EFFECT.UZ|LIVE
879 subscribers
9.57K photos
7.67K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
Ўзбекистонга уч ойда салкам $1,5 миллиардлик пул ўтказмалари юборилди

Тижорат банклари жисмоний шахслардан 2,11 млрд доллар сотиб олган.
👍1
Ижтимоий тармоқларда май ойидан Ўзбекистонда нафақа ва пенсиялар миқдори 10 фоизга оширилиши ҳақида хабарлар тарқамоқда.

Молия вазирлиги мазкур хабарлар бўйича шуни маълум қилдики, вазирликка пенсия ва нафақалар инфляциядан кам бўлмаган миқдорда ошириб бориш вазифаси юклатилган ва ушбу йуналишда доимий равишда иш олиб борилади.

Пенсия ва нафақалар миқдори ошириш бўйича хабарлар расмий манбалар орқали эълон қилинади.
👍3
Боласини айиқ қафасига ташлаган онага суд ҳукм ўқиди

Тошкентда уч ёшли қизини айиқ қафасига ташлаган она устидан суд жараёни якунига етди. Суд ажримига кўра З.Тўлаганова ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган, деб топилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумки, 2022 йилнинг январь ойида Тошкент ҳайвонот боғида юз берган воқеа билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилган эди.

Бугун, 18 апрель куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган З.Тўлаганова (1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) га тиббий йўсиндаги мажбурлов эҳтиёт чорасини қўллаш масаласини ҳал қилишга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ўз ниҳоясига етди.
Эълон қилинган суд ажрими билан З.Тўлаганова ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган, деб топилиб, унинг Тошкент Республика кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлари шифохонасида мажбурий даволаниши белгиланди.

“Ушбу ажримдан норози томонлар 20 сутка муддат ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят ёки хусусий протест келтиришга ҳақли эканлиги маълум қилинган”, дейилади Олий суд матбуот хизмати хабарида.
Криштиану Роналдунинг ўғли вафот этди

Бу ҳақда футболчининг ўзи баёнот берди.

👉 https://effect.uz/2625

🌐 Спорт янгиликларини кузатиб боринг: 👉@effectuzsport
Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистон ҳарбийларига ўқ узилгани ростми?

Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ўққа тутилгани тўғрисида турли хабарларга Президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов аниқлик киритди.

Асадовга кўра, айни вақтда чегара ҳудудида вазият барқарор, тарқатилган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

“Айрим Telegram-каналлар томонидан Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинлари берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор. Провокацияларга берилмаслигингизни сўраймиз”, дейилади – Президент матбуот хизмати хабарида.
👍2
15 сутка жаримага алмашди: Журналист Камолиддин Раббимов ҳибсдан озод этилгани маълум қилинди

Аввалроқ сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди. У халқ тилида “панелный” дея номланадигани вақтинча сақлаш қамоқхонасида бир кун давомида ушлаб турилган. Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати журналистга нисбатан очилган суд иши якунланганини ва унга узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланганини маълум қилди.

Бугун, 18 апрель куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Камолиддин Раббимов (1977 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) ва Ш.Самандаров (1997 йилда Хатирчи туманида туғилган) га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.

Аниқланишича, 2022 йил 17 апрель куни К.Раббимов ва Ш.Самандаров Тошкент савдо маркази (Шайхонтоҳур тумани) олдидаги жамоат жойида шовқин қилиб туришган вақтда шу ерда хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари келиб, уларнинг шахсини аниқлаш мақсадида ИИБ биносига таклиф қилишганда, уларга қаршилик кўрсатиб, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, уларни омма олдида ҳақорат қилишган.

Ҳуқуқбузарлар Камолиддин Раббимов ва Ш.Самандаровнинг ҳаракатлари ишда мавжуд тўпланган далиллар, жабрланувчи З.Турсуновнинг аризаси, гувоҳларнинг тушунтириш хатлари ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.

Суднинг қарорига кўра:

К.Раббимов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми ва 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган. Унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддаси (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш) га асосан узил-кесил 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ш.Самандаров Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Ушбу қарор устидан К.Раббимов томонидан келтирилган апелляция шикояти Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, 2022 йил 18 апрелдаги жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг К.Раббимовга нисбатан чиқарилган қарори ўзгартирилган.

Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 18 апрелдаги қарорига кўра, К.Раббимовга узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланиб, апелляция шикояти қаноатлантирилган. Қарорнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов сиёсатшунос, журналист Камолиддин Раббимовнинг йўқолиб қолгани бўйича баёнот берганди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 17 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани “Чақар” маҳалласида ўтказилаётган санитария-профилактик тадбирлар жараёнида, фуқаро К.Р. (Камолиддин Раббимов) хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг фаолиятига асоссиз аралашиб, уларнинг ишига тўсқинлик яратиб, қонуний талабларини бажармаган.

Ҳолат юзасидан фуқаро К.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 194 ва 195-моддалари билан материаллар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани судга юборилган. Айни вақтда Камолиддин Раббимов суди якунланган ва оқибатда жарима жазоси белгиланган.
👍2🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИШИД Термиз чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларини ўққа тутгани акс этган видеони эълон қилди
🤯2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Мудофаа вазирлиги Термиздаги ҳолат ёлғонлигини маълум қилди

Аввалроқ, Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ўққа тутилгани тўғрисидаги хабарларга Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ойдинлик киритди.

👉 https://effect.uz/2631
👍21
⚡️5 ойлик Мадинахон саховатпеша инсонларнинг ёрдамига муҳтож

Навоий вилоятида истиқомат қилувчи ёш қизалоқ ҳозирда сунъий кислород орқали нафас олиб келмоқда. Шифкорлар қизалоқнинг бош миясида 2 та гематома аниқлашган ва айнан шунинг учун унда кучли гипоксия кузатилади.

Ҳали бир ёшга тўлмаган бўлса-да Мадинахон оғир дард билан курашмоқда, унинг ҳар бир даволаниши учун ҳар бир даволаниши учун 700-800 доллар маблағ кетмоқда.

«Илтимос, Ватандошлар ака-ука, опа-сингиллар қўлингиздан келганича ёрдамингизни аяманг! Мадинахон учун яхши кунларда дуода бўлинглар! Аллоҳ эҳсон қилгувчиларни яхши кўради», — дейди қизалоқнинг яқинлари.

Аллоҳ йўлида ушбу постни тарқатишда ўз ҳиссангизни қўшинг!

UZCARD: 8600060469417902

Карта эгаси: Эшназарова Умидажон

Беморнинг телефон рақами:+998 93 374 96 99
2
“Сенинг қайғуинг бизнинг дардимиз” – Криштиану Роналдуга ҳамдардлик хатлари йўлланди

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду 18 апрель куни турмуш ўртоғи Жоржина Родригес билан янги туғилган ўғлидан айрилганини маълум қилди.

Иккинчи эгизак – қиз эса тирик. Роналдунинг оиласида жудолик бўлиш муносабати билан футболчининг амалдаги ва собиқ жамоалари унга ҳамдардлик билдиришди.

“Сенинг дардинг бизнинг дардимиз, Криштиану. Шундай оғир дамда сенга ва оиланга муҳаббат ва куч-қувват тилайман”, – деб ёзган “Манчестер Юнайтед” клуби ўзининг твиттерида.

Шунингдек, Роналдуни бундан аввал ўйнаган клублари қўллаб-қувватлаган.

“Реал Мадрид” клуб президенти ва директорлар кенгаши қадрдонимиз Криштиану Роналду ва унинг ҳамроҳи Жоржина Родригес кутган икки фарзанддан бири вафот этганидан чуқур қайғуда. “Реал Мадрид” бу оиланинг дардини баҳам кўради ва уларга барча илиқ тилакларини йўллайди”, дейилади “Реал Мадрид” баёнотида.

Шунингдек, “Спортинг” клуби ҳам Роналдунинг қайғусига шерик бўлган.

“Кутинг, Роналду, куч! Бутун “Спортинг” оиласи сиз билан , – деб ёзади Криштианунинг биринчи клуби “Спортинг” Лиссабон ўзининг твиттерида.

Бундан ташқари, Португалия терма жамоаси ҳам Криштиануга ҳамдардлик билдирган.

“Сенга куч-қувват, тилайман капитан!”, – дейилади Португалия терма жамоасининг твитида.
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Боласини айиқ қафасига ташлаган онага суд ҳукм ўқиди

Маълумки, 2022 йилнинг январь ойида Тошкент ҳайвонот боғида юз берган воқеа билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилган эди.

👉 https://www.effect.uz/2620

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нукусда тирик чақалоқнинг ўлимига сабабчи қилиб кўрсатилган шифокор судда оқланди

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 2021 йилнинг февраль ойида патологоанатом томонидан ёриб кўрилган чақалоқ тирик бўлиб чиққани, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинганди. Олий суд ахборот хизмати ўтказилган суд жараёни ҳақида маълумот берди.

👉 https://www.effect.uz/2628

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍4🤔1
Ўзбекистонликлар тўрт тоифага ажратилди

Президент раислигида видеоселектор йиғилишида ҳоким ёрдамчилари уч ой давомида 35,3 миллион аҳоли яшайдиган 6 миллион 900 минг хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни 4 та тоифага ажратгани таъкидланди. Булар:

11 фоизи — кам даромадли;

47 фоизи — доимий даромади бўлгани билан қўшимча даромадга эҳтиёжи бор;

6 фоизи — ижтимоий ҳимояга муҳтож;

36 фоизи — иқтисодий аҳволи яхши, ўзига тўқ оилалар ҳисобланади.
👍41👎1
Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ:

- Ахунов Акбаржон
Марҳамат тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

- Абдураҳмонов Улуғбек Нурота тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

- Рахмонов Дониёрхон Ёзёвон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига (вазифасини бажарувчи) этиб тайинланди.
🤔4
Тожикистонда бўлган зилзила Фарғонада сезилди

ФВВ сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг хабарига кўра, бугун, 20 апрель куни Тошкент вақти билан соат 03:44 да Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Магнитуда М=5. Чуқурлик 30 км. Зилзила эпимарказидан Тошкентгача бўлган масофа 258 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Сўх туманида 2-3 балл, 93 км;

Ўзбекистон туманида 2 балл, 123 км;

Бешариқ туманида 2 балл, 128 км;

Риштон туманида 2 балл, 132 км;

Фурқат туманида 2 балл, 140 км;

Қўқон шаҳрида 2 балл, 145 км;

Учкўприк туманида 2 балл, 145 км.
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Блогер Отабек Сатторийни қамаш операцияси!

Маълумот ўрнида, О.Сатторий 2021 йилнинг февраль ойида Термиздаги яшаш уйидан махсус тадбир орқали ушлаб кетилган.

5 апрель куни Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати О.Сатторийга оид жиноят ишини кассация тартибида берилган шикоят асосида кўриб чиққан. Суднинг якуний ҳукмига кўра, Музработ туман судининг ҳукми ва 2021 йил 15 июлдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.

Эслатиб ўтамиз, жиноят ишлари бўйича Музработ судининг 2021 йил 10 майдаги ҳукмига кўра, О. Сатторий Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми «а», «г» бандлари ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61-моддаси (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари)га асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган
.
🤯5👍2🤔2
Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун кундуз куни республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Узгидриметрология матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18-23° бўлади.
Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-22° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади,


Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
👍1
Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Жорий йилнинг 20 апрель куни Тошкент вақти билан 03:44 да (19.04.2022 йил, Гринвич бўйича 22:44 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилмоқда.

Зилзила координаталари: 39,24 градус шимолий кенглик; 70,69 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5. Чуқурлик 30 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 258 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Сўх туманида 2-3 балл, 93 км.
Ўзбекистон туманида 2 балл, 123 км.
Бешариқ туманида 2 балл, 128 км.
Риштон туманида 2 балл, 132 км.
Фурқат туманида 2 балл, 140 км.
Қўқон шаҳрида 2 балл, 145 км.
Учкўприк туманида 2 балл, 145 км.

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
👍1
Ўзбекистон Microsoft’га таклиф билан чиқди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов компания вакиллари билан учрашувда Тошкентда Microsoft’нинг ривожланиш офисини очишни таклиф қилди.

Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан Ўзбекистонда Microsoft компаниясини ривожлантириш бўйича офис очиш таклиф этилди», — дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, ушбу ташкил этилган учрашув онлайн тарзда бўлиб ўтган ва мазкур музокарада Microsoft компанияси вакилларидан ташқари Америка-Ўзбекистон савдо палатаси ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси вакиллари иштирок этган.

Шунингдек, учрашувда ёшларни малакали кадрлар тайёрлаш жараёнига кенг жалб этиш масалалари, корпорация билан ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
👍21
Ўзбекистон дунёдаги энг йирик уран ишлаб чиқарувчи давлатлар қаторига киради — CGTN

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
🥰1
Украина қўшинлари бир кечада ЛХР аҳоли пунктларига саккиз марта ўт очди

Кеча, 19 апрель куни Украина қўшинлари Луганск Халқ Республикасининг аҳоли пунктларига саккиз марта ўт очди, юздан ортиқ снарядлар отди, натижада тинч аҳоли ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Украина қуролли тузилмалари томонидан 152 мм ва 122 мм калибрли артиллерия қуроллари (57 та снаряд) ёрдамида Донецк аҳоли пунктлари, Первомайск аҳоли пунктлари, Калиново ва Кировск аҳоли пунктларида 8 та ўқ отиш қайд этилди. “Град” БМ-21 ракета тизимлари (60 та снаряд) отишмалари натижасида Калиново қишлоғида бир аёл ҳалок бўлди”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Россия Украинани демилитаризация ва деназиялаштириш бўйича ҳарбий операция бошлади.

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
👍1