Нукусда тирик чақалоқнинг ўлимига сабаб бўлган 3 нафар шифокор иши судга оширилди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда мактаб ўқувчилари телефонда гап талашиб, жанжаллашди
Телефондаги келишмовчиликни ҳал қилмоқчи бўлганларнинг ота-онаси жавобгарликка тортилди.
👉 https://effect.uz/2563
Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live

🤯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда ўқитувчи дарсга кечиккан ўқувчига икки литр ариқ суви ичириб жазолади
Бундан ташқари, боланинг нок баргини ейишга мажбур қилингани ҳам айтилмоқда.
@effectuz_live

👍1👎1
Раҳбар бошқа корхонанинг 533,6 млн сўмлик техникаларини ўғирлади
Чирчиқда корхона раҳбари томонидан қиймати ярим миллиард сўмдан ортиқ техника ва ускуналар ўзлаштирилди. Бу ҳақида вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бош прокуратуранинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари олдидан у корхонадан ижара асосида олган 533,6 миллион сўм миқдоридаги қурилиш техника ва ускуналарини ўғирлаб кетганлиги аниқланган. вақтинчалик фойдаланиш учун.
Ҳолат юзасидан 167-модда (ўзлаштириб олиш ёки талон-тарож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мирзо Улуғбек тумани ҳоким ёрдамчиси 40 гектар ерни 3 миллион долларга сотмоқчи бўлган.

👍3
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ва Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаковнинг оила аъзоларининг номи “Пандора архиви”да борлиги ошкор қилинди.
@effectuz_live
@effectuz_live
Афғонистон ҳукумати «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан ҳамкорликни тўхтатишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
🥰2
Владимир Путиннинг ҳафталик режаси маълум қилинди
Россия 1 телеканали Владимир Путин янги ҳафтада иқтисодиётга оид қатор учрашувларни давом эттиради ва металлургиядаги вазиятни муҳокама қилишини ва Москвада Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан учрашишини маълум қилди.
“Арманистон бош вазири расмий ташриф билан Россияга кетмоқда. Ҳозирги халқаро вазиятда бу алоҳида аҳамиятга эга воқеа”, — дейилади дастурда.
Бундан ташқари, Путин томонидан ташкил этилган “Россия – имкониятлар мамлакати” нотижорат ташкилоти кузатув кенгаши йиғилишини ўтказади.
“Шунингдек, ҳафта давомида Путин иқтисодиётдаги вазият бўйича қатор учрашувларни давом эттиради”, — дейилади дастурда.

👍1
🥰1
Қашқадарёда ёшлар етакчиси ўзини осиб қўйди
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аниқланишича, 13 апрель куни Ғузор тумани, Совбоғ қишлоғида яшаган 1985 йилда туғилган эркак (оилали, 3 нафар фарзанди бор, маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар етакчиси бўлиб ишлаган) қўшнисининг яшамайдиган хонадонида ўзини-ўзи осиб вафот этган.
Текшириш давомида марҳум охирги вақтларда кўп спиртли ичимлик истеъмол қилиши оқибатида руҳиятида ўзгариш бўлганлиги аниқланган.
Марҳумнинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳолат бўйича Ғўзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.

Буюк Британияда жинсий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ўз айбларини тан олишга ва кечирим сўрашга рози бўлса, жазодан озод қилинади.
Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одамларга яхшилик улашиш керакми?
Ғоя муаллифи: Шодлик Ғайбуллаев
🌐 EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz👍1🥰1
Ўзбекистонга уч ойда салкам $1,5 миллиардлик пул ўтказмалари юборилди
Тижорат банклари жисмоний шахслардан 2,11 млрд доллар сотиб олган.

Ижтимоий тармоқларда май ойидан Ўзбекистонда нафақа ва пенсиялар миқдори 10 фоизга оширилиши ҳақида хабарлар тарқамоқда.
Молия вазирлиги мазкур хабарлар бўйича шуни маълум қилдики, вазирликка пенсия ва нафақалар инфляциядан кам бўлмаган миқдорда ошириб бориш вазифаси юклатилган ва ушбу йуналишда доимий равишда иш олиб борилади.
Пенсия ва нафақалар миқдори ошириш бўйича хабарлар расмий манбалар орқали эълон қилинади.

Боласини айиқ қафасига ташлаган онага суд ҳукм ўқиди
Тошкентда уч ёшли қизини айиқ қафасига ташлаган она устидан суд жараёни якунига етди. Суд ажримига кўра З.Тўлаганова ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган, деб топилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумки, 2022 йилнинг январь ойида Тошкент ҳайвонот боғида юз берган воқеа билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилган эди.
Бугун, 18 апрель куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган З.Тўлаганова (1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) га тиббий йўсиндаги мажбурлов эҳтиёт чорасини қўллаш масаласини ҳал қилишга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ўз ниҳоясига етди.
Эълон қилинган суд ажрими билан З.Тўлаганова ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган, деб топилиб, унинг Тошкент Республика кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлари шифохонасида мажбурий даволаниши белгиланди.
“Ушбу ажримдан норози томонлар 20 сутка муддат ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят ёки хусусий протест келтиришга ҳақли эканлиги маълум қилинган”, дейилади Олий суд матбуот хизмати хабарида.

Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Боласини айиқ қафасига ташлаган онага суд ҳукм ўқиди
Маълумки, 2022 йилнинг январь ойида Тошкент ҳайвонот боғида юз берган воқеа билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилган эди.
👉 https://www.effect.uz/2620
🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига…

Криштиану Роналдунинг ўғли вафот этди
Бу ҳақда футболчининг ўзи баёнот берди.
👉 https://effect.uz/2625
🌐 Спорт янгиликларини кузатиб боринг: 👉@effectuzsport

Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистон ҳарбийларига ўқ узилгани ростми?
Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ўққа тутилгани тўғрисида турли хабарларга Президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов аниқлик киритди.
Асадовга кўра, айни вақтда чегара ҳудудида вазият барқарор, тарқатилган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
“Айрим Telegram-каналлар томонидан Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинлари берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор. Провокацияларга берилмаслигингизни сўраймиз”, дейилади – Президент матбуот хизмати хабарида.

👍2
15 сутка жаримага алмашди: Журналист Камолиддин Раббимов ҳибсдан озод этилгани маълум қилинди
Аввалроқ сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди. У халқ тилида “панелный” дея номланадигани вақтинча сақлаш қамоқхонасида бир кун давомида ушлаб турилган. Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати журналистга нисбатан очилган суд иши якунланганини ва унга узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланганини маълум қилди.
Бугун, 18 апрель куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Камолиддин Раббимов (1977 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) ва Ш.Самандаров (1997 йилда Хатирчи туманида туғилган) га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.
Аниқланишича, 2022 йил 17 апрель куни К.Раббимов ва Ш.Самандаров Тошкент савдо маркази (Шайхонтоҳур тумани) олдидаги жамоат жойида шовқин қилиб туришган вақтда шу ерда хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари келиб, уларнинг шахсини аниқлаш мақсадида ИИБ биносига таклиф қилишганда, уларга қаршилик кўрсатиб, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, уларни омма олдида ҳақорат қилишган.
Ҳуқуқбузарлар Камолиддин Раббимов ва Ш.Самандаровнинг ҳаракатлари ишда мавжуд тўпланган далиллар, жабрланувчи З.Турсуновнинг аризаси, гувоҳларнинг тушунтириш хатлари ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Суднинг қарорига кўра:
К.Раббимов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми ва 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган. Унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддаси (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш) га асосан узил-кесил 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ш.Самандаров Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Ушбу қарор устидан К.Раббимов томонидан келтирилган апелляция шикояти Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, 2022 йил 18 апрелдаги жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг К.Раббимовга нисбатан чиқарилган қарори ўзгартирилган.
Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 18 апрелдаги қарорига кўра, К.Раббимовга узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланиб, апелляция шикояти қаноатлантирилган. Қарорнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов сиёсатшунос, журналист Камолиддин Раббимовнинг йўқолиб қолгани бўйича баёнот берганди.
Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 17 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани “Чақар” маҳалласида ўтказилаётган санитария-профилактик тадбирлар жараёнида, фуқаро К.Р. (Камолиддин Раббимов) хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг фаолиятига асоссиз аралашиб, уларнинг ишига тўсқинлик яратиб, қонуний талабларини бажармаган.
Ҳолат юзасидан фуқаро К.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 194 ва 195-моддалари билан материаллар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани судга юборилган. Айни вақтда Камолиддин Раббимов суди якунланган ва оқибатда жарима жазоси белгиланган.

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
РАСМИЙ БАЁНОТ
2022 йил 18 апрель куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Раббимов (1977 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) ва Ш. Самандаров (1997 йилда Навоий вилоятида туғилган) га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.…

👍2🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИШИД Термиз чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларини ўққа тутгани акс этган видеони эълон қилди
🤯2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Мудофаа вазирлиги Термиздаги ҳолат ёлғонлигини маълум қилди
Аввалроқ, Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ўққа тутилгани тўғрисидаги хабарларга Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ойдинлик киритди.
👉 https://effect.uz/2631

👍2❤1
⚡️5 ойлик Мадинахон саховатпеша инсонларнинг ёрдамига муҳтож
Навоий вилоятида истиқомат қилувчи ёш қизалоқ ҳозирда сунъий кислород орқали нафас олиб келмоқда. Шифкорлар қизалоқнинг бош миясида 2 та гематома аниқлашган ва айнан шунинг учун унда кучли гипоксия кузатилади.
Ҳали бир ёшга тўлмаган бўлса-да Мадинахон оғир дард билан курашмоқда, унинг ҳар бир даволаниши учун ҳар бир даволаниши учун 700-800 доллар маблағ кетмоқда.
«Илтимос, Ватандошлар ака-ука, опа-сингиллар қўлингиздан келганича ёрдамингизни аяманг! Мадинахон учун яхши кунларда дуода бўлинглар! Аллоҳ эҳсон қилгувчиларни яхши кўради», — дейди қизалоқнинг яқинлари.
Аллоҳ йўлида ушбу постни тарқатишда ўз ҳиссангизни қўшинг!
UZCARD: 8600060469417902
Карта эгаси: Эшназарова Умидажон
Беморнинг телефон рақами:+998 93 374 96 99

❤2
“Сенинг қайғуинг бизнинг дардимиз” – Криштиану Роналдуга ҳамдардлик хатлари йўлланди
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду 18 апрель куни турмуш ўртоғи Жоржина Родригес билан янги туғилган ўғлидан айрилганини маълум қилди.
Иккинчи эгизак – қиз эса тирик. Роналдунинг оиласида жудолик бўлиш муносабати билан футболчининг амалдаги ва собиқ жамоалари унга ҳамдардлик билдиришди.
“Сенинг дардинг бизнинг дардимиз, Криштиану. Шундай оғир дамда сенга ва оиланга муҳаббат ва куч-қувват тилайман”, – деб ёзган “Манчестер Юнайтед” клуби ўзининг твиттерида.
Шунингдек, Роналдуни бундан аввал ўйнаган клублари қўллаб-қувватлаган.
“Реал Мадрид” клуб президенти ва директорлар кенгаши қадрдонимиз Криштиану Роналду ва унинг ҳамроҳи Жоржина Родригес кутган икки фарзанддан бири вафот этганидан чуқур қайғуда. “Реал Мадрид” бу оиланинг дардини баҳам кўради ва уларга барча илиқ тилакларини йўллайди”, дейилади “Реал Мадрид” баёнотида.
Шунингдек, “Спортинг” клуби ҳам Роналдунинг қайғусига шерик бўлган.
“Кутинг, Роналду, куч! Бутун “Спортинг” оиласи сиз билан , – деб ёзади Криштианунинг биринчи клуби “Спортинг” Лиссабон ўзининг твиттерида.
Бундан ташқари, Португалия терма жамоаси ҳам Криштиануга ҳамдардлик билдирган.
“Сенга куч-қувват, тилайман капитан!”, – дейилади Португалия терма жамоасининг твитида.

👉 https://effect.uz/2635
🌐…

👍5