 15 га яқин йирик сел ва кўчкилар содир бўлди. Оқибатда 9 нафар инсон ҳалок бўлди. 245 та хонадон, 19 та кўприк зарар кўрди, 450 дан ортиқ бош чорва моллари нобуд бўлди.

Бунга сел ва кўчки хавфи юқори ҳудудларда йиллар давомида бетартиб пала-партиш суғорилгани ҳам сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан мутасаддиларга:

- тоғ дарёлари ва сойлари, сел йўллари жойлашган ҳудудларда туну-кун ишлайдиган штаблар ташкил этиш ва қутқарув отрядларини кўпайтириш;

- дарё қирғоқлари, сув омборлари, селга қарши иншоотларнинг фавқулодда вазиятларга шайлик ҳолатини ўрганиб, уларни мустаҳкамлаш;

- хавфли ҳудудларда яшаётган хонадонларни хавфсиз ҳудудларга доимий кўчириш чораларини кўриш бўйича
👍2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президентга мурожаат: Кўринмас куч россиялик “фирибгар”нинг Ўзбекистондаги танкасига айланганми ёхуд Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев хатога йўл қўйганми?

200 та квас цистерналари савдоси устидаги 560 минг долларга баҳоланган фирибгарлик ёхуд Тошкентдаги нуфузли МЧЖлардан бирининг атрофидаги қинғир ишлар ҳақида.
Effect.uz’га мурожаат йўллаган навбатдаги фуқаро “Tashpromxolod” МЧЖ раҳбари – Эршод Қосимов.

У бошқа бир МЧЖ раҳбаридан фирибгарликка учраганини айтмоқда, янаям аниқроғи – 600 минг доллардан зиёдроқ зарар кўрган. Мазкур иш бўйича МЧЖ раҳбари яқин 5-6 йил ичида сарсон бўлаётганини айтиб келади. У бўлиб ўтган воқеалар юзасидан
EFFECT.UZ’га мурожаат қилди.

👉 Батафсил ўқиш

👉 Тўлиқ видео

🌐 EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz
👍1🤔1
Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин

Узгидрометрология маркази бугун, 12 май куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Маълум бўлишича, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 23-28° ни ташкид этади.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 26-28° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Ҳарорат 10-15° бўлади.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
🎉1
Хитойда яна йирик авиаҳалокат содир бўлди

Tibet Airlines авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Хитой жануби-ғарбидаги Чонгсин шаҳридаги Тсзянбей халқаро аэропортида парвоз пайтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, ёниб кетди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Воқеа тахминан эрталаб соат 8:00 да (Тошкент вақти билан 17:00) юз берган. Қайд этилишича, бортда 113 йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси бўлган. 40 киши тан жароҳати олиб, шифохонага етказилган.

“ТВ9833 рейси билан Чонгқинг-Нйингчи рейсини амалга ошираётган самолёт Чонгсин “Цзянбей” халқаро аэропортида учиш-қўниш йўлаги ҳудудидан чиқиб кетди. Натижада самолётнинг чап томонидаги олд фюзеляжи ёниб кетди”, — дейилади аэропортнинг берган баёнотида.

Ҳозирча ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ, ҳодиса сабаблари ҳали аниқланмаган.

Хитой марказий телевидениесининг хабар беришича, ёнғин аллақачон ўчирилган, ҳодиса юз берган учиш-қўниш йўлаги ёпилган. Чонгтсинг шаҳрида якунланган рейслар қисман Сичуан провинциясининг Ченгду шаҳридаги Шуанглиу халқаро аэропортига кўчирилди.

Қайд этиш лозим, жорий йил Хитойда содир бўлган иккинчи йирик авиаҳалокатдир. Кунминдан Гуанчжоуга MU5735 рейсини амалга ошираётган Boeing 21 март куни Хитой жанубидаги Гуанси-Чжуан автоном туманидаги Учжоу шаҳрининг Тенг туманида ҳалокатга учради.

Самолёт бортида 132 киши, жумладан 123 йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси бўлган, уларнинг барчаси ҳалок бўлган деб эълон қилинган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
👍1🤔1
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига матбуот котиби тайинланди

Жумаева Нилуфар Ҳикматуллаевна Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари—Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси—матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Нилуфар Жумаева бунгача Ўзбекистон МТРКнинг "O‘zbekiston" телеканалида бош муҳаррир ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зироат ва Шаҳноза Мирзиёева «Меҳрли мактаб»га ташриф буюришди

Кеча, 11 май куни “Замин” фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ва Шаҳноза Мирзиёева фонд томонидан ташкил этилган “Меҳрли мактаб"га ташриф буюрди. Бу ҳақда Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналида эълон қилди.

Қайд этилишича, Мирзиёевалар мактаб ўқувчилари билан суҳбатлашишган ва мактабнинг шароитлари билан танишиб чиқишган.

Маълумот ўрнида, “Меҳрли мактаб” – Ўзбекистондаги илк госпиталь-мактаб. Унда узоқ вақт даволанаётгани сабаб мактаб ё боғчага бора олмаётган болалар ўқияпти. Мактаб "Замин" фонди ҳомийлигида ташкил этилган. Бу ерда госпиталь педагогика соҳаси учун илмий-амалий методология ҳам ишлаб чиқилади.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
1
Шавкат Мирзиёев Фарғонага боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига боради. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
1
Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди.

Сафар давомида борилиши режалаштирилган жойлар кўп ва хилма-хил. Жумладан, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш мўлжалланган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қабристон ёқасидаги ер можароси!

Попда одамлар қабристон атрофидаги ерни талашяпти: Ўрмон хўжалиги қандай чоралар кўра олади?
Effect.uz мухбири Бекзодбек Раҳмонов ҳолатни ўрганиш мақсадида Наманган вилоятининг Поп туманига етиб борди.

👉 Тўлиқ видео
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Икки ўзбекистонликнинг ўлими кузатилган авария видеоси эълон қилинди
"Бир гапни яна бир бор таъкидлайман — Ўзбекистон учун кўп миллатли халқ манфаатлари биринчи ўринда, ҳеч ким бизга ақл ўргата олмайди. Бизнинг ўз танлаган йўлимиз бор. Бу йўлда биз фақат ва фақат Ватанимиз Ўзбекистон манфаатларини кўзлаймиз" – Шавкат Мирзиёев
🥰31👍1
Мурожаат: Жиззахда ердан айрилган эрлар дардини ким эшитади?

👉 https://youtu.be/C9KWI0JFa8Q
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёмғирда қолган ялонғоч эркак

Қўқон шаҳрида эркак кун бўлишига қарамасдан яланғоч ҳолатда кўчаларни кезгани акс этган видео тарқалди.

🌐
EFFECT.UZи Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада молиявия пирамида – Golden Cash МЧЖ мансабдорлари иши судга оширилди

Ўзбекистонда молиявий пирамида ташкил қилган хорижий давлат фуқароларига қўзғатилган жиноят ишининг тергов жараёни якунланиб тегишли судловга юборилди. Бу ҳақда Фарғона ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

@effectuz
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мен қиролман!» – Элчи Эргаш Шоисматовнинг одамлари – кўча «қироллари», «банда-решалалар»ми?

Effect.uz Мирзо Улуғбек туманида журналистик суриштирув олиб борди.

Мурожаатга кўра, Тўртариқ кўчаси 283-уйда яшайдиган Т.Гаврилова ва П.Шукин сотиб олинган ер участкасидан куч ишлатиб, чиқариб юборилган. Улар бир гуруҳ шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларидан норози.

Яъни, собиқ “Ўзтрансгаз” раҳбари, собиқ Бош вазир ўринбосари ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Тожикистондаги элчиси Эргаш Шоисматовнинг одамлари айрим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан Гаврилова оиласига нисбатан жиноий характердаги хатти-ҳаракатларни амалга оширишган.

Видеода “Мен қиролман” дея кўринган элчининг жияни эканлигини айтаётган Бобур исмли шахс Effect.uz саволларига кейинроқ жавоб беришини, можароли ер участкасини қонуний тарзда сотиб олганини билдирди.

“Амаким (Эргаш Шоисматов) ҳозир Умрадалар. Кейинги ҳафта Ўзбекистонга келадилар. Шунда интервью беришимиз мумкин”, дейди Effect.uz мухбири билан гаплашган Б.

👉 Тўлиқ видео
👍5🤔2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мариуполь шаҳрида тинч аҳоли ва ҳарбий ўққа тутилди

Таъкидланишича, Мариуполда жойлашган Азовсталдаги аҳоли ва ҳарбийлар ўққа тутилган.

🌐
EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz
Жиззахда диний экстримизм тарафдори ушланди

Оқим тарафдори Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар каби шахсларнинг ақидапарастлик ғояларини тарқатиш билан шуғулланган

Жиззахда Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар каби шахсларнинг ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилган шахс ушланди.

Таъкидланишича, С.А. (1995 йилда Жиззах вилоятида туғилган) маълум вақт давомида диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни уяли телефони орқали мунтазам равишда тарқатиб келган. У Инстаграм ижтимоий тармоғи ва Телеграм мессенжерида аккаунт яратиб, у орқали экстремистик руҳдаги материаллар халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар ва бошқаларнинг ақидапарастлик ғояларини тарқатган.

Вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида С.А. қўлга олиниб, унинг мобил телефони процессуал тартибда расмийлаштирилди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, унинг телефон аппарати хотирасида сақланган материаллар тўлиқ ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган.

Ҳозирда фуқаро С.А.га нисбатан мутасадди идора ходимлари томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🌐 EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz
👍2