EFFECT.UZ|LIVE
879 subscribers
9.57K photos
7.67K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
⚡️«Депутатингизни танийсизми?» лойиҳаси. Фарғоналиклар ўз депутатларини танишмади

Лойиҳанинг биринчи сони Фарғона вилоятида ижтимоий сўровнома шаклида ўтказилди.

👉 Батафсил ўқиш

👉 YouTube'да кўриш

🌐 EFFECT.UZ веб-сайти спорт бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍2🤔2👎1🤯1
Абдурахманов Дилмурод Холйигитович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
🎉1
❗️Кеча Ўзбекистоннинг 3 та ҳудудида яна 20 нафарга яқин кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 10 апрель
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238088 (+17) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Тошкент вилоятида,
📌9 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Тошкент вилоятида 12 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 29 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236022 (+41) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
👍2🎉1
Украина вандаллари Черкасси шаҳридаги Пушкин ҳайкалини таҳқирлашди.

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
👍2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бу сиз ғалабага эришиб бўлмайди» — Муроджон Аҳмадалиев чемпионлик сирини ошкор қилди

Ўзбек бокси тарихида икки йўналишда WBA ва IBF чемпион бўлган илк боксчи Муроджон Ахмадалиев чемпионлик сирлари билан бўлишди.

📌 Батафсил видеони кўринг боғланинг ва рамазон чегирмалардан фойдаланиб қолинг. 👇

☎️ +998950258999
📥@Omega_3_Alhadaya
👍1🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонлик аёл нима сабабдан фарзандларини калтаклаб, видеога олганини гапириб берди.

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
🤔2👍1
Россияга янги санкциялар тайёрланмоқда

Россияга қарши олтинчи санкциялар пакети устида Европа Иттифоқи иш олиб бормоқда.

Европа Иттифоқи Россияга Украинада амалга оширган ҳарбий операцияси учун олтинчи санкциялар пакетини тайёрламоқда. Бу ҳақида Литва ташқи ишлар вазири Габриелюс Ландсбергис Евроиттифоқ хабар берди.

“Еврокомиссия нефть билан боғлиқ чекловларни ўз ичига оладиган олтинчи санкциялар пакети устида иш бошлашимиз ҳақида аниқ айтди. Бу консенсусга (якдиллик — таҳр.) эришиш устида иш бошлаганимизни билдиради”, — дейди Ландсбергис.

Нефть эмбаргоси бундан олдинги бешинчи чекловлар пакетидан ўрин олмаганди, бироқ Брюссел мазкур секторга санкциялар қўллашни муҳокама қилиши ҳақида огоҳлантирган эди. Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляеннинг маълум қилишича, муҳокамада Россия нефти импортида солиқ солиш ёки эскроу-ҳисоблар каби “алоҳида тўлов каналлари”га оид ғоялар инобатга олинади.

Эскроу-ҳисоб — муайян ҳолатлар юзага келгунга ёки муайян мажбуриятлар бажарилгунга қадар мулк, ҳужжатлар ёки маблағлар инобатга олинадиган махсус шартли ҳисоб. Бу 2013 йилда Эронга қарши санкцияларга қўлланган. Ўшанда АҚШ бошқа мамлакатга иккиламчи санкциялар орқали қўрқитиб, унинг нефтини сотишни тақиқлаган. Натижада муроса варианти танланган: давлатлар Эрон учун тўловларни ўз валюталарида махсус ҳисоб рақамига киритади, унинг маблағлари фақат ушбу мамлакатлардан рухсат этилган товарларни Эронга олиб кириш учун ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Шу орқали Теҳрон валютани тўғридан тўғри олмаган, бунинг ўрнига бартер товарлари билан таъминланган.

Европа Иттифоқи импорт қиладиган нефтнинг 25 фоизи Россия ҳисобига тўғри келади. Еврокомиссия маълумотларига кўра, 2021 йилда YI’га аъзо давлатлар Россиядан 48,5 миллиард евролик нефть, 22,4 миллиард евролик нефть маҳсулотларини импорт қилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Жо Байден Россия нефти ва газини импорт қилишни тақиқловчи қонунни имзолаганди.
👍2🤔1
Бош ҳисобчи 4 млрддан ортиқ давлат пулини қиморда ютқазди

Фарғона шаҳрида жойлашган Олимпия заҳирлари коллежи бош ҳисобчиси 4.3 миллиард сўмни онлине қимор ўйинлари учун сарфлаб юборди.

Ушбу коллежнинг бош ҳисобчиси 2019-2021 йиллар оралиғида жами 4 миллиард 300 миллион сўм давлат пулини ноқонуний тарзда ўзлаштириб келган.

Шунингдек, коллеж ўқитувчилари номига банк пластик карталари очиб, уларга 310 млн. сўм бюджет маблағларини ўқитувчиларга билдирмасдан ўтказиб олган.

Бош ҳисобчи талон-тарож қилган жами 4,3 млрд. сўм маблағларни интернет тармоғи орқали қимор ўйинларига тикиб, сарф қилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан бош ҳисобчи ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209 (Мансаб сохтакорлиги) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчига нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов давом этмоқда.
🤯6👍2
Афғонистон Ўзбекистон билан темир йўл масаласи бўйича тузилган шартномадан норози

Маълум қилинишича, Афғонистон темир йўллари бошқармаси ҳисобланган Afghanistan Railways Authority мамлакат темир йўл станцияларини бошқариш тўғрисидаги Ўзбекистон билан тузилган шартноманинг шартларини қайта кўриб чиқмоқчи. Бу ҳақидаги хабарни "Ариананеwс" берди.

Афғонистон томоннинг айтишича,темир йўл вокзалларини қўшни давлатлар билан ишлатиш юзасидан тузилган шартномалар мамлакатнинг манфаатларини ҳисобга олмасдан тузилган.

Қўшни давлатлар учун станцияларни ишлатиш учун йилига 10 миллион доллар тўланади дейди Афғонистон расмийлари.

АРА нинг янги тузилган раҳбарияти мазкур масала юзасидан ҳар томонлама Афғонистон ва унинг миллий иқтисодиёти учун фойда келтирадиган режалар устида ишлашмоқда.

АРА директори Бахту-Раҳмон Шарафатнинг айтишича, Ўзбекистон компанияси Ҳайратон портини бошқариш бўйича йилига 18 миллион долларлик шартномага эга. Аммо маҳаллий компаниялар мазкур ишни анча кам маблағ ҳисобига бажаришга тайёр эканлигини билдирган.

"Юкларимизнинг катта қисми олиб ўтиладиган "Ҳайратон" портини бошқариш учун йилига 18 миллион доллар эвазига ўзбек компанияси билан шартнома тузилган бўлса, Афғонистон компаниялари бу маблағнинг 25 фоиздан камроғига бу ишни бажаради", дейди Шарафат.
👍3🤔2👎1
Талаба ёшлар учун янгилик: “Заковат” стипендиясини бериш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистонда эндиликда, 2022-2023- ўқув йилидан бошлаб “Заковат” интеллектуал ўйини ҳамда боша интеллеcтуал ўйинларда тўлақонли ғалаба қозонган ва совриндор бўлган жамоа аъзоларига йил давомида “Заковат” стипендияси берилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берган.

“Заковат” стипендияси интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида қуйидагича тақсимланиши режа қилинган:

1- ўринни олган олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 5 баравари миқдорида (ҳозирда 1 миллион 350 минг сўм);

2-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида (ҳозирда 1 миллион 80 минг сўм);

3-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 3 баравари миқдорида (ҳозирда 810 минг сўм) белгиланади ва йил давомида ҳар ой тўлаб берилади.

Барчага маълумки, 2021 йил октябрь ойида президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Ромитан туманида “Заковат” интеллектуал ўйинининг финал босқичини кузатган эди.

Ўшанда президент нутқ сўзлаб, 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи ёшлар ва талабалар учун йил давомида ҳар ойда бериладиган “Заковат” стипендияси жорий этилишини маълум қилганди.
👍3
Давлат ери ноқонуний тарзда 145 млн сўмга пулланди

Сариосиё туманидаги “Хисор” давлат ўрмон хўжалигига тегишли 0,20 гектар ер майдонини ҳар бир сотихи 7 млн. 250 минг сўмдан пулланди. Ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратурасига ариза келиб тушган. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 7 апрель куни фуқаро М. Ж. ариза билан мурожаат қилиб, унда “Худойберди” исмли шахс Сариосиё туманидаги “Хисор” давлат ўрмон хўжалигига тегишли 0,20 гектар ер майдонини ҳар бир сотихини 7 млн. 250 минг сўмдан, жами 145 млн. сўмга сотишини айтиб, олдиндан 145 млн. сўм беришини талаб қилаётганлигини маълум қилган.

Мазкур мурожаатга асосан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Сариосиё тумани, Субхидам МФЙда яшовчи Х.С. аризачидан талаб қилинган 145 млн. сўм пуллардан 100 млн. сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марҳум спортчи Элбек Раҳимовнинг устози Отабек Умаров ҳамда Бош прокуратурага мурожаат йўлламоқда

Маълум бўлишича, мураббий марҳум спортчи Элбек Раҳимов 8 карра Ўзбекистон чемпиони бўла туриб ҳам чет элдаги мусобақаларга бора олмай юрган пайти уни уч ой давомида шуғуллантирган ва Халқаро мусобақаларга олиб чиққан. Ҳозирда эса ер—кадастр билан боғлиқ бир талай муаммолар уни қийнаб келмоқда...

👉 Тўлиқ видео

🌐 EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz
👍2
Шерали Жўраев “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон “Халқ артисти” Шерали Жўраевни “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирлаш ҳақида фармон чиқарди. Бу ҳақида Маданият вазирлиги хабар бермоқда.

“Ўзининг ноёб истеъдоди, кўп йиллик самарали ва бетакрор ижоди билан ўзбек қўшиқчилик санъатини ва миллий маданиятимизни ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини дунё халқлари ўртасида кенг тарғиб этишга қўшган беқиёс ҳиссаси, мустақиллигимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларининг қобилиятини рўёбга чиқариш борасидаги катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги ва жамоат ишларидаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқ артисти, "Ватандошлар" жамоат фондининг Васийлик Кенгаши раиси Шерали Жўраев “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлансин”, - дейилади фармонда.
🤔1
Жаҳонгир Ортиқхўжаевга янги ўринбосар тайинланди

Хен Алексей Федорович Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари - Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳозирга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Рақамли ривожланиш департаменти” масъулияти чекланган жамияти директорининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Маълумот ўрнида, Алексей Хен 1983 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирги ТДЮУ) тамомлаган.

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
👍2
Қозоғистон кетма-кет иккинчи йил Ғалаба парадини ўтказмайди

Қозоғистон бу йил Ғалаба куни парадини ўтказишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда республика мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

«2022 йилда Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалаба куни муносабати билан ҳарбий парад ўтказиш режалаштирилмаган», — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, матбуот хизмати таъкидлаганидек, Қозоғистонда ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини ўтказиш режалаштирилган бўлиб, уларнинг алоҳида блоки Улуғ Ватан уруши фахрийларини ва республика қуролли кучларини шарафлашга қаратилган.

Умуман олганда, Мудофаа вазирлиги республиканинг барча ҳудудларида 50 га яқин турли тадбирлар ташкил этишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ҳукумати 2020-2021 йиллардаги парадни коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли бекор қилган эди.

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
👍3🎉1
Наманганда янги институт ташкил этилади

Наманганда янги институт ташкил этилади
Наманган тўқимачилик саноати институтини ташкил этилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Зоҳиджон Турдиев маълум қилди.

Наманган муҳандислик-технология институти негизида Наманган тўқимачилик саноати институтини ташкил этиш бўйича президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқилди. Қарор лойиҳаси юзасидан вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.

Шунингдек, Наманган вилоятида Ибрат ижод мактаби негизида Чет тиллари институтини ташкил этиш бўйича тайёрланган қарор лойиҳаси Вазирлар маҳкамасига киритилди.

Ҳозирги кунда қарор лойиҳаси тасдиқланиш жараёнида.

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
🎉1
ҚарДУнинг 3 нафар талабаси Германияда ўқиш учун грант ютиб олди

Жорий йилнинг 7 апрель куни DAAD (Deutscher Akademischer Austauschdienst -German Academic Exchange Service) томонидан олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган « Sommerkurs-2022» таълим дастури лойиҳасининг 2022 йил учун стипендиатлари эълон қилинди.

Қарши давлат университети Роман-герман филологияси факультети Филология тилларни ўқитиш (немис тили) таълим йўналиши 3-босқич талабалари Забаржад Қаҳҳорова, Зарина Носирова, Сардор Суюнов DAAD томонидан стипендиат деб топилди.

Маълум бўлишича, ушбу талабалар ёз фаслида 1 ой муддат давомида Германиянинг нуфузли олийгоҳларида ёзги ўқув курсларида иштирок этишади ҳамда Европа бўйлаб саёҳат қилишади.

Маълумот учун, ушбу дастур Германиянинг DAAD ташкилоти томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, бакалавр ва магиструра босқичи талабалари учун ҳар йили ёзги немис тили курсларига қатнашиш имконини беради.

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
👍1
Диабетга чалиниш энергия танқислиги боис қуйидагича бўлади:

✔️ Метаболизм пасайиб кетади ва жараён угливод ҳолатига ўтади. Глюкоза ҳужайраларга кам энергия беради, натижада шлаклар ажралиб чиқади ва организм оксидланади.

✔️ Диабет касалларида ферментлар миқдори оз, шу боис ҳужайорага кислород кам етиб боради.

✔️ Иммун тизими пасайиб кетади

✔️ Гормонал ва жигар фаолияти бузилади.

✔️Организмда миркроциркуляция ҳолати бузилади.

📞 +998998559996
👍1
Ўзбекистонда доллар курси олти кунлик пастлашдан сўнг яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 апрелда амалда бўладиган қиймати белгилади

🇺🇸 доллар 11 335,97 сўм (+20,97)
🇪🇺 евро 12 282,52 сўм (-20,28)
🇷🇺 рубль 141,88 сўм (+6,57)

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
👍1
Буюк Британия Луганск Халқ Республикаси (ЛХР) бош вазири Сергей Козлов ва Донецк Халқ Республикаси (ДХР) бош вазири Александр Ананченкога қарши санкциялар жорий қилди.

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
👍1🔥1🤔1
«Толибон» ўзбек қўмондонини озод қилди

Жорий йилнинг 13 январь куни Мозори Шарифда “Толибон” мудофаа вазири ўринбосари мулла Фазл раҳбарлигида қўлга олинган Афғонистон ўзбекларининг кўзга кўринган вакили Маҳдум Аълам озодликка чиқарилди.

Aamaj News нашрининг ёзишича, унинг озод этилишида бошқа бир ўзбек қўмондони, яқинда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланган Салоҳиддин Аюбий воситачилик қилиб, ёрдам берган.

Эслатиб ўтамиз, “Толибон” Маҳдум Аъламни ва толиблар томонида жанг қилган юзлаб ўзбекларни қамоққа ташлаган эди.

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live