Ҳомиладор аёл ва ёш бола ҳалок бўлди — Кубадаги меҳмонхонада газ портлади
Гаванадаги Саратога меҳмонхонасида юз берган портлашда 22 киши, жумладан, ҳомиладор аёл ва бир бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости Куба президенти маъмуриятига таяниб хабар бермоқда.
Гаванадаги Саратога меҳмонхонасида жума куни эрталаб газ портлаши юз берди. Портлаш тўлқини бинонинг бешинчи қаватигача бўлган фасадини вайрон қилган ва қўшни биноларга зарар етказган.
Қутқарувчилар омон қолганларни қидиришда вайроналар орасидан ўтиш учун бино конструкциясини мустаҳкамламоқда.
Расмийлар аввалроқ тўққиз киши ҳалок бўлгани, 40 киши яралангани ва 12 киши бедарак йўқолганлиги ҳақида хабар берган эди.
"(Мигел) Диас-Канел (Куба Президенти) Саратога меҳмонхонасида содир бўлган бахтсиз ҳодисага қарши кўрсатилган бирдамлик учун ҳамдўст мамлакатларга миннатдорчилик билдирди. Учрашувда эълон қилинган дастлабки маълумотларга кўра, 22 киши, жумладан, ҳомиладор аёл ва бола ҳалок бўлган. Ҳукумат йиғилиши якунлари бўйича президент.
Маъмурият блогида эълон қилинган рақамларга кўра, 56 киши касалхонага ётқизилган, улардан 14 нафари болалар.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live

👍1🤔1
Абрамович эраси тугади. «Челси» янги эгалларининг қўлига ўтди
Лондоннинг “Челси” клуби Todd Beyli, Clearlake Capital, Mark Valter ва Xansjoerg Uyss бошчилигидаги янги эгалик гуруҳига клубни сотаётганини маълум қилди.
Маълум бўлишича, битим бўйича, 2.5 млрд фунт стерлинг “Челси”нинг акцияларини сотиб олинишига сарфланади. Бу пулларнинг барчаси Буюк Британия ҳукуматига хайрия мақсадида тақдим этилади.
Шунингдек клубнинг янги эгалари қўшимча 1,75 миллиард фунт стерлинг ажратадилар. Бу пуллар “Стемфорд Бриж2, клуб академияси, Аёллар жамоаси ва Kingsmeadow’га инвестицияларга ва “Челси” жамғармаси учун давомий молиялаштириш учун сарфланади. Савдо май ойининг охирида барча зарурий меъёрий тасдиқлардан сўнг якунланиши кутилмоқда
Маълумот ўрнида, 2003 йилда Роман Абрамович “Челси”нинг акцияларини қарийб 50 миллион долларга сотиб олган эди.
Россиянинг Украинага бостириб кириши ва россиялик олигархларга қарши қўйилган санкциялар туфайли, Абрамович Лондон клубини сотишга қарор қилганди.

👍2👎1🤔1
Россия Моргенштернни хорижий агент сифатида эълон қилди
Россия Федерацияси Адлия вазирлиги томонидан машҳур рэпер Алишер Моргенштерн хорижий агент функцияларини бажарувчи шахслар реестрига киритилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 6 май куни Моргенштерн Алишер Тагирович “сиёсий фаолиятни амалга оширгани учун” хорижий агент сифатида реестрдан жой олган.
Рэпер ўзининг хорижий агент сифатида эълон қилинганидан хабар топган ва Россия Федерацияси Адлия вазирлигининг уни ушбу рўйхатга киритиш ҳақидаги қарори устидан шикоят қилган.
“Моргенштерн бундан хабардор. Мен ўзим ҳам мавзуни чуқур ўрганмадим, чунки ҳозир бандман”, — қўшиқчининг вакили Владимир Шавгулидзе.
Унинг адвокати Сергей Жорин қарор устидан шикоят қилинишини айтди.
“Алишер Моргенштерн Россия Федерацияси Адлия вазирлигининг уни чет эл агентлари – жисмоний шахслар рўйхатига киритиш ҳақидаги қарорига қўшилмайди ва бу табиий равишда шикоят қилинади”, — деб ёзди ўзининг ижтимоий тармоқларида.
Рўйхатга шунингдек, Киселев Евгений Алексеевич, Ганаполский Матвей Юревич, Волков Леонид Михайлович, Кара-Мурза Владимир Владимирович киритилган.

👍3🤔1
Байден АҚШ Украинага яна ҳарбий ёрдам жўнатишини эълон қилди
АҚШ президенти Жо Байден жума куни кечқурун Украинага артиллерия ўқ-дорилари, радар ва бошқа жиҳозларни ўз ичига олган қўшимча ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.
“Бугун мен Украинани қўшимча артиллерия ўқ-дорилари, радарлар ва бошқа жиҳозлар билан таъминлайдиган яна бир хавфсизлик ёрдам пакетини эълон қиламан.
Бугунги (ҳарбий ёрдам) эълоним билан менинг маъмуриятим Украинага хавфсизлик ёрдамини юбориш учун ишлатилиши мумкин бўлган маблағни деярли тугатди.
Конгресс Украинанинг жанг майдонида ва музокаралар столида позициясини мустаҳкамлаш учун (маъмурият) сўраган маблағни тезда тақдим этиши керак”, — дейилади давлат раҳбари Оқ уй томонидан эълон қилинган баёнотда.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини ва НАТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнамоқда”, деб таъкидлаган.

👎2👍1🎉1
⚡️Прокуратура терговчиси 50 минг билан ушланди
Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратураси терговчиси 50 минг долларни пора тариқасида олганда қўлга олинган.
Мазкур ҳолатни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Kun_uzга тасдиқлаган.
Унинг маълум қилишича, 29 апрел куни ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ва Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Учтепа тумани прокуратураси терговчиси 50 минг долларни пора тариқасида олганда кўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши кўзғатилиб, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ўтказилмоқда.
@effectuz

👍6🤔5🤯2
Forwarded from EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкент тиббиёт академиясига ўқишни кўчириб бериш эвазига яхшигина "кўкат" олган шахс қўлга тушди
👉 https://effect.uz/3175
🌐 EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz

🤯1
Билл Гейтс коронавирусга чалинди
Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс коронавирусга чалинди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида эълон қилди.
“Менда COVID-19 инфекцияси учун топширган тест натижам ижобий чиқди. Мен енгил аломатларни бошдан кечиряпман ва мутахассислар маслаҳати билан тузалиб кетгунимча изоляциядаман”, — деб ёзди Гейтс.
Шунингдек, 66 ёшли миллиардер тўлиқ эмланганини ва вакцинанинг кучайтирувчи дозасини олганини ҳам қўшимча қилган.
Маълумот ўрнида, Билл Гейтс — 1955 йил 28 октябрь куни Сиэтлда дунёга келган. Америкалик тадбиркор ва жамоат арбоби, хайриячи, ҳаммуассис ва Microsoft’нинг энг йирик акциядори ҳисобланади.

👍1
Украинанинг биринчи президенти вафот этди
Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчук сешанба куни узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда “Украина янгиликлари” нашрига сиёсатчининг оиласидаги манба хабар берди. Кравчук 10 январь куни 88 ёшга тўлди.
Рада депутати Ирина Герашченко Кравчукнинг ўлими ҳақидаги хабарни тасдиқлади.
“Леонид Кравчук вафот этди”, — деб ёзди Герашченко ўзининг Facebook саҳифасида.
Қайд этиш лозим, 2021 йил июнь ойи охирида собиқ президент юрагида жарроҳлик амалиётини ўтказган эди ва сиёсатчи узоқ вақт комада ётди. Кейинчалик Кравчук Мюнхендаги клиникада реабилитациядан ўтди. 2017 йил май ойида Кравчук қон томирларини стентлашдан ўтказилди.
2020 йил 28 июлдан бошлаб Кравчук Украина шарқидаги вазиятни тартибга солиш бўйича алоқа гуруҳида Украина делегациясига бошчилик қилгандиа.
10 январь куни 88 ёшни қаршилаган Кравчук 1991 йилдан 1994 йилгача Украина президенти лавозимида ишлаган.

Трамп яна Twitter’га қайтади
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Twitter’га қайтиши мумкин. Бу ҳақда сешанба куни ижтимоий тармоқни сотиб олаётган америкалик тадбиркор Илон Маск маълум қилди.
“Доимий тақиқларни ботлар, фирибгарлар ва спамерларнинг аккаунтларига қўллаш керак. Менимча, Доналд Трампни аккаунтини блоклаш нотўғри қарор бўлган”, — деди Маск.
Унинг қўшимча қилишича, маънавий жиҳатдан ёмон ва мамлакатнинг катта қисмини ижтимоий тармоқдан узоқлаштирган блокировка қилиш қарори қайта кўриб чиқилади.
Маск, шунингдек, Twitter имижини ўта чап сиёсий қарашлар ҳукмронлик қиладиган платформа сифатида ўзгартириш ниятида эканлигини таъкидлади.
“Бу АҚШдаги ва эҳтимол дунёнинг бошқа қисмларида қолган аудитория ўртасида ишончни мустаҳкамламайди”, — деди у.
Эслатиб ўтамиз, 25 апрель куни Twitter раҳбарлари Маск компанияни 44 миллиард долларга сотиб олишини маълум қилган эди.

👍2
Бош прокурор бошчилигида Республика штаби ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида дон маҳсулотлари корхоналарида трансформация жараёнларининг натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда, мутасаддиларга икки ҳафта муддатда буғдой етиштирувчи фермер ва кластерларни биржадан рўйхатдан ўтказиш ҳамда брокерларни бириктириб, ўқитишни ташкил қилиш топширилди.
“Барча ҳокимлар бир нарсани аниқ тушуниб олиши зарур. Нима учун биз фермерни биржага олиб чиқяпмиз? Фермер биржага чиқиб, ўзи ғалласини мустақил сотса, унинг даромади ошади, ўз меҳнати натижасидан рози бўлади.
Келгусида давлат захирасига харид қилинадиган ғалла ҳам фақат биржадан сотиб олинади”, деди Президент йиғилишда.
Бунда фермерлар 2022 йил буғдой ҳосили учун биржа тўловларидан озод қилинади.
Жорий йил жами ғалла ҳосили учун 7,6 триллион сўм ажратилади. Янги тизимни тўлақонли, адолатли ва очиқ-ошкора ишлаб кетиши, ҳар бир сўм фермер ва кластерга ўз вақтида, тўлиқ етиб бориши, нарх-навони ўсиши ва тақчилликни олдини олиш бўйича “кунбай” назорат тизими жорий қилинади.
Бунинг учун Бош прокурор бошчилигида Республика штаби ташкил этилади. Ҳудудий штабларга вилоят ҳокимлари ва прокурорлари раҳбарлик қилади.
Йиғилишда ғалла қабул қилиш пунктлари сонини камайтириш ва кейинги йилдан бошлаб уларни хусусийлаштириш чора-тадбирлари белгиланди.
“Ҳокимлар бир нарсани аниқ тушуниб олишлари зарур. Буғдойнинг ҳақиқий эгаси бу – фермер ва кластерлар.
Шунинг учун, бундан буён туманда режа бажарилмаяпти, чорва, парранда ёки балиқчиликка озуқа-ем керак, деган важлар билан фермерлар ғалласини олиб қўйиш қатъиян тақиқланади.
Бундан ташқари, биржа орқали сотилган буғдойга ҳудудлараро чеклов қўйилмайди. Марҳамат, қайси ҳудуддаги корхона биржада ютиб олса, ҳеч қандай тўсиқларсиз ғаллани олиб кетиши мумкин”, деди Президент.
Бош прокурор, вилоят, туман ва шаҳар прокурорлари бу масалани шахсан назоратига олиб, фермерни норози қилган раҳбарларга қатъий чоралар кўриб бориши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
“Ўздонмаҳсулот” ўзи ҳам, 43 та корхонаси ҳам янги бозор шароитларида ишлашга ўрганиши шартлиги таъкидланди.
Бундан буён, “Ўздонмаҳсулот” корхоналари ҳам, хусусий корхоналар ҳам ун ишлаб чиқаришга буғдойни биржа орқали бозор нархида сотиб олиши белгиланди.
Уларга ғалла сотиб олишга айланма маблағ учун 800 миллиард сўм миқдорида кредит ресурслари ажратилади.
Шу билан бирга, вилоят ҳокимлари замонавий, ихчам, энерготежамкор ун ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтириши зарурлиги қайд этилди.
Кластер томонидан ғалла экиш учун янги ер майдонларини ўзлаштириш бўйича Бухоро тажрибасини барча ҳудудларда жорий қилиб, ғалла майдонларини кенгайтириш ва ҳосилдорликни ошириш чораларини кўриш вазифаси қўйилди.
Вилоят ҳокимлари олдига чекка ва олис қишлоқларга ун ва ун маҳсулотларини етказиб бериш бўйича транспорт харажатларини қоплаб бериш тизимини йўлга қўйиш топширилди.

👍5❤1
“Вилоят ҳокимлари ва прокурорлари яхшилаб эшитиб олсин” - Президент
Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтаётган йиғилишда ун ва ун маҳсулотларининг бозорда тақчиллигига йўл қўймаслик ва нархлар барқарорлигини таъминлашга вилоят ҳокимлари шахсан масъул ва жавобгар бўлиши таъкидланди.
Мутасаддиларга 1 августга қадар 20 та дон корхонасидаги давлат улушини савдога чиқариш, бир ой муддатда дон корхоналари қошида ташкил этилган нон цехлари ва савдо дўконларини хатловдан ўтказиб, савдога чиқариш топширилди.
“Вилоят ҳокимлари ва прокурорлари яхшилаб эшитиб олсин. Ўзгаришларни баҳона қилиб, жойларда ун ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтириб юбориш, нарх-навони асоссиз ўсишига йўл қўйишга “саботаж” деб, сиёсий баҳо берилади.
Шу боис, вилоят ҳокимлари ва прокурорлари дон корхоналарининг мавжуд ишлаб чиқариш ҳажмларини сақлаб қолишга “боши билан” жавоб беради”, деди Президент.
Бу борада вилоят ҳокимлари, ички ишлар ва прокуратура органлари раҳбарларига ижтимоий тармоқларда чиқиш қилиб, янги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, қандай чоралар кўрилиши ва режалари бўйича тушунтириш бериш вазифаси қўйилди.
Йиғилиш кун тартибидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масаласи ҳам ўрин олди.
Жорий йилнинг март-май ойларида кучли ёғингарчилик оқибатида Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 15 га яқин йирик сел ва кўчкилар содир бўлди. Оқибатда 9 нафар инсон ҳалок бўлди. 245 та хонадон, 19 та кўприк зарар кўрди, 450 дан ортиқ бош чорва моллари нобуд бўлди.
Бунга сел ва кўчки хавфи юқори ҳудудларда йиллар давомида бетартиб пала-партиш суғорилгани ҳам сабаб бўлмоқда.
Шу муносабат билан мутасаддиларга:
- тоғ дарёлари ва сойлари, сел йўллари жойлашган ҳудудларда туну-кун ишлайдиган штаблар ташкил этиш ва қутқарув отрядларини кўпайтириш;
- дарё қирғоқлари, сув омборлари, селга қарши иншоотларнинг фавқулодда вазиятларга шайлик ҳолатини ўрганиб, уларни мустаҳкамлаш;
- хавфли ҳудудларда яшаётган хонадонларни хавфсиз ҳудудларга доимий кўчириш чораларини кўриш бўйича

👍2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президентга мурожаат: Кўринмас куч россиялик “фирибгар”нинг Ўзбекистондаги танкасига айланганми ёхуд Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев хатога йўл қўйганми?
200 та квас цистерналари савдоси устидаги 560 минг долларга баҳоланган фирибгарлик ёхуд Тошкентдаги нуфузли МЧЖлардан бирининг атрофидаги қинғир ишлар ҳақида. Effect.uz’га мурожаат йўллаган навбатдаги фуқаро “Tashpromxolod” МЧЖ раҳбари – Эршод Қосимов.
У бошқа бир МЧЖ раҳбаридан фирибгарликка учраганини айтмоқда, янаям аниқроғи – 600 минг доллардан зиёдроқ зарар кўрган. Мазкур иш бўйича МЧЖ раҳбари яқин 5-6 йил ичида сарсон бўлаётганини айтиб келади. У бўлиб ўтган воқеалар юзасидан EFFECT.UZ’га мурожаат қилди.
👉 Батафсил ўқиш
👉 Тўлиқ видео

Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин
Узгидрометрология маркази бугун, 12 май куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Маълум бўлишича, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Фарғона водийси вилоятларида кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 23-28° ни ташкид этади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 26-28° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Ҳарорат 10-15° бўлади.

🎉1
Хитойда яна йирик авиаҳалокат содир бўлди
Tibet Airlines авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Хитой жануби-ғарбидаги Чонгсин шаҳридаги Тсзянбей халқаро аэропортида парвоз пайтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, ёниб кетди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Воқеа тахминан эрталаб соат 8:00 да (Тошкент вақти билан 17:00) юз берган. Қайд этилишича, бортда 113 йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси бўлган. 40 киши тан жароҳати олиб, шифохонага етказилган.
“ТВ9833 рейси билан Чонгқинг-Нйингчи рейсини амалга ошираётган самолёт Чонгсин “Цзянбей” халқаро аэропортида учиш-қўниш йўлаги ҳудудидан чиқиб кетди. Натижада самолётнинг чап томонидаги олд фюзеляжи ёниб кетди”, — дейилади аэропортнинг берган баёнотида.
Ҳозирча ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ, ҳодиса сабаблари ҳали аниқланмаган.
Хитой марказий телевидениесининг хабар беришича, ёнғин аллақачон ўчирилган, ҳодиса юз берган учиш-қўниш йўлаги ёпилган. Чонгтсинг шаҳрида якунланган рейслар қисман Сичуан провинциясининг Ченгду шаҳридаги Шуанглиу халқаро аэропортига кўчирилди.
Қайд этиш лозим, жорий йил Хитойда содир бўлган иккинчи йирик авиаҳалокатдир. Кунминдан Гуанчжоуга MU5735 рейсини амалга ошираётган Boeing 21 март куни Хитой жанубидаги Гуанси-Чжуан автоном туманидаги Учжоу шаҳрининг Тенг туманида ҳалокатга учради.
Самолёт бортида 132 киши, жумладан 123 йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси бўлган, уларнинг барчаси ҳалок бўлган деб эълон қилинган.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига матбуот котиби тайинланди
Жумаева Нилуфар Ҳикматуллаевна Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари—Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси—матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Нилуфар Жумаева бунгача Ўзбекистон МТРКнинг "O‘zbekiston" телеканалида бош муҳаррир ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Жумаева Нилуфар Ҳикматуллаевна Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари—Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси—матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Нилуфар Жумаева бунгача Ўзбекистон МТРКнинг "O‘zbekiston" телеканалида бош муҳаррир ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зироат ва Шаҳноза Мирзиёева «Меҳрли мактаб»га ташриф буюришди
Кеча, 11 май куни “Замин” фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ва Шаҳноза Мирзиёева фонд томонидан ташкил этилган “Меҳрли мактаб"га ташриф буюрди. Бу ҳақда Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналида эълон қилди.
Қайд этилишича, Мирзиёевалар мактаб ўқувчилари билан суҳбатлашишган ва мактабнинг шароитлари билан танишиб чиқишган.
Маълумот ўрнида, “Меҳрли мактаб” – Ўзбекистондаги илк госпиталь-мактаб. Унда узоқ вақт даволанаётгани сабаб мактаб ё боғчага бора олмаётган болалар ўқияпти. Мактаб "Замин" фонди ҳомийлигида ташкил этилган. Бу ерда госпиталь педагогика соҳаси учун илмий-амалий методология ҳам ишлаб чиқилади.

❤1
Шавкат Мирзиёев Фарғонага боради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига боради. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида борилиши режалаштирилган жойлар кўп ва хилма-хил. Жумладан, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш мўлжалланган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қабристон ёқасидаги ер можароси!
Попда одамлар қабристон атрофидаги ерни талашяпти: Ўрмон хўжалиги қандай чоралар кўра олади? Effect.uz мухбири Бекзодбек Раҳмонов ҳолатни ўрганиш мақсадида Наманган вилоятининг Поп туманига етиб борди.

🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Икки ўзбекистонликнинг ўлими кузатилган авария видеоси эълон қилинди